Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.63K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ПЕШИН НАМОЗИНИНГ ВАҚТИ

CАВОЛ: Пешин намозини аниқ вақти 13:00 да деб белгиланган. Ушбу намозни 12:50 ёки 12:55 ўқисак нима бўлади? Қандай зарари бор?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пешин соат 13-00 да бўлиши бу масжидда намоз ўқиладиган вақт ҳисобланади. Агар тақвим бўйича бу вақтдан олдин, масалан, 12-40 да пешин вақти кирган бўлса, мана шу вақтда пешинни ўқиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг
@diyonatli
УЖБ

Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Дарс ҳалқалари катталашиб (суҳбатида инсонлар кўпайиб) сўнгра ужбга берилмай қолган олим жуда кам".

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ Товус раҳимаҳуллоҳнинг Ҳарамда катта жамоага ҳадис айтиб турган пайтида бориб қолди. Ҳасан раҳимаҳуллоҳ Товуснинг қулоғига: "Агар нафсинг сени ажаблантираётган бўлса бу мажлисни тарк қил" , деди. Товус раҳимаҳуллоҳ дарров ўрнидан туриб кетди.

Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳ Бишр Ҳофий раҳимаҳуллоҳнинг дарс ҳалқасига бориб қолди. Жуда кўп инсон йиғилган эди. Иброҳим раҳимаҳуллоҳ Бишр Ҳофийнинг бу мажлисини инкор қилиб деди:
"Агар бу мажлис саҳобалардан бири ҳузурида бўлганида ужбдан омон бўла олмас эди".


Яқинларингизга ҳам улашинг
@diyonatli
👍2
Toshkent viloyat vakilining o'rinbosari Abduhamid domla Malikov O'rtachirchiq tumani "Firdavs " jome masjidida jumani ado etyaptilar.

@diyonatli
👍10
#Солиҳлар_гулшани

Аллоҳдан қўрқиш

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ниҳоятда гўзал, соҳибжамол бир аёл бор эди. Бутун гўзалликнинг учдан бири унга берилган эди. Бироқ у бузуқлик қилиб, танасини сотар, ҳуснига ишониб, юз динордан камига кўнмас эди.

Бир обид банда уни кўриб, ёқтириб қолди. Обид унга етишиш учун тер тўкиб меҳнат қилиб, юз динор пул тўплади. Сўнг аёлнинг олдига борди. Унга: «Мен сени кўриб, ёқтириб қолдим. Бориб, ўз қўлларим билан меҳнат қилиб, юз динор пул тўпладим», деди.

Аёл уни ичкарига таклиф қилди. У киши ичкарига кирди. Аёлнинг тилладан ясалган каравоти бор эди. Аёл каравотга ўтириб, уни ўзи томон чорлади. Обид аёлнинг олдига яқинлашган эди, шу пайт эртага Қиёматда Роббининг ҳузурида туриб жавоб беришини эслаб, қалтираб-титрай бошлади.

Аёлга: «Мени қўйиб юбор, кетаман. Майли, шу юз динор ҳам сенга», деди. Аёл: «Сенга нима бўлди? Ахир сен мени кўриб, ёқтириб қолган экансан. Кейин бориб, пешона теринг билан меҳнат қилиб, юз динор пул тўплабсан. Энди мақсадингга етганингда нега бундай қиляпсан?» деди.

Обид: «Аллоҳдан қўрқиб, эртага Қиёматда Унинг ҳузурида туриб жавоб беришимни эслаб шундай қиляпман. Энди сени ёмон кўриб қолдим. Мен учун дунёдаги энг ёмон одам сенсан!» деди. Аёл: «Агар гапинг рост бўлса, энди мен учун сендан бошқа эр йўқ», деди. Обид: «Мени тинч қўй, кетаман», деди. Аёл: «Йўқ, менга уйланмагунингча сени қўйиб юбормайман», деди. Обид: «Йўқ, кетаман», деди. Аёл: «Агар олдингга борсам, менга уйланасанми?» деди. Обид: «Билмадим», деди ва кийимини бошига ёпиб, чиқиб кетди.

Шундан сўнг аёл тавба қилиб, қилган ишларидан пушаймон бўлди, обидни қидириб, унинг шаҳрига борди. Одамлардан унинг исмини, манзилини сўради.

Одамлар унга обиднинг уйини кўрсатишди, обидга эса: «Сенинг уйингга бир малика келяпти», дейишди. Обид аёлни кўриб, қаттиқ оҳ урди-ю, шу заҳоти жон таслим қилиб, аёлнинг қўлларига йиқилди. Аёл: «Мен бу одамни йўқотдим. Унинг бирорта яқини борми?» деб сўради.

Одамлар: «Унинг бир камбағал укаси бор», дейишди. Шунда аёл: «Акасига бўлган муҳаббатим туфайли унга турмушга чиқаман», деди ва ўша кишига турмушга чиқди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо: 103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 4 - МАРТ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 05:36
⏱БОМДОД - 06:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:54
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:40
⏱ШОМ - 18:23
⏱ХУФТОН - 19:55

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍4
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!

@diyonatli
#Ҳадис

Наввос ибн Самъон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўраганимизда, у зот: «Ҳусну хулқ яхшиликдир. Қалбинг тараддудланиб, одамлар ўша қилган ишингдан хабардор бўлишларини кариҳ кўришинг ёмонликдир», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

@diyonatli
Joriy yilning 2-mart kuni Toshkent viloyat vakilining o'rinbosari Abdulhamid domla Malikov Toshkent viloyati Nurafshon shahrida joylashgan "Qur'oni Karim va Tajvidni o'rgatish" o'quv markaziga tashrif buyurdilar.

O'quv kursini tamomlab Allohning kalomini o'qishlik baxtiga muyassar bo'lgan navbatdavi 60 nafar bitiruvchilarni SERTIFIKAT va esdalik sovg‘alari bilan taqdirladilar.

Alloh yurtimizni tinch, osmonimizni musaffo, mana shunday ishlarni davomli qilsin.

Toshkent viloyati vakilining o'rinbosari A.Malikov
👍4