Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.66K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Ақида
fitrat.uz
#аудио

Имом Таҳовий

Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Муҳаммад ибн Муҳаммад Бабурти Ал Ҳанафий (14-15 бетлар)

Имом Таҳовийнинг таржимаи ҳоли ва илмий фаолияти.

Имом Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Салома ибн Салама ал-Аздий ал-Ҳажрий ат-Таҳовий раҳимаҳуллоҳ 229 йилда Мисрнинг юқори қисмидаги Таҳия деб номланган мавзеъда туғилганлар
У тенгдошлари ичида ёдлаш қобилиятининг кучлилиги ва фаҳмининг тезлиги, Қуръони каримни пухта ёдлаши ила ажралиб турган. Имом ат-Таҳовийга Қуръони каримдан бошланғич илм берган ва ёзишни ўргатган имом Закариё Яҳё ибн Муҳаммад ибн Амрдир. Сўнгра у фиқҳ ва усулда пешқадам бўлган отасининг илм ҳалқасида иштирок этиб, фиқҳдан дарс олади.

👉Батафсил

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
20221226_212812
Имом Таховий | Абдул Хамид домла
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар бошингизга мусибат тушса... | Абдул Ҳамид домла

@diyonatli
👍6
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

НАМОЗДАН ҚАЗОСИ БОР ИНСОННИНГ СУННАТ НАМОЗИ ҚАБУЛ БЎЛМАЙДИМИ?

CАВОЛ: Биpop нaмoзнинг қaзoси бўлса, кейинги намозларнинг фарзлари қабул бўлиб, сyннaт нaмoзлapи қабул бўлмайдими? Macaлaн, acp намозини ўқимадим, шoм намозини ўқиганимда нaмoзининг 3 paĸaт фapзи қaбyл бўлиб, 2 paĸaт cyннaти қaбyл бўлмайдими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоздан қазоси бор инсоннинг ўқиган суннат намозлари ёки нафл намозлари қабул бўлмайди, деган гап йўқ. Қазоси бор одам нафл намоз ўқигандан кўра, қазо намозларини ўқигани афзал. Аммо мутлақо нафл ўқиб бўлмас экан, деган тушунчага бориш нотўғри. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

Муфтий ҳазрат: Ёлғон хабар тарқатиш – оғир гуноҳ
(1-қисм)


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
— Орангизда насабда унга яқин бўлган одам борми? — деб сўради дастлаб.
— Менман.
Бу жавобни берган киши Абу Суфён эди, Ҳеракл ишорат қилиб, уни қаршисига чорлади.

Суҳбат таржимон орқали борарди.
— Сен рўпарамда турасан, — деди Ҳеракл. Сўнгра бошқаларга хитоб қилди: — Сизлар унинг орқасида туринглар. Мен бу одамдан баъзи нарсаларни сўрайман, бордию янглиш жавоб берса, ишорат қилиб менга билдирасизлар.

Шундан сўнг Абу Суфённи саволга тута бошлади:
— Орангизда унинг насаби қандай?
— У шарафли бир оиладандир.
—Ундан олдин орангиздан пайғамбарлик даъвоси билан чиққан бирон кимса бўлганми?
— Йўқ.
— Боболари орасида подшоҳ ё султон ўтганми?
— Йўқ.
— Унинг даъватини кўпроқ инсонларнинг юқори табақаси қабул қиляптими ё паст табақасими?
— Ростини айтганда, унга кўпроқ заифлар эргашишяпти.
— Эргашувчилар кўпайяптими ё камайяптими?
— Кўпайяпти.
— Ичларида унинг динини ёқтирмай чиқиб кетганлар борми?
— Йўқ.
—Пайғамбарлик даъвосини қилмасидан илгари унинг ҳеч ёлғон сўзлаганини
кўрганмисизлар?
— Асло.
— Ваъдасида турмаган ҳоллари бўлганми?
— Йўқ.

Абу Суфён бу ерда шериклари уни уялтирмасликларига амин эди. Ҳеч бири бу суҳбат давомида ўртага отилиб: «Бу одам ёлғон айтяпти, ҳақиқат бу сўзлаётгани каби эмас!» демади.

Аммо сафардан қайтишларида уларнинг тилларини биров тушовлаб туролмайди. Бу воқеа у ербу ерда ҳали гапирилади, «Абу Суфён билиб туриб ёлғон сўзлади, аммо Ҳерақлнинг ҳузурида бизлар аҳволни бузгимиз келмади», дейдиганлар ҳам чиқади. Шундай экан, фурсатини топиб озгина бўлсада, бир нарсаларни айтиб олса бўлмасмиди? Нозик бир нарсалар тўқиб юборса, ярани сал тирнаб юборса, етарди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Банда ўлмас - ризқи тугамас! | Абдул Ҳамид домла

@diyonatli
👍3
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Орадан кўп вақт кечмади. Жаброили амин (а.с.) келди. Ҳафса сўзида турмаганини ва сирни сирликдан чикарганини билдирди. Расули акрам жанобимиз Ҳафсанинг ёнига кирдилар ва унинг қилмишини сўзма-сўз айтиб бера бошладилар. Ҳафса шунақа довдираб қолдики, Расули акмалнинг сўзларини ҳам охиригача эшитиб туролмади, буткул ўзини йўқотди.
— Буларни сизга ким айтди?.. — дея олди.

Бундай савол дарҳақиқат довдираб қолганининг ифодаси эди. Кимдир бошқа одам шундай сўраса, жоҳиллигига йўйилиши мумкин эди, аммо Пайғамбар жанобимиз билан неча йилдан бери бир ёстиқда бош қўйиб яшаб келаётган, Жаброили (а.с.) келтирган ваҳийларга кўп гувоҳ бўлган Ҳафсадай бир хотинлари бундай савол бермаслиги лозим эди.

Олдингию кейингиларнинг саййиди (с.а.в.) ғоят сокин бир овозда:
— Ҳар нарсани билгувчи, ҳар нарсадан хабардор Аллоҳ етказди менга, — дедилар.
Бу жавоб етарли бўлди. Энди Ҳафсанинг: «Мен Ойишага айтаётганимда ҳеч ким йўқ эди», дейишига ўрин қолмади. Худди «Йўқ, мен ҳеч кимга ҳеч нарса айтмадим...» дейишнинг иложи бўлмагани каби.

Яна Жаброили амин (а.с.) келди. Расули амин (с.а.в.) жанобимизнинг қалбларига ушбу оятларни нақшлади:
«Пайғамбар жуфтларидан бирига (яъни, Ҳафсага) бир сўзни пинҳона айтганини эсланг! Энди қачон (Ҳафса) у (сир) ҳақида (Ойишага) хабар бергач ва Аллоҳ (Жаброил фаришта воситасида Пайғамбарни Ҳафсанинг қилмишидан) воқиф қилгач, у (Ҳафсага ўзи воқиф бўлган нарсанинг) баъзисини билдирди ва баъзисидан юз ўгирди (билдирмади). Бас, қачон (Пайғамбар Ҳафсага ўзи воқиф бўлган нарсанинг баъзиси ҳакида) хабар бергач, у: «Ким сизга бу хабарни берди?» деган эди, (Пайғамбар): «Менга билгувчи ва хабардор зот хабар берди», деди. (Эй Ҳафса ва Ойиша) агар сизлар иккингиз (бу қилмишларингиз учун) Аллоҳга тавба қилсангизлар (ўзларингизга яхшироқ бўлур). Чунки сизларнинг дилларингиз (ҳақ йўлдан) тойиб кетди! (Аммо) агар сизлар (Пайғамбарнинг) зиёнига (яъни, у зот билан аёллари ўртасини бузадиган ишлар устида) бир-бирингизга ёрдам берсангизлар, у ҳолда шак-шубҳасиз, Аллоҳнинг ўзи ҳам, Жаброил ҳам, аҳли солиҳ мўминлар ҳам унинг мададкоридирлар. Яна, булардан кейин фаришталар ҳам (Пайғамбарга) ёрдамчидир. Эҳтимол Парвардигори — агар у сизларни талоқ қилса — унга сизлардан яхшироқ жуфтларни — муслима, мўмина, (Аллоҳ ва унинг пайғамбарига) итоат этувчи, тавба-тазарру қилгувчи, обида, (мудом Аллоҳнинг йўлида) кетгувчи жувон ва қизларни алмаштириб берур». * (Таҳрим, 3—5.)


Бу оятларни мўминларга ва хоссатан Ҳафса ва Ойиша оналаримизга Жанобимиз ўзлари ўқиб бердилар. Оятларни охиригача эшитгач, Расулуллоҳга термулган кўзларда ўжарлик эмас, аксинча, пушаймонлик бор эди, «жоҳиллик қилдик, тавба қиламиз...» маъносига келадиган бир ҳол бор эди.

Ҳафса онамиз аввалроқ отаси келиб ўзини огоҳлантирган кунларни ва айтган гапларини эслади. «Расулуллоҳ сени балки менинг юз-хотирим учун қўйиб юбормаётгандирлар, ҳушингни йиғ. Менинг Пайғамбар ёнларида қадрли бўлишим сени алдаб қўймасин», деган эди. Яна Ҳафса онамиз унинг: “Ё сизлар Расулуллоҳга нисбатан тавирларингни ўзгартирасизлар, ё Аллоҳ сизларнинг ўрниларингга янада яхши хотинлар бериб, у зотнинг кўнглини олади», деганларини хотирлади. Энди отаси яна бу ишга аралашиб: «Мен сенга нималар деган эдим?!» деб қолса-я...

Лекин ҳазрати Умар бериши мумкин бўлган ҳар қандай жазо оятлардаги таҳдид олдида ҳеч гап эмас эди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фиқҳда ихтилофлар | Абдул Ҳамид домла

@diyonatli
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ПАЙҒАМБАРЛАРГА ТУШГАН КИТОБЛАР АЛЛОҲНИНГ КАЛОМИ ДЕЙИЛАДИМИ?

CАВОЛ: Бошқа пайғамбарларга тушган китобларни ҳам Аллоҳнинг каломи дейиладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳозирги даврдаги Инжил, Таврот китобларини Мусо алайҳиссалом ва Ийсо алайҳиссаломга нозил бўлган самовий китоблар деёлмаймиз. Чунки, уларга одамлар томонида турли ўзгартиришлар киритиб юборилган. Лекин, ўз вақтида мазкур пайғамбарларга нозил бўлган асл Таврот ва Инжил китоблари Аллоҳнинг каломи дейилади.

و في شرح الطحطاوية والحق ان التوراة و الانجيل و الزبور و القران من كلام الله حقيقة

"Шарҳ Таҳтовий"да қуйидагича келтирилади: "Ҳақиқат шуки, Таврот, Инжил, Забур ва Қуръон ҳақиқатда Аллоҳнинг каломидир". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

Муфтий ҳазрат: Ёлғон хабар тарқатиш – оғир гуноҳ
(2-қисм)

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

бир инсоннинг омонат учун берган пулни ишлатиш мумкинми?


🎙 Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
" Имкон қадар махфий бўл. Чунки сенинг ошкор бўлишингни ҳам,сени мақташларини хам ҳеч бир маъноси йўқ", дейди Фузайл Ибн Иёз.

@diyonatli
👍6👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИНТЕРНЕТ ОДОБЛАРИ | Абдул Хамид домла
@diyonatli
👍2
#Ҳадис


Абу Кабша Амр ибн Саъд Анморий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса борки, улар ҳақида мен қасамёд қилиб, сизларга гапириб бераман. Уларни ёдлаб олинг: 1) Садақа берган банданинг моли камайиб қолмайди. 2) Бир кишига зулм қилинсада, у киши ўша нарсага сабр этса, Аллоҳ таоло унинг иззат-шарафини зиёда қилади. 3) Қайси бир банда тиланчилик эшигини очса, Аллоҳ таоло унга камбағаллик эшигини очади», ёки шунга ўхшаш сўз айтдилар. «Ва яна сизларга гапириб бераман. Уни мендан ёдлаб олинглар. Албатта, дунё тўрт кишиникидир: 1) Аллоҳ таоло бир бандасига мол-дунё ҳамда илм берган бўлса, у киши Раббисига тақво қилиб, қариндошлари билан алоқаларини боғласа ва бу топган мол-дунёсида Аллоҳнинг ҳаққи борлигини билса, шу киши энг афзал мақомдадир. 2) Аллоҳ таоло бир бандасига илм берган бўлсаю, мол-дунё бермаган бўлса, аммо бу кишининг нияти холис бўлиб, агар менда ҳам мол-дунё бўлганида эди, фалончи киши каби яхшиликлар қилар эдим деб айтса, бу қилган нияти ила юқоридаги биринчи киши билан савоби тенгдир. 3) Аллоҳ бир бандасига мол-дунё берган бўлсаю, аммо илм бермаган бўлса, у киши молни андишасиз, пала-партиш ишлатиб, Раббисига тақво қилмасдан, қариндошчилик алоқаларини узиб ва бу топган молида Аллоҳнинг ҳаққи борлигини билмаса, шу киши энг ёмон мақомдадир. 4) Аллоҳ таоло бир бандасига мол-дунё ҳам, илм ҳам бермаган бўлса, бу киши: «Агар менинг молдунёйим бўлганида, фалон киши каби (яъни учинчи кишидек) ишлатар эдим», деб айтса, бу киши мана шу нияти билан учинчи шахс каби гуноҳи тенгдир», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.

Дўстларингизни таклиф қилинг:
@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Жаннатнинг истаган эшигидан кирадиган аёллар сифатлари – Жасур домла Раупов

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
#Солиҳлар_гулшани

Нақдни насияга алмашмайман

Халифа Маъмун аскарларидан ажралиб, араб маҳаллалари орасидан ёлғиз ўтиб бораётган эди, мешга сув тўлдираётган бир болакайни кўриб қолди. Бола баланд овоз билан: «Отажон, сув мешнинг оғзига келиб қолди! Мешнинг оғзи менга оғирлик қиляпти. Мешнинг оғзини эплолмаяпман!» деди. (Болакай бу ердаги учта гапда «мешнинг оғзи» деган сўзни араб тилидаги уч келишикда – бош келишик, тушум келишиги ва қаратқич келишигида ишлатган) Халифа Маъмун ёш бўлса ҳам, фасоҳат билан гапирган бу болага қойил қолди. Унинг олдига бориб, «Баракаллоҳ! Сен кимсан, болам?» деди. Бола исмини айтди-да, халифадан сўради:
– Ўзингиз кимсиз?
– Одамзотман.
– Тўғри, одамзотнинг қайси наслидансиз?
– Энг яхшилариданман.
– Араблардан экансиз-да? Қайси қабиладансиз?
– Энг яхши қабиладан.
– Демак, Музор қабиласидан экансиз. Музорнинг қайси уруғидансиз?
– Энг яхшисидан.
– Демак, Ҳошимий экансиз. Уларнинг қайси биридан?
– Ҳамма ҳошимийлар ҳасад қиладиган одамман.
Шунда бола ундан бироз узоқлашиб, «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу, эй мўминларнинг амири!» деди. Унинг зукколиги халифага ёқиб қолди. Халифа унга: «Сенга нақд юз динор яхшироқми ёки насия ўн минг дирҳамми?» деди. Бола: «Нақдни насияга алмаштирмайман», деди. Улар шундай гаплашиб туришганда уйдан бир қария чиқиб келди. Халифа болани ўзи билан олиб кетмоқчи эканини айтган эди, қария: «Мен қариб қолганман. Бу боланинг менга ўхшаган қари, заифа онаси ҳам бор. Шу боладан бошқа ҳеч кимимиз йўқ. Бизни бу боладан маҳрум қилманг», деди. Халифа болага юз динор бериб, жўнаб кетди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

@diyonatli
👍6👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ҲАДИСДАН ХУКМ ОЛИШ ТАРТИБИ.

Абдул Хамид домла
“Пискент” жоме масжиди имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
ҒАФЛАТНИНГ САБАБИ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан:
"Бир сафарда Абу Мусо билан бирга эдик. Тумонат одам йиғилганини кўрдик. Бир киши ўртада туриб, тинмай гапирар эди. Абу Мусо менга:
- Эй Анас, кел Роббимизни зикр этайлик. Кўряпсанки, булар дунё учун тинмай гап сотмоқдалар. Эй Анас, бугунги инсонларда охират қайғуси деярли йўқ, охират улар учун ҳеч бир аҳамиятга эга эмас, - деди.
- Нафсоний орзу-истаклар ва шайтон уларни ғафлатга етакламоқда, - дедим.
- Йўқ, ундай эмас. Уларга дунё нақд ҳолда кўрсатилган, охират эса улардан пардаланган. Агар дунёни кўрганлари янглиғ охиратни ҳам кўрганларида эди, охиратдан юз ўгирмас ва дунёга бу қадар ўралашиб қолмас эдилар, - деди Абу Мусо".


"Ғам қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

@diyonatli
👍2
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

@diyonatli