«ШАМОЛНИ СЎКМАНГЛАР»
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади.
«Макканинг йўлида одамларни қаттиқ шамол тутди. Умар ҳаж қилаётган эди. Шамол янада кучайди. Шунда Умар атрофидагиларга:
«Шамол нима?» деди.
Ҳеч ким бир нарса айтмади. Шунда мен уловимни қистаб, тезлатиб унга етиб олиб:
«Менга шамол ҳақида сўраганнинг хабари етди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳу васалламнинг «Шамол Аллоҳнинг раҳматидандир. У ё раҳмат келтиради, ё азоб келтиради. Бас, уни сўкманглар. Аллоҳдан унинг хайрини сўранглар ва ёмонлигидан паноҳ тиланглар», деганларини эшитганман», дедим».
* * *
Шарҳ: Демак, шамол Аллоҳнинг аскарларидан бир аскар экан. Шамол эсиб, гоҳида булутларни ҳайдаб келиб, ёмғирга сабаб бўлиши, баъзида эса гуллаб турган мевали дарахтларни чанглатиб, уларнинг серҳосил бўлишига сабаб бўлиши, хуллас фойда келтириши мумкин.
Баъзи вақтларда эса ҳаддан ташқари қаттиқ эсиб, дов-дарахтларни йиқитиши, экин-тикинларга зарар етказиши, уйларни вайрон қилиши, баъзан одамларнинг ҳам ҳалок бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
Бироқ, нима бўлганда ҳам, мўмин-мусулмон киши шамолни сўкмаслиги керак экан. Чунки шамолни Аллоҳ таоло юборади. Шунинг учун шамол бўлганда, «Аллоҳим, шу шамолни биз учун хайрли қилгин, ёмонлигидан Ўзинг сақлагин» , деб дуо қилиб туриш мўмин-мусулмонларнинг одобларидан бўлар экан.
«Одоблар хазинаси, 3-жуз» китобидан.
👉 @diyonatli

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Ҳаё инсонни юксалтиради, ҳаёсизлик эса тубанлаштиради
@Diyonatli
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@Diyonatli
👍2
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

👍1👏1
КУЁВ ТАНЛАШЛИК
Бир йигит қизнинг уйига совчи бўлиб борибди. Қизнинг отаси йигитдан сўрабди:
Уй-жойингиз борми..?
Йигит: ʺҲа, борʺ деб уйининг ҳужжатини чиқариб, кўрсатибди.
Ота: Машинангиз борми? дебди.
Йигит: ʺҲа, борʺ деб машинасининг ҳужжатини чиқариб, кўрсатибди.
Ота: Охирги саволим, қаерда ишлайсиз?
Йигит: ʺФалон банкдаги фалон лавозимда ишлайманʺ деб исбот этувчи ҳужжатларини чиқариб кўрсатибди.
Никоҳ куни ФҲДЁдан ўтишаётса, йигитнинг насроний эканлиги маълум бўлиб қолди...
Шу захоти ота ғазабланиб, йигитга бақириб кетди: Нимага бошиданоқ бу ҳақда айтмадингиз? Ахир биз мусулмонлармиз-ку...
Йигит: Сиз менинг ДИНИМНИ сўраб, суриштирмадингиз-ку!
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон сизга ўзингиз ДИНИДАН ва ХУЛҚИДАН рози бўлган киши келса, унга (сўраганини) никоҳлаб беринг. Агар шундоқ қилмасангиз ер юзида фитна ва фасод бўлур» дедилар.
Термизий ривояти.

👍4
#МУТОЛАА_ВАҚТИ
Ҳижратнинг еттинчи йили Мадинага бир йўқчилик келди. Халқ бошига яхшигина оғирчилик тушди. Айни шу кунлари шаҳарга бир карвон кириб келдию одамларнинг юзига қизиллик югурди. Чунки бу карвоннинг эгаси жаноби Пайғамбаримизнинг куёвлари ҳазрати Усмон (р.а.) эди. У ҳарҳолда катта фойда кетидан қувмайди, халқнинг сиқинтили ҳолатидан фойдаланиб қолай дейдиганлардан эмас.
Аммо атрофини бир неча бой савдогарлар ўраб олишди.
— Эй Усмон, хисоб-китоб қил, икки баробар қимматига молингнинг ҳаммасини сотиб оламиз, — дейишди.
— Ундан кўпроқ берадиганлар ҳам бор, — деди ҳазрати Усмон.
— У ҳолда уч баробар бераман.
— Янаям кўпроқ берадиганлар бор.
— Беш баробар ҳақ таклиф қиламиз, эй Усмон!
— Ундан ҳам кўпи берилди хисоб.
Ҳайратланарли жойи карвон эндигина келгани, ҳали ҳеч ким улардан олдин харидор бўлмагани эди.
— Эй Усмон, яхшилаб ўйла. Мадинада биздан бошқа унақа мард йўқ. Ким экан у харидоринг? — деб сўрашди ажабланиб.
Шунда ҳазрати Усмон (р.а.) ҳақиқатан буюклигини кўрсатадиган гапни айтди:
— Аллоҳ таоло бирга ўн беради. Сизлар ҳам гувоҳ бўлинглар, бу карвонни Аллоҳ розилиги учун Мадина фақирларига ҳадя қиламан.
Шу тариқа ҳазрати Усмон жанг соҳасида қила олмаган ишини саховат соҳасида қилди ва буюклигини яна бир карра исботлади.
Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”
Дўстларингизга ҳам улашинг:

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
БОЛАЛАРИНГИЗГА ЎЗЛАРИ ЯШАЙДИГАН ДАВР ИЛМЛАРИНИ ЎРГАТИНГ!!!
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉@Diyonatli

« САЛОМ БEРИШ ВА АЛИК ОЛИШ ҲУКМИ »
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўтиб бораётган жамоадан бирлари салом берса, кифоя қилади. Ўтирганлардан бири алик олса, кифоя қилади», дедилар».
(Абу Довуд ривоят қилган.)
* * *
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирортангиз бир мажлисда етиб борса, салом берсин. Қачон ўрнидан турмоқчи бўлса ҳам салом берсин. Биринчиси кейингисидан ҳақли эмас», дедилар».
(«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.)
* * *
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифга амал қилароқ, бир мажлисга қўшилганда ҳам, ундан ажраб чиқиб кетаётганда ҳам салом бериш керак.
Ушбу сарлавҳа остида келган ҳадиси шарифлардан қуйидаги ҳукмлар келиб чиқади:
1. Салом беришни бошлаш суннати айндир.
2. Саломга алик олиш вожиби айндир.
3. Кўпчилик учун салом бериш суннати кифоядир. Ажр фақат салом бергангагина бўлади.
4. Кўпчилик учун алик олиш вожиби кифоядир. Улардан бир киши алик олиши билан қолганлардан ҳам вожиб соқит бўлади. Ажр фақат алик олгангагина бўлади.
«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

« ОТА ЎГИТЛАРИ »
* * *
ЭЙ, ФАРЗАНД!
- Ҳар ким билан муомалада бўлганингда ўзингни шундай тутгинки, бунга қараб инсонлар сенинг қандай оилада тарбия топганингни ҳам ақлу идрокнинҳ ва фаҳму фаросатингни ҳам эътироф эришсин...
* * *
ЭЙ, ФАРЗАНД!
- Хоҳишингга қараб, майли, турар жойингни яхшила, ишингни ўзгартир, уловингни янгила, лекин ёшликдан қалбингда ўрин олган қадрдонларингни зинҳор бошқалар билан алмаштирама!
* * *
ЭЙ, ФАРЗАНД!
- Шуни билгинки, икки киши ўртасидан муносабатларнинг ёмонлашуви, кўпинча, учинчи шахснинг билиб-билмасдан, асоссиз аралашувидан бошланади.
«Фарзанднома» китобидан.

👍2👏2
МУҲАББАТ БУ...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўришда Абу Бакрнинг олдида киммиз?
Макка фатҳи куни Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг оталари Абу Қуҳофа мусулмон бўлди. Кўзи ожиз бўлиб қолган бу қариянинг мусулмон бўлиши анча кечиккан эди. Абу Бакр Сиддиқ оталари Исломга кирганини айтиб, байъат қилдириш учун у кишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бордилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Бакр! Кекса отангизни уйда қолдирсангиз бўлар эди. Олдиларига ўзимиз борардик», дедилар. Шунда Абу Бакр Сиддиқ: «Эй Аллоҳнинг Расули, бунга сиз ҳақлироқсиз», дедилар. Ўша кунларда Абу Бакр кўп йиғладилар. Шунда одамлар: «Энг хурсанд бўладиган кунда ҳам йиғлайсизми? Ахир отангиз мусулмон бўлиб, дўзахдан нажот топди-ку?» дейишди.
Абу Бакрнинг жавобларига эътибор беринг.
«Ҳозир отам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилганидан кўра Абу Толиб байъат қилса кўпроқ хурсанд бўлар эдим. Чунки бундан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпроқ хурсанд бўлардилар».
Имом Аҳмад ва Табароний ривояти.

АҲЛИГА ЗИҚНАЛИК ҚИЛАДИГАНЛАР...
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Diyonatlu
АҲЛИГА ЗИҚНАЛИК ҚИЛАДИГАНЛАР...
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Diyonatlu
Уйқудан олдин такбир ва тасбиҳ айтмоқ ҳақида.
Али (ибн Абу Толиб) ривоят қиладилар: «Фотима розияллоҳу анҳу ёрғучоқнинг қўлларини қавартириб бераётган азобидан шикоят қилиб ҳамда ўзларига бир хизматкор сўраш мақсадида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб эрдилар, ул зотни топмадилар.
Кейин, шу ҳақда Оишага тайинлаб айтдилар. Оиша Жаноб Расулуллоҳ келганларида Фотиманинг илтимосларини етказдилар. Жаноб Расулуллоҳ уйимизга (яъни, куёвлари Ҳазрат Алининг уйларига) келдилар, биз ухлаб ётган эдик. Мен ўрнимдан турмоқчи бўлиб эдим:
«Қимирлама!» — дедилар. Сўнг, иккаламизнинг ўртамизга (кўрпанинг этак томонидан) кириб ўтирдилар, ҳатто мен кўкрагимга тегиб турган оёқларининг совқотиб кетганини ҳис қилдим. Кейин, бизга: «Бир хизматкорга эга бўлмоғингиздан кўра яхшироқ амални сизларга ўргатайми? Ўринга ётганингизда ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар», ўттиз уч марта «Субҳоналлоҳ» ва ўттиз уч марта «Алҳамдулиллоҳ» деб айтингизлар, бу сизлар учун бир хизматкорга эга бўлмоғингиздан кўра яхшироқ бўлғайдир!» — дедилар». Шуъба (иккиланиб): Субҳоналлоҳ — ўттиз тўрт марта! - дейдилар.
Имом Бухорий ривояти.

👍3
ДУО ҚИЛУВЧИГА САҚЛАБ ҚЎЙИЛАДИГАН АЖРУ САВОБ
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қай бир мўмин банда Аллоҳга юзланиб, бирор нарса сўраса, албатта унга ўшани беради. Ё унга дунёда тезда беради. Ёки унинг учун охиратга олиб қўяди. Модомики шошилмаса», дедилар.
Шунда одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули! Шошилиши нима?» дейишди.
«Дуо қилдим. Дуо қилдим. Лекин ижобат бўлмаяпти», дейиши», дедилар.
* * *
Шарҳ: Дуо қилган киши дуосининг тез ижобат бўлмаганидан шикоят қилавермаслиги керак экан. Сабр қилиб, умидвор бўлса, дуоси шу икки йўлдан бири билан ижобат бўлар екан: ё шу дунёда сўраган нарсаси берилади, ёки ўшанча яхшилик охиратда унинг учун захира бўлиб қолади.
«Одоблар хазинаси, 3-жуз» китобидан.
👉 @diyonatli
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қай бир мўмин банда Аллоҳга юзланиб, бирор нарса сўраса, албатта унга ўшани беради. Ё унга дунёда тезда беради. Ёки унинг учун охиратга олиб қўяди. Модомики шошилмаса», дедилар.
Шунда одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули! Шошилиши нима?» дейишди.
«Дуо қилдим. Дуо қилдим. Лекин ижобат бўлмаяпти», дейиши», дедилар.
* * *
Шарҳ: Дуо қилган киши дуосининг тез ижобат бўлмаганидан шикоят қилавермаслиги керак экан. Сабр қилиб, умидвор бўлса, дуоси шу икки йўлдан бири билан ижобат бўлар екан: ё шу дунёда сўраган нарсаси берилади, ёки ўшанча яхшилик охиратда унинг учун захира бўлиб қолади.
«Одоблар хазинаси, 3-жуз» китобидан.
👉 @diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза
ДОИМО ИЛМ ТАЛАБИДА БЎЛАЙЛИК
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Diyonatli
ДОИМО ИЛМ ТАЛАБИДА БЎЛАЙЛИК
🎙 Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Diyonatli
ҚОР ПАРЧАСИ – МЎЪЖИЗА
Қишда қор ёғишини томоша қилиш завқли иш. Тўғрими? Ҳамма жой оппоқ қорга бурканади, атроф мусаффо, ҳаво топ-тоза, учиб-учиб тушаётган қор парчаларига қўлингизни тутсангиз, кафтингизга қўниб эриб кетади.
Биз қорни уч ёки тўрт кўринишда тасаввур қиламиз: майда қор. Қор майдалаб ёққанда қаттиқ совуқ бўлади, одамнинг хаёлига осмонда қор тугаб қолаётгандек, ана шу қор охиргисидек туйилади; ўртача қор, бу қор ёққанда ҳаво мўътадил бўлади, суяккача ўтиб кетадиган совуқ бўлмайди; лайлак қор. Бу қор ҳамманинг жону дили. Аммо у узоқ вақт ёғмайди ва ҳаво ҳарорати ҳам ёқимли бўлади; шилта қор. Бу ёмғир аралаш ёғадиган қор. Бунда ҳам ҳаво хийлагина совуқ бўлади.
Демак, билганларимиз шу тўрт хил қор экан. Уларни ҳажмига қараб ажратамиз. Аммо Аллоҳ таолонинг мусаввирлигини қарангки, ушбу қор зарраларининг бирортаси бошқа бирига ўхшамайди ва уларнинг ҳар бири алоҳида санъат асаридир.
Олимларнинг таъкидлашича, ер юзини буткул қор қопласа ҳам ҳеч бир қор заррасига бошқасига ўхшамайди.
Америкалик тадқиқотчи олим Вильсон Бентлей 50 йил давомида олиб борган кузатишлари натижасида 1985 йил шундай хулосага келди. Қор заррасини суратга туширишни санъат даражасига кўтарган олим умрининг ярмини шу ишга сарф этди.
Ҳар бир қор зарраси осмондан тушган мукаммал санъат асаридир. Ана шу бир дона қор заррасининг ўзиёқ инсон зотига Буюк Яратувчини танишга кифоя қилади. Яъни, Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир» (Наҳл сураси, 11-оят)...
ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

Муфтий ҳазрат: Шукр қалб, тил ва амал билан бўлади
Каналга аъзо бўлиш учун ушбуни босинг
👇👇👇
@Diyonatli
Дўстларингизга ҳам улашинг,Каналга аъзо бўлиш учун ушбуни босинг
👇👇👇
@Diyonatli
УЧИНЧИ РАКАТДА ҲАМ ЗАМ СУРА ЎҚИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Учинчи ракатда Фотиҳа сурасининг ўзи (зам сурасиз) қироат қилинадими. Фарз намозида шундай қилса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фарз намозларининг учинчи ва тўртинчи ракатларида фақат Фотиҳа сураси ўқилади холос. Зам сура ўқилмайди. Мабодо, адашиб зам сура ўқилса ҳам намоз бузилмайди ва саждаи саҳв қилиш ҳам керак бўлмайди. Аммо витр, суннат ва нафл намозларнинг ҳар бир ракатига Фотиҳадан кейин зам сура ўқилади. Валлоҳу аълам.
Дўстларингизга ҳам улашинг,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diniysavollarДўстларингизга ҳам улашинг,
Каналга аъзо бўлиш учун ушбуни босинг
👇👇👇
@Diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
МОЛУ ДУНЁНИ ОЛИБ КЕТОЛМАЙМИЗ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг,
Каналга аъзо бўлиш учун ушбуни босинг
👇👇👇
@Diyonatli
МОЛУ ДУНЁНИ ОЛИБ КЕТОЛМАЙМИЗ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг,
Каналга аъзо бўлиш учун ушбуни босинг
👇👇👇
@Diyonatli
АЛЛОҲ ТАОЛОГА ЭНГ МАҲБУБ ИСМЛАР
Абу Ваҳб ал-Жушаъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Анбиёларнинг исмлари ила номланинглар. Аллоҳ учун исмларингизнинг энг маҳбублари Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир. Энг содиқ исмлар Ҳорис ва Ҳаммамдир. Исмларнинг энг қабиҳи Ҳарб ва Муррадир», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар. Аллоҳ олий ва билгувчидир.
* * *
Шарҳ: «Ҳорис» - касб қилувчи, «ҳаммам» — аҳамият берувчи, «ҳарб» — уруш, «мурра» — аччиқ дегани.
Ўтган ҳадиси шарифлардан яхши исмлар уч даражага бўлиниши аён бўлмоқда:
1. Аллоҳ таолога бандалик ва ҳамд маъносини англатувчи Абдуллоҳ, Абдурроҳман, Абдурроҳим, Абдуссалом, Ҳамидуллоҳ, Азизуллоҳ каби исмлар.
2. Анбиёларнинг исмлари. Муҳаммад, Аҳмад, Иброҳим, Исҳоқ, Юсуф кабилар.
3. Эзгуликни акс эттирувчи ҳамда ўтган азизлардан қолган яхши исмлар. Саҳобаи киромлар, машҳур имомлар ва Ҳорис, Ҳаммам каби исмлар.