Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.63K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
УЛАРНИНГ ҲАР КУНИ РАМАЗОН ЭДИ...

Салафларнинг ҳаётига гувоҳ бўлган бир жорияни сотиб олишди. Рамазон яқинлашаётганда бу қавмнинг Рамазонга ҳозирлик кўраётганини, ҳар хил таомлар тайёрлаб, уйларни жиҳозлаётганларини кўриб, жория бунинг сабабини сўради. Улар: «Рамазон рўзасига тайёргарлик кўраяпмиз», дейишди. Жория ажабланиб: «Сизлар фақат Рамазонда рўза тутасизларми?! Мен шундай зотларнинг ҳузурида яшадимки, уларнинг ҳар куни Рамазон эди! Мени уларнинг олдига жўнатиб юборинг!» дея ёлворди.

Дарҳақиқат, азизлар, саҳобаи киромларнинг ҳар куни бамисоли Рамазон эди. Улар ибодатларга астойдил бел боғлаш, нафл намозларни кўпайтириш, кечаларни қоим бўлиб, бедор ўтказиш, кундузлари рўза тутиш, Қуръон тиловатини доимий машғулотга айлантириш, дилозорлик қилмаслик, саховат кўрсатиш, хайр-эҳсон, закот улашиш, тоинки, барча эзгуликларга ҳарис бўлиб, ёмонликлардан парҳез қилиш учун Рамазонни кутиб ўтиришмаган. Уларнинг ҳар бир куни Рамазондай ўтган. Фақат Рамазон келганда, ибодатларни янада кўпайтиришган, солиҳ амаллар сабаб беҳисоб ажру савобларга эга бўлиш учун қаттиқроқ жидду жаҳд қилишган, холос.

«Рамазон соғинчи» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Рамазон_суҳбати

РАМАЗОН САВОБЛИ АМАЛЛАР ОЙИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#ҳикмат

"Тавба қилувчилар мажлисига шошилинг, чунки, улар қалблари ҳалим зотлардир".

Умар розияллоҳу анҳу

@diyonatli
😢3
Ассалому алайкум!

Хайрли тонг!

Билаклар ДУОга очилган,
тиллар ЗИКРла толмаган,
қалблар ИЛОҲИЙ НУРга тўлган,
кўнгиллар биродарлик МЕҲР-ОҚИБАТидан қонган кун бўлсин!!!

@diyonatli
👍1
Қаерда бўлсангиз бўлинг, уйларингизда, дастурхон атрофида, йўлда, бозорда ва йиғинда истиғфорни кўпайтиринг. Чунки сизлар қачон ва қаерда мағфират қилинишингизни билмайсизлар.

© Ҳасан Басрий

@diyonatli
👍5
Вафот этгач ҳамма ҳам Роббиси қаршисига боради. Бахтли одам - тириклигидаёқ Роббиси қаршисида тура олган кишидир.

@diyonatli
👍7❤2💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Рамазон_суҳбати

ИХЛОСНИНГ МАНОСИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Ибрат

Бир дарвиш сувга тушиб кетган чаённи қутқармоқчи бўлди.
Қўлини узатган эди, чаён унинг қўлини чақди.
Дарвиш яна қўлини узатди. У яна чақди.
Шунда уни кузатиб турганлар:
-- Сен ёрдам бермоқчи бўлган нарса сенга ёмонлик қилиб турибди, қўй бу ишингни!
Дарвишнинг жавоби маъноли бўлди:
-- Унинг фитратида чақишлик бор. Менда эса, махлуқотга нисбатан муҳаббат ва шафқат... У фитратини ўзгартирмагани ҳолда, мен нечун фитратим тақозо этган ишдан воз кечай?...

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Рамазон_суҳбати

АЛЛОҲНИНГ НEЪМАТЛАРИГА ШУКР ҚИЛИШ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Солиҳлар_гулшани

Саъид ибн Омирнинг насиҳати ва зоҳидлиги

Саъид ибн Омир Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдига кириб, «Эй Умар, мен сизга бир нечта насиҳат қилмоқчиман.

Бу сўзлар Ислом дини ва унга доир илмларни жамлаган сўзлардир: одамлар борасида Аллоҳдан қўрқинг, Аллоҳ борасида одамлардан қўрқманг. Айтаётган гапингиз қилаётган ишингизга хилоф бўлмасин (сўзингизга энг аввал ўзингиз амал қилинг), чунки энг яхши сўз амалда тасдиқланган сўздир. Эй Умар! Аллоҳ таоло узоқ-яқиндаги мусулмонларнинг ишларига сизни бошлиқ қилди. Уларга эътиборли бўлинг. Ўзингизга ва аҳлингизга раво кўрган нарсани уларга ҳам раво кўринг. Ўзингиз ва аҳлингиз учун равон кўрмаган нарсани улар учун ҳам раво кўрманг. Ҳақиқатпарвар бўлинг. Аллоҳ йўлидаги ишларингизда маломатчининг маломатидан қўрқманг».

Умар розияллоҳу анҳу унга: «Бу нарсаларга ким қодир бўла олади, эй Саъид?» деди. Саъид унга: «Зиммасига сизга юклангани каби масъулият юкланган одам буни қила олади», деди.

Кейинроқ Умар розияллоҳу анҳу Саъидни Ҳимс ўлкасига волий этиб тайинлашини айтди. Саъид бу таклифни узоқ вақт рад этиб юрди. Бироқ Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу сўзида туриб олиб, барибир уни Ҳимсга волий қилди. Саъид волий этиб тайинлангач, Умар розияллоҳу анҳу унга: «Сенга маош тайинлаб берайми?» деди. Саъид: «Эй мўминларнинг амири, мен ойликни нима қиламан? Ўзи шундоғам байтулмолдан оладиганим эҳтиёжимдан ортиб қоляпти», деди.

Давоми бор.

«Солиҳлар гулшани»
китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 24 - АПРЕЛЬ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 04:05
⏱БОМДОД - 04:55 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:31
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:20
⏱ШОМ - 19:19
⏱ХУФТОН - 20:50

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍4
Қийинчилик пайтларида Аллоҳга таваккал қилиш энг улкан ёрдамчидир. Таваккал лафзининг энг буюги: «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл», сўзидир.

(Маъноси: Аллоҳнинг ўзи бизга кифоя қилади. У қандай яхши вакил.)

@fitratuz
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

АЛЛОҲ АМАЛЛАРНИ ИХЛОС БИЛАН ҚИЛИШГА БУЮРГАН

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Сеҳр кимларга таъсир қилади?

"Бизга бирор бир инсонни сеҳр қилдиришга буюртма олганимизда, ўша сеҳр қилиниши керак бўлган инсонга жинларни биринчи жамоасини жўнатамиз. Агар инсон сеҳрдан ҳимоя қиладиган тонгги ва тунги дуоларни ўқиб юрмаса, унга сеҳр таъсир қилиши муаммо эмас. Лекин, доим зикрларни ўқиб юрадиган бўлса, жинлар ўша одамни топа олмай, қайтиб келишади. Аллоҳ бу жинларга ўша инсонни кўринмайдиган қилиб қўяди. Жинлар келиб у одамни ер юзида топа олишмаганини айтишади. Шундан биламизки, бу инсон ҳимояланган.

Кейинги жамоада буларданда кучлироқ жинларни жўнатамиз. Булар бориб топа олади, лекин яқинлаша олмайди. Қайтиб келиб бу инсонни фаришталар ҳар доим қўриқлаб турганини айтиб, унга яқинлаша олмаганини айтади.

Биз кейинги жамоага буларданда кучлироғини жўнатамиз. Булар боради, ўша инсонга яқинлаша олади, лекин ҳимоя сабаб таъсир ўтказа олмайди.

Шунда булар ўша инсонни доим пойлаб юришади. Хаёлини бузишга ҳаракат қилишади. Ўша инсонни тонгги ва тунги зикрларни ўқимаслик учун чалғитишга ҳаракат қилишади. Ва агар инсон зикрни тарк қилса, бемалол ўз ишларини бажаришади. Одатда инсон зикрни эсдан чиқариб қўйса ҳам Аллоҳ ҳимоя бераверади. Чунки эсдан чиқариш узрли сабабга киради. Лекин, эсдан чиқармасдан у бу бошқа сабаб зикрни ташлаб қўйса ҳимоя берилмайди ва жин бемалол вазифани уддалайди.

Агар бу жин ҳам ўз ишини бажара олмаса энг охирги усулга ўтамиз, лекин унинг хизмат хақи жуда юқори бўлади".

Сеҳрдан тавба қилиб, ҳақ йўлга қайтган сеҳргар Ҳамид Адам қиссасидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ШУКУР ҚИЛИШ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қалбингизни кенгроқ қилинг

Янада кўпроқ 👇🏼
@diyonatli
💯2
#Солиҳлар_гулшани

Давоми

Орадан бир қанча вақт ўтгач, Умар розияллоҳу анҳунинг зиёратига Ҳимс ўлкасидан бир неча киши келди. Ҳазрати Умар уларга: «Шаҳрингиздаги фақирларнинг исмларини ёзиб беринглар, мен уларнинг эҳтиёжини қоплайман», деди. Ҳазрати Умар рўйхатга қараб, не кўз билан кўрсинки, рўйхатнинг бошида Саъид ибн Омир турарди.

Ҳазрати Умар: «Бу қайси Саъид ибн Омир?» деб сўради. «Амиримиз», дейишди. Ҳазрати Умар: «У шунчалик фақирми? Олаётган маошлари қаёққа кетяпти?» деди. Улар: «У маошидан ҳеч нарса қолдирмай, ҳаммасини тарқатиб юборади», дейишди.

Ҳазрати Умар келганлар орқали Саъид ибн Омирга минг динор бериб юборди. Саъид ибн Омир бунча пулни кўриб, истиржоъ айтди. Одамлар: «Нима учун истиржоъ айтяпсиз? Бирор мусибат бўлдими?» деб сўрашди. Саъид: «Ҳа, мусибатнинг каттаси етди», деди. Менга дунё келди. Менга фитна келди», деди.

Ёнидагилар: «Ахир бу зарарингизга эмас-ку? Уларни фақир мусулмонларга тарқатиб юборинг», дейишди. Саъид ибн Омир бу пулларни мусулмонларнинг қўшинларига тарқатиб юборди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍3
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 25 - АПРЕЛЬ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 04:03
⏱БОМДОД - 04:50 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:29
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:20
⏱ШОМ - 19:20
⏱ХУФТОН - 20:50

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍3💯2🐳1
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


@diyonatli
ТАВАККУЛНИНГ МУКОФОТИ

Фиръавннинг аҳлидан бўлган бир мўмин киши Аллоҳга таваккул қилиб шундай дейди:

«Мен ўз ишимни Аллоҳга топширурман. Зеро, Аллоҳ бандаларини кўриб турувчидир»¹.

Аллоҳ таоло унинг бу таваккулини гўзал мукофотлади; Уни Фиръавнинг ёмонлигидан қутқарди ва Қиёматгача тиловат қилинадиган Қуръони каримга муҳрлаб қўйди:

«Бас, Аллоҳ у (иймон келтирган киши)ни уларнинг ёмон макрларидан сақлади ва Фиръавн аҳлини ёмон азоб ўраб олди»².

Аллоҳ таолога таваккул қилиш банда учун энг олий мақом ҳисобланади. Бунга икки сабаб бор:
Биринчиси: Банда Аллоҳ таолонинг муҳаббатига эришади:
«Аллоҳга таваккул қилинг, зеро, Аллоҳ таваккул қилувчиларни севар»³.

Иккинчиси: Бандага Аллоҳ таолонинг ҳимояси кафолатланади:
«Кимки Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) ўзи унга кифоя қилар»⁴.

¹ Ғофир сураси, 44-оят
² Ғофир сураси, 45-оят
³ Оли Имрон сураси, 159-оят
⁴ Талоқ сураси, 3-оят

«Ҳикматлар чашмаси»дан

@diyonatli
👍5