Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.66K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ТУШИДА ЕГАН ҚАМЧИНИНГ ИЗИ

Эски қозилардан бири Ғаззолийнинг "Иҳёу улумиддин" номли асарини "Бунинг ичида заиф ҳадислар бор", деб қаерда кўрса йиғиштириб, ёқиб ташлар экан. Кунлардан бир куни қози тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўради. Олдиларида бир киши турган экан. У киши ҳурмат билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга:
- Шу китобимни бу шахс қаерда кўрса, ёқтириб ташламоқда. Ажабо, китобимда сизнинг суннати санийянгизга хилоф бир нарса бормикан? - деб китобни тақдим этади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам китобга қараб:
- Менинг суннати санийямга мувофиқдир, - деб жавоб берадилар. Қози эса китобларни ёқтиргани учун қамчи уриб жазоланади.
Қамчи зарбаларнинг аччиғи билан уйғонган қози баданида қамчи изларини кўради.

"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.

👉 @diyonatli
👍4
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҲАЗИЛЛАРИ ҲАКИДА БАЁН ҚИЛИНАДИ 

Анас розияллоҳу анҳу дедилар:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан ҳазил-мутоиба қилар эдилар. Ҳатто бир кун менинг бир кичик укамга боқиб дедилар: Эй, Абу Умайр, нима килди Нуғайр?
Изоҳ. Анас дедилар: Менинг укамнинг кичкина бир қушчаси бор эди. Уни боқиб, у билан ўйнаб, юпанар эди. Иттифоқо, у қушча ўлиб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ўлганлигини билиб туриб, болага дилдорлик қилиб, қушчага нима бўлди, дедилар. Бу камоли илтифотлари эди. Уламолар деганларки, бу мухтасар, оз илтифотлик бир ҳадисдан фукоҳолар юз адад масала айтганлар. Жонлар фидо бўлсин, шундай бир маҳбубгаки, бир ҳазил жумлаларидин юзлар диний масала  вужудга келур. Соллаллоҳу алайҳи васаллам. ''Ҳаётул хайвон'' соҳиби Нуғайрни булбул деганлар.

Анас розияллоҳу анҳу дедилар: Саҳроликлардан бир одам бор эди Номи Зоҳир эди. Сахродан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига хадя келтирар эди, ва қачон ўз ахлига қайтиб бормофчи бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга керакли нарсаларни ҳозир килдириб берар эдилар. Бир кун дедилар: Зохир бизнинг сахромиздир. Биз унинг шаҳарликларимиз, ва у зот уни яхши кўрар эдилар ва у одам шакли хунук, килиғи махбуб эди. Бир кун  Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ёнига келдилар, ва ул киши бозорда ўз молини халққа сотиб турган эди.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орқа тарафдан келиб, уни қучоқладилар ва у киши бу зотни курмай: "Бу ким, мени қўйиб юбор", дер эди. Кейин орқасига қараб, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни таниб қолди. Сўнг нима қилсалар туриб берди. Кейин соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бу қулни мендан сотиб олур?" деб овоз қилавердилар. Ул киши деди: Ё Расулаллоҳ, бу моллари ўтмас мол экан, энди билурлар. Буни ҳеч ким олмайди". Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Бу мол халққа утмаса ҳам, Аллоҳ ҳузурида ўтур", ёки "сен Аллоҳ ҳузурида қимматли молдирсан" дедилар.

Анас розияллоҳу анҳу дедилар: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, миниш учун бир жонивор талаб қилди. У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Мен сени урғочи туянинг боласига миндирмоқчиман. У одам деди: Мен урғочи туя боласини нима қиламан? Жаноб дедилар: Бу ҳамма туяларни урғочи туя туғмай, нима туғади?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят: саҳобалар дедилар: Ё, Расулаллоҳ, Сиз бизлар билан ҳазил қиласиз, РАсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Ҳа. Мен ҳазил қиламан, лекин ҳақдан бошқа бир сўзни айтмайман. 

''Шамоили Муҳаммадийя'' китобидан.

👉 @diyonatli
👍2
Forwarded from Fitrat.uz
🟢 ЖОНЛИ СУҲБАТ

Бугун, 20 ноябр куни соат 20:00 да @fitratuz телеграм каналида онлайн савол-жавоб бўлиб ўтади.

Саволларга Тошкент вилояти бош-имом хатиби ўринбосари Абдулҳамид домла Маликов жавоб берадилар.

Ўзингизни қизиқтирган диний саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍6👏1
Abdulhamid domla 20.11.22
Fitrat.uz
#Савол_жавоб

20.11.2022
🎤 Абдулҳамид домла Маликов
Тошкент вилояти бош-имом хатиби ўринбосари


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

Муфтий ҳазрат: Оилалар тинч бўлса, ҳаётимиз саодатли бўлади

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Diyonatli
👍2
« ХОТИННИНГ ЭРИГА ИТОАТСИЗЛИК ҚИЛИШИ »

Аллоҳ таоло айтади:

وَاللاَّتِي تَخَافُونَ نُشُوزَهُنَّ فَعِظُوهُنَّ وَاهْجُرُوهُنَّ فِي الْمَضَاجِعِ وَاضْرِبُوهُنَّ فَإِنْ أَطَعْنَكُمْ فَلاَ تَبْغُواْ عَلَيْهِنَّ سَبِيلاً إِنَّ اللّهَ كَانَ عَلِيّاً كَبِيراً

«...Хотинларнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало, уларга насиҳат қилингиз, сўнгра (бу таъсир қилмаса,) уларни ўринларда (алоқасиз) тарк этингиз, сўнгра (бу ҳам кор қилмаса) уларни (мажруҳ бўлмагудек даражада) урингиз. Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши (бошқача) йўл ахтармангиз. Албатта, Аллоҳ олий ва улуғ Зотдир.»
(Нисо сураси 34-оят).

Воҳидий (раҳимаҳуллоҳ) айтганлар: «Оятдаги «итоатсизлик» дан мурод - эрга осийлик қилиш, яъни, такаббурлик билан эрининг буйруқларига хилоф иш юритишдир».
Умму Салама (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: «Қайси аёл вафот этса-ю эри ундан рози бўлса, жаннатга киради».
(Имом Ибн Можа ва Термизий ривояти).

«Гуноҳи Кабиралар» китобидан.

👉 @diyonatli
👍4
КИШИНИНГ АҲЛИГА НАФАҚАСИ

Жобир (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади:
«Бир киши:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг бир динорим бор», деди.
«Уни ўзингга сарфла», дедилар.
«Менда бошқаси бор», деди.
«Уни ходимингга ёки болангга сарфла», дедилар.
«Менда бошқаси бор», деди.
«Уни Аллоҳнинг йўлида сарфла. Лекин бу фазли энг камидир», дедилар».
* * *
Шарҳ: Демак, энг аввало ўзига, сўнг оиласига ва ходимларига сарфлаш керак. Шундан ҳам ортса, уни Аллоҳнинг йўлига сарфлаш лозим. Ўз ризқини, болаларнинг ризқини қийиб, «Аллоҳнинг йўлида сарфладим», дейиш тўғри эмас экан.

«Одоблар хазинаси, 3-жуз» китобидан.

👉 @diyonatli
👍2👏2
Солиҳ – яхши одам.
Фосиқ – ёмон одам.
Муслиҳ – ислоҳ қилувчи, тузатувчи.
Муфсид – фасод қилувчи, бузувчи.
Мухтиъ – хато қилувчи.

***
Кимдир солиҳ бўлади.
Кимдир фосиқ бўлади.
Кимдир ҳам солиҳ, ҳам муслиҳ бўлади.
Кимдир солиҳ бўла туриб, муфсид бўлиши мумкин.
Кимдир фосиқ бўла туриб, муслиҳ бўлиши ҳам мумкин.
Кимдир одамларга баҳо беришда мухтиъ бўлиши мумкин

@diyonatli
👍3
« ОГОҲНОМА »

Ҳазрат Оиша (розияллоҳу анҳо)дан:
«Фалокатга учраган бир аёл хотинлар тўпланган бир жамоа ёнидан ўтди. Улар бу аёлни мазах қилиб кулишди.
Бу ҳаракатлари туфайли у аёллардан бир қисми ўшандай фалокатга дучор бўлишганини кўришди».
Бирор кишининг бошига тушган фалокатдан хурсанд бўлиш, уни айблаш, ёмонлаш Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) томонларидан манъ қилинган.
Яна бир ҳадиси шарифда бундай дейилади:
«Ким бирор диндошини у яширин қилган ёки тавба қилган бирор гуноҳи учун айбласа, ўзи ҳам ўша гуноҳ ишни қилмагунча ўлмайди».

«Ўксинма» китобидан.

👉 @diyonatli
👍9
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганларини эшитган экан: “Агар муаззин (азони)ни эшитсангиз, унинг айтганини такрорланг. Кейин менга салавот йўлланг. Зеро, ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади. Шундан сўнг Аллоҳдан мен учун васила сўранг. (Васила) жаннатдаги бир мартаба бўлиб, Аллоҳ бандаларидан фақат биттасига насиб этади. Ўша банда мен бўлишимдан умид қиламан. Ким мен учун васила сўраса, унга шафоат ҳалол бўлади” (Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилган).
Демак, азондан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтилади, у зот учун васила сўралади, суннатда келган дуолар ўқилади. Васила сўраш дуоси қуйида келтирилади:

اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ وَالصَّلاَةِ الْقَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ وَالْفَضِيلَةَ وَابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ.
Ўқилиши: “Аллоҳумма робба ҳаазиҳид даъватит тааммаҳ, вас-солаатил қоимаҳ, аати муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ, вабъасҳу мақомам маҳмувданиллазий ва-ъаттаҳ”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ – бу мукаммал даъват, қоим бўлувчи намоз (дуо, салавот) Парвардигори, Муҳаммадга василани, фазилатни бер, у зотни Ўзинг ваъда қилганинг мақталган мақомда тирилтир”.
Васила – жаннатдаги олий мартаба.
Мақталган мақом – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваъда қилинган буюк шафоат мақоми.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким азон эшитганидан кейин: “Аллоҳумма робба ҳаазиҳид даъватит тааммаҳ, вас-солаатил қоимаҳ, аати муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ, вабъасҳу мақомам маҳмувданиллазий ва-ъаттаҳ”, деса, қиёмат куни унга шафоатим ҳалол бўлади ”.
Байҳақий “Сунан”да ҳасан санад билан келтирган ривоятда “Иннака лаа тухлифул мийъаад” зиёда қилинган.
Ким қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоатларига эришишни истаса, азондан кейин салавот айтади, у зот учун васила сўрайди. Шунингдек, ўзи ҳамда мўмин-мусулмон биродарлари ҳақига дуо қилади. Чунки азон билан иқомат орасидаги дуо мустажобдир.

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لاَ يُرَدُّ الدُّعَاءُ بَيْنَ الأَذَانِ وَالإِقَامَةِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَهَذَا حَدِيثٌ صَحِيحٌ.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Азон билан иқомат орасидаги дуо рад этилмайди” (Абу Довуд, Термизий, Аҳмад ривоят қилган. Бу – саҳиҳ ҳадис).
Намоз билан боғлиқ ҳар бир ҳаракат, ҳар бир сония қадрли. Ана шу онларда хаёл бир ерга жамланса, дунё ташвишлари бироз бўлса-да унутилса, намозга эътибор ортади, дилда хушуъ пайдо бўлади

Зиёвуддин Раҳимнинг “Намозда хушуъ” китобидан.

👉 @diyonatli
👍2
ДАРД
Университетлардан бирида дарс берадиган устозлардан бири доимо аёллар соатини тақар эди. Талабалар турли мажлисларда ўзаро уни ҳар-хил илмоқли сўзлар билан масхара қилишар эди. Охири улардан бири сўрашга журъат қилди:
- Устоз! Нега аёллар соатини тақасиз?
Устоз деди:
- Бу соат вафот этган қизимнинг соати!

Ҳар-биримизнинг оғриғимиз бор. Агар уни инсонларга ошкор қилганимизда улар йиғлаган бўлишар эди. Аммо биз ичимизга ютамиз, сабр қиламиз. Чунки инсонларнинг сизга шафқат нигоҳи билан боқишлари ундан ҳам оғриқли.
Бу ҳаёт шафқатсиз курашдан иборатдир. Ҳар қанақанги табассумли юз ортида у инсонлардан яшириб юрадиган катта ғусса бўлади.
Кўпгина кулгилар ортида кўз ёшлари бўлади. Агар унинг кўзёшларини кўрганингда: "Кўз ёшлари қуриб қолар даражада йиғлаган бу инсон қандай қилиб кулиб юрган экан-а", деб ҳайратда қолган бўлар эдинг.
Инсонлар тоққа ўхшашади. Салобатда эмас, кўпгина қисми яширинлигида. Айтишларича, тоғларнинг тўртдан уч қисми ер остида бўлар экан. Биз инсонларнинг ҳам ошкор қилганимиздан яширганларимиз кўпроқ. Касалликлар биз ейдиган нарса эмас, бизни ейдиган нарсадир!
Қанчалик инкор қилмасин, ҳар-бир инсонда оғриқ бор. Қанчалар яширмасин, ҳар-бир қалбда ғам-ғусса бор. Ташқи кўринишлар сени алдамасин.
Кишиларнинг сокин ва мувозанатда турганини кўриб ҳасадинг келмасин. Гоҳида улар қалбида фақатгина Аллоҳ биладиган олов бўлади.
Тутун чиқмагани унинг ёнмаётганини англатмайди. Осий инсон гуноҳидан мазза қилаётгани йўқ. Итоаткор инсон осонликча собит тургани йўқ.
Суюкли инсонини йўқотишдан қўрқиб уни тишлари билан қаттиқ тишлаб олган киши роҳатда эмас. Яқинини йўқотиб қўйиб қалбида ёриқ пайдо бўлган киши роҳатда эмас.

Кунлардан бир кун шифокорнинг ҳузурига бир киши кирди. У жисмидаги оғриқ аа руҳидаги ўчиқликдан шикоят қилди. Узоқ текширувдан сўнг аён бўлдики, унинг танасида ҳеч қандай дард йўқ экан. Дард унинг руҳида экан. Шифокор унга деди:
- Сизнинг муаммойингиз руҳийдир. Сиз кўпроқ дам олинг. Китоб ўқинг, сафар қилинг, янги дўстлар орттиринг. Сизга бир маслаҳатим бор. Шаҳримизда бир масхарабоз бор. Исми Карлина. У инсонларни кулдиравериб дардларини унуттириб юборади. Унинг томошаларига боришни тавсия қиламан сизга!
Шунда бемор йиғлаб туриб деди:
- Доктор! Ўша масхарабоз Карлина менман!

@Abdulqodir_Polvonov

👉@diyonatli
СЎРАЛГАЙ

Яратганнинг ҳузурида
барча бирдай қаралгай,
Ҳар жон кечган аёзи-ю
ҳам ёзидан сўралгай.

Амалларнинг пинҳонаси,
ошкораси бор эрур,
Барча қалб ҳам ошкораси,
ҳам розидан сўралгай.

Омад отлиқ учқур отда
гуркираган қоматлар,
Ўшал кунда пасту баланд
парвозидан сўралгай.

Худо берган гул ҳуснига
рози бўлмаган юзлар,
Кун келадир, турли туман
пардозидан сўралгай.

Керак вақти овоз қилиб,
қалбни уйғотди Билол,
Нокерак пайт “бараллачи”
овозидан сўралгай.

Риё – барча амалларни
пуч қилгувчи катта куч,
Дуч келса ким, барча қилган
ниёзидан сўралгай.

Адолатни турли “жанг”лар,
турфа рангга бўяйдир,
Бу қилмишнинг ҳар зарраси
ҳар қозидан сўралгай.

Фалончининг гуноҳи кўп,
менда оз-ку, деб зинҳор,
Ғафлатланма, кўп кўпидан,
оз озидан сўралгай.

Ботирман, деб гердаймасдан
сажда қил, Тангридан қўрқ,
Чин мусулмон энг аввало
намозидан сўралгай.

@Botirjon_Ergashev
👍2