Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.65K photos
4.46K videos
29 files
7.27K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
🔸 МУФТИЙ ҲАЗРАТ РАИСЛИГИДА ЎТКАЗИЛГАН ЙИҒИЛИШДА БИР НЕЧТА ИМОМ-ХАТИБ ИШДАН ОЛИНДИ, АЙРИМЛАРИГА ҲАЙФСАН БЕРИЛДИ

✅ Бугун, 28 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари раислигида республика диний соҳа ходимларининг танқидий-таҳлилий видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

❗️Жуда кескин ва танқидий руҳда ўтган йиғилишда 2022 йил давомида масжидлар имом-хатиблари, имом-ноиблари, мударрислар ва отинойилар томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Шунингдек, айрим диний соҳа ходимлари томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликларни ислоҳ қилиш масалалари кўриб чиқилди...

➡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@diyonatli
👍1
#Солиҳлар_гулшани

«Раҳматим туфайли жаннатга кир»

Зомзома ибн Жавс Ямомийдан ривоят қилинади: «Бир дўстимни қидириб, Масжидун-Набийга кирдим. У ерда кўзлари қоп-қора, тишлари ярқираган бир одам бор экан.

У менга: «Эй Ямомий, ҳеч кимга «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ гуноҳингни кечирмайди, Аллоҳ сени жаннатга киритмайди», демагин», деди. Мен унга: «Аллоҳ сизга раҳм қилсин, сиз кимсиз?» дедим. У: «Мен Абу Ҳурайраман», деди. Мен: «Сиз мени ғазабланган пайтимда аҳлимга ва болаларимга айтиб юрадиган нарсадан қайтардингиз», дедим.

Абу Ҳурайра шундай деди: «Ундай қилмагин, чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Бану Исроилда икки киши бор эди. Уларнинг бири гуноҳкор, бири эса ибодатгўй эди. Ибодатгўйи доимо шеригига: «Гуноҳдан тийилмайсанми, бас қилмайсанми?» дер, шериги эса: «Мен билан нима ишинг бор? Мени Роббимга қўйиб бер!» деб жавоб берарди. Бир куни ибодатгўй киши гуноҳкор шеригини гуноҳи кабира устида ушлаб олиб, «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сенинг гуноҳингни кечирмайди, Аллоҳга қасамки, сени жаннатга киритмайди», деди. Шундан сўнг Аллоҳ таоло уларга жон олувчи фариштани юбориб, икковининг ҳам жонини олди. Иккови Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурига боргач, Аллоҳ гуноҳкор бандага: «Раҳматим туфайли жаннатга кир», деди. Ибодатгўйга эса: «Бандамни раҳматимдан тўсиб қўйдингми? Ёки Менинг қўлимдаги нарсага қодир бўлиб қолдингми? Буни дўзахга олиб боринглар», деди».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Инсон бир оғиз гап билан дунёсини ҳам, охиратини ҳам бой беради»,
деганлар.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
Audio
#Аудио #Маъруза

Намознинг вожиблари

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо: 103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 27 - ФЕВРАЛЬ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 05:41
⏱БОМДОД - 06:20 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:58
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:35
⏱ШОМ - 18:20
⏱ХУФТОН - 19:50

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍1
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

@diyonatli
👍3
Азиз обуначилар ва ҳамюртлар!

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 18.07.2022 санадаги "Масжидларга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни тартибга солиш" тўғрисидаги 01А/101/1 сонли буйруғига асосан, Пискент тумани " Пискент " жоме масжидида хафтанинг ҳар чоршанба куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Фуқароларни "Пискент" жоме масжиди имом-хатиби, Абдухамид домла Маликов қабул қилади.

Бундан кўзланган мақсад шуки, масжидга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, ўрганиб чиқиш жараёнида шаффофликни таъминлаш ва фуқароларнинг мурожаатларини амалдаги қонунчилик асосида сифатли бажарилишини таъминлашдир.

Манзил: Тошкент вилояти, Пискент тумани, Мўминобод МФЙ, А. Алавия кўчаси, 2-А уй, "Пискент " жоме масжиди.

Қабул учун марҳамат, мурожаат қилишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг.

@Diyonatli
👍2
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар ҳайвон почаси ёки қўлини пишириб, мени меҳмондорчиликка чақиришса, албатта борар эдим. Агар ҳайвон почаси ёки қўлини ҳадя қилишса, уни қабул қилар эдим», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

Фойда: Арзимас, озгина нарса тайёрлаб чақирилса тавозуъ қилиб бориш ҳамда озгина нарса ҳадя қилинса, уни қабул қилишга тарғиб бор.

@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ОЛИМ БЎЛ...

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиб
и

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ҚАРЗДОР ОДАМНИНГ ЗАКОТИ

CАВОЛ: Менинг савдодаги айланма пулим 100 миллион. Яқинда насияга машина олдим ва олти ой ичида 50 миллион беришим керак. Шунда мен 100 миллионнинг ўзидан закот чиқараманми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ. Сиз бу ҳолатда қарзингиз бўлган 50 миллионни чиқариб юбориб, қолган 50 миллиондан закот чиқарасиз. Агар қарзингиз узоқ йиллик бўлганида, бир йиллик қарзни чиқариб қолган пулдан закот чиқарасиз. Валлоҳу аълам

Дўстларингиз билан улашинг
@diyonatli
👍1
#Мақола

Намозни қоим қилиш нима дегани?

Алҳамдулиллаҳ Роббил оламийн. Вассолату вассаламу ала ашрофил мурсалийн. Ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн. Аммо баъд.

Имом домлалар мавъизаларида “намозни қоим қилиш” деган жумла қулоғимизга чалинади. Шунингдек, китобларда ҳам шу жумлага кўзимиз тушади. Хўш, бунинг маъноси нима?

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда биз бандаларини намозга буюрар экан, “Намоз ўқинглар!” демади, балки “Намозни қоим қилинглар!” деб марҳамат қилди. Қуръони Каримнинг қаерида намозга амр бўлса, ҳаммасида “қоим қилиш” жумласи келган. “Қоим қилиш” дегани “Тик турғазиш” деганидир. Демак, биз ўқийдиган намоз ўтириб қолган, ёнбошлаб қолган, ётиб қолган эмас, балки тик турган намоз бўлиши керак. У Зот Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

وَأَقِيمُواْ الصَّلاَةَ وَآتُواْ الزَّكَاةَ

“…Намозни баркамол ўқинг, закот беринг…”
(Бақара сураси, 83-оят).

Уламоларимиз бу борада келган далилларни ўрганиб, намозни қоим қилиш қуйидагича бўлишини айтганлар.

1. Намознинг шартларини муҳофаза қилиш.

Намознинг шартлари деганда, намознинг ташқи фарзлари тушунилади.

БАТАФСИЛ


@diyonatli
👍3
Audio
#Аудио #Маъруза

Нақлиёт воситалари одоблари

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо: 103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 2 - МАРТ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 05:39
⏱БОМДОД - 06:20 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:57
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:40
⏱ШОМ - 18:21
⏱ХУФТОН - 19:55

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍2
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!

@diyonatli
👍3
#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам кафтларидан майинроқ ипак ҳам, кимхоб ҳам ушламадим. Ва яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳидларидан хушбўйроқ ҳидни топмадим. Ўн йил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хизматларида бўлдим. Шу вақт мобайнида бирор марта «уф» демадилар. Ва бирор қилиб қўйган ишимга «Нима учун уни қилдинг» демадилар. Ҳамда бирор қилмаган ишимга «Уни бундоқ қилмадингми?» деб айтмадилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@diyonatli
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ОЛИМЛАР - СИДДИҚЛАРДИР

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

АЛЛОҲГА ИШОНИБ РАСУЛИ АКРАМ ПАЙҒАМБАРИМИЗНИ ТАН ОЛМАСА, У ОДАМНИ НИМА ДЕБ АТАЙМИЗ?

CАВОЛ:
Аллоҳга ва Расули акрам пайғамбаримизга ишонмайдиган одамни кофир деб эшитдим , агар Аллоҳга ишониб Расули акрам пайғамбаримизни тан олмаса у одамни нима деб атаймиз?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ким Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарлигини инкор қилса, диндан чиқади. Унинг бошқа нарсаларга имон келтириши фойда бермайди. Чунки у Аллоҳ таолонинг "Муҳаммад Аллоҳнинг элчисидир" (Фатҳ сураси 29-оят), деган сўзига қарши чиқаётган бўлади. Бу эса очиқ куфрдир. Аксинча ҳақиқий мўмин Аллоҳ таоло ва унинг Пайғамбарларига бирга имон келтиради. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍5
#Мақола

Мусҳафни жамлаган зотлардан бири

Маъриб тўғони бузилгач, Лахм Қаҳтоний қабиласи Яманнинг обод шаҳарларидан Шомга кўчиб ўтди. Қабиланинг бир жамоаси Рамлага ва Жавлон тепалигига, бошқа бири эса Қуддусга ўрнашди. Бир муддат уни “Лахм уйи” деб номлаб юришди. Сўнгра одамлар уни ўзгартириб “Байтул Лахм” дейдиган бўлишди. Лахмликлар ўзларининг қўшнилари румликлар билан муносабат ўрнатиб, баъзилари масиҳий динини қабул қилишди. Айримлари “Муштарий” (қуёш туркумидаги юлдузлардан бири)га сиғинишар ва Шом тепаликларига бино қилинган “Қайсар” ибодатхонасини зиёрат қилишарди.

Тамим ибн Авс ибн Хорижа Дорий Лахмий эса масиҳийликни қабул қилган жамоага мансуб кишилардан эди. У ҳатто “Байтул Лахм”нинг роҳибига айланган эди.

Кунларнинг бирида Тамим Дорийнинг қўшни қишлоққа иши тушди. У жундан тўқилган чакмонини кийиб, белига зуннор боғлади, кумуш хочи осилиб турадиган тақинчоғини бўйнига илиб, қалпоғини бошига қўндириб, ўша қишлоқ сари йўлга чиқди. Йўлда бир умр ёдда қоладиган бир воқеага дуч келди.
БАТАФСИЛ

@diyonatli
#Солиҳлар_гулшани

Уч жойда хато қилдингиз

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу қоронғи кечада одамларнинг аҳволини билиш учун шаҳарни айланиб юрарди. Уйлардан бирида чироқ нурини кўриб қолди. Ундан овоз ҳам эшитилиб турарди. Уйнинг эшиги олдига бориб, уйнинг ичини кузатди.

Бир ҳабаш қулнинг олдида бир идиш турар, идишда шароб бўлиб, қул ундан ичаётган эди. Атрофида бир гуруҳ одамлар бор эди. Умар ичкарига кирмоқчи бўлган эди, эшик берк экан.

У девордан ошиб ўтиб, уларнинг олдига кириб борди. Қўлига дарра ушлаб олган Умарни кўриб, одамлар эшикни очиб, тум-тарақай қочиб кетишди. Умар розияллоҳу анҳу ҳалиги қулни ушлаб олди.

Қул эса: «Эй мўминларнинг амири, хато қилдим. Тавба қиламан, тавбамни қабул қилинг», деди. Умар розияллоҳу анҳу: «Сени хатоинг учун урмоқчиман», деди.

Қул: «Эй мўминларнинг амири, мен битта нарсада хато қилган бўлсам, сиз учта нарсада хато қилдингиз. Биринчиси – Аллоҳ таоло «Жосуслик қилманглар» деган, сиз эса жосуслик қилдингиз. Иккинчиси – Аллоҳ таоло «Уйларга эшикларидан киринг» деган, сиз эса девордан ошиб кирдингиз. Учинчиси – Аллоҳ таоло «Ўз уйларингиздан бошқа уйларга изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча кирманг» деган. Сиз эса кирдингиз, лекин салом бермадингиз. Шу хатоларингиз эвазига менинг биргина хатоимни кечиринг. Мен Аллоҳ таолога тавба қиламан ва бу хатога бошқа қайтмайман», деди.

Қулнинг гаплари маъқул келиб, Умар розияллоҳу анҳу уни кечирди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
ОНА ВА ФАРЗАНД ЎРТАСИДАГИ ҚАРЗ
#қисқа_савол_жавоблар

❓САВОЛ: Онамни тросини, браслетини сотдим қийналиб қолганимда ўғлим шуни сотиб тадбиркорлигинга ишлатгин, манга кегин олиб берурасан дедилар. Онам оламдан ўтиб қолди. Тахминан оламдан ўтмасларидан 20 кун олдин онам билан ният қилиб қўйгандик, тилла магазинга бориб трос, браслет олмоқчи эдик. Энди тиллани олишим керакми нима қилишим керак? Синглим бор оилали, укам бор оилали, лекин хаммамизни кассамиз битта, оилани каттаси мен ўзим. Олдиндан рахмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ онангизни раҳматига олсин. Ораларингиздаги ушбу муомала қарз муомаласи бўлган. Чунки фойдаланиб, кейинчалик ўрнига қўйиш топшириляпти. Бу эса қарз дегани. Шунинг учун сиз мазкур тақинчоқларни сотиб олиб ўрнига қўясиз. Боиси марҳум вафот этиши билан унинг моли, фиқҳ китобларимизда келтирилишича, дастлаб дафн харажатларига сарф қилинади. Сўнг қарзлари узилади ва васиятлари бажарилади. Ундан кейин қолган мол ворисларга тақсимлаб берилади. Демак, ўша тақинчоқларда сиздан бошқа меросхўрларнинг ҳам ҳаққи бор. Ўрнига қўйганингиздан сўнг мерос илмини тушунадиган бирор аҳли илм ёрдамида ўшаларнинг ҳаққини етказиб беришингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍6