НАМОЗДА ҚУРЪОН ЎҚИШ ФАЗИЛАТИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалардан сўрадилар:
– Биронтангиз оиласи олдига борганида ўркачлари катта-катта учта ҳомиладор туяни кўришни истайдими?
– Ҳа.
– Сизлардан бирон киши намозда учта оят ўқиши ўркачлари катта учта ҳомиладор туядан яхшироқдир .
Бу ривоятда айтилишича, намозда ўқилган ҳар бир оят учун банда номаи аъмолига битта катта ҳомиладор туя садақа қилганлик савоби ёзилади.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом даврларида ўркачлари катта-катта ҳомиладор туянинг қадри жуда баланд бўлган. Ҳозирги давр билан таққослаганда битта замонавий енгил машина қийматига тенг келган.
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилган: “Намозда Қуръон ўқиш – намоздан ташқаридаги қироатдан афзал. Намоздан ташқаридаги қироат – такбир ҳамда тасбеҳдан афзал. Тасбеҳ садақадан, садақа эса рўзадан афзал. Рўза жаҳаннамдан (тўсувчи) қалқондир ”.
Шу ерда муҳим бир нарсани эслатиб ўтамиз: банда намозда Қуръондан қанча кўп ўқиса, шунча яхши. Бир ўзи намоз ўқиганда шундай қилса бўлади. Масалан, уйда нафл намоз ўқиётганда хоҳлаганча узун сураларни тиловат қилаверади. Лекин жамоатга имом бўлган одам, “Ҳадисда шундай дейилган экан”, деб қироатни ҳаддан ташқари чўзиб юбориши тўғри эмас. Имом сафда турган кексалар, заифлар, узрли кишиларни ҳисобга олиши керак.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Ким тунда 100 оят билан намоз ўқиса, ғофиллардан деб ёзилмайди. Ким кечаси 200 оят билан намоз ўқиса, дуо-илтижо қилувчи ихлослилардан деб ёзилади ”.
Иложи борича кўпроқ Қуръон ўқилса, ўқиганда ҳам намозда тиловат қилинса, савоби зиёда бўлади, устимизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилади. Кечаси Қуръон ўқиган одам ғофиллар қаторидан чиқади, ихлослилар сафидан жой олади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда шундай дейилган: “Намозни Ўзим билан бандам ўртасида иккига тақсимладим. Бандам учун сўрагани (берилади). Агар банда: “Алҳамдулиллааҳи роббил ъааламийн”, деса, Аллоҳ таоло: “Бандам менга ҳамд айтди”, дейди. Агар (банда): “Ар-роҳмаанир роҳийм”, деса, (Аллоҳ таоло): “Бандам мени мақтади”, дейди. Агар (банда): “Маалики явмид дийн”, деса, (Аллоҳ таоло): “Бандам мени улуғлади”, дейди. Агар (банда): “Ийяка наъбуду ва ийяка наста-ъийн”, деса, (Аллоҳ таоло): “Бу Мен билан бандам ўртасидаги нарса. Бандамга сўрагани (берилади)”, дейди. Агар (банда): “Иҳдинассиротол мустақийм, сиротоллазийна анъамта ъалайҳим, ғойрил мағзувби ъалайҳим ва лаз-зооллийн”, деса, (Аллоҳ таоло): “Бу бандам учун. Унга сўрагани (берилади)”, дейди .
Аллоҳ таоло бизнинг ҳар бир ҳолатимиздан Хабардор. У Зот намоздаги қироатимизни, айтган ҳамду саноларимизни, дуо-илтижоларимизни эшитади. Бу нарса ҳар биримизни хушуъга, янада сергак бўлишга чақиради. Агар бу ҳадисни қалбдан англаб етсак, тобора камёб бўлиб бораётган хушуъни топишимиз осонлашади. Чунки ҳар бир оятга оламлар Парвардигори Аллоҳ таоло жавоб қайтараётганини юракдан сезган инсон Фотиҳа сурасини бепарво ўқиб кетмайди, Раббининг улуғлигини ҳис этади, Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилади.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Аллоҳ банданинг икки ракат намозидаги (қироати)га қулоқ солганидек бошқа афзалроқ нарсани эшитмайди. Банда намозда экан, боши узра яхшилик ёғилиб туради. Одамлар Аллоҳга (Қуръондан ) чиққан бошқа (афзалроқ) нарса билан яқинлашолмайдилар ”.
Аллоҳ таоло эшитадиган сўзларнинг энг афзали икки ракат намоздаги қироат экан. Банда яхшилаб таҳорат олиб, хаёлини бир ерга жамлаб намоз ўқишни бошласа, Аллоҳ унинг тиловатини эшитишни яхши кўрар экан. Намозда Аллоҳ бизни кўриб турганини, қироатимизни эшитаётганини ҳис этсак, ибодатга иштиёқимиз ортади, қалбимизда ихлос пайдо бўлади.
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
👉 @diyonatli

👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза
ИНСОННИНГ ЯШАШ ҲУҚУҚИ
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@diyonatli
ИНСОННИНГ ЯШАШ ҲУҚУҚИ
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@diyonatli
ЙИҒЛАШ КЕРАК БУ КУЛГУЛИ ИШДАН
Бир неча шахсни танийман. Улар соатларча кераксиз, бефойда ва беҳуда нарсалар борасида суҳбатлашишади. Агар уларга: "Қуръондан вазифангизни ўқинг”, десангиз, "Бунга вақтимиз йўқ”, дейишади. Агар уларга "Тасбеҳ ва такбир айтинглар”, десангиз, дангасалик қилишади, бу ишга малолланишади. Аммо уларга бозордаги нарх-наво, турли миш-мишлар, ёмғир ёғиши, шамол эсаётгани, қишги ва ёзги мавсумдаги ҳолатлар, кимнинг сафарга кетиб, кимнинг ундан қайтгани, ким хотинини талоқ қилгани-ю бугунги кундаги ҳарорат, дорихонадаги ишлар-у, мол бозоридаги ишлар ҳақида гаплашиш заррача машаққат туғдирмайди.
Шундан биламанки, тавфиқ Яккаю Ягона Зотдан ўлчаб, белгилаб бериладиган неъмат экан. Бир қанча ёши катта оми чолларни танийман. Нафл намозлар ва масжидга эрта боришга эринишади, намоз ўқишса, кексайиб қолишгани важидан ерга ёки курсига ўтириб ўқишади. Бироқ никоҳ тўйлари, рақс кечалари каби тадбирларда ёшлар билан ҳамроҳ бўлишади.
Буларнинг тоатга дангасалик қилиб, беҳуда ишларга ғайрат кўрсатишига бир қаранг! Ундан ўзингизга хулоса чиқаринг. Унутманг, яшаган умрингиз учун ҳисоб берасиз. Вақт эса жуда тез ўтиб кетади, кўз очиб юмгунча кунлар тугайди. Сизнинг бор сармоянгиз ўлчаб берилган вақтингиз, холос. Шундай экан, уни ўзингизга фойда келтирадиган, манфаат берадиган ишларга сарфланг, Аллоҳ таолодан тавфиқ ва тўғри йўлга йўллашини сўранг. Тавфиқни бергувчи Зот фақат ва фақат Удир. Ундан ўзга илоҳ, Ундан бошқа Робб йўқ!
“Ниҳоят саодатни топдим“ китобидан.

Абдуҳамид домла
@diyonatli
#Аудио #Маъруза
Бошқа диндагилар билан муомала одоби.
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
#Ҳадис
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг елкамдан ушлаб: «Эй Ибн Умар, дунёда гўёки ғариб ёки йўловчи мусофир каби бўлгин», дедилар. Ибн Умар розияллоҳу анҳу (мана шу сўзни эшитганларидан кейин): «Агар кечлатсанг, тонг бўлишини кутма! Агар тонг оттирсанг, кеч киришини кутма! Соғ пайтингда касал пайтинг учун ҳам (тайёргарлик қилиб) ол. Ҳамда тириклик пайтингда ўлиминг учун ҳам (тайёргарлик қилиб) ол», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг елкамдан ушлаб: «Эй Ибн Умар, дунёда гўёки ғариб ёки йўловчи мусофир каби бўлгин», дедилар. Ибн Умар розияллоҳу анҳу (мана шу сўзни эшитганларидан кейин): «Агар кечлатсанг, тонг бўлишини кутма! Агар тонг оттирсанг, кеч киришини кутма! Соғ пайтингда касал пайтинг учун ҳам (тайёргарлик қилиб) ол. Ҳамда тириклик пайтингда ўлиминг учун ҳам (тайёргарлик қилиб) ол», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза
МАШАҚҚАТЛАР ГУНОҲЛАРГА КАФФОРОТ
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
МАШАҚҚАТЛАР ГУНОҲЛАРГА КАФФОРОТ
Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
НИКОҲ ТЎЙИНИ ҚИЛИШ КИМНИНГ ЗИММАСИДА?
Авваллари бу савол ўртага ташланмаган, чунки никоҳ тўйи кимнинг зиммасидаэканлигини ҳамма яхши билган ва унга амал қилган. Ҳозир ҳам кўпчилик жамиятларда, ҳатто мусулмон бўлмаган халқларда ҳам тўйни эр тараф қилади. Агар «Никоҳ тўйини келин тараф қилиши керак» деган гап айтилса, уларнинг ҳуши бошидан учиб кетиши турган гап. Айниқса, «Ош қиз тарафда бўлади. Куёв тараф, ҳолига қараб, келин тараф қилган тўй ошига икки юз элликтагача, баъзида ундан ҳам кўпроқ одам олиб келади. Агар келин тараф уларни яхшироқ кутиб олмаса, балога қолади», дейилса, мутлақо ишонишмайди. Ҳа, шариат кўрсатмасига амал қилмаслик оқибатда инсон табиатига тўғри келмайдиган ана шундай нарсаларни қилишгача олиб боради.
Аслида, никоҳ тўйини қилиш эр тарафнинг вазифаси. Бунга ҳужжат ҳам бор, далил ҳам бор.
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оналаримизга уйланганларида барча ҳолатларда, ўша вақтнинг имкониятидан келиб чиқиб, ўзлари никоҳ тўйи қилганлар. Бирорта онамизга: «Отангга айт, тўй қилиб берсин», демаганлар. Зотан, ўзини эр билган одамга бу гапни айтиш ордир.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланган эркак саҳобаларга никоҳ тўйи қилишни буюрганлар. Бунга юқорида ўтган Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳу хусусидаги ҳадис мисол бўлади.
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам никоҳ тўйи қилишни, камбағал бўлса ҳам, ўз куёвлари Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга топширганлар.
«…Эртасига Али ибн Абу Толиб келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқинроқ жойга турди ва у зот эшитадиган қилиб:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизларига совчилик қилмоқчи бўлувдим. Ўзимнинг бирор нарсам ҳам йўқ эди. Аммо яқинлик ва меҳрларидан умидвор бўлиб сўраган эдим», – деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дарҳол буни мулоҳаза қилдилар ва у кишига оғир ботмайдиган қилиб:
«(Маҳрга) бирор нарсанг борми?» – дедилар.
«Йўқ, ё Расулаллоҳ», – деб жавоб берди Али.
«Ҳутамийя совутинг қани?» – дедилар.
«Ўзимда, ё Расулаллоҳ», – деди.
«Бўлмаса ўшани бер», – дедилар.
Али ибн Абу Толиб совутни олиб келди.
Тўй кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам куёв бўлмиш Али ибн Абу Толибга:
«Эй Али, келинга бир тўй ҳам қилмоқ керак», – дедилар.
Шунда Саъд ибн Муъоз розияллоҳу анҳу:
«Менда бир қўчқор бор!» – деди.
Ансорийлардан бир гуруҳи бир неча соъ жўхори жамлаб келишди. Ана ўша нарсалардан тўй зиёфати уюштирилди...».
4. Ислом уммати ва уламолар жумҳурининг ижмоъи.
Нима учун никоҳ тўйи қилиш эркакка юклатилган?
Аввало, эркакка эркак бўлганлиги учун никоҳ тўйи қилиш юклатилган. Зотан, янги қурилган оила унинг номидаги оила бўлади. Мазкур оиланинг бошлиғи айнан эркак бўлади. Хотини қилиб берган тўй эркакка шараф эмас, ор-номус бўлади.
Иккинчидан, бир қиз ота-онадан туғилиб, уларнинг тарбиясини кўриб, энди вояга етганда уларни ва бошқа оила аъзоларини ташлаб, бошқа тарафга ёлғиз ўзи бориб, янги оилага аъзо бўлишга рози бўлишининг ўзи куёв ва унинг оиласи учун шарафдир. Бу билан, куёв ва унинг оиласининг жамиятдаги обрўси ошади. Бунга эса, айнан келин сабабчи бўлади. Шунинг учун ҳам, куёв тараф келиннинг шарафига тўй беради.
«Бахтиёр оила» китобидан

👍4👏1
Абдуҳамид домла
@diyonatli
#Аудио #Маъруза
Оятларни нотўғри фаҳмлаш хатарлидир
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Оятларни нотўғри фаҳмлаш хатарлидир
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
🔥2
#Ҳадис
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Бир мусулмон кишининг қўлида васият қиладиган нарсаси бўлатуриб, васият ёзмасдан икки кеча ўтказмоғи муносиб эмасдир», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Бу ҳадис Бухорийнинг лафзлари бўлиб, Муслимнинг ривоятларидаги лафзда «уч кеча» бўлиб келган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳу: «Мен ушбу ҳадисни Расулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитганимдан бери, бирор кечани васиятим ёзилмаган ҳолда ўтказмадим», дедилар.
Фойда: Васиятни ёзишга шошилишга тарғиб бор. Чунки инсон қачон вафот этишини билмайди.

Абдуҳамид домла @diyonatli
ДИНИМИЗДА ЎЗАРО ЁРДАМНИНГ ФАЗИЛАТИ
#Аудио #Маъруза #жума
ДИНИМИЗДА ЎЗАРО ЁРДАМНИНГ ФАЗИЛАТИ
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
ДИНИМИЗДА ЎЗАРО ЁРДАМНИНГ ФАЗИЛАТИ
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
АЛЛОҲИМ! МEН БИЛАН ГАПЛАШ
Кунларнинг бирида, бир одам қўлларини осмонга чўзиб ёлворди:
— Аллоҳим! Мен билан гаплаш!
Айнан ўша пайтда ўша одамнинг боғида бир булбул ўзининг энг сўнгги ашуласини айтаётган эди. Одам булбулга қулоқ солмади, ва ялинишда давом этти:
— Аллоҳим! Мен билан гаплаш!
Бироздан кейин ҳаво беркиди, момақалдироқ ва чақмоқлар билан бирга шиддатли ёмғир ёға бошлади. Фақат одам тингламади, ва яна ёлворишда давом этди:
— Аллоҳим! Сени кўришимга изн бер!
У бундай ёлвораркан, ёмғир тугади ва қуёш бутун эҳтишоми билан нурларини одамнинг уйигача олиб киришни бошлаган эди. Фақат одам бу манзарага эътибор ҳам бермади. Ҳар куни кўрадиган нарсаси эмасми? Ёлворишда давом этти:
— Менга бир мўъжиза кўрсат Аллоҳим!
У бундай ёлвораркан, яқиндаги уйларнинг бирида янги туғилган чақалоқнинг йиғиси қулоғига эшитиларди. Аммо одам буни ҳам фақрлолмади. Қайғудан йиғларди одам:
— Аллоҳим! Жавоб бер менга! Шу ерда эканлигингни менга билдир!
Ўша пайт бир капалак одамнинг қўлига қўнди, лекин у бошқа қўли билан капалакни ҳайдаб юборди. Ва йиглашда давом этди:
— Аллоҳим! Нега менга жавоб бермаяпсан?
«Ибратли ҳикоялар китобидан»
👉@diyonatli

👍2🔥2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза
ЭХСОННИНГ МУКОФОТИ.
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
ЭХСОННИНГ МУКОФОТИ.
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍6🔥2
#Солиҳлар_гулшани
Илмим миқдорича кўтарилдим
Уламолардан бири минбарда ўтирган эди, бир киши ундан бир масала ҳақида сўради. Олим: «Билмайман», деди. Савол берган одам: «Бу минбар билмайдиган одамнинг жойи эмас», деди.
Шунда олим: «Мен билганим миқдорича кўтарилдим. Билмаганим миқдорича кўтарилганимда осмонларга етган бўлар эдим», деди.
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Илмим миқдорича кўтарилдим
Уламолардан бири минбарда ўтирган эди, бир киши ундан бир масала ҳақида сўради. Олим: «Билмайман», деди. Савол берган одам: «Бу минбар билмайдиган одамнинг жойи эмас», деди.
Шунда олим: «Мен билганим миқдорича кўтарилдим. Билмаганим миқдорича кўтарилганимда осмонларга етган бўлар эдим», деди.
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза
АЛЛОҲ ЯХШИ КЎРГАН АМАЛ
Абдул Ҳамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
АЛЛОҲ ЯХШИ КЎРГАН АМАЛ
Абдул Ҳамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍5🔥2
Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@diyonatli
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@diyonatli
👏3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қалб Аллоҳ билан бирга бўлдими дам олади. Бошқа нарсаларнинг ёнида чарчайди.
Абдулқодир Жийлоний (қ.с)
@diyonatli
Абдулқодир Жийлоний (қ.с)
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ақида
Ширкнинг таърифи ва шаръий тушунчаси (5-маъруза)
Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий (26-29 бетлар)
Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/d5ox9_urz6o
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ширкнинг таърифи ва шаръий тушунчаси
fitrat.uz
#Аудио
Ширкнинг таърифи ва шаръий тушунчаси (5-маъруза)
Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий (26-29 бетлар)
“Унинг шериги йўқдир”. Ширк луғатда тенглаштириш, шерик қилиш маъноларини англатади. Ширк энг оғир ва кечирилмас гуноҳдир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Нисо сураси 116-оятида шундай марҳамат қилади: “Албатта
Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечираверади”.
Ширкнинг бир тури Аллоҳнинг зоти борасида ширк келтиришдир. Бунга васанийларнинг ширки мисол бўлади. Улар оламнинг икки яратувчиси бор; бири яхшилик яратувчиси, иккинчиси ёмонлик яратувчиси дейишади.
Батафсил👉