Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.63K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
"Ҳазрати Билол" масжиди янги биносининг расмий очилиш маросимидан фотолавҳалар.

@diyonatli
ҚАЙТА ҚУРИЛАЁТГАН МАСЖИД КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

Хайрли иш бошланганда, дейлик, бирор иморат қурилишига киришилганда "Ҳорманг" дейиш – халқимизга хос қадим қадрият. Ана шу қадрият бугун янада сайқал топиб, эзгу анъанага айланди.

Бугун Тошкент туманида қурилиши давом этаётган "Зиннурайн" жоме масжиди биноси кўздан кечирилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, Яҳёхон қори домла, Ғуломиддин домла Эргашев ва бошқалар қурилиши давом этаётган масжид маъмуриятига, усталарга, қурувчиларга ўзларининг зарур тавсия ва маслаҳатларини бердилар ҳамда хайрли дуолар қилдилар.

Аллоҳ таоло Ўз байтини тез орада мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилишиши насиб қилсин.

* * *

Шу билан бирга, энди қурилиши бошланаётган "Кўктерак" масжиди учун жой ҳам кўздан кечирилиб, зарур маслаҳатлар берилди.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Тошкент вилоят вакилининг ўринбосари Абдуҳамид домла Маликов бугунги жума намозини Фарғона вилояти Данғара тумани “Орзиқул бува” жоме масжидида адо этадилар

@diyonatli
👏2👍1
Умраолди учрашув

ОРЗУЛАР РЎЁБГА ЧИҚМОҚДА

Шу йил 17 февраль куни муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи доирасида диний соҳа вакилларининг юртмиздаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилаларни умра зиёратига жўнатиш тўғрисидаги илтимосларини маъқуллаган эдилар. Давлатимиз Раҳбари бу иш адолатли бўлишини алоҳида таъкидладилар.

Юртбошимизнинг қўллаб-қувватлашлари ҳамда беминнат кўмаклари туфайли ана шундай кишилардан бир гуруҳи умра зиёратига пухта тайёргарлик кўрмоқда.

Бугун "Занги ота" масжидида умра зиёратига отланаётган мазкур кишилар билан учрашув ўтказилди.

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов зиёратчиларга умра зиёратига тайёргарлик кўриш, умранинг шартлари, вожиблари, суннатлари, эҳромга кирганда ман этиладиган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Шу билан бирга, Мадинаи мунаввара, Масжидул Ҳаром, Каъбаи муаззамининг фазилатлари, бу муқаддас шаҳарларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яшаб ўтганлари ҳақида зиёратчиларга атрофлича маълумотлар берилди.

Орзулари рўёбга чиқаётган юртдошларимиз тарихда кузатилмаган бундай хайрли ишларга бош-қош бўлаётган муҳтарам Юртбошимизнинг, барча раҳбарларнинг ҳақларига кўзда ёш ила хайрли дуолар қилиб, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлишини Аллоҳдан сўрадилар.

Учрашув сўнгида зиёратчиларга умра давомида зарур бўладиган ҳадялар улашилди.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1