This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
ТАРАДДУДСИЗ ИСЛОМГА КИРГАН САҲОБА
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉@Diyonatli
ТАРАДДУДСИЗ ИСЛОМГА КИРГАН САҲОБА
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉@Diyonatli
#Солиҳлар_гулшани
Энди меҳмонингиз бўлдик
Маън ибн Зоиданинг ҳузурига бир гуруҳ асирларни олиб киришди. У уларни қиличга тортишни буюрди. Шунда улардан бири: «Амирни Худо ярлақасин! Биз сизнинг асирларингизмиз. Қорнимиз оч, чанқаганмиз. Бизни оч, ташна аҳволда ўлдирманг!» деди. Амир уларга егулик келтиришни буюрди. Улар еб-ичишар, амир Маън эса уларга қараб турар эди.
Улар еб-ичиб бўлгач, бояги одам: «Амирни Худо ярлақасин! Биз асирингиз эдик, энди эса меҳмонингиз бўлдик», деди. Амир ноилож: «Сизларни кечирдим», деди. Шунда ўша одам: «Эй амир! Бизни тутган кунингиз шарафлироқми ёки афв қилган кунингизми, била олмай қолдик!» деган эди, амир уларга мол ва сарпо беришни буюрди.
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Diyonatli

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#видео #маъруза
Муфтий ҳазрат: Интернет иллатларга эмас, фазилатларга хизмат қилсин!
Дўстларингизга ҳам улашинг,
Каналга аъзо бўлиш учун ушбуни босинг
👇👇

🌙 “Йил имоми – 2022” танлови ўтказилмоқда (Фотолавҳа)
🔸 Бугун, 29 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Республикамиздаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиблар ўртасида “Йил имоми – 2022” кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган имом-хатиблар беллашишмоқдалар.
✅ Мусобақа қатнашчиларининг чиқишлари малакали ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезонлари асосида муносиб тарзда баҳолаб борилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

👍1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
Кимки Аллоҳ ва унинг Пайғамбарига иймон келтирса...
Жасур домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@Diyonatli
Кимки Аллоҳ ва унинг Пайғамбарига иймон келтирса...
Жасур домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@Diyonatli
👍1
#МУТОЛАА_ВАҚТИ
Айтсалар, ёлғонни эмас, айни ҳақиқатни айтган бўлардилар. Аммо бундай дейилганида бир кўнгил ўнглаб бўлмас даражада синар ва адо бўлар эди. Қолаверса, тубан бир отанинг гуноҳи соф туйғулар билан Пайғамбарга (с.а.в.) боғланган аёлга юкланиб, бировнинг иши учун бошқаси масъул тутилган ва жазоланган бўлар эди.
Ҳабиби акрам (с.а.в.) хонадан чиқаётганларида Сафия онамиз анча енгил тортиб, бояги нохуш сўзларни кўнглидан чиқариб улгурди.
Ҳа, у бир яхудийнинг, бунинг устига, шафқатсиз яхудийнинг қизи эди. Аммо тақдир қалами уни шундай отанинг қизи қилган бўлса, бунинг алами Сафиядан олиниши керакми? Кеча бир яхудийнииг қизи эди, аммо бугун у дунё тургунча шараф-ла эсланадиган «Пайғамбарнинг завжаси» бўлиш саодатига эришган. Одамларга кечаги ҳолига қараб баҳо бериш тўғри бўлса, ҳазрати Умардан бошлаб қанча-қанча одамларга не-не аччиқ ҳукмлар ўқилиши керак.
Кунлик беш вақт намозда ҳар мўмин «Аллоҳумма, солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад...» дуосини ўқийди. «Аллоҳим, сен Муҳаммадга (с.а.в.) раҳматингни ёғдир. Муҳаммаднинг оила аъзоларига раҳматингни ёғдир», деб дуо қилади. Бу дуодан оналаримиз Ойиша ҳам, Хафса ҳам, Жувайрия ҳам, Умму Салама ҳам насибаларини олади-ю, Сафияга улуш тегмай қоладими?! Пайғамбар хотини бўлса нима, отаси яхудий эди, дейиладими?
Хуллас, бутун коинотнинг энг азиз кишиси бўлган Жанобимиз бу ишни шундай қолдиролмас эдилар. Олдин Хафсани топдилар, унга қилган ишининг нотўғрилигини тушунтирдилар.
— Эй Хафса, Аллоҳдан қўрқ, — дедилар. Кейин ҳазрати Ойишани топиб, унга ҳам керакли огоҳлантиришни қилдилар.
Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

СЕВИМЛИ БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ? УНДА...
– Бошқаларни тинглашни ўрганинг, суҳбатдошингизнинг гапириш эркинлигини чекламанг;
– Камтар бўлинг. Чунки камтарлик севимли бўлишнинг энг таъсирли йўлидир;
– Ҳадеб мақтов эшитиш истагингизни бир четга суриб, руҳлантиришни, бировларни мақташни ҳам ўрганинг, худбин бўлманг;
– Доим хушчақчақ ҳолда юриш қийин. Бу тушунарли. Лекин қўлингиздан келганича ғам-ташвишларингизни яшира билинг;
– Танқидни тўғри қабул қилишни ўрганинг;
– Очиқ юз, ширин сўз кўнгиллар калитидир;
– Ҳамиша аввал салом беринг, сўнг ҳол-аҳвол сўранг;
– Қариндош-уруғлар билан борди-келди қилинг, қўни-қўшни, таниш-билишлар билан яхши муносабатда бўлинг.
"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.
👉 @diyonatli

👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Пора бериб бошқанинг ўрнига борганларнинг ҳажи – ҳаж эмас» – муфтий ҳажга навбатлар электрон тартибга ўтишини айтди
Бировнинг навбатини таниш-билишчилик ёки пора эвазига олса ва шу асосида ҳажга борса – унинг ҳажи ҳаж бўлмайди. Шу ишни қилаётганлар ҳам, воситачилар ҳам гуноҳкор бўлади, дейди Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Нуриддин Холиқназаров. Шунингдек, муфтий, ҳозирда ҳажга навбатни электрон тартибга ўтказиш, тизимни шаффоф қилиш ишлари бошланганини маълум қилди.
"PISKENT" 👇👇
🔻
https://t.me/piskentt

ЁЛҒОН РИЗҚНИ КАМАЙТИРАДИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ота-онага яхшилик қилиш умрни зиёда қилади. Ёлғон ризқни камайтиради. Дуо қазони қайтаради", дедилар".
Дайламий ривоят қилган.
Ушбу ҳадисда ёлғоннинг бу дунёдаги зарарларидан бири-ризқни камайтириши зикр қилиняпти. Демак, Аллоҳ таоло ёлғончи кишининг уйидан, корхона бошлиғининг корхонасидан, ёлғончи подшоҳнинг юртидан баракани кўтаради, ризқларини қисқартириб қўяди. Ушбу ҳақиқатни бугунги кун тажрибасида ҳам кўриб турибмиз.
Ёлғончилиги билан танилган нусхаларнинг ҳаётига назар солсангиз, ризқи қисқалигини кўрасиз. Улар ўзларининг ёлғончилик сифати уларга бу дунё ва охиратда яхшилик келтирмаслигини теран англаб етишлари керак. Жумладан, бу дунёда ризқлари тор бўлиб, топганлари баракасиз бўлиб, дуч келгандан қарз сўраб юришлари бежиз эмаслигини тушунишлари лозим.
Демак, бу дунёю у дунёнинг бахтига эришмоқчи ва икки дунёнинг азоб-уқубатидан, шармандалигидан қутулмоқчи бўлсак, ризқимизнинг кенг ва сероб бўлишини истасак, ёлғондан қутулишимиз лозим экан. Бу ишда каттаю кичик, эркагу аёл, фуқарою амалдор, шоҳу гадо баробар ҳаракат қилмоғи лозим. Ана шундагина яхшиликдан умид қилсак бўлади.
Аллоҳ таоло барчамизни ёлғончиликдан ва ёлғончиларнинг касридан Ўзи асрасин! Омин!
"Ёлғон" китобидан.

👍4
«СИЗ ҚАНДАЙ ЯШАМОҚДАСИЗ?»
* * *
- Шукр қилган банда савоб олади. Аллоҳ унга берадиган неъматларини янада зиёда қилади. Ношукурлик қилган одам эса гуноҳкор бўлади ва Аллоҳ унга берадиган неъматларини узиб қўяди. Бандасининг шукр қилишига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ, у карамли Зотдир. У неъматларини Ўз карами ила беради, шукр учун эмас.
Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ لَئِن شَكَرْتُمْ لأَزِيدَنَّكُمْ وَلَئِن كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ
«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг»
( «Иброҳим сураси», 7-оят ).
- Шукр неъмат берувчи зотга мақтов сўзларини айтиш ва ул неъматни Аллоҳнинг розилиги йўлида сарфлашдан иборатдир. Берилган неъматга шукр этиш инсоннинг тўғри йўлдалигини - мустаҳкам эканини кўрсатади.
* * *
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳга шукр қилмаса, одамларга ҳам ташаккур қилмайди», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Термизийнинг лафзида:
«Одамларга ташаккур қилмаган (инсон) Аллоҳга ҳам шукр қилмайди». дейилган.
Аллоҳ таолонинг яхшилигини билмаган нобакор шахс банданинг яхшилигини билармиди?! Бундай нусхалар доимо ва ҳар кимга нисбатан ношукр бўладилар. Аллоҳ таоло ўшалардан бўлишдан асрасин! Омин!
«Руҳий тарбия, 2-жуз» китобидан.

ДАНГАСАЛИКДАН ПАНОҲ СЎРАШ
* * *
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбуни кўп айтар эдилар:
«Аллоҳим! Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг менга ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман» дедилар».
* * *
Шарҳ: Биз «ғам» деб таржима қилган сўз арабчада «ҳамм» дейилади ва кутилаётган ишдан кўнгил ғаш бўлиши ва қўрқиш маъносини билдиради.
Маҳзунлик эса бўлиб ўтган ишдан хафа бўлишни англатади.
«Қарзга ботиб қолиш»дан мурод, унинг оғирлашиб кетиши ва қарздорнинг ноилож қолишидир.
Ўтган азизларимиздан бирлари:
«Агар қарзнинг ғами қалбга кирса, албатта ақлдан унга қайтиб келмайдиган нарсани чиқарди», деганлар.
«Одамларнинг ғолиб бўлиши» дейилганда, эса паст ва пасткаш кимсаларнинг устин бўлиши кўзда тутилган.
Ушбу ҳадиси шарифдаги дуо жамловчи дуолардан ҳисобланади.
«Одоблар хазинаси, 3-жуз» китобидан.

👍3
«ХАЛОЙИҚНИНГ ТАҚДИРИ ҚАЧОН ЁЗИЛГАН?»
Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ халойиқнинг тақдирини осмонлару ерни халқ қилишидан эллик минг йил олдин ёзди», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилишган.
* * *
Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло халойиқнинг тақдири қандай бўлишини азалдан, улар вужудга келишидан олдин билишини баён қилмоқдалар.
Ҳадиси шарифда баён қилинган ёзиш «Лавҳул Маҳфуз» га бўлган. Эллик минг йил қанча эканини Аллоҳнинг Ўзи билади. Чунки бизнинг тасаввуримиздаги йил ўлчови осмонлару ер яратилганидан кейин, ернинг ҳаракатига асосланиб пайдо бўлгандир. Бу эллик минг йил эса осмонлару ер яратилишидан олдин бўлганлиги ҳадисда очиқ-ойдин айтиб турилибди.
Аллоҳ илмининг чегараси йўқ бўлганидан кейин, ҳамма нарсани билишига шубҳа йўқ. Агар У Зот маълум вақтгача билиб, ундан нарисини билмайдиган бўлганида, Унинг камолот сифатларига нуқсон етар эди. Бу эса Аллоҳ таолонинг олий зотига асло тўғри келмайди.
Бу ҳадисдан оладиган фойдамиз:
Аллоҳ халойиқнинг тақдирини осмонлару ерни яратишдан эллик минг йил аввал ёзганлиги. Шунга иймон келтирамиз, шуни тасдиқлаймиз!
«Сунний ақийдалар» китобидан.

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ АҲЛЛАРИГА МУНОСАБАТЛАРИ.
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Diyonatli
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ АҲЛЛАРИГА МУНОСАБАТЛАРИ.
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Diyonatli
«ШАМОЛНИ СЎКМАНГЛАР»
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади.
«Макканинг йўлида одамларни қаттиқ шамол тутди. Умар ҳаж қилаётган эди. Шамол янада кучайди. Шунда Умар атрофидагиларга:
«Шамол нима?» деди.
Ҳеч ким бир нарса айтмади. Шунда мен уловимни қистаб, тезлатиб унга етиб олиб:
«Менга шамол ҳақида сўраганнинг хабари етди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳу васалламнинг «Шамол Аллоҳнинг раҳматидандир. У ё раҳмат келтиради, ё азоб келтиради. Бас, уни сўкманглар. Аллоҳдан унинг хайрини сўранглар ва ёмонлигидан паноҳ тиланглар», деганларини эшитганман», дедим».
* * *
Шарҳ: Демак, шамол Аллоҳнинг аскарларидан бир аскар экан. Шамол эсиб, гоҳида булутларни ҳайдаб келиб, ёмғирга сабаб бўлиши, баъзида эса гуллаб турган мевали дарахтларни чанглатиб, уларнинг серҳосил бўлишига сабаб бўлиши, хуллас фойда келтириши мумкин.
Баъзи вақтларда эса ҳаддан ташқари қаттиқ эсиб, дов-дарахтларни йиқитиши, экин-тикинларга зарар етказиши, уйларни вайрон қилиши, баъзан одамларнинг ҳам ҳалок бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
Бироқ, нима бўлганда ҳам, мўмин-мусулмон киши шамолни сўкмаслиги керак экан. Чунки шамолни Аллоҳ таоло юборади. Шунинг учун шамол бўлганда, «Аллоҳим, шу шамолни биз учун хайрли қилгин, ёмонлигидан Ўзинг сақлагин» , деб дуо қилиб туриш мўмин-мусулмонларнинг одобларидан бўлар экан.