#Ҳадис
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Сизларга дўзах ҳаром кишини ёки дўзах унга ҳаром бўлган кишининг хабарини берайми? У биродарларига ҳожат вақтида яқин турадиган, тавозуъли ва мулойим кишидир», дедилар.
Имом Термизий ривоятлари.
@diyonatli

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза
ГУНОҲ ИНСОННИ ҚАЛБИНИ ЎЛДИРАДИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
ГУНОҲ ИНСОННИ ҚАЛБИНИ ЎЛДИРАДИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
РЎЗАДОР КИШИ СЎЛАГИНИ ЮТИШИ МУМКИНМИ
#рўза
❓168-CАВОЛ:
Айтишларича, рўзадор одам ўз сўлагини ютса рўзаси очилиб кетиши мумкин экан. Бу гап қанчалик тўғри? Саволим ножоиз бўлса олдиндан узр.
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзадор сўлаги (туфуги)ни ютиши билан рўза очилмайди. “Муҳитул Бурҳоний” номли китобда бу ҳақида шундай дейилади:
وَإِذَا جَمَعَ الصَّائِمُ رِيْقَهُ فِي فَمِهِ ثُمَّ ابْتَلَعَهَا لَمْ يُفْطِرْهُ
“Рўзадор оғзида туфугини йиғиб кейин ютиб юборса, рўзаси бузилмайди”.
Қасддан сўлагини оғзида тўплаб ютиш эса макруҳ бўлади. Бу ҳақда “Фатовои ҳиндийя”да қуйидаги жумлалар келтирилган:
وَيُكْرَهُ لِلصَّائِمِ أَنْ يَجْمَعَ رِيقَهُ فِي فَمِهِ ثُمَّ يَبْتَلِعَهُ كَذَا فِي الظَّهِيرِيَّةِ
“Рўзадор туфугини оғзида йиғиб кейин ютиб юбориши макруҳ бўлади. “Зоҳирийя”да шундай келтирилган”.
Демак, туфукни қасддан оғизда йиғиб, ютишдан иложи борича сақланиш керак бўлади. Одатдаги ҳолатда эса сўлакни ичга ўтиши макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази. @diniysavollar
#Ramazonga_tayyorlanamiz

РЎЗАДОР КУНДУЗИ ЮВИНИШИ МУМКИНМИ?
#рўза
❓372-CАВОЛ: Рўзадор киши кундуз кунлари ювиниши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одамлар ичида рўзадор киши кундуз куни ювиниши ҳақида бир бирига мутлақо зид икки хил қараш бор:
1. Рўзадор киши кундуз куни мутлақо ювиниши мумкин эмас;
2. Кундуз куни бемалол ювиниш мумкин.
Бу мавзуда сўз бошлашдан аввал, кундуз куни эҳтилом бўлиб қолган рўзадор ғусл қилиши вожиблиги, албатта, ювиниши шарт эканини таъкидлаймиз ва бу борада ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Бизнинг мавзумиз ғусл қилиши вожиб бўлмаган рўзадорнинг ювиниши ҳақида бўлади.
Бу мавзуда "Ал-Фатовол ҳиндия" китобида шундай дейилади:
وَعَنْ أَبِي حَنِيفَةَ - رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى - أَنَّهُ يُكْرَهُ لِلصَّائِمِ الْمَضْمَضَةُ وَالِاسْتِنْشَاقُ بِغَيْرِ وُضُوءٍ وَكُرِهَ الِاغْتِسَالُ وَصَبُّ الْمَاءِ عَلَى الرَّأْسِ وَالِاسْتِنْقَاعُ فِي الْمَاءِ وَالتَّلَفُّفُ بِالثَّوْبِ الْمَبْلُولِ وَقَالَ أَبُويُوسُفَ : لَا يُكْرَهُ ، وَهُوَ الْأَظْهَرُ كَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ .
яъни: "Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинишича, рўзадор таҳоратдан бошқа пайтларда оғиз ва бурун чайиши макруҳдир. Шунингдек ғусл қилиш (чўмилиш), бошига сув қўйиш, сувга шўнғиш, намланган кийимга ўраниш ҳам макруҳдир. Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: "Юқорида саналган ишлар макруҳ эмас". Мана шу гап устунроқ, "Муҳити Сарахсий" китобида шундай келган".
Демак, жиддий зарурат бўлмаганда таҳоратдан бошқа пайтларда оғиз ва бурун чайиш, ғусл қилиш (чўмилиш), бошига сув қўйиш, сувга шўнғиш, намланган кийимга ўраниш каби ишларни қилинмаса, бу ишларни ифтордан кейинга қолдирилса, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг сўзларига амал қилинган бўлади.
Лекин, масалан, кун қаттиқ исиб кетганда ва бошқа шу каби ҳолатларда юқоридаги ишларни қилиш зарурати туғилса ва ибодатдан безор бўлиш маъносида эмас, балки ибодатга ёрдам олиш маъносида бу ишларни қилинса, Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг сўзларига, кейинги уламолар устун кўрган сўзга амал қилинган бўлади, макруҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

👍4
🌙 Рамазоннинг ҳилоли
Маълумки, Рамазон ойида ҳилолни (янги чиққан ойни) кўриш билан рўза тутиш бошланади ва шавволнинг ҳилолини кўриш билан тугатилади. Рамазон арафасида, шаъбон ойининг йигирма тўққизинчи куни мусулмонлар янги ойни кўришга ҳаракат қиладилар. Бунинг учун ўша куни қуёш ботган пайтда осмонга қараб турилади. Агар ой янгиланган бўлса, бир кўриниб ўтади ва эртанги кун Рамазоннинг биринчи куни бўлади. Агар янги ой кўринмаса, шаъбонни ўттиз кунлик қилиб, индинига рўза тутиш бошланади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳилолни кўрмагунча рўза тутманглар. То уни кўрмагунча оғиз очманглар. Агар у сизлардан булут билан тўсилиб қолса, ҳисобини қилинглар», дедилар.
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилишган.
Термизийнинг лафзида: «Рамазондан олдин рўза тутманглар. У(ой)ни кўриб рўза тутинглар ва уни кўриб очинглар. Агар уни булут тўсиб қолса, ўттиз кунни мукаммал қилинглар», дейилган.
Бошқа бир ривоятда эса: «Агар сизлардан булутлар билан тўсилиб қолса, ўттиз кун рўза тутинглар», дейилган.

#Солиҳлар_гулшани
Мен ким бўлибман?
Муҳаммад ибн Мункадир раҳимаҳуллоҳ айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларида бир устун бўлиб, кечалари мен унга суяниб ўтирардим. Бир йили Мадина аҳлига қаҳатчилик етди. Одамлар ёмғир сўраб, истисқо намози ўқишди, лекин ёмғир ёғмади.
Шундай кунларнинг бирида кечаси масжидда хуфтонни ўқидим. Кейин икки устуннинг орасига бориб ўтирдим. Шу пайт бир одам келиб, мен орқа томонида ўтирган устуннинг олдига ўтди ва икки ракъат намоз ўқиди.
Кейин ўтириб, «Эй Роббим, Набийинг соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидининг аҳли ёмғир сўраб, истисқо намози ўқияпти, Сен уларга ёмғир бермаяпсан. Уларга ҳозироқ ёмғир беришингни ўтиниб сўрайман», деди.
Мен у одамни жинни деб ўйладим. Лекин у қўлини дуодан туширмасиданоқ момақалдироқ овозини эшитдим. Бирпасда осмонни булут қоплади. Қарасам, уйга кетишим керакка ўхшади. Ҳалиги одам ёмғир бошланганини сезиб, Аллоҳга ҳамду сано айтди. У айтган ҳамду санони илгари ҳеч эшитмагандим.
Кейин у: «Мен ким бўлибманки дуоим ижобат қилинса? Аммо Сен мақтовга лойиқлигинг ва қудратинг туфайли менга сахийлик қилдинг-а?» деди.
Кейин кийимини ҳожилар эҳром боғлагандагидек елкасидан ошириб олиб, яна намоз ўқишда давом этди.
У тонггача намоз ўқиди. Бомдод вақти киришидан олдин витр ўқиди. Кейин бомдоднинг икки ракъат суннатини ўқиди. Сўнгра бомдод намозига иқома айтилди. Одамлар намозга киришдилар. Мен ҳам улар билан бирга намозни бошладим. Имом салом бергач, ҳалиги одам чиқиб кетди. Мен ҳам унинг ортидан чиқдим. Ҳаммаёқ сув эди. Мен унинг қаерга кетганини билмай қолдим...
Давоми бор.
«Солиҳлар гулшани» китобидан

🌙 Рамазон ойи 23 мартдан бошланади
📝 Ўзбекистон Республикаси Президенти “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2023 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2023 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 23 март, пайшанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати@diyonatli
👍2👏1🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий ҳазрат: Рамазон ойи 2023 йил 23 март кунидан бошланади
Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Янги ойни кўриб рўза тутинглар ва янги ойни кўриб ҳайит қилинглар”, деган ҳадиси шарифларига мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тузилган Рамазон ҳилолини кузатиш бўйича ишчи гуруҳ томонидан диёримизнинг бир қатор ҳудудларидаги минтақаларда янги ойни кузатиш ишлари амалга оширилди.
Хусусан, Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ уламолар Тошкент вилояти ҳудудида Рамазон ҳилолини кузатиш жараёнида иштирок этдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@diyonatli👏3👌1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо: 103)
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 22 - МАРТ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:05
⏱БОМДОД - 05:45 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:24
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:55
⏱ШОМ - 18:44
⏱ХУФТОН - 20:15
🔗 Улашинг: @diyonatli
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 22 - МАРТ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:05
⏱БОМДОД - 05:45 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:24
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:55
⏱ШОМ - 18:44
⏱ХУФТОН - 20:15
🔗 Улашинг: @diyonatli
💯1
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН!
ЯНГИ КУНГА, СОЛИҲ АМАЛЛАРГА БИСМИЛЛАҲ...
КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!..

❤2👍1
#Ҳадис
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қачон икки ишнинг бири ихтиёр берилса, агар унда гуноҳ бўлмаса, осонини танлар эдилар. Агар гуноҳ иш бўлса, одамларнинг ундан энг узоғи бўлардилар. У зот ўзлари учун ҳеч ҳам ўч олмасдилар. Бордию Аллоҳ муҳтарам қилган нарса беҳурмат қилинса, унда Аллоҳ учун ўч олардилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

РАМАЗОН ЯҚИН!
Азон кишиларга намоз вақти бўлганини эсла-тади. Дунё ишлари, турмуш ташвиши билан югуриб-елиб юрганлар азон овозини эшитиши билан намоз вақти, нажот палласи келганини билишади ва ибодатларини адо этиш учун тайёргарлик кўра бошлашади.
Лекин шундай инсонлар ҳам борки, улар намозга муштоқ, ҳар сафарги Роббилари билан бўладиган мулоқотни дилдан соғиниб, интиқлик билан кутишади. Айнан ўшалар азон садолари янграмасидан масжидга интилишади, Аллоҳнинг байтида намоз вақтини кутиб, зикр, дуолар билан машғул бўлишади. Улар доимо хушёр, намоз вақти кирганини англашлари учун азонни эшитишлари шарт эмас.
Худди шунингдек, орамизда ойларнинг султони Рамазон келаётганини огоҳлантириш ло-зим бўлганларимиз талайгина.
Рамазон яқин! Рамазонга оз қолди! Рамазонга тайёрланинг!
Роббим! Бизларни яқинларимиз билан бирга офиятда Рамазонга етказгин!
"Рамазон соғинчи" китобидан

👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_2023 #Видео #Маъруза
Рамазон ойининг фазилати
(22.03.2023)
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Рамазон ойининг фазилати
(22.03.2023)
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2023
Пискент тумани
"Пискент" жоме масжиди
Таровеҳ намози (1-кун )дан
лавҳалар.
Абдуқодиров Аъзамжон қори
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
Пискент тумани
"Пискент" жоме масжиди
Таровеҳ намози (1-кун )дан
лавҳалар.
Абдуқодиров Аъзамжон қори
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
❤5
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо: 103)
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 23 - МАРТ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:03
⏱БОМДОД - 05:45 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:22
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:55
⏱ШОМ - 18:45
⏱ХУФТОН - 20:30
🔗 Улашинг: @diyonatli
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 23 - МАРТ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:03
⏱БОМДОД - 05:45 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:22
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:55
⏱ШОМ - 18:45
⏱ХУФТОН - 20:30
🔗 Улашинг: @diyonatli
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ, МУФТИЙ НУРИДДИН ДОМЛА ҲАЗРАТЛАРИНИНГ РАМАЗОН ОЙИ ТАБРИКЛАРИ
@diyonatli
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@diyonatli
🌙 RAMAZON TAQVIMI
m.2023 / h.1444 (Toshkent uchun)
🕓 Yurtimiz hududlaridagi saharlik va iftorlik vaqtlarining Toshkent vaqtiga nisbatan tafovuti:
🔸Toshkentdan oldin: Angren–3/3, Andijon–11/12, Xonobod–14/15, Shahrixon–10/12, Xo‘jaobod–12/13, Namangan–9/9, Pop–6/7, Chortoq–9/10, Chust–7/8, Farg‘ona–8/10, Rishton–6/8, Qo‘qon–5/7, Quva–9/12.
🔹Toshkentdan keyin: Bekobod–2/0, Buxoro–22/19, Gazli–25/23, G‘ijduvon–21/18, Qorako‘l–25/21, Guliston–4/2, Sardoba–5/4, Jizzax–8/6, Zomin–6/3, Forish–10/9, G‘allaorol–9/7, Navoiy–18/16, Zarafshon–22/24, Mingbuloq–25/26, Konimex–20/21, Nurota–17/16, Uchquduq–16/14, Nukus–37/39, Mo‘ynoq–37/42, Taxtako‘pir–34/37, To‘rtko‘l–33/34, Qo‘ng‘irot–39/42, Samarqand–12/9, Ishtixon–14/11, Mirbozor–12/9, Kattaqo‘rg‘on–15/12, Urgut–12/10, Termiz–14/7, Boysun–13/8, Denov–10/5, Sherobod–15/9, Sho‘rchi–11/5, Qarshi–18/13, Dehqonobod–15/10, Koson–19/14, Muborak–20/16, Shahrisabz–14/9, G‘uzor–17/11. Urganch–37/34.