Намоздан кейинги фазилатли амаллар бидъатми?
fitrat.uz
#Долзарб_мавзу
Намоздан кейинги фазилатли амаллар бидъатми? (13-маъруза)
Имом Термизий ҳасан ҳадис деб Анас разийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифини кўпчилик эшитган. Бунга тақводорлар, тариқат аҳли кўпроқ амал қиладилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб марҳамат қилганлар:
👉 Батафсил
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо: 103)
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 20 - МАРТ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:11
⏱БОМДОД - 05:50 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:27
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:55
⏱ШОМ - 18:41
⏱ХУФТОН - 20:15
🔗 Улашинг: @diyonatli
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 20 - МАРТ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:11
⏱БОМДОД - 05:50 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:27
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:55
⏱ШОМ - 18:41
⏱ХУФТОН - 20:15
🔗 Улашинг: @diyonatli
❤5
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!
Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...
Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...
Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!
@diyonatli

#Ҳадис
Абу Яъло Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Албатта, Аллоҳ таоло ҳар бир иш устида яхши иш қилишни лозим этган. Агар бирор (ҳайвонни) ўлдирсангиз ёки сўйсангиз, чиройли қилиб сўйинглар. Ва сизлардан бирингиз сўядиган нарсасини қийнамасдан пичоғини ўткирлаб олсин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

🥰2
#Солиҳлар_гулшани
Сизни алдашибди
Ибн Саммок раҳимаҳуллоҳ айтади: «Бир ибодатгўй одам ҳақида эшитиб қолдим. Уни зиёрат қилиш учун бордим. У менга: «Эй Ибн Саммок, қайси шамоллар учирди?» деди. Мен: «Сиз ҳақингизда эшитиб, сизни зиёрат қилгим келди», дедим. У: «Сизга мен ҳақимда айтган одам сизни алдабди, мен ўзимни бошқалардан кўра яхшироқ биламан. Эй Ибн Саммок, ҳақиқий бахтли одам – ҳалок бўлишдан олдин нажотга ҳаракат қилган одамдир», деди.
Мен унинг гапларини эшитиб, йиғладим. Кетиш олдидан унга: «Бирор ҳожатингиз борми, мен уни ўзимга шараф деб билиб, бажарардим», дедим. У: «Ким бу маконда ўтирса, ҳеч кимга ҳожати тушмайди», деди.
Мен: «Сиздан Аллоҳ номи билан сўрайман, дунё ва охиратда нимани хоҳлайсиз?» дедим. У йиғлаб юборди-да, «Ҳеч нарса хоҳламайман. Аммо Аллоҳ номи билан сўрадингиз, сизга айтаман. Бу дунёдан хоҳлайдиган нарсам – Аллоҳга итоат қилиш учун етарли қувват, ҳою ҳавасдан йироқ нафс ҳамда қўрқув ва титроққа тўла қалб. Охиратдан хоҳлайдиган нарсам – Роббимнинг «Боравер, сени кечирдим», деганини эшитишдир», деди».
«Солиҳлар гулшани» китобидан

🌙 РАМАЗОН ҲИЛОЛИНИ КУЗАТИШ БЎЙИЧА ХАБАРНОМА
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идорасида муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ҳамда Ислом дини тартиб-қоидалари асосида ойни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ ўз фаолиятини олиб бормоқда.
🌙 Таниқли уламолар ва малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ Рамазон ойи киришини астрономик таҳлиллар ҳамда хорижий давлатлардаги мутахассислар билан ҳамкорликда кузатиб бормоқда. Жумладан, қўшни Қозоғистон ва Қирғизистон мусулмонлари идоралари мутахассислари билан ҳам ушбу йўналишда мулоқотлар ўтказилди.
🔭 Кузатиш натижаларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашига киритилади.
❗️Рамазон ойининг биринчи куни ҳақидаги маълумотлар Уламолар Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва тегишли хулосалар қабул қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@diyonatli
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза
СОҒЛОМ БЎЛИШ КАФОЛАТИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
СОҒЛОМ БЎЛИШ КАФОЛАТИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо: 103)
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 21 - МАРТ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:09
⏱БОМДОД - 05:50 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:25
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:55
⏱ШОМ - 18:42
⏱ХУФТОН - 20:15
🔗 Улашинг: @diyonatli
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 21 - МАРТ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:09
⏱БОМДОД - 05:50 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:25
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:55
⏱ШОМ - 18:42
⏱ХУФТОН - 20:15
🔗 Улашинг: @diyonatli
👍5🌚1
1. Бу кишини фойдалироқ ишдан - дуо ва ибодатдан машғул қилади.
2. Бу иш уни қилаётганлар ва бошқалар қалбида масжидлар ҳайбатини кетказади. Аллоҳ таоло Бақара сурасида масжидларда қўрқиб кириш керак эканини айтди.
Ҳадисларда росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъба атрофида унинг ҳайбатидан кўзларини ердан узмай юрганлари ворид бўлган.
3. Бу одат оммалашган сари масжидлар атрофида музейларда юргандек сураткашлар кўпаяди. Бу эса бошқа одамларни ибодатдан чалғитиб, уларга озор етказиши мумкин.
4. Бундай суратларга у суратларда бўлишни хоҳламаган одамлар ҳам орқа фон ўлароқ тушиб қолиши мумкин. Бировнинг аёли, бировнинг қизи тавоф пайти ўзи истамаган ҳолда сиз олаётган суратда бўлиб қолиши у одамларга нисбатан адолатдан бўлмайди.
5. Бундай суратларни олиш учун ижтимоий тармоқларни очганингизда реклама ўлароқ ёки бошқа одамларнинг постлари шаклида турли аврати очиқ, ноисломий суратлар чиқиб қолиши, бинобарин, суратга олувчининг ўзи ёки ёнидагилар ўша ноисломий нарсаларга кўзи тушиб қолиши мумкин. Шунинг учун фуқаҳолар очганингда нима бўлиши номаълум ва авратлар ва фаҳш нарсалар бўлиши эҳтимоли бўлган ижтимоий тармоқларни масжидда очмаслик керак дейдилар.
6. Бу ишдан кўра ўша одамларни дуо қилган яхшироқ. Бироқ уларни суратга олиш дуо қилишга ишора ўлароқ бўлса, бу риёкорлик эшигини очади. Зеро, дуолар махфий, ғойибдан ва сирли бўлиши, албатта, тўғрироқ.
Шу нуқтада айтмоқчиманки, Макка-Мадина каби жойлар муборак - муқаддас ерлар. Бу ерларда ҳар бир лаҳзангиз - ғанимат. Гуноҳлар ҳаммамизда кўп, ибодатни кўп қилганлар учун мукофотлар ҳам чексиз, шундай экан, бу ерда бўлганингизда бефойда ишларга чалғимаслик, дунёни ортда қолдириб, Аллоҳга «лаббайка» - «лаббай, Роббим» деган нидо билан келиш керак.
Бу насиҳатлар аввало ўзимга, қолаверса, барча биродарларимга.
Унутмангки, кимда ким ёмон одатни пайдо қилса ёки тарқатса, унга ўша одатни қилган ҳар бир одамнинг гуноҳи ёзилиб туради. Маккада ва Мадинада яхши ишларни одат қилайлик. Суннатларни тирилтирайлик. Масалан, йўлда нафл ўқиш суннати жуда кам қилинадиган бўлган. Мадина - Макка - Жидда йўлларида автобусда ўтирган ҳолда ўнлаб ракат намозлар ўқийлик.
Кўп умралар қилайлик, тавофни кўпайтирайлик, олинди.)йиғлаб дуолар, тавба-тазаррулар қилайлик.
Бу ерда музейда юргандек юриб, ёлғондан дуо қилаётган позаларда (яъни иккала қўлини очиб, орқа фонда Каъбани кўрсатиб, ўзини дуо қилаётгандек тутиб - изоҳ суратни комментлар қисмида қолдираман) расмга тушиб, савоб ўрнига юзига уриладиган ибодатлар ва қабиҳ ишлар билан қайтмайлик.
Аллоҳ таоло барчамизни энг чиройли ибодатларга муваффақ қилсин!
Маҳмуд Усмон
(Сурат Интернетдан)

👍3
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
Билаклар ДУОга очилган,
тиллар ЗИКРла толмаган,
қалблар ИЛОҲИЙ НУРга тўлган,
кўнгиллар биродарлик МЕҲР-ОҚИБАТидан қонган кун бўлсин!!!
@diyonatli
Хайрли тонг!
Билаклар ДУОга очилган,
тиллар ЗИКРла толмаган,
қалблар ИЛОҲИЙ НУРга тўлган,
кўнгиллар биродарлик МЕҲР-ОҚИБАТидан қонган кун бўлсин!!!
@diyonatli
👍1
#Ҳадис
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Сизларга дўзах ҳаром кишини ёки дўзах унга ҳаром бўлган кишининг хабарини берайми? У биродарларига ҳожат вақтида яқин турадиган, тавозуъли ва мулойим кишидир», дедилар.
Имом Термизий ривоятлари.
@diyonatli
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Сизларга дўзах ҳаром кишини ёки дўзах унга ҳаром бўлган кишининг хабарини берайми? У биродарларига ҳожат вақтида яқин турадиган, тавозуъли ва мулойим кишидир», дедилар.
Имом Термизий ривоятлари.
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза
ГУНОҲ ИНСОННИ ҚАЛБИНИ ЎЛДИРАДИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
ГУНОҲ ИНСОННИ ҚАЛБИНИ ЎЛДИРАДИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
РЎЗАДОР КИШИ СЎЛАГИНИ ЮТИШИ МУМКИНМИ
#рўза
❓168-CАВОЛ:
Айтишларича, рўзадор одам ўз сўлагини ютса рўзаси очилиб кетиши мумкин экан. Бу гап қанчалик тўғри? Саволим ножоиз бўлса олдиндан узр.
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзадор сўлаги (туфуги)ни ютиши билан рўза очилмайди. “Муҳитул Бурҳоний” номли китобда бу ҳақида шундай дейилади:
وَإِذَا جَمَعَ الصَّائِمُ رِيْقَهُ فِي فَمِهِ ثُمَّ ابْتَلَعَهَا لَمْ يُفْطِرْهُ
“Рўзадор оғзида туфугини йиғиб кейин ютиб юборса, рўзаси бузилмайди”.
Қасддан сўлагини оғзида тўплаб ютиш эса макруҳ бўлади. Бу ҳақда “Фатовои ҳиндийя”да қуйидаги жумлалар келтирилган:
وَيُكْرَهُ لِلصَّائِمِ أَنْ يَجْمَعَ رِيقَهُ فِي فَمِهِ ثُمَّ يَبْتَلِعَهُ كَذَا فِي الظَّهِيرِيَّةِ
“Рўзадор туфугини оғзида йиғиб кейин ютиб юбориши макруҳ бўлади. “Зоҳирийя”да шундай келтирилган”.
Демак, туфукни қасддан оғизда йиғиб, ютишдан иложи борича сақланиш керак бўлади. Одатдаги ҳолатда эса сўлакни ичга ўтиши макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази. @diniysavollar
#Ramazonga_tayyorlanamiz

РЎЗАДОР КУНДУЗИ ЮВИНИШИ МУМКИНМИ?
#рўза
❓372-CАВОЛ: Рўзадор киши кундуз кунлари ювиниши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одамлар ичида рўзадор киши кундуз куни ювиниши ҳақида бир бирига мутлақо зид икки хил қараш бор:
1. Рўзадор киши кундуз куни мутлақо ювиниши мумкин эмас;
2. Кундуз куни бемалол ювиниш мумкин.
Бу мавзуда сўз бошлашдан аввал, кундуз куни эҳтилом бўлиб қолган рўзадор ғусл қилиши вожиблиги, албатта, ювиниши шарт эканини таъкидлаймиз ва бу борада ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Бизнинг мавзумиз ғусл қилиши вожиб бўлмаган рўзадорнинг ювиниши ҳақида бўлади.
Бу мавзуда "Ал-Фатовол ҳиндия" китобида шундай дейилади:
وَعَنْ أَبِي حَنِيفَةَ - رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى - أَنَّهُ يُكْرَهُ لِلصَّائِمِ الْمَضْمَضَةُ وَالِاسْتِنْشَاقُ بِغَيْرِ وُضُوءٍ وَكُرِهَ الِاغْتِسَالُ وَصَبُّ الْمَاءِ عَلَى الرَّأْسِ وَالِاسْتِنْقَاعُ فِي الْمَاءِ وَالتَّلَفُّفُ بِالثَّوْبِ الْمَبْلُولِ وَقَالَ أَبُويُوسُفَ : لَا يُكْرَهُ ، وَهُوَ الْأَظْهَرُ كَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ .
яъни: "Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинишича, рўзадор таҳоратдан бошқа пайтларда оғиз ва бурун чайиши макруҳдир. Шунингдек ғусл қилиш (чўмилиш), бошига сув қўйиш, сувга шўнғиш, намланган кийимга ўраниш ҳам макруҳдир. Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: "Юқорида саналган ишлар макруҳ эмас". Мана шу гап устунроқ, "Муҳити Сарахсий" китобида шундай келган".
Демак, жиддий зарурат бўлмаганда таҳоратдан бошқа пайтларда оғиз ва бурун чайиш, ғусл қилиш (чўмилиш), бошига сув қўйиш, сувга шўнғиш, намланган кийимга ўраниш каби ишларни қилинмаса, бу ишларни ифтордан кейинга қолдирилса, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг сўзларига амал қилинган бўлади.
Лекин, масалан, кун қаттиқ исиб кетганда ва бошқа шу каби ҳолатларда юқоридаги ишларни қилиш зарурати туғилса ва ибодатдан безор бўлиш маъносида эмас, балки ибодатга ёрдам олиш маъносида бу ишларни қилинса, Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг сўзларига, кейинги уламолар устун кўрган сўзга амал қилинган бўлади, макруҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

🌙 Рамазоннинг ҳилоли
Маълумки, Рамазон ойида ҳилолни (янги чиққан ойни) кўриш билан рўза тутиш бошланади ва шавволнинг ҳилолини кўриш билан тугатилади. Рамазон арафасида, шаъбон ойининг йигирма тўққизинчи куни мусулмонлар янги ойни кўришга ҳаракат қиладилар. Бунинг учун ўша куни қуёш ботган пайтда осмонга қараб турилади. Агар ой янгиланган бўлса, бир кўриниб ўтади ва эртанги кун Рамазоннинг биринчи куни бўлади. Агар янги ой кўринмаса, шаъбонни ўттиз кунлик қилиб, индинига рўза тутиш бошланади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳилолни кўрмагунча рўза тутманглар. То уни кўрмагунча оғиз очманглар. Агар у сизлардан булут билан тўсилиб қолса, ҳисобини қилинглар», дедилар.
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилишган.
Термизийнинг лафзида: «Рамазондан олдин рўза тутманглар. У(ой)ни кўриб рўза тутинглар ва уни кўриб очинглар. Агар уни булут тўсиб қолса, ўттиз кунни мукаммал қилинглар», дейилган.
Бошқа бир ривоятда эса: «Агар сизлардан булутлар билан тўсилиб қолса, ўттиз кун рўза тутинглар», дейилган.

Мен ким бўлибман?
Муҳаммад ибн Мункадир раҳимаҳуллоҳ айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларида бир устун бўлиб, кечалари мен унга суяниб ўтирардим. Бир йили Мадина аҳлига қаҳатчилик етди. Одамлар ёмғир сўраб, истисқо намози ўқишди, лекин ёмғир ёғмади.
Шундай кунларнинг бирида кечаси масжидда хуфтонни ўқидим. Кейин икки устуннинг орасига бориб ўтирдим. Шу пайт бир одам келиб, мен орқа томонида ўтирган устуннинг олдига ўтди ва икки ракъат намоз ўқиди.
Кейин ўтириб, «Эй Роббим, Набийинг соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидининг аҳли ёмғир сўраб, истисқо намози ўқияпти, Сен уларга ёмғир бермаяпсан. Уларга ҳозироқ ёмғир беришингни ўтиниб сўрайман», деди.
Мен у одамни жинни деб ўйладим. Лекин у қўлини дуодан туширмасиданоқ момақалдироқ овозини эшитдим. Бирпасда осмонни булут қоплади. Қарасам, уйга кетишим керакка ўхшади. Ҳалиги одам ёмғир бошланганини сезиб, Аллоҳга ҳамду сано айтди. У айтган ҳамду санони илгари ҳеч эшитмагандим.
Кейин у: «Мен ким бўлибманки дуоим ижобат қилинса? Аммо Сен мақтовга лойиқлигинг ва қудратинг туфайли менга сахийлик қилдинг-а?» деди.
Кейин кийимини ҳожилар эҳром боғлагандагидек елкасидан ошириб олиб, яна намоз ўқишда давом этди.
У тонггача намоз ўқиди. Бомдод вақти киришидан олдин витр ўқиди. Кейин бомдоднинг икки ракъат суннатини ўқиди. Сўнгра бомдод намозига иқома айтилди. Одамлар намозга киришдилар. Мен ҳам улар билан бирга намозни бошладим. Имом салом бергач, ҳалиги одам чиқиб кетди. Мен ҳам унинг ортидан чиқдим. Ҳаммаёқ сув эди. Мен унинг қаерга кетганини билмай қолдим...
Давоми бор.

🌙 Рамазон ойи 23 мартдан бошланади
📝 Ўзбекистон Республикаси Президенти “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2023 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2023 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 23 март, пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати@diyonatli
👍2👏1🎉1