🕋 “ҲАЖ – 2023” МАВСУМИ УЧУН ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
✅ Шу йил 10 январь куни Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси “Ҳаж – 2023” мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида бир нечта меҳмонхоналар, ошхоналар ва автобус саройлари билан яқиндан танишиб, юксак даражада хизмат кўрсатиш мезонлари ва юқори сифат талаблари нуқтаи назаридан таҳлилий ўрганиб чиқилди.
🔸 Мазкур соҳалар билан яқиндан атрофлича танишиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ўзбекистонлик зиёратчилар ибодатларини бекамикўст адо этишлари учун барча қулай шарт-шароитларни ҳозирлашга алоҳида диққат қаратдилар...
➡️ БАТАФСИЛ
@diyonatli

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза
АБДУЛЛОҲ ИБН МУБОРАК (Р.А.)НИ ЎРНАКЛАРИ
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@diyonatli
АБДУЛЛОҲ ИБН МУБОРАК (Р.А.)НИ ЎРНАКЛАРИ
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@diyonatli
САМИМИЯТ БАҲОСИ
Ҳаётда ҳақиқий дўст ўз дўстига ҳар доим ҳам ёқиб ёқавермайди, бу бор гап. Чунки дўст дўстининг тутган хатти-ҳаракати, одоби, сўзи ва амалига қараб муносабат билдиради. Ғаним эса ўзига манфаатли дақиқа ва имкониятларидан унумли фойдалана олиш пайида... Ахир, ўзингиз айтинг, яқин инсонларингиздан биронтаси сизга ҳар гал "Сен доносан", "Сени жудаям ҳурмат қиламан", дея тўтидек жонсиз, ҳис-ҳаяжонсиз гапларни такрорлаганини эшитганмисиз? Аксинча, у дўстга бўлган ўша меҳру оқибатини кўпинча юрагида пинҳона сақлайди. Тўғри, ҳар замонда муносабат билдириб турилади. Лекин жойида, меъёрида ва таъсирли ҳолатда. Зеро, мавридсиз билдирилган лутф устоздан ҳайбатни, дўстдан самимиятни, қариндошдан меҳрнинг кетишига сабаб бўлади.
"Фарзанднома" китобидан.
👉 @diyonatli

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин, иншааллоҳ!!!
Хайрли кунлар...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ аксани яхши кўради ва эснашни ёмон кўради. Бас, ким акса ургандан кейин «Алҳамдулиллаҳ» деса, буни эшитган ҳар бир мусулмонга унга «Ярҳамукаллоҳ» дейиш ҳақ бўлади.
Эснаш эса, шайтондандир. Кимнинг эснагиси келса, кафтининг орқа томони билан оғзини тўсиб иложи борича уни қайтарсин. Бас, у «Ҳооҳ» деса, шайтон кулади», дедилар».
«Ал-адаб ал-муфрад» китобидан

👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТАРОВЕҲ_2022 (архив)
Пискент тумани
"Пискент" жоме масжиди
Таровеҳ намозидан
видеолавха
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Пискент тумани
"Пискент" жоме масжиди
Таровеҳ намозидан
видеолавха
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍5👏1
#Солиҳлар_гулшани
Аллоҳнинг зикрига ошно қалб
Шуайб ибн Ҳарбдан ривоят қилинади: «Бир куни Молик ибн Миғвалнинг уйига бордим. У Кўфадаги ҳовлисида ёлғиз ўтирган экан. Унга: «Бу ҳовлида бир ўзингиз ёлғиз қолишга қўрқмайсизми?» дедим. У: «Аллоҳ азза ва жалла билан бирга қолган одам қўрқмаса керак», деди.
Шайх Сулаймон ибн Хаттобий бу гапни эшитиб, шундай деди: «Нақадар шарафли мақом, нақадар олий даража ва нақадар буюк мартаба! Қалбини Аллоҳнинг муҳаббати билан обод қила олган, қалби У Зотнинг зикрига ошно бўлган, Унгагина илтижо қилишга одатланган, бошқа нарсалардан кўра Унинг зикри билан машғул бўлган одамгина Аллоҳ таоло билан бирга ёлғизланиб қолмайди. Бундай одам ёлғизликка ўрганган, хилват билан шодланадиган одамдир».
«Солиҳлар гулшани» китобидан

#видео
Муфтий ҳазрат: Ибодатда ажру савобга эришишнинг ягона йўли
Дўстларингизга ҳам улашинг

❤1👍1
Абдуҳамид домла
@diyonatli
#Солиҳлар_гулшани
Ҳазрати Умарнинг адолати
Анас розияллоҳу анҳу айтадилар: «Бир куни мўминларнинг амири Умар ибн Хаттобнинг олдига мисрлик бир киши келиб, «Эй мўминларнинг амири! Сиз ўтирган бу мақом ёрдам сўраладиган мақомдир», деди. Умар ибн Хаттоб: «Айни ёрдам берувчидан ёрдам сўрадинг, нима истайсан?» деди. У шундай деди: «Мен от пойгасида Мисрнинг ҳозирги амири Амр ибн Оснинг бир ўғлидан ўзиб кетдим. У эса: «Мен катталарнинг ўғлиман, нега мендан ўзиб кетасан?» деб, мени урди. Бу хабар амирга, яъни унинг отасига етиб борган эди, сизга шикоят қилишимдан қўрқиб, мени қамаб қўйди. У ердан бир амаллаб чиқиб, тўғри олдингизга келдим».
Умар ибн Хаттоб Амр ибн Осга «Бу мактубни ўқигач, Фалончи ўғлинг билан келиб, бу йилги ҳажда қатнашгин», деб мактуб ёзди. Шикоят қилиб келган одамга эса «Улар келгунча шу ерда яшаб тур», деди.
Амр ибн Ос келиб, ҳажда иштирок этди. Умар ибн Хаттоб ҳаж қилиб бўлгач, одамларни йиғди. Амр ибн Ос ва унинг ўғли Умарнинг ёнида эди. Мисрлик ҳалиги одам ўрнидан турди. Умар унга даррани отиб, Амрнинг ўғлини уришни буюрди. У Амр ибн Оснинг ўғлини ура бошлади. Аввалига унинг уриши бизга ҳам ёқди, кейин эса тўхтатишини хоҳлаб қолдик.
Умар эса: «Ур бойнинг боласини!» дер эди. Ниҳоят, мисрлик: «Бўлди, керагича урдим», деди. Шунда Умар унга: «Энди отаси Амрни ур», деди. Мисрлик ҳайрон бўлиб, «Эй мўминларнинг амири, мени урган одамни урдим, етади», деди. Умар унга: «Сени ҳеч ким қайтармади, уришдан ўзинг тўхтадинг (қасосингни тўлиқ олдинг)», деди ва Амр ибн Осга: «Қачондан бери онаси ҳур қилиб туққан одамларни қул қилиб олдиларинг?» деди».

Azonga oid masalalar
Kifoya kitobi asosida
Ilyos domla Shokirov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Azonga oid masalalar | Fiqh 2-son | "Kifoya" kitobi asosida
IRFONTV
Azonga oid masalalar
Kifoya kitobi asosida
Ilyos domla Shokirov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🐳1
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!

❤4❤🔥1👍1
Имом Аҳмад шогирдлари Муҳанна билан бирга Бағдод кўчаларидан бирида юришганди, иккита жанжаллашаётган одамнинг олдидан ўтиб қолдилар.
Уларнинг бири иккинчисига: Ҳароми! - деди.
Шунда иккинчиси: Сен ўзинг валади зиносан, ўзинг ҳаромдан туғилгансан! - деб бақирди.
Имом Аҳмад уларнинг олдидан каттароқ қадамлар билан тез-тез юриб ўтиб кетмоқчи бўлдилар.
Муҳанна эса туриб қолди.
- Тезлан, Муҳанна, турма, дедилар имом.
- Буларга насиҳат қилиш бизга вожиб бўлди, эй Абу Абдуллоҳ, дедилар Муҳанна.
Шунда имом жавоб қилдилар:
- Юр, турма, бу даражага етган одамга насиҳат қилинмайди!
"Исломий тарбия" рисоласидан.
@diyonatli
Уларнинг бири иккинчисига: Ҳароми! - деди.
Шунда иккинчиси: Сен ўзинг валади зиносан, ўзинг ҳаромдан туғилгансан! - деб бақирди.
Имом Аҳмад уларнинг олдидан каттароқ қадамлар билан тез-тез юриб ўтиб кетмоқчи бўлдилар.
Муҳанна эса туриб қолди.
- Тезлан, Муҳанна, турма, дедилар имом.
- Буларга насиҳат қилиш бизга вожиб бўлди, эй Абу Абдуллоҳ, дедилар Муҳанна.
Шунда имом жавоб қилдилар:
- Юр, турма, бу даражага етган одамга насиҳат қилинмайди!
"Исломий тарбия" рисоласидан.
@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза
“ИБОДАТНИНГ МАШАҚҚАТИ ЎТКИНЧИ, САВОБИ ЭСА БОҚИЙДИР. ГУНОҲНИНГ ЛАЗЗАТИ ЎТКИНЧИ, ГУНОҲИ ЭСА БОҚИЙДИР”.
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

❤3👍1