Joriy yilning 2-mart kuni Toshkent viloyat vakilining o'rinbosari Abdulhamid domla Malikov Toshkent viloyati Nurafshon shahrida joylashgan "Qur'oni Karim va Tajvidni o'rgatish" o'quv markaziga tashrif buyurdilar.
O'quv kursini tamomlab Allohning kalomini o'qishlik baxtiga muyassar bo'lgan navbatdavi 60 nafar bitiruvchilarni SERTIFIKAT va esdalik sovg‘alari bilan taqdirladilar.
Alloh yurtimizni tinch, osmonimizni musaffo, mana shunday ishlarni davomli qilsin.
Toshkent viloyati vakilining o'rinbosari A.Malikov

👍4
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ТЎЙДАН ОЛДИНГИ УЧРАШУВ
CАВОЛ: Тўйдан олдин йигит ва қиз учрашишлари мумкинми? Қизнинг отаси йигит билан кўришса ҳам бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлажак келин ва куёв никоҳдан аввал кўришишларига рухсат берилган.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз бирор аёлга совчи қўймоқчи бўлсангиз, агар унинг никоҳига чорловчи нарсага назар солишга қодир бўлса, шуни қилсин», дедилар» (Абу Довуд, Шофеий ва Ҳоким ривоят қилишган).
Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши бир аёлга совчи қўймоқчи бўлганида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга назар сол, чунки бундоқ қилиш иккингиз орангизда бардавомликка керакдир», дедилар» (Насаий ва Термизий ривоят қилишган).
Аммо бу кўришишга ёлғиз қолмаслик шарти билан рухсат этилади. Унаштирилгандан кейин ҳам гаплашишлари, кўришиб юришларига рухсат йўқ. Чунки бу ишлар зинога эшик вазифасини бажариши мумкин. Фақат икки томон бир-бирини юзаки билиб оладиган даражадаги учрашувга, у ҳам хилватда бўлмаслиги шарти билан рухсат берилган. Бундай маълумот бир-икки учрашув билан ҳосил бўлади.
Қизнинг отаси йигит билан кўришиши борасида икки томон ихтиёрли. Агар кўришмоқчи бўлсалар, бунга шариатда бирор қайтариқ йўқ. Аммо бу учрашувга юқоридаги каби тавсиялар келган эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза
ИЛМ ЭГАСИ БАРЧАГА КЕРАК
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
ИЛМ ЭГАСИ БАРЧАГА КЕРАК
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#КУН_ҲАДИСИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимга илмсиз равишда фатво берилса, бунинг гуноҳи унга фатво берган кимсага бўлади. Кимки ўз биродарига тўғрилик бошқа тарафда эканлигини билиб туриб бошқа бир ишни кўрсатса, батаҳқиқ унга хиёнат қилган бўлади», деганлар».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
Дўстларингизни каналимизга таклиф қилинг:
🌐 @diyonatli

#Солиҳлар_гулшани
Салмон Форсий ўлим тўшагида
Салмон Форсийга ўлим соати яқинлашганида уйининг соҳибасига: «Менга яширган нарсамни олиб келинг», деди. Аёли унга мушк солинган бир халтачани олиб келди. Салмон: «Бир қадаҳда сув олиб келинг», деди. Аёли сув қуйилган қадаҳни олиб келди.
Салмон мушкни қадаҳдаги сувга солиб, уни аралаштирди. Сўнгра аёлига: «Бу сувни атрофимга сепиб қўйинг. Менинг олдимга Аллоҳ азза ва жалланинг махлуқларидан бири (жон олувчи фаришта) келади. У таом емайди, аммо ҳидни сезади», деди. Аёли сувни сепиб қўйди. Сўнгра Салмон аёлига: «Энди ташқарига чиқиб, эшикни ёпинг», деди.
Аёли ташқарига чиқиб, бироз турди. Қайтиб кирганида Салмон вафот этган эди. Аллоҳ у кишини раҳматига олсин ва рози бўлсин!
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг

👍1
СИГИРНИ СЎЛАГИ ТЕККАН КИЙИМ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Сигирни сўлаги теккан кийимда намоз ўқиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизда гўшти ейиладиган ҳайвонлар (сигир, туя, қўй ва эчки)нинг сўлаги, сарқити (қолдирган суви, оғзи теккан нарсалар) пок ҳисобланади. Шунга кўра сигирни сўлаги теккан кийим билан намоз ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diyonatli👍1
ҚУРЪОННИ БИТТА МУСҲАФДА ХАТМ ҚИЛИШ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қуръони каримни хатм қилганда албатта, битта мусҳафда хатм қилиш шартми? Сафарга чиққанда, ишга борганда, мусҳафни олиб юриш имкони бўлмаганда бошқа мусҳафда давом эттирса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръонни битта мусҳафда хатм қилиш шарт эмас. Бир мусҳафда Қуръонни қанчадир қисмини ўқиб, келган жойидан бошқа мусҳафдан ўқиса бўлади. Валлоҳу аълам.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қуръони каримни хатм қилганда албатта, битта мусҳафда хатм қилиш шартми? Сафарга чиққанда, ишга борганда, мусҳафни олиб юриш имкони бўлмаганда бошқа мусҳафда давом эттирса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръонни битта мусҳафда хатм қилиш шарт эмас. Бир мусҳафда Қуръонни қанчадир қисмини ўқиб, келган жойидан бошқа мусҳафдан ўқиса бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diyonatli👍2
Аҳмад ибн Ҳанбалнинг сабри
Мўътазилийлар ҳижрий иккинчи – милодий саккизинчи асрда ҳукуматни бошқараётган даврда “Қуръонни махлуқ дедириш” сиёсати авж олди. Халифа Маъмун олиму уламоларни саройига чақиртириб, уларга мажбуран “Қуръон махлуқ” деган гапни айттиришга уринди. Баъзи олимлар таъриз – сўз ўйини билан вазиятдан қутулиб қолдилар. Аммо уламолар орасида Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳдек ҳақда собит туриб, у гапни умуман тилга олмаганлар ҳам бўлди.
Халифанинг ёнидаги баъзилар “Аҳмад ибн Ҳанбални ҳамма яхши кўради ва унга эргашади. Шунинг учун “Қуръон махлуқ” деган гапни аввал унга айттириш керак” дея маслаҳат беришди. Халифа бу маслаҳатга амал қилиб, буюк олимни саройига олиб келтирди ва мазкур гапни айттиришга уринди. Улуғ имом бу гапни айтмадилар. Ғазаб отига минган халифа буюк олимни зиндонга ташлади ва дарра уришга амр қилди.
Кунларнинг бирида дарра уриш учун имомни ташқарига олиб чиқиб кетилаётганда бир воқеа бўлади-ки, бу ҳодиса Имом Аҳмаднинг хотираларидан ҳеч қачон кетмади. Воқеани имомнинг ўғиллари Абдуллоҳ ибн Аҳмад ҳикоя қилади:
“Мен отамнинг мана бу гапларини кўп эшитганман: “Аллоҳ Абул Ҳайсамни раҳматига олсин! Аллоҳ Абул Ҳайсамни афв этсин! Дарра уриш учун мени ташқарига олиб чиқиб кетишаётганда, бир киши ортимдан кийимимни тортди ва менга қараб: “Мени танийсизми?” деб сўради. Мен “Йўқ” дедим. “Мен Абул Ҳайсам Айёрман. Ўғри, киссовурман. Амирул мўъмининнинг девонхонасида менга алоҳида-алоҳида тарзда ўн саккиз минг марта дарра урилгани ёзиб қўйилган. Мен шайтонга эргашиб, дунёга эришиш илинжида бу оғриқларга сабр қилдим. Сиз эса Раҳмоннинг тоати йўлида, Дин учун оғриқларга сабр қилинг!” деди. Менга ўн саккиз минг марта ўрнига ўн саккиз марта дарра урилди. Кейин ходим чиқиб, “Амирул муъминийн сизни афв этди” деди”.
“Маноқибу Имом Аҳмад”, “Сифатус софва” китоблари асосида
Нозимжон Иминжонов тайёрлади

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо: 103)
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 5 - МАРТ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:34
⏱БОМДОД - 06:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:52
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:40
⏱ШОМ - 18:24
⏱ХУФТОН - 19:55
🔗 Улашинг: @diyonatli
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 5 - МАРТ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:34
⏱БОМДОД - 06:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:52
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:40
⏱ШОМ - 18:24
⏱ХУФТОН - 19:55
🔗 Улашинг: @diyonatli
Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@diyonatli
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@diyonatli
🙏3👍2👏1
#Ҳадис
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бадхулқ ҳам, шалоқ сўзли ҳам эмасдилар. Ва яна: «Сизларнинг яхшиларингиз хулқи яхшиларингиздир», дердилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Муҳтожларга ёрдам кўрсатиш – мўминлик бурчи
@diyonatli
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@diyonatli
👍2
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
НАМОЗХОННИНГ ОЛДИДАН КЕСИБ ЎТИШ
CАВОЛ: "Кичик масжид"нинг ҳажми ҳақида тушунча берсангиз. Жума ўқиладиган маҳалланинг жомье масжиди - бу каттами ёки кичикми? "Кифоя" китобидан - "кичик масжидда намозхоннинг олдидан ўтиш ила гуноҳкор бўлинади" деб ёзилган. Яна шу китобда "...аммо ундан бошқа жойда саждагоҳига назар солиб ўқиётган намозхоннинг кўзи етадиган жойдан ўтган гуноҳкор бўлади. Бу ҳолатда кўзи етадиган жой сажда қиладиган жой бўлади..." дейилган.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳақда Раддул муҳтор китобида шундай дейилади:
( قَوْلُهُ وَمَسْجِدِ صَغِيرٍ ) هُوَ أَقَلُّ مِنْ سِتِّينَ ذِرَاعًا ، وَقِيلَ مِنْ أَرْبَعِينَ ، وَهُوَ الْمُخْتَارُ كَمَا أَشَارَ إلَيْهِ فِي الْجَوَاهِرِ قُهُسْتَانِيٌّ
Кичик масжид - 60 зиро (тахминан 30 м), мухтор қавлга кўра 40 зиро (тахминан 20 м) дан камроқдир. "Жавоҳири Қуҳстони" китобида шунга ишора қилинган ("Раддул муҳтор" китоби). Яъни, мухтор қавлга кўра тўрт томони 5 м.дан бўлган масжид кичик масжиддир. Бундан каттаси эса катта масжид ҳисобланади.
وَحَاصِلُ الْمَذْهَبِ الصَّحِيحِ أَنَّ الْمَوْضِعَ الَّذِي يُكْرَهُ الْمُرُورُ فِيهِ هُوَ أَمَامَ الْمُصَلِّي فِي مَسْجِدٍ صَغِيرٍ وَمَوْضِعُ سُجُودِهِ فِي مَسْجِدٍ كَبِيرٍ أَوْ الصَّحْرَاءِ (درر الحكام)
قَالَ مَشَايِخُنَا : إذَا صَلَّى رَامِيًا بَصَرَهُ إلَى مَوْضِعِ سُجُودِهِ فَلَمْ يَقَعْ بَصَرُهُ عَلَيْهِ لَمْ يُكْرَهْ وَهُوَ الصَّحِيحُ . كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ وَهُوَ الْأَصَحُّ . (الهندية)
Мазҳабдаги саҳиҳ гап шуки, кичик масжидда намозхоннинг олдидан (токи деворгача) ўтиш макруҳ, катта масжид ва саҳрода сажда жойидан ўтиш макруҳдир ("Дурарул ҳуккам" китоби).
Уламолар айтадилар: Сажда жойига назар ташлаб намоз ўқиганда, унинг кўз қири тушмайдиган жойдан ўтса, макруҳ бўлмайди. Мана шу саҳиҳ. Хулоса китобида шундай келган, мана шу тўғрироқдир ("Ҳиндия" китоби). Валлоҳу аълам.

#Ақида
Аллоҳнинг расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон (11-маъруза)
Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий (46 бет)
Тўлиқ видео👉 https://fb.watch/j2dv2-935K/
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Аллоҳнинг расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон
#Ақида
Аллоҳнинг расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон (11-маъруза)
Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий (46 бет)
وَإِنَّ مُحَمَّدًا صلى الله عليه وسلم عَبْدُهُ المُصْطَفى وَنَبِيُّهُ المُجْتَبَى وَرَسُولُهُ المُرْتَضَى
Ва албатта Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам У зотнинг танлаб олган бандаси, ихтиёр қилган набийси, рози бўлган расулидир. Муаллиф роҳимаҳуллоҳ Аллоҳ таолонинг ваҳдониятини исбот қилиб бўлгач, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларини исбот қилишга киришмоқда.
Батафсил