Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.66K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#Солиҳлар_гулшани

Нақдни насияга алмашмайман

Халифа Маъмун аскарларидан ажралиб, араб маҳаллалари орасидан ёлғиз ўтиб бораётган эди, мешга сув тўлдираётган бир болакайни кўриб қолди. Бола баланд овоз билан: «Отажон, сув мешнинг оғзига келиб қолди! Мешнинг оғзи менга оғирлик қиляпти. Мешнинг оғзини эплолмаяпман!» деди. (Болакай бу ердаги учта гапда «мешнинг оғзи» деган сўзни араб тилидаги уч келишикда – бош келишик, тушум келишиги ва қаратқич келишигида ишлатган) Халифа Маъмун ёш бўлса ҳам, фасоҳат билан гапирган бу болага қойил қолди. Унинг олдига бориб, «Баракаллоҳ! Сен кимсан, болам?» деди. Бола исмини айтди-да, халифадан сўради:
– Ўзингиз кимсиз?
– Одамзотман.
– Тўғри, одамзотнинг қайси наслидансиз?
– Энг яхшилариданман.
– Араблардан экансиз-да? Қайси қабиладансиз?
– Энг яхши қабиладан.
– Демак, Музор қабиласидан экансиз. Музорнинг қайси уруғидансиз?
– Энг яхшисидан.
– Демак, Ҳошимий экансиз. Уларнинг қайси биридан?
– Ҳамма ҳошимийлар ҳасад қиладиган одамман.
Шунда бола ундан бироз узоқлашиб, «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу, эй мўминларнинг амири!» деди. Унинг зукколиги халифага ёқиб қолди. Халифа унга: «Сенга нақд юз динор яхшироқми ёки насия ўн минг дирҳамми?» деди. Бола: «Нақдни насияга алмаштирмайман», деди. Улар шундай гаплашиб туришганда уйдан бир қария чиқиб келди. Халифа болани ўзи билан олиб кетмоқчи эканини айтган эди, қария: «Мен қариб қолганман. Бу боланинг менга ўхшаган қари, заифа онаси ҳам бор. Шу боладан бошқа ҳеч кимимиз йўқ. Бизни бу боладан маҳрум қилманг», деди. Халифа болага юз динор бериб, жўнаб кетди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

@diyonatli
👍6👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ҲАДИСДАН ХУКМ ОЛИШ ТАРТИБИ.

Абдул Хамид домла
“Пискент” жоме масжиди имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
ҒАФЛАТНИНГ САБАБИ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан:
"Бир сафарда Абу Мусо билан бирга эдик. Тумонат одам йиғилганини кўрдик. Бир киши ўртада туриб, тинмай гапирар эди. Абу Мусо менга:
- Эй Анас, кел Роббимизни зикр этайлик. Кўряпсанки, булар дунё учун тинмай гап сотмоқдалар. Эй Анас, бугунги инсонларда охират қайғуси деярли йўқ, охират улар учун ҳеч бир аҳамиятга эга эмас, - деди.
- Нафсоний орзу-истаклар ва шайтон уларни ғафлатга етакламоқда, - дедим.
- Йўқ, ундай эмас. Уларга дунё нақд ҳолда кўрсатилган, охират эса улардан пардаланган. Агар дунёни кўрганлари янглиғ охиратни ҳам кўрганларида эди, охиратдан юз ўгирмас ва дунёга бу қадар ўралашиб қолмас эдилар, - деди Абу Мусо".


"Ғам қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

@diyonatli
👍2
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

@diyonatli
ҒУСЛ

- Ғуслнинг маъноси нима?
- Бутун баданни ювиш.

- Ғусл қай тариқа қилинади?
1. Aввало, истинжо қилинади.
2. Сўнг қўл ювилади.
3. Таҳорат қилинади (бундан фақат оёқ ювилиши мустасно).
4. Ундан сўнг бошга, сўнгра ўнг елкага, сўнгра таннинг бошқа аъзоларига сув етказилиб, ҳамма жой ювилади.
5. Сўнг яна икки марта шу тариқа ювинилади.
6. Якунда оёқ ювилади.

- Ғусл таҳорат ўрнига ўтадими?
- Ўтади.

- Ғуслнинг фарзи нечта?
- Учта:
1. Оғизга сув солиб ғарғара қилиш.
2. Бурун ичини ювиш.
3. Баданнинг ҳамма жойини ювиш.

- Ғуслнинг суннатлари нечта?
- Ўнта:
1. Истинжо қилиш.
2. Нажас бор ерни ювиш.
3. Қўлни ювиш.
4. Ўн саккизта суннатга амал қилиб таҳорат қилиш. Лекин оёқлар ювилмай турилади.
5. Aввал бошга, сўнг ўнг елкага, сўнг таннинг қолган барча аъзоларига бир маротаба сув етказиб ювиш.
6. Қўл етган жами жойларни бир маротаба ишқалаб ювиш.
7. Ҳар бир аъзога уч бора сув етказиш.
8. Ўнг тарафни чап тарафдан олдин ювиш.
9. Сувни кераклича сарфлаш.
10. Ғусл вақти қиблага олдини ўгирмаслик, яъни терс туриш лозим.

- Соч ва соқолнинг ҳар бир толасига сув етказиш фарзми?
- Эркакларга фарз. Aммо аёлларнинг соч остиларига сув етса, бас. ўрилган сочларни ёйиш лозим эмас.

"Ибодати исломия"дан.

@diyonatli
👍3🌚1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ севмайдиган банда | Абдул Ҳамид домла
@diyonatli
👍5❤1
✅ Хушхабар: юртимизда масжидлар сони 2 118 тага етди (Фотолавҳа)

🕌 30 декабрь куни Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманидaги “Ўтовли эшон” мaсжиди давлат рўйхатидан ўтказилиб, расмий фаолият бошлади.

🤲 Шу муносабат билан бўлиб ўтган очилиш маросимида Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайрулла домла Абдуллаев, Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари М.Умирзақов, мутасадди вакиллар, имом-хатиблар ҳамда ҳудуд аҳли иштирок этди.

🌙 Тадбирда Хайрулла домла сўзга чиқиб юртимизда сўнги йилларда кўплаб янги масжидлар очилаётгани, уларда мўмин мусулмонларга яратилаётган шароит ва қулайликлар ҳақида сўзлаб, буларнинг барчаси Ҳақ таолонинг улкан неъмати экани, унга шукр айтиш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, масжид бунёд этиш ажру савоби улкан эканини қайд этиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ким Аллоҳ таоло учун бир масжид қурса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй қуради”, мазмунидаги ҳадисни зикр этиб, уни шарҳлаб берди. Батафсил

@diyonatli
👍3👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Таълим-тарбияга эътибор – келажакка эътибор!

@diyonatli
Инсонийликнинг баҳоси

Бир киши ошхонада овқатланиб ўтирган эди. Ташқаридан бир болакай билан қизалоқ ошхона деразаси яқинига келиб, ҳалиги одамнинг овқат ейишини томоша қилиб турдилар.

Шунда у одам болажонларни «Ичкарига киринглар», деб имлади. Улар кириб, ўша одамнинг олдига ўтирдилар. Кейин у киши официантга болалар учун ҳам таом, ичимлик олиб келишларини буюрди.

Беғубор меҳмонлар таомларни еб, шарбатларни ичиб, қоринлари тўйиб, хурсанд бўлиб, ташқарига чиқиб кетдилар.

Бояги киши ҳам таомланиб бўлиб, касса олдига келиб, пул тўламоқчи бўлди. Шунда кассир йигит қўлидаги «Бизда инсонийлик баҳосини ҳисоблайдиган аппарат йўқ!» деб ёзилган қоғозни мижозга узатди-да, ундан пул олмади.

Нозимжон Иминжонов тайёрлади

@diyonatli
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қотил бўлманг | Абдул Ҳамид домла
@diyonatli
👍5
#Ҳадис

Асмо бинти Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Асмо, нарсаларингни (садақа бермасдан) сақлаб қўйма. Агар шундоқ қилсанг, Аллоҳ ҳам (сенинг ризқингни бермасдан) сақлаб қўяди», дедилар.

Бошқа ривоятда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Молингни инфоқ, эҳсон қил. Уни санама. Агар санайдиган бўлсанг, Аллоҳ ҳам ризқни санаб беради. Молингни ўзингда сақлаб ушлаб турма. Агар сақлайдиган бўлсанг, Аллоҳ ҳам ризқингни бермасдан ушлаб туради», деганлар».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

АЛЛОҲНИНГ ОЯТИГА ЭШИТИБ АМАЛ ҚИЛГАН САҲОБА

Жасурбек домла Раупов
,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

БИР ОЙ РЎЗА ТУТИШНИ НАЗР ҚИЛИБ ТУТА ОЛМАСА

CАВОЛ: Бир инсон Aллоҳдан бирон иш бўлишни сўраса ва эвазига ёз чилласида 30 кун кетма-кет рўза тутишни назр қилса, лекин вақти келганда назр рўзани тута олмаса нима қилади?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзани назр қилинган пайтда тута олмаган бўлса, кейин тутиб беради. Кетма-кет рўза тутишни назр қилган бўлса, кетма-кет тутиши лозим бўлади. Бу борада “Фатовои ҳиндия” китобида шундай дейилади:

وَلَوْ قَالَ لِلَّهِ عَلَيَّ أَنْ أَصُومَ شَهْرًا مُتَتَابِعًا لَزِمَهُ التَّتَابُعُ

“Агар: “Аллоҳ учун зиммамда бир ой узлуксиз рўза тутиш бор”, деса, узлуксиз рўза тутиши лозим бўлади”.

Узлуксиз ўттиз кун тутаётган рўзасини бир кун бузса, яна бошидан бошлайди. Бу ҳақда “Бадоиъус саноиъ” китобида айтилади:

إذَا قَالَ : لِلَّهِ عَلَيَّ أَنْ أَصُومَ شَهْرًا مُتَتَابِعًا ، أَوْ قَالَ : أَصُومَ شَهْرًا وَنَوَى التَّتَابُعَ فَأَفْطَرَ يَوْمًا - أَنَّهُ يَسْتَقْبِلُ

Агар: “Аллоҳ учун зиммамда бир ой узлуксиз рўза тутиш бор”, деса ёки “Аллоҳ учун зиммамда бир ой рўза тутиш бор”, деб узлуксиз рўза тутишни ният қилса, кейин (ўша рўзани тутиш давомида) бир кун рўза тутмаса, яна (бир ойлик) рўзани қайтадан бошлайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Замонавий гадойлар | Абдул Ҳамид домла

@diyonatli
👍1
«ШИФО ОЯТЛАРИ»

«Шифо» сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.

Шифо оятлари қуйидагилар:


وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُّؤْمِنِينَ
1. Мўмин қавм дилларига шифо - ором беради.
(Тавба сураси, 14-оят).


وَشِفَاء لِّمَا فِي الصُّدُورِ
2. Дилларидаги нарсаларга шифо.
(Юнус сураси, 57-оят).


فِيهِ شِفَاء لِلنَّاسِ
3. Унда одамлар учун шифо бордир.
(Наҳл сураси, 69-оят).


وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآنِ مَا هُوَ شِفَاء وَرَحْمَةٌ لِّلْمُؤْمِنِينَ
4. Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз.
(Исро сураси, 82-оят).


وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ
5. Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради.
(Шуаро сураси, 80-оят).


قُلْ هُوَ لِلَّذِينَ آمَنُوا هُدًى وَشِفَاء
6. Айтинг: «(Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир»
(Фуссилат сураси, 44-оят).

«Қуръон - қалблар шифоси» китобидан.

@diyonatli
👍2
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бир дона хурмо қиймати баробаридаги ҳалол касби орқали топган нарсасини садақа қилса – чунки Аллоҳ фақат ҳалол нарсанигина қабул қилади - албатта, Аллоҳ ўнг томони билан, яъни ниҳоятда хурсандлик ила қабул қилади. Кейин унинг эгасини худди сизлардан бирингиз тойчоғини тарбия этганидек тарбия қилади. Ҳаттоки у тоғ каби бўлади», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ФАРОСАТ - АЛЛОҲНИНГ НЕЪМАТИ

Жасурбек домла Раупов
,
Тошкент вилояти бош
имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Уруш бошланди. Икки тараф бир-бирининг устига ташланди. Зайд ибн Ҳориса бу жангда шаҳид бўлишини ўз исмини билгани каби аниқ биларди, аммо асло чекинмасдан душман сафларига отиларди.

Дарҳақиқат, ҳеч қанча ўтмасдан душман найзалари уни жонсиз ҳолда ерга қулатди. Расулуллоҳга (с.а.в.) хизмат ва муҳаббат билан безанган қийматли бир умр шу тариқа поёнига етди. Энди «Ишчига хизмат ҳақини пешона тери қуримасидан бер», деб марҳамат қилган Пайғамбар келтирган аҳкомга кўра, Мута тупроқларига тўкилган қони ҳали қуримасидан Зайд ибн Ҳориса ҳам Оламлар парвардигори хозирлаб қўйган дастурхонда иззат ва икром кўражакдир.

Зайд шаҳид бўлар-бўлмас байроқ тез унинг қўлидан олинди ва Жаъфар ибн Абу Толибга етказилди. Жаъфар бир қўлида қилич, иккинчи қўлида байроқни тутганича жангга киришиб кетди.

У душман билан савашаркан, жаннатнинг исини туяётгани ҳақида шеърлар айтиб турарди. Ўнг-сўлларидан берилган зарбалар уни қизил қонга бўяди. Бир қилич зарбаси байроқни тутиб турган қўлини узиб юборди. Жаъфар дарров иккинчи қўлига олди байроқни. Энди бу қўли ҳам кесилди. Қўллари орасида қаттиқ ўралиб қолган байроқни у энди қачонгача тутиб тура оларди?

Яраланган жойларидан отилиб чиқаётган қон кучини тобора тугатиб борарди. Душман зарбаларига вужудини қалқон қилишдан бошқа чораси йўқ эди. Ниҳоят танасига ҳам бир қилич тушиб, унинг вужудини иккига бўлиб ташлади. У билан бирга байроқ ҳам ерга тушди, лекин шу захоти олиниб, Абдуллоҳ ибн Равохага етказилди.

Абдуллоҳ бу шарафли байроқни даст кўтарди. Аллоҳнинг расули берган хабарга кўра, жон бериш навбати энди унга келган эди. Жон бозорига отилажак, «Менинг ҳам Аллоҳ йўлида қурбон қиладиган жоним бор», дея шаҳидлик шарбатини ичажак эди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1