ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
👉 @diyonatli

👍3🥰1👏1
ДЎСТЛИК
Ким дўстлар билан ўтириб-турса, жаҳаннамда бўлса ҳам, гулзордадир. Аммо душман билан ош-қатиқ бўлган кимса гулзорда бўлса ҳам дўзахдадир. “Биз, мен” деб дўстни ранжитмаки, ҳеч ким душманинг бўлмасин! Аллоҳ йўлида халққа хайр қил ва доимо кўзингга дўст кўринсин... адоват туфайли кўнглингга ёмон гап келмасин! Бирор кишига душман бўлдингми, ундан узоқ юр, сени қадрловчи дўст билан кўриш, у билан маслаҳатлаш!
Жалолиддин Румий.

👏2👍1
АМРИ МАЪРУФ ВА НАҲЙ МУНКАРНИНГ ҚАДРИ
Амри маъруф нима? Амри маъруф Аллоҳ буюрган ишларга, яхшиликка чорлашдир.
Наҳй мунка инсонларни Аллоҳнинг қайтариқларидан, ёмонликдан қайтаришдир.
Қайси юртда амри маъруф тўхтаб қолса, инсонлар яхшиликни унутадилар.
Қайси юртда наҳй мункар бўлмаса, инсонлар ёмонликка муккасидан кетадилар.
Аллоҳ таоло Қуръонда амри ва наҳй мункарга буюрган.
Инсонлар амри маъруф ва наҳй мункар қилувчиларнинг қадрига етишлари керак. Акс ҳолда, халқ яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги фарқни йўқотиб, фожиага учрайдилар.
@diyonatli

Чин дўст
Бир одамнинг тонгда ажали етиб, жонини олиш учун олдига Азроил келибди ва унга куни битганини айтибди. Соппа-соғ юрган ҳалиги одам ҳали ўлимга тайёр эмаслигини, битириб улгурмаган ишлари борлигини айтиб, уч кунга муҳлат сўрабди. Шунда Азроил: "Яратган сенинг олдингга юбораётган пайтида шуни олдиндан билиб мени огоҳлантирган эди. Унинг изни билан сенга уч кун муҳлат бераман, лекин бир шарт билан. Шарт шуки, бугун барча дўстларингни айланиб чиқасан, агар уларнинг ичида сенинг яшашингни чин дилдан хоҳлайдиган ва ўлимингдан қаттиқ қайғурадигани топилса, сен айтган муҳлатни бераман. Топилмаса, Яратганнинг амри билан кечқурун жонингни оламан", дебди ва кўздан ғойиб бўлибди.
Ўша одамни шу куни қабрга қўйишибди.
Эй инсон, билгинки, кимнинг тириклиги ҳеч кимни хурсанд қилмаган бўлса, ўлими ҳам ҳеч кимга ташвиш туғдирмайди. Атрофингдаги дўстларингга қара, улар билан муносабатинг қандай? дўст бўлиш осон, лекин дўстликни ушлаб туриш қийин. Дўст учун бирор нарсасидан кечган одамнинг чин дўсти бўлади. Фақат ўзини ўйлайдиган одам юқоридаги каби аҳволга тушади.
«Тарбия» китобидан

👍6
« ҲАМЗА ИБН АБДУЛМУТТАЛИБ (РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ)НИНГ ИСЛОМГА КИРИШИ »
(нубувватнинг 6-йили зулҳижжа ойи, милодий 615 йил сентябр)
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафа тепалиги яқинида ўтирганларида, олдиларидан ўтиб кетаётган Абу Жаҳл у зотга қаттиқ озор бериб сўкди. Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ҳеч нарса демадилар.
Абдуллоҳ ибн Жудъоннинг озод қилган чўриси бу хабарни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари - Ҳамзага етказди.
Ҳамза ўша пайтнинг энг довюрак, баҳодир кишиси эди. Хабарни эшитган Ҳамзанинг ғазаби жунбушга келади ва Байтуллоҳ яқинида одамлар билан гаплашиб ўтирган Абу Жаҳлни излаб топди. Ҳамза Абу Жаҳлнинг олдига етиб бориши билан бошига камон билан қаттиқ урди ва: «Мен жиянимнинг динида бўлсаму, ҳали сен уни ҳақорат қиласанми?!» деди. Абу Жаҳл жим қолди. Ҳамза мусулмон бўлдилар. Қурайш кофирлари бундан паришон бўлишди, чунки Ҳамза ўша пайтдаги жамиятда ниҳоятда муҳим ўрин тутар эдилар.
* * *
« ҲАЗРАТИ УМАР (РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ)НИНГ ИСЛОМГА КИРИШИ »
Орадан уч кун ўтиб Умар ибн Хаттоб мусулмон бўлдилар...
Бир куни ҳазрати Умар: «Эй Аллоҳнинг Расули, биз ҳақ йўлда эмасмизми?» дедилар. «Ундай бўлса, нимага беркинамиз?!» дедилар Умар.
Шу куни мусулмонлар биринчи марта очиқчасига Байтуллоҳ томон йўл олдилар. Бир сафни Ҳамза, иккинчисини Умар бошлаб бордилар. Умар Масжидул Ҳаромга кирдилар. Қурайшликлар бир Ҳамзага, бир Умарга қараб ичларидан зил кетишди.
Ўша куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга «Форуқ» ( «Ҳақ билан ботилни фарқловчи» ) лақабини бердилар.
«Ислом тарихи - 1» китобидан.

Forwarded from Fitrat.uz
ИМОМЛАРИМИЗ ЧЕККА ҲУДУДЛАРДА ЖУМА НАМОЗИНИ ЎҚИБ БЕРИШДИ
Жума кунлари тажрибали имом-хатибларнинг юртимизнинг чекка ва чегара ҳудудларига бориб, жума намозларида мавъизалар қилиб бериши ва жума намозини адо этиши яхши анъана тусини олди.
Бугун, 2022 йил 25 ноябрь куни Олмалиқ шаҳар бош имом-хатиби Суннатуллоҳ домла Эрназаров Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги “Аз-Замахшарий” жоме масжидига, Пискент тумани “Пискент” жоме масжиди имом-хатиби Абдулҳамид Маликов Хонқа туманидаги “Мусо ал-Хоразмий” жоме масжидига, Бекобод шаҳар бош имом-хатиби Эргашали домла Ҳамидов Янгиариқ туманидаги "Шайх Мухтор Валий" жоме масжидига ташриф буюриб, намозхонларга гўзал мавъизалар қилиб, жума намозларини ўқиб беришди.
Имом-домлаларимиз намоздан сўнг мўмин-мусулмонлар билан дилдан суҳбатлашиб, уларнинг саволларига атрофлича жавоблар қайтаришди.
Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

👍7🔥1👏1
«РАСУЛУЛЛОҲ (соллаллоҳу алайҳи васалламнинг) ШАКЛУ ШАМОЙИЛЛАРИ, 1-қисм»
Ташқи кўринишлари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳим алайҳиссаломга ўхшайдилар. Узоқдан қараганда ғоят келишган ва кўркам, яқиндан эса ғоят гўзал ва ёқимли, ҳайбатли, виқорли ва салобатли.
Ҳуснлари: хушрўй, кўркам юзли, ойдек, балки ойдан ҳам чиройли, порлаб турган қуёшдек, гўё қуёш у кишининг юзларида юргандек.
Бўйлари: узун-новча ҳам, паст-пакана ҳам эмас, балки ўрта бўйдан бир оз баландроқ.
Қадди-қоматлари, гавдалари: келишган, ўртача, хушбичим, мўътадил ва чиройли.
Елкалари: кенг.
Ранглари: тиниқ рангли, ўта оппоқ ҳам, ўта буғдойранг ҳам эмас, балки оқ-қизилга мойил буғдойранг.
Юзлари: ўртача-юм-юмалоқ ҳам эмас, чўзинчоқ ҳам эмас, бир оз юмалоққа мойил, бироқ гўштдор эмас.
Чеҳралари: нурли, жиддий ва табассумли. Қовоқ солувчи эмас. Хурсанд бўлсалар, юзлари янада ёришиб кетар, юзларидан нур ёғилар эди. Ғазаблансалар, гўё яноқларига анор сиқиб қўйилгандек, юзлари қизариб кетар эди.
Кўзлари: катта, сурма тортилгандек чиройли, кўз қорачиқлари тим қора, оқи тиниқ оқ, баъзан оқида бироз қизиллик пайдо бўлар эди.
Қошлари: ингичка ва ёйсимон, бир-бирига туташмаган.
Киприклари: узун.
Пешоналари: кенг ва очиқ.
Ёноқлари: текис, на озғин ва на сергўшт.
Бурунлари: нозик ва ўртачадан сал узунроқ, бироз баланд ва қирралик.
Қовоқлари: четлари эгикроқ.
Бошлари: ўртачадан каттароқ.
Оғизлари: Мўътадил, ўртачадан кенг (араблар бундай сифатни мақташади, буни фасоҳату балоғатга йўйишади).
Тишлари: Маржондек ялтироқ ва чиройли, гапирган пайтларида тишлари орасидан нур таралаётгандек бўларди.
©Абдул Азим Зиёуддин

👍9
«СОҲИБИНИ ЧАҚИРГАНДА ИСМИНИ ҚИСҚАРТИРИШ»
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй Оиш! Мана бу Жаброил, сенга салом айтяпти», дедилар.
«Унга ҳам салом, Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти бўлсин», дедим.
Ул зот мен кўрмаган нарсани кўрадилар».
* * *
Шарҳ: Ушбу ҳадисдан кўрамизки, яхши маънода, эркалатиб, ҳазил-мутойиба тарзида исмни тўлиқ айтмай, мухтасар қилиб айтиш жоиз экан. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз розияллоҳу анҳони шундай қилиб чақирган эканлар.
Айни пайтда, ушбу ҳадиси шарифдан Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг мартабалари, даражалари нақадар юксак эканини ҳам тушиниб оламиз. Жаброил алайҳиссаломнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан саломларини Оиша розияллоҳу анҳога етказишни сўрашлари улуғ мақом ҳисобланади.
«Одоблар хазинаси, 3-жуз» китобидан.

😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Ёшлар таълим-тарбиясига эътибор динимиз талабидир!
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
НИФОҚҚА ҚАРШИ ИККИ ХИСЛАТ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки хислат мунофиқда жам бўлмайди: Гўзал шакл ва динда фақиҳ бўлишлик», деганлар».
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳадиси шарифлари хабар шаклида келса ҳам буйруқ маъносини ифода қилмоқда.
У зотнинг: «Икки хислат мунофиқда жам бўлмайди: Гўзал шакл ва динда фақиҳ бўлишлик» деганлари «Эй умматларим, мунофиқ бўлмайин десангиз, гўзал шаклга эга бўлишга ва динда фақиҳ бўлишга урининглар», деганларидир.
Демак, ушбу ҳадиси шарифни ҳаётимиздаги татбиқ қилиб, гўзал шаклга эга бўлиш учун ва Ислом динида фақиҳ бўлиш учун ҳаракат қилишимиз керак. Гўзал шаклга эга бўлишлик том маънода гўзал бўлишликдир. Исломда ҳар бир нарса гўзал бўлишига тарғиб қилинди. Шунинг учун биз мусулмонлар том маънода гўзал бўлишга ҳаракат қилмоғимиз матлубдир.
Динда фақиҳ бўлиш-Ислом динини дақиқ тушиниш эса икки дунёдаги саодатимиз учун ниҳоятда зарурдир. Динда фақиҳ бўлишлик-иймон нимаю-куфр нима, Ислом нимаю-нифоқ нима, савоб нимаю-гуноҳ нима, ҳалол нимаю-ҳаром нима, жаннат нимаю-дўзах нима, жаннатга нима билан эришиладию- дўзахга нима сабаб бўлади ва шунга ўхшаш муҳим масалаларни тўлиқ билишлик деганидир.
Биз мусулмонлар мунофиқ бўлмайлик, десак ушбу ҳадиси шарифда кўрсатилган икки нарсани ўзимизда жам қилишга урунишимиз лозим. Бу билан эса икки дунёмиз саодатини таъминлаган бўламиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ МУҲАММАД ЮСУФ

« КИМГА МАЪРУФ ҚИЛИНСА, У ЖАВОБАН МУКОФОТ БЕРСИН »
Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорийдан ривоят қилинади:
* * *
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Кимга маъруф қилинса, жавобан мукофот берсин. Агар мукофотга берадиган нарса топмаса, унга мақтов айтсин. Унга мақтов айтса, шукр қилган бўлади. Агар айтмаса, куфрони неъмат қилган бўлади.
Ким ўзига берилмаган нарса билан зийнатланса, худди иккита ёлғон қийимни кийгандек бўлади».
* * *
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Яхшилик қилган ҳар қандай кишига мукофот бериш одобдан экани.
2. Яхшилик қилган одамга берадиган мукофоти бўлмаса, унга ташаккур сўзларини айтиш лозимлиги.
3. Қилинган яхшилик эгасига мақтов сўзларини айтиш шукрона экани.
4. Қилинган яхшилик эгасига мақтов сўзларини айтмаслик куфрони неъмат экани.
5. Ўзида йўқ нарсани бор қилиб кўрсатишга уриниш яхши эмаслиги.
«Одоблар хазинаси, 1-жуз» китобидан.

👍2
Abdulhamid domla 26.11.22
Fitrat.uz
#Савол_жавоб
26.11.2022
🎤 Абдулҳамид домла Маликов
Тошкент вилояти бош-имом хатиби ўринбосари
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
26.11.2022
🎤 Абдулҳамид домла Маликов
Тошкент вилояти бош-имом хатиби ўринбосари
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🔥1
ТАВБАСИГА ТАЯНДИ
Бир содда киши эшак сотиб олмоқчи бўлиб бозорга бораётган экан, йўлда биров учраб:
- Йўл бўлсин? - деб сўрабди.
- Эшак сотиб олмоқчи бўлиб бозорга боряпман, - деб жавоб берибди у.
- Иншааллоҳ, дегин! - дебди ҳалиги одам.
- Эшак бозорда, пул чўнтагимда турибди-ю, нега иншааллоҳ, дерканман? - дебди содда одам.
Ҳаридор бозорга бориши билан пулни киссавурга олдириб қўйибди ва умидсизланиб уйига қайтиб келаётганда яна ўша одамга дуч келибди. Ҳалиги киши:
- Қаердан келяпсан? - деса, у:
- Иншааллоҳ, бозордан келяпман, иншааллоҳ, пулимни ўғирлатдим, иншааллоҳ, эшак ололмай қуппа-қуруқ қайтиб келяпман! - дебди.
"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.

👍1
ИТНИНГ ҲУРИШИ ВА ЭШАКНИНГ ҲАНГРАШИ
Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Кечаси сукунат чўмганда кўчага чиқишни камайтиринглар. Чунки Аллоҳнинг таратадиган жонзотлари бор.
Ким итнинг ҳуришини ёки эшакнинг ҳанграшини эшитса, Аллоҳдан тошбўрон қилинган шайтоннинг шарридан паноҳ сўрасин. Чунки улар сиз кўрмаган нарсаларни кўришади", дедилар".
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларини икки ишга иршод қилмоқдалар:
1. Кечаси сукунат чўмганда кўчага чиқишни камайтиришга. Иложи борича оила доирасида уйда ўтирган афзал.
2. Чунки Аллоҳ таолонинг кечаси таратадиган баъзи жонзотлари бор. Ана шу нарсалар кечаси, бемаҳалда юрган кишиларга зарар етказиши мумкин.
Ҳақиқатда ҳам, кечаси турли кўнгилсизликларга учраган одамлар оз эмас.
3. Итнинг ҳуришини ёки эшакнинг ҳанграшини эшитганда, Аллоҳ таолодан тошбўрон қилинган шайтоннинг шарридан паноҳ сўраш. Бу икки ҳайвон биз кўрмаган нарсаларни кўрадилар. Ўша нарсаларни кўрганда бири ҳуриб, иккинчиси ҳанграйди. Бошқа ривоятларда эшак шайтонни кўрганда ҳанграши айтилган. Шунинг учун унинг ҳанграганини эшитганда Аллоҳ таолодан шайтоннинг шарридан паноҳ сўрашга иршод қилинмоқда.
Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Кечаси итнинг ҳурганини ёки эшакнинг ҳанграганини эшитсангиз, Аллоҳдан паноҳ сўранглар, чунки улар сиз кўрмаган нарсаларни кўрадилар.
Эшикларни Аллоҳнинг исмини зикр қилиб ёпилган эшикни оча олмайди.
Мешларнинг оғзини боғланглар, ҳумларнинг оғзини ёпинглар, идишларнинг оғзига ҳам ёпқич ёпинглар", дедилар".
Шарҳ: Эътибор берадиган бўлсак, ушбу ҳадиси шарифларда бандага зарар етмаслигига сабаб бўладиган ишларни қилишга амр бўлмоқда. Зотан, шаръий қоидага биноан, имконига яраша оддий сабабларни қилишда камчиликка йўл қўймаган одамгина ғайбий ёрдамга ҳақли бўлади.
Жобирдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Сокинликдан кейин чиқишни камайтиринглар. Чунки Аллоҳнинг таратадиган маҳлуқлари бор.
Итнинг ҳуршини ёки эшакнинг ҳанграшини эшитганиннизда, Аллоҳдан шайтоннинг шарридан паноҳ сўранглар", дедилар".
Шарҳ: Бу маънодаги ҳадиси шарифларни юқорида ўргандик.
"Одоблар хазинаси" китобидан.

👍11