Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.65K photos
4.46K videos
29 files
7.27K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

@diyonatli
❤2
#Ҳадис

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен сизларни қабрларни зиёрат этишдан қайтарган эдим. Энди рухсат бердим, зиёрат қилаверинглар», деб айтдилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Бошқа ривоятда: «Ким қабрларни зиёрат этишни хоҳласа, зиёрат қилаверсин. Чунки зиёрат охиратни эсга солади», дейилган.

Фойда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Исломнинг дастлабки даврида қабрларни зиёрат этишдан ман қилдилар. Чунки одамлар жоҳилият амалларидан тўла халос бўлишмаган эди. Ўшанда қабрларга ибодат қилишгача боришар эди. Қачонки Ислом ақидаси одамлар қалбида мустаҳкам бўлганидан кейин қабрларни зиёрат қилишга рухсат бериб, мана шу ҳадисни айтганлар.

@diyonatli
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Ҳаё инсонни юксалтиради, ҳаёсизлик эса тубанлаштиради

@diyonatli
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Ибодатда ажру савобга эришишнинг ягона йўли

@diyonatli
❤3
Audio
#Аудио #Маъруза

Матбуот ва ахборот воситалари одоблари

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ҚОН ТЕККАН КИЙИМДА НАМОЗ ЎҚИБ ҚЎЙИБМАН

CАВОЛ: Кийимимга қон теккан эди. Эсимдан чиқиб пешин намозини ўқиб қўйибман, икки соатдан кейин қон текканини эслаб қолдим. Намозни қайтадан ўқишим керакми?

ЖАВОБ: Бис
миллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қон оғир нажосат ҳисобланади. Агар у дирҳам (танга) миқдоридан катта бўлса, шу кийимда ўқилган намозни қайта қазо қилиб ўқиб оласиз. Агар дирҳам миқдорича ёки ундан оз миқдорда теккан бўлса, намоз дуруст бўлган ҳисобланади.

"قلت: فَإِن أصَاب يَده بَوْل أَو دم أَو عذرة أَو خمر هَل ينْقض ذَلِك وضوءه؟ قَالَ: لَا وَلَكِن يغسل ذَلِك الْمَكَان الَّذِي أَصَابَهُ. قلت: فَإِن صلى بِهِ وَلم يغسلهُ؟ قَالَ: إِن كَانَ أَكثر من قدر الدِّرْهَم غسله وَأعَاد الصَّلَاة وَإِن كَانَ قدر الدِّرْهَم أَو أقل من قدر الدِّرْهَم لم يعد الصَّلَاة".

Мен "Агар қўлга сийдик, қон, тезак, хамр (маст қилувчи ичимлик) тегса, таҳорат синадими?", дедим. "Йўқ. Аммо нажосат теккан жойни ювиб ташлайди", деди. Яна мен "Агар ўша нажосатни ювмай намоз ўқиган бўлсачи?", дедим. "Агар дирҳам миқдоридан кўпроқ теккан бўлса, ўша жойни ювиб, намозни қайта ўқийди. Агар дирҳам ёки ундан оз миқдорда теккан бўлса, намозни қайта ўқимайди", деди. Мабсути Сарахсий. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Еру осмондаги биринчи катта гуноҳ

@diyonatli
❤3
Audio
#Аудио #Маъруза

Оят ва ҳадис асосида яшаш ҳукми

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍6
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

@fitratuz
👍1👏1
#Солиҳлар_гулшани

Гўзаллик сирлари

Бир мўминадан гўзаллигининг сирини сўрашди. Аёл шундай жавоб берди: «Лабимни тўғрисўзлик билан, овозимни Қуръон билан, кўзларимни меҳр-шафқат билан, қўлимни эҳсон билан, қоматимни ҳақ йўлда юриш билан, қалбимни эса Аллоҳ таолога ихлос билан пардозлайман».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

СИНОВЛИ КУНЛАРДА МУСУЛМОННИНГ АМАЛИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
❤3👍1
ҚУРЪОН ВА БИЗ

“Эй инсон! Сен замоннинг Юсуфисан, бу олам эса қудуқ. Сени бу қудуқдан Аллоҳ таолонинг пишиқ арқони – Қуръони карим қутқаради.
Эй, вақтнинг Юсуфи бўлмиш мусулмон! Қўлларингни узат ва бу арқонни маҳкам тут. Шундагина қудуқдан чиқа оласан”.
Мавлоно Жалолиддин Румийнинг бу сўзлари, инсонларни Қуръонни севиш, у билан доимий алоқа боғлашга чақиради.
Сўзимиз аввалида инсоннинг Қуръонга яқинлигини бошқа кишилар билан алоқаси мисолида кўриб чиқамиз:
Биринчи муносабат инсоннинг у ер-бу ерда танишиб қолган кишилар билан алоқасига ўхшайди. Бозорда, тўйда ёки бирор тадбирда учрашиб қолишганида табассум қилиб, бир-бирига салом беришади. Аммо ўрталарида ҳеч қандай самимият йўқ. Чин дил истаги билан эмас, тўғри келиб қолгандагина Қуръон ўқиш ана шундай алоқага ўхшайди. Аллоҳ Каломи билан бундай носамимий муносабат орқали боғланган ришта жуда мўрт бўлади.
Иккинчи муносабатни айрим кишилар билан мажбурий, қандайдир манфаат юзасидан боғланиш дейиш мумкин. Лекин ўртада на самимият, на ишонч бор. Шунинг учун икки томон ҳам бир-бири билан кўнгил очиб гаплашолмайди, бир-бирига дардини айтолмайди. Худди шунга ўхшаб, инсон Қуръонни ўзига ҳамроҳ қилса-ю, бироқ самимият билан бирга боғланмаса, муборак Китоб ҳеч қачон унга ўз ҳикматларини очмайди.
Учинчи муносабат. Инсоннинг шундай дўстлари бўлади, уларни кўрганида, суҳбатлашганида кўнгли ёзилади, қалби хотиржам бўлади. Бу дийдор дилига ҳузур бағишлайди. Кўришмаган ёки гаплашмаган пайтларида ҳам ишонган азиз дўсти яқинида эканини, бошига бирор иш тушса, албатта ёрдамга келишини ҳис қилиб туриши кишига ҳузур-ҳаловат бахш этади. Инсоннинг Қуръон билан алоқаси самимиятга асосланса, бу дўстлик саодат келтиради, ҳаловатга етказади.
Шулардан келиб чиқиб мулоҳаза қилайлик: бир кунда Қуръон ўқишга қанча вақт ажратамиз? Телевизор кўриш, интернетда ўтириш, газета ўқиш, янгиликлар билан танишиш, чой устида гурунглашишга кетган соатларимиз билан Қуръонга ажратган вақтимизни солиштирсак...
Ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Сизлардан бирингиз бозордан эҳтиёжларини ҳал қилиб уйга қайтгач, Қуръондан уч оят ўқишига нима тўсқинлик қилади?”
Анфол сурасида Қуръон ўқиш билан инсон қалбидаги имон кучайиши марҳамат қилинади. Аммо Қуръонни ҳис этмасак-чи? Бунга илм аҳли шундай жавоб беради: “Агар Қуръон маънолари сенинг қалбингда янгидан нозил бўлмас экан, на Розийнинг тафсири, на Замахшарийнинг “Кашшоф”и дардингга даво бўла олади”.
Шундай экан, ҳар биримиз дўстимиз, энг яқин ҳамроҳимиз, шафоатчимиз – Қуръони карим билан ўртамиздаги муносабатларни кўздан кечирайлик, Қуръон билан ўртамизда ҳосил бўлган бўшлиқни тўлдирайлик. Бунинг учун имконимиз бор. Зотан, бахт-саодатга етиш йўлида Қуръони карим энг яхши йўлбошчидир .

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

👉 @diyonatli
❤2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ҚИЙИНЧИЛИК ПАЙТИ НАРХНИ КЎТАРМАНГ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
❤4
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ақида

Холиқ ва Бориъ орасидаги фарқ (6-маъруза)

Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий (30-31 бетлар)

Тўлиқ
видео👉https://youtu.be/mWPrN7rZ_Ec

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Холиқ ва Бориъ орасидаги фарқ
#Аудио

Холиқ ва Бориъ орасидаги фарқ (6-маъруза)

Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий (30-31 бетлар)

5. قَدِيمٌ بِلا ابْتِدَاءٍ، دَائِمٌ بِلا انْتِهَاءٍ،

5 матн: У ибтидосиз қодимдир, интиҳосиз доимдир.

Шарх: Аллоҳнинг мавжудлигининг бошланиши йўқдир ва Унинг ниҳояси ҳам йўқдир. Чунки ҳар бир нарсанинг вужудга келишининг бошланиши ва ниҳояси бор бўлиб, янги пайдо бўлган ва яратилган бўлади.

Батафсил👈

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
#Ҳадис

Қайс ибн Абу Ҳозим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Биз Ҳаббоб ибн ал-Араттининг розияллоҳу анҳу аҳволларидан хабар олгани кирсак, у зот даволаниш мақсадида етти жойларини тамғалаган эканлар. Кейин Ҳаббоб розияллоҳу анҳу: «Биродарларимиз биздан олдин ўтиб кетишди. Дунё уларга нуқсон етказмади. Бизлар эса мол-дунё жамғариб, уни тупроқдан бошқа нарсага сарф қила олмадик. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзига ўлим тиламоқни ман қилмаганларида, мен ўзимга ўлим тилаган бўлар эдим», дедилар. Кейин биз Ҳабобнинг розияллоҳу анҳу ҳузурларига иккинчи бор кирганимизда, у зот девор ураётган эканлар. Шунда бизга қарата: «Мусулмон киши мана шу лойга сарфлаганидан бошқа барча хайр-эҳсонларига савоб олади», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Бу ҳадис имом Бухорий ривоятларидаги лафз.

@diyonatli
Forwarded from Fitrat.uz
#ТАЪЗИЯ

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси, вилоятдаги барча масжидлар имом-хатиблари ва имом ноиблари Ўртачирчиқ тумани «Саййид Муҳаммад Вали» жоме масжиди имом-хатиби Акромхўжа домла Муҳаммедовнинг волидаи мухтарамалари вафоти муносабати билан уларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳумани Ўз раҳматига олиб, охиратини обод қилсин, маконини жаннатлардан айласин. Бу дунёда қилган барча хайрли ва эзгу ишларини бошига соябон, охиратига захира қилсин.
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ЭНГ ЯХШИСИНИ БЕРИНГ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
30 янв., 21.45​.aac
4 MB
#Аудио #Маъруза

Қадимдир ва Боқийдир

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
🔥2
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!

@diyonatli