Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.65K photos
4.46K videos
29 files
7.27K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
КАТТАТАРОШЛИКДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Албатта, беш қўл баробар эмас. Ҳаётда кимдир фазл соҳиби, кимдир нуқсонларга бой. Кимдир жаҳолатда қолган, кимдир маърифатга муваффақ бўлган.
Мусобақага ўхшайди: одамлар ҳеч йўқса, хайр ва илмда бир-бирларидан ўзиб кетишга интилишлари лозим. Чунки бу илоҳий калом амридир. Яхшилик қилишда, Аллоҳга самимий қул бўлишда беллашмоқ нақадар гўзал! Беллашмоқнинг моҳияти ўз кучини кўз-кўз қилиш эмас, балки шайтондан ғолиб бўлиб, нафсни енгиб Роббимиз томон бориш учун куч топмоқдир. Нима учун биродарим хайрли ишларда илдам, мен эса дангасаман деган саволни ўртага қўйган инсон ҳам ҳаракатга келади. Ана шу мусобақа, ана шу беллашувдир.
Айрим пайтларда инсон атрофга назар солиб, амаллари билан бошқалардан устунликка эришгандай ҳис қилиши мумкин ўзини. Бу бир ёлғондир. Кимнинг амали қандайлигини Аллоҳ билади. Инсон ўзи ва бошқаларнинг амалларини қиёслаб, ютуқ менда деб ўйлагани ҳамон адашади, хато қадамлар босади. Хусусан, мен суннатни барпо қиляпман, мен илм оляпман, мен ҳаракат қиляпман, мен дин хизматидаман, мен халқимга фидойилик этяпман деган ўйлар киши қалбидаги ужб касаллигини уйғотади. Бошқалардан ўзини афзал билиб, манмансираш жарига улоқтиради. Ўзи ўзини катта олишни бошлаганидан ғофил қолади.
Ҳали оқибатга етиб борганимиз йўқ. Ҳали амалларимиз китоби қўлимизга берилмади. Ҳали жаннат ёки жаҳаннам ҳукмини кўрмадик. Яъни ҳеч нарса ҳал бўлмади. Қандай қилиб ўзимиз ёки бошқалар ҳақида қўрқмай гапиришимиз мумкин? Кимнидир паст кўришга, ҳақир санашга ҳаққимиз борми? Мен умрбод гуноҳ қилмайман, доимо ибодатда яшайман деб кафолат беришга кимнинг ҳадди сиғади?! Ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, ҳеч кимнинг ҳадди сиғмайди. Чунки бир ондан сўнг ҳидоятдан залолатга қулаб кетиш хатари бошимизда турибди.
Хулоса шуки, ўзимизни ўзгалардан катта олмайлик. Бу ўринда хайрли амалларингизга, илмингизга, тақвойингизга суяниб кибрланманг дедик, модомики, бу мумкин эмас экан, мол-дунё, мансаб ва мартаба билан керилиш нақадар мантиқсизлигини ҳар ким тушуниб олиши мумкин.

Акром МАЛИК

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намоз ўқиётган одамнинг олдини кесиб ўтиш...

@diyonatli
😁2👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ақида

Ақида нима?

Манба: Ақидатут-Таҳовия" (26-29 бетлар)

Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/NZM9KYKMNjw

Уламоларимиз ақоид илмини турлича таъриф қилганлар. Таърифларнинг энг жамловчиси, энг осони, энг шомили ва энг қисқаси аллома Али Қорининг Ал-Фиқҳул Акбарга қилинган шарҳининг такмиласида, 146-саҳифада зикр қилинган таърифидир.
👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Diyonatli
👍1
Ҳасан Басрий айтади:

"Бечора одам боласи! Нақадар нотавон!

Қачон касал бўлиши ноаниқ. Ўлиши эса аниқ.

Унга бир бит ҳам озор бера олади. Бир ҳўплам сувга тиқилиб ўлиши ҳам ҳеч гап эмас.

Ҳар куни охиратга яқинлашиб, дунёдан узоқлашиб бораверади.

У эса мудом ғафлатда.

Ўзича катта кетади, керилади, зулму зўравонлик қилади".

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси

👉@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Одоб_ахлоқ

Тўй ва маросим одоблари.

Манба: "Ижтимоий одоблар китоби" (105-106 бетлар)

Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/5hJlUw8am18

Шариат таълимотларига мувофиқ ўтказиладиган маросимларнинг барчасида кўплаб ижтимоий, ахлоқий, диний ва бошқа фойдалар бордир. Ушбу маросимлар орқали бева-бечоралардан, дўсту ёрлардан, таниш-билиш, маҳалла-кўй ва бошқалардан хабар олинади, муҳтожларга ёрдам берилади, ижтимоий алоқалар мустаҳкамланади ва бошқа бир қанча фойдалар олинади.
👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Diyonatli
«Минбарлар чавандози»нинг вафотларига кеча 25 йил бўлди

20-асрнинг таниқли воизларидан бири, ўзидан 2 мингдан ортиқ ёзувли мавъизалар, 108 та китоб қолдирган, "Минбарлар чавандози" лақабини олган мисрлик Абдулҳамид Кишк раҳимаҳуллоҳ бўлиб, Қуръони Каримга ўн жилддан иборат "Фий риҳаабит тафсийр" номли тафсир ёзганлар.

Шайхнинг вафоти жуда ибратли бўлганини кўплаб кишилар таъкидлашади. Шайхнинг фарзандлари, Шайх Муҳаммад Ҳассан, Шайх Абдулазим Бадавий ва бошқалар Шайх Абдулҳамиднинг гўзал хотима топганларини айтишган.

1996 йил 6 декабр Жума куни эди. Шайх бомдодни ўқигач, Қуръони Каримдан ўқийдиган вазифаларини ўқиб, зикрларни айтадилар. У киши бу вазифани доим бажариб юрар, вазият қандай бўлишидан қатъи назар уларни қолдирмасдилар. Вазифаларни бажариб, зуҳо намозини ҳам ўқиб бўлганларидан сўнг бироз ухлайдилар ва уйқудан "Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар" деб уйғонадилар. Кейин аёли ва фарзандларини ёнларига чорлаб, "Бугун тушимда кимни кўрганимни биласизларми? Тушимда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Умар розияллоҳу анҳуни кўрдим. Мен хонтахта устида ётибман, Умар розияллоҳу анҳу мени ўтқизиб қўйдилар. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени муборак қўллари билан юва бошладилар, Умар розияллоҳу анҳу эса сув қуйиб берар эдилар" деб кўрган тушларини айтиб берадилар. Кейин Шайх қўлларини кўтариб, "Аллоҳдан бугунги кунимни Унга йўлиқадиган кун қилишини сўрайман" деб дуо қиладилар.

Шайхнинг яна бир дуолари ҳам бор эдики, у овозли мавъизаларда ҳам ёзилиб қолган. Бу "Ё Аллоҳ, мени имом ҳолимда яшатгин ва имом ҳолимда вафот эттиргин. Эй оламларнинг Робби, менинг жонимни ҳузурингда сажда қилиб турганимда қабз этгин" деган дуодир.

Шайх Жумъа намозига таҳорат олиб, масжидга чиқиш олдидан 2 ракат нафл ўқимоқчи бўладилар. Намозни ўқиб, 2-ракатнинг 2-саждасида узоқ қолиб кетадилар. Фарзандларидан бири отасининг нафас олаётганини текшириш учун яқинларига келади, Шайх қимир этмасдилар. Яна бир ўғиллари отасининг қулоғига яқин келиб пичирласа ҳам у кишидан жавоб бўлмайди. Ўғиллари ножам бўлиб, "Отажон, отажон" деб чақиради. Аммо оталари индамайдилар. Омонатни топширган эдилар. Шайх ўнгга ҳам, чапга ҳам оғмай, сажда ҳолатида турардилар.

У кишининг айтиб юрадиган дуоларидан бири "Ё Аллоҳ, Сендан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёшларида ўлишимни сўрайман" дуоси эди. Буни қарангки, ўша куни Шайх 63 ёшда эдилар.

Аллоҳ таолонинг халқлари устида жорий қилиб қўйган суннатларидан бири шуки, ким ниманинг устида яшаса, ўшанинг устида ўлади, ким ниманинг устида ўлса, ўшанинг устида тирилади.

Аллоҳ таоло ўтган барча уламоларни, жумладан, Шайх Абдулҳамид Кишкни раҳматига олсин! Хато, камчиликларини мағфират этиб, Исломга, Қуръони Каримга ва мусулмонларга қилган хизматларини муносиб тақдирласин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

👉 @diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_мавзу

Мазҳаб нима?

Манба: "Имом Абу Ҳанифа" (5-17 бетлар)
"Мавсуатул-Юсуфия" (57-63 бетлар)

Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/TcwtX_uiMsk

Абу Ҳанифа куняси билан машҳур бўлган Нуъмон ибн Собит ибн Марзубон ҳур форс авлодларидан бўлиб, оилалари қавмининг энг шарафлиси эди.
👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Diyonatli
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aqida nima?
Abdul Hamid domla
(Aqidatut-tahoviya kitobi)
@Diyonatli
Салавот ва саломни қисқартириб ёзиш одобга хилофдир

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий шундай дедилар: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак номлари зикр қилинганда салавот ва салом айтиш вожибдир. Кимдир қалам билан фақатгина «(с.а.в)» деб ёзиб қўйса, лекин тили билан салавот ва салом айтмаса, бу билан вожиб адо бўлмайди, деб ўйлайман».
Мажлисда бир неча уламолар ҳам бор эдилар. Улар бу гапга эътироз қилиб, «Бугун ўша бош ҳарфлар (яъни «с.а.в.» деб ёзиш) мукаммал салавот ва саломга далолат қила бошлаган. Шунинг учун кифоя қилади, деб ўйлаймиз», дейишди.
Ҳазрат шундай дедилар: «Менинг кўнглим бу гапга равшан бўлмайди. Асл гап шуки, ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдек бутун халойиққа эҳсон (яхшилик қилган зотнинг ҳақларида қисқартиришга ҳаракат қилишни ақлим асло қабул қилмайди. Агар у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бизнинг ҳаққимизда қилган ишларини қисқартирсалар, аҳволимиз нима бўлар эди?»
Мен (Шафеъ Усмоний) айтаманки, «Қисқартиришгa гoҳида зарурат бор», дейилса, биз айтамизки, қисқартиришга энг кўп зарурати бўлган кишилар муҳаддислар эдилар. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломнинг муборак номлари улар ёзган китобларнинг ҳар сатрида келган. Лекин ҳадис имомларининг китобларида кўрасизки, улар ҳамма ўринда у зотнинг муборак номлари билан бирга салавот ва саломни ҳам тўлиқ ёзишган, қисқартиришни исташмаган».

«Мажолиси ҳакимул умма» китобидан Ёрқинжон Фозилов таржимаси

@diyonatli
👏1
Фазилатли шайх, муҳаддис, муҳаққиқ, аллома Муҳаммад Аввома ўгитларидан:

▪️Илм йўлида сафарга чиқадиган киши худди асаларига ўхшайди. У ҳам асалари каби ҳар бир гулдан хушбўй ва мусаффо нарсаларни йиғиб олади.

▪️Илмни устозлардан олиш саҳиҳ илм калитини қўлга киритиш ҳамда талабанинг зафар қучиб, муваффақиятга эришишининг сиридир.

▪️Илм толиби қуйидаги ишларда тизгин ва бошқарувни устозига топширмоғи лозим: Илм, камолот ва одоб-ахлоқ.

▪️Илм таҳсилида яхши, солиҳ ният билан устозларни кўпайтириш мақтовга лойиқ, аммо мақтаниш ниятида бўладиган бўлса, ҳаромдир.

▪️Ҳар қандай янгилик улоқтирилмаганидек, ҳар қандай эскилик ҳам барча замонга мос келавермайди.

▪️Толиби илмнинг ҳаётида чарчоқ ва машаққат учун ўрин йўқ. Унинг луғатида у икки сўз топилмайди.

▪️Илмни чала қолдириш жоҳиллик устига жоҳилликдир.

▪️Бало ва офат кунларида бандани Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи ишнинг энг афзали- зикр ва дуода бардавом бўлишдир.

Доктор Усома Абдурраззоқ Рифоий, (Ливан) Аллома Муҳаммад Аввома ҳақларида:

«Шайхнинг ҳаётдаги тарбиявий йўналишлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Уламолар пайғамбарларнинг меросхўридир» деган ҳадисларига мувофиқ келади. Бу инсон амаллар илмга мувофиқ бўлишини, ўрганилган билимлар асосида амал қилиш лозимлигини ўргатади.

У зотнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатлари шу қадар кучлики, бу муҳаббат у кишининг атрофларидаги инсонларга ҳам беихтиёр «юқиб» қолади. Бу хокисор, камтар инсон барчага ибратдир. Бу самимий инсоннинг ўз шогирдларига ҳам меҳр-муҳаббати, эҳтироми жуда кучлидир».

@diyonatli
😁2❤1
МУРШИДИ КОМИЛ
ҲИКМАТЛАРИ
(47)

Доктор, профессор, Шайх
МАҲМУД АСЪАД ЖЎШОН
раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратларининг
сўзларидан сайланма
* * *
Булоқ очмоқ, сув чиқармоқ, йўл қурмоқ, бировга ёрдамлашмоқ, кўнгилни оладиган, ишга ярайдиган, дуо олишимизга сабаб бўладиган бир қанча яхшиликлардир булар... Ана шулар инсонни сақлайди. Нимадан сақлайди? Хунук бир ҳолатда, бирор бурчакда қулаб тушмоқдан, йиқилиб тушмоқдан сақлайди... «Суи хотима» деймиз... Демак, хунук ўлимдан сақлайди инсонни.
* * *
...Имконимиз борича, қўлимиздан келганича яхшилик қилмоғимиз керак. Бировнинг кийимини кийгизиб қўймоқ ҳам, эшигини очиб бермоқ ҳам, юк юклаётган бир кишига ёрдамлашмоқ ҳам, юкини тушириб қўймоқ ҳам бир яхшиликдир... Чнки бунинг маънавий мукофотлари бор. Аллоҳ бизни ана яхшиликларимиз сабабли хунук оқибатларга тушмоқдан асрайди.
* * *
Банда жазога лойиқ ишни қилиб қўйган, ғазабга учрайдиган бўлиб турибди! Илоҳий ғазабга йўлиқишни тайин қилиб қўйган!.. Аммо садақа бериши билан бу ғазаб сўнади. Аллоҳ таоло: «Яхшилик қилди, садақа берди» дейди-да, унга ғазаб қилмайди. Ғазабини тўхтатади, уни афв этади...
* * *
Бир мўъмин биродарининг юзига очиқ чеҳра билан, табассум билан қарамоқ садақадир. Ердан, йўлдан тошни олиб, бир четга қўймоқ ҳам садақадир.
* * *
Бир инсон яхшилик қилдими, қилган яхшилиги уни хунук ҳолатларга – ёмон оқибатларга тушмоқдан асрайди. Банда яширин садақа бердими, Аллоҳнинг ғазаби сўнади, Аллоҳ ўша бандасига ғазаб қилмайди. Шундай қилиб, инсон балога, жазога учрамоқдан қутулиб қолади.
* * *
Қариндошларга, яқинларга силаи раҳм қилмоқ – қариндошлик, яқинлик меҳр-оқибатини кўрсатмоқ ҳам умрни узайтиради.
* * *
Яхшилик қилиш инсонни хунук оқибатга йўлиқишдан қутқаради; садақа бермоқ ғазаби Илоҳийни сўндиради; силаи раҳм қилмоқ умрни узайтиради. Демакки, имконимиз борича яхшилик қиламиз, имконимиз борича ҳамёнимизни очамиз, садақалар, хайрлар берамиз; имконимиз борича қариндошимизни, қондошлик жиҳатидан боғлиқлиги бўлган инсонларни асраб-авайлаймиз, қўллаб-қувватлаймиз, уларга ёрдам берамиз.

Мусанниф:
Мирзо Кенжабек

•┈❁✿❁┈•
@xojagon_uz
@m_kenjabek
@diyonatli
•┈❁✿❁┈•
Илоҳий ҳақиқат

***
ЕР ҲАЙВОНИНИНГ ОДАМЛАРГА
ГАПИРИШИ


Аллоҳ таоло айтади; Намл сураси, 82-ояти (Аъуузу биллаҳи минаш-шайтонир-рожийм. Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм):

وَإِذَا وَقَعَ الْقَوْلُ عَلَيْهِمْ أَخْرَجْنَا لَهُمْ دَابَّةً مِنَ الْأَرْضِ
تُكَلِّمُهُمْ أَنَّ النَّاسَ كَانُوا بِآَيَاتِنَا لَا يُوقِنُونَ

Маъноси: “Уларнинг бошида (қиёмат қоим бўлиши ҳақидаги) сўз воқеъ бўлган вақтда Биз улар учун ердан бир ҳайвон (ажойиб ва ғаройиб бир махлуқ) чиқарурмизки, у инсонларнинг Бизнинг оятларимизга қатъий ишонмаганларини айтиб уларга гапиради”. (Бас, шунда тавба эшиги ёпилади, ҳақиқий мўъминлар билан иймонсизлар маълум бўлади.)

Изоҳ. Гап қиёматга яқин чиқадиган ер ҳайвони – доббатул-арз ҳақида бормоқда. Ислом эътиқодига кўра, Доббатул-арзнинг чиқиши ҳақиқатдир. Чунки ояти карима билан собитдир.

Саййид Маҳмуд Торозий “Тафсирул-Қуръон” китобида айтадилар: «Қиёматдан олдинроқ Маккадаги Сафо тоғи ёрилиб, ичидан бир жонвор чиқади ва халқ билан сўзлашади”..

Исмоил Ҳаққий Бурсавий “Руҳул-баён” китобида айтадилар: «(Аввал) Маҳдий келади, кейин Дажжол чиқади, ана шунда ҳазрати Ийсо алайҳиссалом тушадилар (ва Дажжолни ўлдирадилар), шундан кейин Ер ҳайвони чиқади ва энг охирида қуёш ғарбдан чиқади».

Ҳабибуллоҳ ибн Саййид Яҳёхон Фарғоний-Кобулий «Ҳадоятут-толибийн» китобида айтадилар: «Ер ҳайвонининг сабаби билан бу мўъжизани кўрсатишдан мақсад ушбуни билдиришдир: «Эй инкор этувчи кофирлар! Сизлар пайғамбарлар тилидан айтилган қиёмат ва ундан кейин бўладиган ишларни қабул қилмас эдингизлар, бу кун у нарсани бир ҳайвон тилидан қабул қилишга мажбурсизлар, лекин бу қабул қилишнинг энди ҳеч фойдаси йўқдир».

Ҳазрат Алишер Навоий айтадилар:

Чу бўлди нутқ ила мумтоз
барча ҳайвондин,
Ҳам охир ул ҳайвондин
эрур мақолат анга.


“Инсон нутқ туфайли барча ҳайвондан мумтоз – устун ва афзал бўлди. Охири (қиёмат яқин келганда) яна ўша ҳайвондан инсонга сўзлашув, нутқ бўлади”.

Дунёда 124 минг пайғамбар, неча минг уламо, авлиё ва шайхлар қиёматнинг келишини эълон қилдилар, лекин куфр аҳли инсонларнинг энг афзалларининг сўзларини қабул қилмади ва унга ҳозирлик кўрмади. Энди бир ҳайвоннинг тилидан ҳақиқатни қабул қилишга мажбур бўлади! Афсус, унда кеч бўлади!..

ЭЙ ИЙМОН КЕЛТИРГАНЛАР, ИЙМОН КЕЛТИРИНГЛАР!..

Нисо сураси, 136-ояти маъноси: Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга, Унинг Расулига ҳамда Ўз Расулига нозил қилган Китоби (Қуръон)га ва ундан олдин туширган китоб(ларининг асл)ига (лозим бўлган тарзда, шартларига мувофиқ) иймон келтиринглар.

Мирзо Кенжабек
“Навоий муҳаббати” китобидан.

•┈❁✿❁┈•
@xojagon_uz
@m_kenjabek
@diyonatli
•┈❁✿❁┈•
👍3👏1
Ҳикоя килинишича, саҳрода яшайдиган бир киши амакисининг қизига уйланди. Орадан йиллар ўтиб, аёли унга тўққиз ўғил фарзанд тугиб берди. Яна орадан йиллар ўтиб, аёл ўнинчисига ҳам ҳомиладор булди. Ой куни етиб, қиз фарзанд дунёга келтирди. Аёл эрига киз кўрганининг хабарини берганда, эри жуда қаттиқ хафа бўлди ва ўзини камситилгандек ҳис қилди. Баланд овозда у: «Қандай ҳам қаро тун а-а-а, бу тун», деб дод солиб, аёлини ҳайдади. Унга нафрат нигоҳи билан карай бошлади. Гўёки, ҳомиланинг киз бўлишига аëли сабабчидек.

Орадан кунлар, йиллар ўтди. Ота кексайди. танасидан мадор кетди. Бир куни унинг кўзи ҳам ожиз бўлиб қолди. Ўғилларининг ҳаммаси уйланиб, ўз юмушлари билан овора бўлиб, кўзи ожиз оталарини эсдан чикардилар. Кенжа фарзанди бўлмиш киз ҳам турмушга чикиб, оилали бўлган эди. Отасига етган мусибатни эшитган заҳоти унинг ёнига, ҳолидан хабар олгани шошилди. Отасининг хонадонига бориб, падари бузрукворини чўмилтирди. уйларини саранжом-саришта килди. отасига таом пиширди. Ювиниб покланган ота аввал ҳис қилмаган роҳатни туйди. Киз отасига дори бермокчи бўлиб, қўлини узатганда, ота унинг қўлидан ушлади ва: «Эй меҳрибон кизим, сиз кимсиз?», деб сўради.

Киз кўзларидан шашқатор ёшлар оққан ҳолда: <<Эй отажон, мен ўша сизнинг қаро тунингизман», дейди. Бу гапдан ота ўз қизи билан гаплашаётганини англадида, хўнграб йиғлаб юборди ва айтган гапларига афсус надомат килиб: «Қизалоғим, мени кечир! Қанийди, тунларимнинг ҳаммаси қаро бўлса. Уйимда тун қаросида сокинлик ҳукм сурарди. Агар замон менинг ҳаётимни ортга қайтарса, мен кизимни туғилган пайтиданок яхши кўрган бўлар эдим. Қизимдан бошқаси менга яхшилик қилмаяпти, мендан хабар олмаяпти. Тўққиз эркак, ҳаммаси ўзи билан овора бўлиб, мендан бохабар бўлишдан анча йироқлар. Мушк анбарнинг исини фақатгина мени кўргани келадиган кизим таратмокда», деди.

Аллоҳ таоло киз тарбия қилаëтган ота-оналарга Қиёмат куни қизлари сабабли жаннатга кириш ва дўзахдан кутулиб колиш неъматини ато этсин!

@diyonatli
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Ёлғон хабар тарқатиш – оғир гуноҳ
(1-қисм)

@Diyonatli
НОННИНГ УВОЛИ (жуда ибратли)

Қадимда бир бойнинг арзанда ўғли бўлган экан. Бир куни у ёзилиб бўлганидан кейин ярим нондан кесак ўрнида фойдаланибди-да, ҳожатхона деворининг тирқишига тиқиб қўйибди.
Орадан ҳафта ўтмай, шундай бир довул бошланибдики, ҳамма экинларни пайҳон қилиб ташлабди. Юртда очарчилик авж олибди. Одамлар очликдан ўла бошлабди. Бойнинг эркатой ўғли ҳам очдан ўлар ҳолда шишиб ётар экан, бирдан ўша ҳожатхона деворининг тирқишига ўзи тиқиб қўйган нон эсига тушиб қолибди. Судралиб бориб тирқишга қараса, нон ҳалигача ўша жойда турган экан. Олай деса, шишиб кетган қўли тирқишга сиғмай, тили билан олиш учун оғзини босганида, тирқишнинг нариги тарафидан бир илон чиқиб, унинг тилидан чақибди. Бола тил тортмай ўлибди. Ана шундан кейингина элда яна тўқчилик бошланибди.

Ҳулоса сиздан...

"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.

👉 @diyonatli
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Fiqh ilmining ahamiyati
Abdul Hamid domla
(Kifoya kitobi)
@Diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Эртага, 20 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси МТРК телерадиоканаллари, шунингдек, нодавлат телеканаллар ҳамда Президентнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда намойиш этилади.

Каналга уланиш:
➖@uzauz
👍1
❗️Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси МТРК телерадиоканаллари, шунингдек, нодавлат телеканаллар ҳамда Президентнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда намойиш этилади.

Тадбир бугун соат 11.00 бошланиши белгиланган.

Каналга уланиш:
➖@uzauz
🔥1
ҒАФЛАТНИНГ САБАБИ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан:
"Бир сафарда Абу Мусо билан бирга эдик. Тумонат одам йиғилганини кўрдик. Бир киши ўртада туриб, тинмай гапирар эди. Абу Мусо менга:
- Эй Анас, кел Роббимизни зикр этайлик. Кўряпсанки, булар дунё учун тинмай гап сотмоқдалар. Эй Анас, бугунги инсонларда охират қайғуси деярли йўқ, охират улар учун ҳеч бир аҳамиятга эга эмас, - деди.
- Нафсоний орзу-истаклар ва шайтон уларни ғафлатга етакламоқда, - дедим.
- Йўқ, ундай эмас. Уларга дунё нақд ҳолда кўрсатилган, охират эса улардан пардаланган. Агар дунёни кўрганлари янглиғ охиратни ҳам кўрганларида эди, охиратдан юз ўгирмас ва дунёга бу қадар ўралашиб қолмас эдилар, - деди Абу Мусо".


"Ғам қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

@diyonati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фиқҳ

Фиқҳнинг тарифи.

Манба: "Кифоя l "

Тўлиқ видео👉 https://t.me/diyonatli/6087

     ФИҚҲ Луғатда – “дақиқ фаҳм”, “бирор нарсани нозик жойигача тушуниш”. Истилоҳда – шаръий далиллардан фаръий ҳукмлар чиқариш.
👉 Батафсил


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@Diyonatli
👍5