Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.63K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Заиф ҳадисга амал қилиш ҳукми
fitrat.uz
#Долзарб_мавзу

Заиф ҳадисга амал қилиш ҳукми (11-маъруза)

Имом
Нававий ўзларининг “Ал-Азкор” китобида “Муҳаддис, фақиҳ ва улардан бошқа уламолар: “Фазоилул аъмол, тарғиб ва тарҳиб масаласида заиф ҳадисга агар у мавзуъ бўлмаса амал қилиш жоиз ва мустаҳабдир. Аммо ҳалол ва ҳаром, бай, никоҳ, талоқ ва шу каби ишларда заиф ҳадисга амал қилинмайди” дейишган”.

👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Muhammad ibn Abdulvahhobning adashuvi sabablari

Muhammad ibn Abdulvahhob asli hozirgi Saudiya Qirolligida joylashgan Najd shahridan bo’lib o’zining yangi to’qib chiqargan aqidasini yoyishni ana shu yerdan boshlagan. Avvalda unga bu ishda Dir’iyya amiri Muhammad ibn Saud yordam bergan, keyin esa uning ergashuvchilari jadallik bilan ko’payib ketgan. Bunig asosiy sabablaridan biri sifatida ulamolar o’sha davrdagi Usmonli hukumatining bu oqimga qarshi ham ilmiy ham harbiy qarshiligi juda ham kech yo’lga qo’yilgani, deb baholashadi. Endi Muhammad ibn Abdulvahhobning adashuvi sabablariga kirishadigan bo’lsak buning boislari bir nechta:

👉 Batafsil

@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо: 103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 6 - МАРТ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 05:33
⏱БОМДОД - 06:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:50
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:40
⏱ШОМ - 18:26
⏱ХУФТОН - 20:00

🔗 Улашинг: @diyonatli
❤3
#Солиҳлар_гулшани

Абдуллоҳ ибн Муборак ўлим тўшагида

Абдуллоҳ ибн Муборакнинг ўлим соати яқинлашганида хизматкори Насрга: «Бошимни тупроққа қўй», деди. Наср йиғлади. Абдуллоҳ унга: «Нега йиғлаяпсан?» деди. Наср: «Ўзимнинг неъматлар ичида бўлганим ва сиз эса фақир ва ғариб ҳолда ўлишингизни кўриб йиғлаяпман», деди.

Абдуллоҳ: «Жим бўл. Мен Аллоҳ таолодан мени бойларнинг ҳаётида тирилтиришини ва фақирларнинг ўлими каби жонимни олишини сўрадим», деди. Сўнгра: «Менга калимаи шаҳодатни талқин қилиб тур ва ўзим гапирмагунимча мени қайта гапиртирма», деди.

Ривоятларда келишича «Абдуллоҳ жон таслим қилаётган пайтида кўзларини очди ва кулиб, ушбу оятни ўқиди: «Амал қилувчилар мана шунга ўхшаш нарсага амал этсинлар».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍2
6 мар., 20.03​.aac
5.1 MB
#Аудио #Маъруза

Аллоҳнинг расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видео

БАРОАТ КЕЧАСИ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА

Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари

Эслатиб ўтамиз, жорий йилги Бароат кечаси, ҳижрий Шаъбон ойининг 14-кунидан 15-кунига ўтар кеча – бугун 6-март душанба кунидан 7-март сешанба кунига ўтар кечасига тўғри келмоқда.

@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо: 103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 7 - МАРТ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 05:31
⏱БОМДОД - 06:10 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:49
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:45
⏱ШОМ - 18:27
⏱ХУФТОН - 20:00

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍3

Ассалому алайкум!

Аллоҳим кунимизни ёритгани каби солиҳ амалларимиз билан охиратимизни ҳам мунаввар қилсин! Амал дафтаримизга хайрла битиладиган кун бўлсин, иншааллоҳ!

Тонгингиз нурли, кунингиз файзу баракотли бўлсин!..

@diyonatli
👍4
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи васаллам «Инсонларни жаннатга кўп киргизадиган амал қайси?» деб сўралганида, у зот: «Аллоҳга қилинган тақво ва ҳусну хулқ», дедилар. Ва яна у зотдан: «Инсонларни дўзахга кўп киргизадиган амал қайси?» деб сўралганида, у зот: « Оғиз ва жинсий аъзолар орқали қилинган гуноҳ», деб айтдилар.

Имом Термизий ривоятлари.

Фойда: Тақволи ва чиройли хулқли бўлишга тарғиб бор. Ҳамда куфр, ёлғон ва зинодан огоҳлантириш ҳам бор. Бу ҳадисда тақво билан чиройли хулқнинг ораси жамланди. Чунки тақво, инсон билан Раббиси орасини ислоҳ қилади. Чиройли хулқ эса, инсон билан бошқа инсонлар орасини ислоҳ қилади. Ва яна оғиз билан жинсий аъзолар ораси жамланди. Чунки, оғиздан куфр калимаси, ғийбат ва чақимчилик каби фаҳш сўзлар содир бўлади. Жинсий аъзодан эса, зино содир бўлади. Бу икки аъзо сақланмаса, ҳар турли балоларга сабаб бўлиб, дўзах томон олиб бориши мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

КИМДАН ИЛМ ОЛАЁТГАНИНГИЗГА ҚАРАНГ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

РЎЗАНИНГ ҚАЗОСИНИ РАМАЗОНДАН ОЛДИН ТУТИШ

CАВОЛ: Рўза ойининг қазосини Рамазон ойи бошланишидан олдин тутса бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саволда ўтган йилги рўзанинг қазосини келаётган Рамазондан аввал тутиш сўралаётган бўлса, бу жоиз.
Лекин келаётган Рамазон рўзасининг эҳтимолий қазосини аввалдан тутиш жоиз эмас. Чунки у ҳали қазо бўлгани йўқ. Рамазонда турли сабаблар билан тутилмай қолган рўзалар Рамазон ҳайити ўтгандан кейин тутиб берилади. Киши зиммасидаги қазолардан тезроқ қутилишга ҳаракат қилиши зарур. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Солиҳлар_гулшани

Саъд ибн Абу Ваққос ўлим тўшагида

Саъд ибн Абу Ваққосга ўлим соати яқинлашди. У жундан тикилган жуббасини олиб келишларини буюрди. Жуббани олиб келишгач: «Мени шу билан кафанланглар, чунки Бадр куни мен мушрикларнинг қаршисига шу жубба билан чиққанман. Ўша кундан бери уни мана шу куним учун сақлаб юрибман», деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Кўзни тийиш

Вакийъ раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Ҳайит куни Суфён Саврий билан кўчага чиқдик. Шунда у: «Бугун энг биринчи қиладиган ишимиз кўзни пастга қаратишдир», деди».

Солиҳлар гулшани. Ҳоний ал-Ҳаж (Таржимон: Абдулҳамид Зайриев, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ)

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
СИР

Эр ва аёли 60 йил бахтли ҳаёт кечиришди. Уларнинг бир-биридан яширадиган сирлари йўқ эди. Фақатгина аёл бутун умри давомида битта сирни яшириб келди. Шкафининг бир чеккасида қути турар ва аёл эридан ўша қутини очиб қарамасликни илтимос қилган эди. Эр ҳам аёлининг илтимосини бажо келтириб, қутичани очиб кўрмади. Қариб қолган аёл сирини очишга қарор қилди ва эридан қутичани олиб келишини сўради...

Қутини олиб келиб, очган эр ичида иккита тўқилган ўйинчоқ ва анчагина пул борлигига гувоҳ бўлди.
- Бу нима? – деб сўради хайрон қолиб эр.
- Биласизми, тўйимиздан олдин суюкли бувижоним менга бахтиёр оила бўлиш сирини ўргатган эдилар. Бувижоним: “Агар бахтли ҳаёт кечиришни истасанг, тилингни тий. Агар эрингдан жаҳлинг чиқса, у билан тортишма. Мана бу мосламалар мендан сенга совға. Жаҳлинг чиқиб, жанжалга йўл очилаётганини кўрсанг, дарров ўтириб бирон ўйинчоқ тўқи”, - деган эдилар.
Эрнинг кўзлари беихтиёр ёшланди, ахир қутида иккитагина ўйинчоқ бор эди. Лекин у аёлини ранжитган пайтлари бундан анчагина кўп бўлганини билар эди. Шунда у:
- Ўйинчоқларнику тушундим. Мана бу пуллар қаердан келди? Ахир мендан пул яширадиган одатинг йўқлигини биламанку! – деди.
- Бу пуллар тўқиган ўйинчоқларимни сотилиши эвазига йиғилган...

Хулоса ўзингиздан... Ҳар қандай ҳолат бўлмасин “Биз тилимизни тия оляпмизми?!

Шахноза Олимбой қизи таржимаси

Каналга уланиш:
@diyonatli
НАМОЗГА ДОИР ФАТВОЛАР

276-ФАТВО


Зиммасида қазо намозлари бор киши васият қилмаган бўлса ҳам меросхўрлари ўз ихтиёрлари билан фидяни адо этишлари мумкин. Каффоратнинг ҳаммасини битта фақир ёки мискинга бериш мумкин. Қасам, зиҳор (аёлини ўз онасининг аъзоларидан бирига тенглаштириш йўли билан никоҳга футур етказиш) ва рўза каффорати бир кишига эмас, балки белгиланган ададнинг ҳаммасига тақсимланиши керак.

«Оламгирия», «Ҳужжа»

«Минг бир фатво». 1-қисм

___
@diyonatli
Audio
#Аудио #Маъруза

Намозни бузувчи нарсалар

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо: 103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 8 - МАРТ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 05:29
⏱БОМДОД - 06:10 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:47
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:45
⏱ШОМ - 18:28
⏱ХУФТОН - 20:00

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍4
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


@diyonatli
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мўминларнинг иймон жиҳатидан комили хулқи яхшиларидир. Сизларнинг яхшиларингиз хотинларига хушмуомалада бўлганларидир», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Азиз обуначилар ва ҳамюртлар!

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 18.07.2022 санадаги "Масжидларга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни тартибга солиш" тўғрисидаги 01А/101/1 сонли буйруғига асосан, Пискент тумани " Пискент " жоме масжидида хафтанинг ҳар чоршанба куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Фуқароларни "Пискент" жоме масжиди имом-хатиби, Абдухамид домла Маликов қабул қилади.

Бундан кўзланган мақсад шуки, масжидга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, ўрганиб чиқиш жараёнида шаффофликни таъминлаш ва фуқароларнинг мурожаатларини амалдаги қонунчилик асосида сифатли бажарилишини таъминлашдир.

Манзил: Тошкент вилояти, Пискент тумани, Мўминобод МФЙ, А. Алавия кўчаси, 2-А уй, "Пискент " жоме масжиди.

Қабул учун марҳамат, мурожаат қилишингиз мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг.

@Diyonatli