Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.63K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Намознинг фарзлари (5-маъруза)
fitrat.uz
#Аудио #Фиқҳ

Намознинг фарзлари (5-маъруза)

1. Такбир таҳрима («Аллоҳу акбар» деб намозга кириш).
2. Қиём (туриш).
3. Қироат (намозда Қуръон суралари ё оятларини ўқиш).
4. Рукуъ (тиззаларни ушлаб энгашиш).
5. Сажда (икки бор пешона, бурунни ерга қўйиш).
6. Қаъдаи охир (охирги ўтириш).

👉Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
❤‍🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Одоб_ахлоқ

Матбуот ва ахборот воситалари одоблари (5-маъруза)

Манба: "Ижтимоий одоблар китоби" (277-283 бетлар)

Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/3PgWYim0f_s

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
❤‍🔥2
Матбуот ва ахборот воситалари одоблари
fitrat.uz
#аудио

Матбуот ва ахборот воситалари одоблари (5-маъруза)

Манба: "Ижтимоий одоблар китоби" (277-283 бетлар)

Ҳозирги
замоннинг ўзига хос хусусиятларидан бири матбуот ва ахборот воситаларининг мислсиз ривожланиб, инсонлар ҳаётида ўта муҳим ўрин эгаллаганидир. Матбуот ва ахборот воситалари инсон ҳаётига таъсир ўтказадиган омилларнинг энг кучлисига айланиб колди. Бу воситалар кишиларга турли маълумотлар, хабарлар ва хакикатларни етказиш оркали маълум ҳодиса ёки муаммога нисбатан баҳо берадиган ва чора кўришга йўналтирадиган куч сифатида майдонга чикди.

👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
❤‍🔥1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб_мавзу

Оят ва ҳадис асосида яшаш ҳукми (5-маъруза)

Манба: “Мавсуатул-Юсуфия” китоби асосида.

Тўлиқ видео 👉https://youtu.be/OMpXvKOaYkw

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Оят ва ҳадис асосида яшаш ҳукми (5-маъруза)
fitrat.uz
#Долзарб_мавзу

Оят ва ҳадис асосида яшаш ҳукми (5-маъруза)

Манба: “Мавсуатул-Юсуфия” китоби асосида.

Мусулмон киши учун оят ва ҳадис асосида яшаш дастурул амал ҳисобланади. Энг қизиғи эса мана шу тушунчани ўзини янглиш талқин қилишдир. Масалан баъзида “Бунга оят ёки ҳадис борми?”, дея сўралаётганини эшитиб қоламиз.
👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
❤‍🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

АЛЛОҲГА ЭНГ СУЮКЛИ БАНДА

Жасурбек домла Раупов
,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

@diyonatli
❤‍🔥3👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...

Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!

@diyonatli
🥰2
#Солиҳлар_гулшани

Қутқарганимни ҳеч кимга айтма

Ҳажжож ибн Юсуф ас-Сақафий форс денгизида чўмилаётиб, чўкиб кетишига сал қолди. Мусулмонлардан бири уни қутқариб, қирғоқ томон сузиб келаётган эди, Ҳажжож: «Тила тилагингни, истаганингни бераман», деди.

Уни қутқарган одам: «Сен ким бўлибсанки, истаганимни бажо келтирасан?» деди. У: «Мен Ҳажжож ас-Сақафийман», деган эди, бояги киши: «Аллоҳ ҳаққи, сендан сўрайдиган битта тилагим бор: сени қутқарганимни ҳеч кимга айтма», деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👏1
​#Ғафлатда_қолманг!
🌙 РАЖАБ ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ

🔸“Ражаб” сўзи қандай маънони англатади?
– Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.

🔸Ражаб ойи қандай ой?
– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.

🔸Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?
– Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;
– Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.

🔸Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор?
– Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (Ибн Асокир ривояти).

🔸Ражаб ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказганлар?
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида рўза тутганлар. Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.

🔸– Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана ва баллиғна рамазона” (Аллоҳим, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин!”) деб дуо қилганлар (Имом Байҳақий ва Имом Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Уламолардан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган.
Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик!
Ғафлатда қолмайлик, азизлар, вақт ғанимат, умр бевафо!
@diyonatli
ЮТУҚЛИ АКЦИЯЛАР ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ҳалол маҳсулотларга сок, печинига акция қўйилган. Ундаги кодларни махсус рақамга смс орқали жўнатамиз. Aгар ўйинга чақирса борсам дамас ёки 75 млн пул чиқса, олсам ҳалол бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ютуқли акция маҳсулот нархини оширмаган ва уни истеъмол қилиш мақсадида сотиб олинган бўлиб, ютуқ чиқиб қолса, уни олиш ҳалол ҳисобланади. Аксинча, маҳсулот нархи акция даврида қимматлашган бўлса ёки қимматлашмаган бўлсада уни сотиб олишдан мақсад, айнан ютуққа эришиш бўлса, жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

АМАЛЛАРНИ АФЗАЛИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

@diyonatli
РОССИЯДА НАМОЗЛАРНИ ҚАСР ҚИЛИБ ЎҚИЙМИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Устозлар дин йўлида қилаётган ишингизга Aллоҳ барака берсин, ажр мукофотини ўзи кўпайтириб берсин. Менинг саволим шундан иборатки биз Россияда ишлаймиз, мусофир бўлиб намозларни қаср қилиб ўқиймизми ёки тўлиқлигичами?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Россияга бориб 15 кундан ортиқ туришни ният қилсангиз, муқим ҳисобланасиз. Намозларни тўлиқ ўқийсиз.

Одамлар орасида Россия ва бошқа чет давлатларда 15 кундан ортиқ юрган ватандошларни мусофир дейиш, "ватанидан узоқда юрган киши", маъносидадир. Лекин бу шаръий рухсатлар берилган "мусофир" маъносида эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари:

Расул алайҳиссаломнинг уммат ҳаққига қилган беш маҳал дуолари
.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉@diyonatli
ОТАНГГА СИЛАИ РАҲМ ҚИЛГАННИ КEСМА - НУРИНГ СЎНАДИ

Саъд ибн Убода Зароқий отасидан ривоят қилади:
«Мадина масжидида Амр ибн Усмон билан ўтирган эдим. Олдимиздан Абдуллоҳ ибн Салом акасининг ўғлига суяниб ўтиб қолди. Ўтирган жойимиздан ўтиб кетди, кейин ўгирилиб қараб:
«Нима истайсан, Амр ибн Усмон?! - деб икки ёки уч марта айтди ва: - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақ ила юборган Зотга қасамки, Аллоҳ азза ва жалланинг Китобида икки марта «Отангга яхшилик қилганни узма, ўша ила нуринг сўниб қолмасин», дейилган», деди».

ШАРҲ: Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳунинг миллати яҳудий бўлиб, Исломга кирган, ниҳоятда яхши бўлган улкан саҳобийлардан биридир. Бу ривоятдаги ҳолат у кишини ўта қариб қолган чоғлари экан. Жиянлари у кишини суяб олиб кетаётган экан.
Мазкур мажлисга етганда уларга бир қайрилиб қараб: «Амр ибн Усмонмисан? Нима истайсан?» деб бир неча марта сўрабдилар. Сўнгра «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақ ила Расул қилиб юборган Зотга қасамки, Аллоҳ таолонинг Китобида икки марта «Отанг боғлаган алоқани узмагин, акс ҳолда нуринг сўнади», деган гап бор», деган эканлар.
Албатта, бундай гап Қуръони Каримда айнан шу шаклда келмаган. Лекин саҳобийлар истилоҳда исломий ҳақиқат бўлиб қолган ҳадис, оятларнинг маъносидан келиб чиқиб қоидаларни айнан шундай тарзда - «Аллоҳнинг Китобида бор», деб айтиш одат бўлиб қолган.
Демак, бу ерда фарзанд ўз ота-онаси боғлаб юрган алоқаларни улар ўтиб кетгандан кейин узмасдан, ота-онасининг ўрнига алоқаларни сақлаб, ота-онасига яхшилик қилиб юрган кишиларга яхшиликни давом эттиришлари кераклиги, акс ҳолда, Аллоҳ сақласин, юқорида айтилганидек, нури сўниб қолиши таъкидланган.

«Одоблар хазинаси, 1-жуз» китобидан.

👉 @diyonatli
Абдуҳамид домла
@diyonatli
#Аудио #Маъруза

Ширкнинг таърифи ва шаръий тушунчаси

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

@diyonatli
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ҚАНОАТЛИ БЎЛ

Жасурбек домла Раупов
,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

@diyonatli
​#Ҳадис

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечанинг учдан бири ўтганида ўринларидан туриб: «Эй одамлар, Аллоҳни зикр қилинглар. Исрофил алайҳиссалом биринчи сурни, кетидан иккинчисини чаладиган пайт келиб қолди. Ўлим ҳам ўзидаги мавжуд қўрқинч ила етиб келди, Ўлим ҳам ўзидаги мавжуд қўрқинч ила етиб келди», деб айтдилар. Шунда мен: «Эй Аллоҳнинг Расули! Ундоқ бўлса мен сизга салавот айтишни кўпайтирайми? Кечанинг қанча қисмида сизга салавот айтайин», десам, у зот: «Хоҳлаганингча», дедилар. Мен: «Тўртдан бир қисмидами?» дедим. У зот: «Хоҳласанг, бунга зиёда қилгин. Ўзинг учун яхши бўлади», дедилар. Мен: «Ярмидами?» десам, у зот: «Хоҳласанг, бунга зиёда қилгин. Ўзинг учун яхши бўлади», дедилар. Мен: «Учдан икки қисмидами?» десам, у зот: «Хоҳласанг, бунга зиёда қилгин. Ўзинг учун яхши бўлади», дедилар. Мен: «Ундоқ бўлса, мен кечанинг ҳаммасида сизга салавот айтайми?», десам у зот: «Агар шундай қилсангку, Аллоҳ барча ғамларингга ўзи кифоя қилиб, гуноҳларингни кечириб юборади», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.

Фойда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиб, дуо қилишнинг фазилати аён бўлади. Ва у зот умматларини Аллоҳ рози бўладиган йўлга иршод қилишга рағбатлантиришлари ҳамда киши агар ўз нафсига ғурурланишдан қўрқмаса бирор мақсад йўлида бажараётган яхши амалларини зикр қилиш жоизлиги ҳам аён бўлади.

@diyonatli
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Ражаб – Рамазонга тайёргарлик ойидир!

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
Forwarded from Fitrat.uz
Бугун, 2023 йил 24 январ куни соат 18:20 да "Ўзбекистон" телерадиоканали орқали жонли эфирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов “Оилада қиз неъмати” мавзусида фикр-мулоҳазалар билдиради.

УШБУ КЎРСАТУВНИ ТОМОША ҚИЛИШИНГИЗНИ ТАВСИЯ ЭТАМИЗ.

@fitratuz
👍1