Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!
Билаклар ДУОга очилган,
тиллар ЗИКРла толмаган,
қалблар ИЛОҲИЙ НУРга тўлган,
кўнгиллар биродарлик МЕҲР-ОҚИБАТидан қонган кун бўлсин!!!
@diyonatli

❤2👍2
Эй ЖУМАнинг соҳиби бўлган РОББИМ!
Имонимизга саломатлик, ризқимизга баракот, хонадонларимизга саодат, юртимизга тинчлик-хотиржамлик, қалбларимизга ҳузур ва сакинат эҳсон эт!
Кунингиз хайрли ўтсин, жума айёмингиз муборак бўлсин!!!

👍3
Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh
Toshkent viloyat vakilining o’rinbosari Abduhamid domla Malikov bugungi juma namozini Andijon viloyati Qo'rg'ontepa tumani "Imom Muslim" jome masjidida ado etadilar.
28.04.2023 y

👍6👏3
ГУНОҲ ИШ ҚИЛСА ЮЗИГА АЖИН ТУШАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Яқинда бир қўшним “Юзимга ажин тушяпти, табиий пардоз қилиш йўлларини ўргатинглар”, деб маслаҳат сўради. Шунда бошқа бир қўшнимиз “Одам қанча кўп гуноҳ қилса, шунча унинг ҳусни хунуклашиб, юзига ажин тушади. Сиз тавба қилинг”, деб айтди. Шу гап ростми? Киши гуноҳ иш қилса юзига ажин тушадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсон билмаган нарсасини, айниқса, дин борасида билмаган нарсасини умуман гапирмаслик керак. Қўшнингиз бу гапини қаердан олибди?! Унинг бу гапи бирорта ҳам шаръий асосга эга эмас. Инсоннинг юзига ажин тушиши бу табиий ҳолат-ку. Инсон қариган сари ажин тушиб бораверади. Агар ўша одамнинг гапига қаралса, ёши кекса барча инсонлар кўп гуноҳ қилиб юрган бўлиб чиқади.
Истиғфор айтиш масаласига келсак, ҳеч ким хатодан холи эмас. Шундай экан ҳар доим истиғфор айтиб юришимиз керак бўлади.
Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир одам боласи хато қилувчидир, хатокорларнинг энг яхшиси тавба қилувчиларидир", деганлар. (Имом Термизий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diyonatli👍4🐳2
#Ҳадис
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳни соллаллоҳу алайҳи васаллам кўриб тургандекман. У зот набийлардан бири ҳақида (Аллоҳнинг уларга салавоти, саломлари бўлсин) ҳикоя қилиб: «У набийни қавми уриб, юзларини қонатиб юборди. У набий эса юзларидан қонни артиб: «Аллоҳим, қавмимни кечиргин. Чунки улар билмасдан озор беришди», деди», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
УЙДАГИЛАРИНИ МАЖБУРЛАШЛАРИ БИЛАН ЯШАБ КЕЛЯПМИЗ
CАВОЛ: Турмуш қурганимга 8 ой бўлди. Турмуш ўртоғим сенда кўнглим йўқ, деб кўп айтадилар. Буни хар бир ишларида сездириб турадилар. Бошида кетсанг яхши бўлади деганлар ҳам. Уйдагиларини мажбурлашлари билан яшаб келяпмиз. Мени 2 чи турмушимлиги учун қийналсам ҳам чидаб келяпман. Шундай яшаш мумкинми, нима қилишни, қандай йўл тутишни билмай қийналиб кеттим. Ҳатто гапиргилари ҳам келмайди. Илтимос маслаҳат берсангиз.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эркак ота-онасининг қистови ёки бошқа сабаблар билан бир аёлга уйланади. Лекин турмуш давомида унга ҳеч меҳри уйғонмайди. Йиллар ўтган сайин хотини ёқмай кетаверади, эркак ҳам ажрашмай шундай меҳрсиз турмушни давом этаверади. Агар турмуш қуришдан олдин аёл эрига ёқмаган бўлса, у ҳолда турмуш давомида уни меҳрини қозонишга ҳаракат қилиши лозим.
Меҳр қозониш учун аёл аввало ўзининг хотинлик бурчларини чиройли адо қилиши ва эрининг қариндошларига чиройли муомала қилиши керак. Хушмуомалалик, очиқ юзлилик, тили ширинлик, эркалик, ўз қадрини билиш ва албатта жинсий муносабатларда аёлнинг ҳам фаол бўлиши эркакни меҳрини қозонишда энг осон йўлдир.
Лекин бу дегани оилада фақат аёл эзилиб яшаши керак дегани эмас. Вақти билан аёл ҳам ўз қадрини билиб, бурчларини чиройли адо қилгани каби, ҳаққини ҳам чиройли талаб қилишни билсин. У ҳам оиланинг бир аъзоси, унинг ҳам оилада алмаштириб бўлмайдиган ўрни борлигини эрига чиройли услубда англатиши керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 СЕНИ ЯНА СОҒИНАМИЗ РАМАЗОН!
(Рамазон сарҳисоби)
@diyonatli
(Рамазон сарҳисоби)
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза
ҲИКМАТ МЎМИННИНГ ЙЎҚОТГАН НАРСАСИДИР
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@diyonatli
ҲИКМАТ МЎМИННИНГ ЙЎҚОТГАН НАРСАСИДИР
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@diyonatli
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровни қабул қилди.
@diyonatli
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 29 - АПРЕЛЬ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:56
⏱БОМДОД - 04:45 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:24
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:20
⏱ШОМ - 19:25
⏱ХУФТОН - 20:55
🔗 Улашинг: @diyonatli
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 29 - АПРЕЛЬ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:56
⏱БОМДОД - 04:45 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:24
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:20
⏱ШОМ - 19:25
⏱ХУФТОН - 20:55
🔗 Улашинг: @diyonatli
❤2👌2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!
Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...
Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...
Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!
@diyonatli
Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...
Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...
Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!
@diyonatli
👍3
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЎЗ НОМИМДАН САДАҚА - ЭҲСОН ҚИЛИШНИ ХОҲЛАЙМАН
CАВОЛ: Мен ҳеч қаерга ишламайман, турмуш ўртоғим ишлатгани қўймайди. Ўз номимдан закот, эҳсон, садақа қилишни хоҳлайман. Ҳар бир инсон ўз номидан закот садақа, эҳсон қилиши керак, мен қандай йўл тутсам бўлади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало, закотнинг ўз шартлари бўлиб, кишининг шахсий мол мулки нисоб миқдорига етса ва бир йил ўтса, шундагина молининг закотини чиқариши фарз бўлади. Ундай бўлмаса яъни шахсий мол мулки бўлмаса ёки нисобга етмаган ва йил айланмаган бўлса унга закот чиқариш шарт бўлмайди. Фитр садақасининг ҳам ўз шартлари бор. Қолган садақа ва эҳсонлар борасида аёлнинг ўзи ишлаб ёки бошқа йўл билан (масалан, мерос, ҳадя орқали) топган мулки ўзининг шахсий мулки ҳисобланади. Булардан бемалол эҳсон қилиши мумкин. Агар аёл кишида шахсий мол-мулк бўлмагани туфайли садақа – эҳсон қилмаса гуноҳкор бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Улашинг:

👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза
РИЁДАН САҚЛАНИНГ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-Хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
РИЁДАН САҚЛАНИНГ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-Хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#ҲИКМАТ
Аллоҳ илм билан қавмларни юксалтириб, етакчи қилиб қўяди. Улар одамларни яхшиликка етаклайди, бошқалар уларнинг изидан юради, қилган ишлари эътиборли бўлади. Ҳар бир қуруқ ва ҳўл нарсалар, ҳаттоки денгиздаги балиқлару ҳашаротлар, барча ҳайвонлар, осмон ва ундаги юлдузлар уларнинг ҳаққига истиғфор айтади.
Маоз ибн Жабал р.а.

#Солиҳлар_гулшани
Мусулмонларнинг ҳолати
Бир халифа вафот этгач, уларда ихтилоф чиқиб, ўзаро мулк талашишлар бошланди. Шунда мусулмон бўлмаганлар: «Ҳозир мусулмонлар ўзи билан ўзи овора. Уларга билдирмай, тўсатдан ҳужум қилсак бўлади» деб, ўзаро маслаҳат қилишди.
Баҳс-мунозаралардан сўнг бу энг қулай фурсат эканига иттифоқ қилишди. Улар орасида ақлли, маърифатли бир киши бор эди. Унинг бу ишлардан хабари йўқ эди.
Одамлар эҳтиёт юзасидан ўша кишига ҳам маслаҳат солиб кўришган эди, «Бу ишни тўғри деб ўйламайман», деди. Сабабини сўрашган эди, «Сабабини эртага айтаман», деди.
Эртаси куни одамлар унинг олдига келиб, «Биз қарор қилган ишга фикрингизни айтишга ваъда берган эдингиз», дейишди.
У: «Бажонидил» деб, ўзи ҳозирлаб қўйган иккита катта итни олиб келишни буюрди. Итларни олиб келишгач, икковини бир-бирига гиж-гижлаб, уларни уриштирди. Итлар бир-бирига ташланиб, талашиб, бир-бирини қонга бўяшди.
Улар уришиб бўлгач, ҳовлидаги бир эшикни очиб, итларнинг олдига битта бўрини юборди. Бўрини ҳам ўзи тайёрлаб қўйган эди. Итлар бўрини кўргач, ораларидаги хусуматни тарк қилиб, биргаликда бўрига ташланиб, уни ўлдиришди.
Шунда ҳалиги ақлли киши одамларга қараб, «Сизлар билан мусулмонлар мана шу бўри билан икки итга ўхшайсиз. Мусулмонлар орасидаги фитна ва жанжаллар бошқа душман зоҳир бўлгунига қадардир. Бошқа душман зоҳир бўлиши биланоқ, ораларидаги адоватни бас қилиб, душманга қарши бирлашиб оладилар», деди.
Одамлар унинг гапларини тасдиқлашди, бу фикр ҳаммаларига маъқул бўлиб, унинг маслаҳатига амал қилишди.
«Солиҳлар гулшани» китобидан

👍6
Ассалому алайкум!
Билаклар ДУОга очилган, тиллар ЗИКРла толмаган, қалблар ИЛОҲИЙ НУРга тўлган, кўнгиллар биродарлик МЕҲР-ОҚИБАТидан қонган кун бўлсин!!!
ХАЙРЛИ КУНЛАР!..
@diyonatli
Билаклар ДУОга очилган, тиллар ЗИКРла толмаган, қалблар ИЛОҲИЙ НУРга тўлган, кўнгиллар биродарлик МЕҲР-ОҚИБАТидан қонган кун бўлсин!!!
ХАЙРЛИ КУНЛАР!..
@diyonatli
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда референдум куни:
Пискент туман фуқаролари сайлов участкаларига келиб, ўз танловларини амалга оширишмоқда.
Сайловчилар сайлов бюллетенида битта саволга жавоб бериши керак: «Сиз «Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунини қабул қиласизми?» Иккита жавобдан бирини белгилаш керак бўлади: «Ҳа» ёки «Йўқ».
👉 @diyonatli

👍6🕊2👏1