Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.63K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#Ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Махзумия қабиласидаги бир аёлнинг ўғирлик қилгани қурайшликларни ғамга солиб қўйди. Шунда улар: «Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан (у аёл жазосининг ижро этилмаслиги ҳақида) гаплашади?» дейишганда, баъзилари: «Усома ибн Зайд бориб гаплашади. Чунки уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши кўрадилар», дейишди. Бас, Усома (р.а.) шафеълик қилиб, бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан гаплашганларида, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳнинг ҳадларидан бўлган бир ҳадда, яъни жазосида шафеълик қиласанми?» дедиларда, ўринларидан туриб, қуйидагича хутба айтдилар: «Сизлардан олдинги умматларнинг ҳалок бўлишларига сабаб, ораларида улуғ бир киши ўғирлик қилиб қўйса, жазони тарк қилишар, заиф, оддий одам ўғирлик қилса, ҳад (жазо) ижро этишар эди. Аллоҳ номига қасамки, Муҳаммад қизи Фотима ўғирлик қилса, унинг қўлини кесар эдим», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@diyonatli
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

АСР СУРАСИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЗАНЖИРЛИ ЯЪНИ ТАРМОҚЛИ МАРКЕТИНГ ЖОИЗМИ?

CАВОЛ: Айрим фирмалар уларнинг маҳсулотини сотиб олганингиз учун сизга бошқа харидор олиб келиш ҳуқуқини тақдим этади. Улар қўйган шартларга кўра ва улар айтган миқдорда харидор олиб келсангиз сизга маълум миқдорда маблағ ёки биронта қимматбаҳо буюм берадилар. Бу иш жоизми?


ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бугунги кунда бу иш турли кўринишларда ва турли шартларга кўра амалга оширилмоқда. Лекин уларнинг барчасида топиладиган ҳолат яъни уларни жамлаб турувчи нарса маҳсулот сотиб олган шахс занжир қаторига қўшилади ва бошқа харидорлар излашга киришади. Гоҳида муваффақиятга эришиб маълум маблағларга эга бўлиши мумкин.

Бу ишларнинг шаръий ҳукми келишув шартлари ва ҳолатларига қараб ўзгариб боради:

1. Агар маҳсулотни сотиб олишда савдо занжирига қўшилиш яъни бошқа харидор олиб келиш шарт қилинса бу бай фосид ҳисобланади. Масалан, бир пачка дорини 100 долларга бошқа харидор олиб келиш шартига кўра сотилса жоиз эмас.

2. Агар маҳсулотни сотиб олишда савдо занжирига қўшилиш шарт қилинмаса ва сотиб олувчи унга қўшилмаса бу бошқа оддий байлар каби жоиз ҳисобланади.

3. Агар маҳсулотни сотиб олишда савдо занжирига қўшилиш шарт қилинмаса, лекин маҳсулот ўзинининг бозордаги ҳақиқий қийматидан юқори нархга сотилса савдо занжирига қўшилиш учун уни сотиб олиш жоиз эмас. Масалан, баъзи фирмалар 200 долларлик дорини 500 долларга сотади ва сотиб олувчига "Хоҳласангиз занжирга қўшилинг ва даромад олинг, хоҳласангиз йўқ, шарт эмас" деб айтади. Сотиб олувчининг асл мақсади дори эмас, балки ана шу занжирга қўшилиб олиш бўлса бай жоиз эмас.

4. Агар маҳсулот ўз нархида сотилаётган бўлса ва уни сотишда занжирга қўшилиш шарт қилинмаса, лекин уни сотиб олувчи занжирга қўшилиб даромад топиш учун сотиб олса ва унга қўшилса бу олдинги байдан алоҳида иш ҳисобланади. Фиқҳий қоидаларга кўра у воситачи ёки даллол ҳисобланади. Бунда воситачига ҳақ бериш масаласи асосида ҳукм чиқарилади. Одатда бу шаклда юритиладиган келишувларда воситачи бир нечта, масалан иккита харидор топсагина бериладиган маблағга ҳақли бўлади. Бу тариқа келишув ҳам жоиз эмас.

Бундан ташқари у ўзи топган харидорлар орқали топилган одамлар ҳисобидан ҳам маблағ олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу хусусда Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ қуйидагиларни айтади: "Тажриба шуни кўрсатдики, ушбу ҳолатларда сотилаётган маҳсулот қимматбаҳо, гоҳида бозорлардан топилмайдиган нарса бўлади. Одамлар уни савдо занжирига қўшилиш учунгина сотиб оладилар. Бундан олдинроқ фирмалар маҳсулотни сотмасдан ҳам бу ишни амалга оширганлар. Улар одамлардан яхшигина пул олиб уларнинг қўлига биргина карточка берганлар. Карточкани олган одам занжирга қўшилган ва бошқа одамларни унга қўшиб маълум миқдорга етганда маълум маблағларни қўлга киритган. Бу айни қиморнинг ўзгинаси ҳисобланади. Бу "Пирамида.." деб аталади. Кўп давлатлар бу шаклдаги савдо амалиётини қонун билан таъқиқлаб қўйдилар. Шундан кейин улар карточка ўрнига баъзи маҳсулотларни нархидан баландроқ нарх эвазига сота бошладилар. Лекин, мазмун ва мақсад пирамида системасининг айни ўзи. Буни кўп давлатлар ҳали таъқиқламади. Лекин шариат ҳукмига кўра бу жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍3
⚡️Ҳаж сафарини ташкил этиш тартиби тўғрисида ХАБАРНОМА

❗️Шу кунларда ижтимоий тармоқларда ҳаж ибодатини ташкил этиш тўғрисида реклама ва эълонлар кўпаймоқда. Мазкур хабарларда ҳаж сафарига жўнатишга оид янгиликлар, тўловларни қабул қилиш шакли ва кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида асоссиз маълумотлар тақдим этилмоқда.

✅Таъкидлаш керакки, юртимизда “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилади.

📃Мазкур ҳужжат асосида тузилган “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Жамоатчилик Кенгаши аъзолари қаторида ушбу  муқаддас ибодатларни уюштириш бевосита Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси зиммасига юкланган.

❇️Мазкур ташкилотларга Ҳаж ва Умра мавсумида зиёратчиларнинг соғ-саломат ва ибодатларини тўла-тўкис бажариб келишини таъминлаш мақсадида, Саудия Арабистонидаги тегишли вазирликлар билан зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи муассасалар, меҳмонхоналар, транспорт ва озиқ-овқат корхоналари билан шартномалар тузиш ваколати берилган.

‼️Шу боис, Ҳаж ва Умра мавсумларида диёримиз зиёратчиларини кузатиш ва кутиб олиш ишларини ташкил этиш, шу жумладан зиёратчиларнинг Саудия Арабистонига бориши, у ерда бўлиши ва у ердан қайтиб келишлари Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади.

🔷Қайд этиш керакки, Саудия Арабистони қонунчилигига кўра ҳам, ҳаж сафари дунё давлатларининг ваколатли ташкилотлари билан мазкур мамлакатнинг Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади. Мазкур келишувлар асосида ташкил этилмаган ҳаж зиёратига уриниш ушбу улуғ амалнинг энг муҳим рукнлари бўлмиш – Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида ибодат қилиш имкониятини бермайди.

🔴Саудия Арабистони ҳудудида ҳаж тартибларини бузиш эса ушбу мамлакат қонунчилиги асосида чора кўрилишига олиб келади. Шу боис, ҳаж тадбирини ташкил этиш вазифаси сайёҳлик фирмаси ёки турагентликлар ваколатига кирмайди❗️

Мазкурлар томонидан ҳаж ибодатини ташкил этишга уриниш эса амалдаги қонун ҳужжатларига зиддир.

☑️Шунингдек, муборак сафарларга ноқонуний йўллар билан боришга интилиш Саудия Арабистонидан депорт қилиш ва Саудия Арабистонига ҳар қандай виза билан 10 йил муддатга киришни тақиқлаш ҳамда 100.000 саудия риёли (26.000 АҚШ доллари) миқдорида жарима солишга олиб келиши ҳақида огоҳлантирамиз.

🔷Биз ибодатларингиз мукаммал, сафарингиз хавфсиз ва хотиржам бўлиши тарафдоримиз. Сиздан турли алдовларга учмасдан, ҳукумат кўмагида ташкил этилаётган расмий, хавфсиз ва ишончли сафарни адо этишни тавсия этамиз.

@dinqumita | @diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Фиқҳ

Таровиҳ, қусуф, хусуф ва истисқо намозлари (15-маъруза)

Тўлиқ видео👉 https://fb.watch/kdVflz-zFd/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Таровиҳ, қусуф, хусуф ва истисқо намозлари
fitrat.uz
#Аудио #Маъруза #Фиқҳ

Таровиҳ, қусуф, хусуф ва истисқо намозлари (15-маъруза)

1. ТАРОВЕХ НАМОЗИ ХАКИДА

Рамазонда бедор бўлиб ўкиладиган намоз «таровех» деб номланиши хаммага маьлум. «Таровех» сўзи «рохат-истирохат» деган маьнони англатади. Чунки мазкур намоз истирохат хисобланади, хар тўрт ракатни ўкиб булгандан кейин истирохат олинади

«Мухтасари Викоя»да бу намоз хакида куйидагилар келган: Витрдан олдин ёки кейин таровех суннатдир. Хар тўрт ракатдан кейин унинг микдорича ўтириш бордир. Бир марта хатм қилиш суннатдир. Кавмнинг дангасалиги туфайли уни тарк килинмайди. Рамазондан ташкарида витрни жамоат билан ўкилмайди. Бунинг энг кучли далили Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламнинг амалларидир.

👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Audio
#Аудио #Маъруза

Аллоҳ таоло чегара ва ҳудудлардан пок

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2023

Пискент тумани "Пискент" жоме масжиди
Таровеҳ намози Абдуқодиров Аъзамжон қори
Al-Muddathir
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
👍5👏2😢2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 2 - МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:51
⏱БОМДОД - 04:40 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:20
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:25
⏱ШОМ - 19:28
⏱ХУФТОН - 21:00

🔗 Улашинг: @diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@diyonatli
👍1
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло ети тоифа кишига соя йўқ кунда ўз соясидан (Қиёмат ҳароратида Аршнинг соясидан) паноҳ берур: 1) одил подшоҳ; 2) Аллоҳнинг ибодатида ўсган йигит; 3) масжидга қалби муаллақ (боғлиқ) бўлган киши, яъни масжиддан чиқиб, то унга қайтгунича қалби боғлиқ бўлувчи; 4) Аллоҳ йўлида дўст бўлувчи икки биродар шахс, улар Аллоҳ йўлида жам бўлиб, Унинг йўлида ажраладилар; 5) бир кишини ҳусну жамолда тенгги йўқ аёл (ёмон ниятда) ўз нафсига чақирса, у киши Аллоҳдан қўрқаман, деб жавоб қилса; 6) бир киши бирор садақа қилса, ўша берган садақасини шу даражада махфий қилсаки, ўнг қўли билан берганини чап қўли сезмаса; 7) бир киши холи ҳолда Аллоҳни эслаганида, кўзидан ёш оқса», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ҲАҚҚА ДАЪВАТ ҚИЛИШ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ФОЛБИНЛАР ЖИНЛАР БИЛАН ГАПЛАШАДИМИ?

CАВОЛ: Фолбинлар ростдан ҳам жинлар билан гаплашадими? Фол очиш гуноҳми ишонса бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фолбин жинлар билан алоқа қилади. Фақат кофир жинлар билан алоқа қилади. Улар фолбинга бир эшитган рост хабарига минг ёлғонни қўшиб етказади. Фолбин шуни одамларга гапиради. Фолбинга бориш, унинг сўзига ишониш динимизда қаттиқ қораланади. Қолаверса, ғайбдаги яширин нарсаларни фақат Аллоҳ таоло билади:

قُلْ لَا يَعْلَمُ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ الْغَيْبَ إِلَّا اللَّهُ

“Айтинг: “Аллоҳдан бошқа осмонлар ва Ердаги бирор кимса ғайбни билмас” (Намл сураси, 65-оят).

“Ким фолбинга бориб, унинг гапига ишонса, Мухаммад саллаллоху алайхи васалламга нозил бўлган нарсадан ажрабди. Ким унинг хузурига келса-ю, гапига ишонмаса, қирқ кеча намози қабул бўлмайди” (Имом Тобароний ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларингиз билан улашинг
@diyonatli
👍3
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ТУШКУНЛИКДАН ҚУТИЛИШ

CАВОЛ: Тушкунликдан қандай қутилиш мумкин?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тушкунликдан қутилиш бошига келган мусибатни қандай кутиб олишга боғлиқ. Агар киши ўзига етган мусибат ва шу каби кўнгилсизликларга бу ҳам Аллоҳнинг қазо ва қадари, менга юборган бир имтихони, деб қараса. Мусибатларни енгиш ва тушкинликлардан чиқиб кетиши осон бўлади.

Аллоҳнинг тақдирига кўниб, хоҳиш иродасига таслим бўлганларнинг ҳамма иши яхши бўлади. Улар ўзларига соғлик ва хотиржамлик каби чиройли нарсалар келганида, бу неъматларни Аллоҳдан билиб шукр қиладилар. Бошларига хасталик ва фалокат каби нафсига ёқмаган ёмонликлар келганида, уларни Аллоҳдан келган синов сифатида қабул қиладилар ва сабр қиладилар. Оқибатда ҳар иккиси ҳам улар учун хайрлидир. Чунки шукр қилганлари учун шукр савоби, сабр қилганлари учун сабр савобини оладилар ва ҳар икки ҳолатда ҳам фойда кўрадилар.

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Мўминнинг ҳар қандай ҳоли яхши. Унинг ҳар қандай ҳоли (соғлик ё беморлик бўлсин) ўзи учун хайрлидир. Ва бу фақат мўминларга хосдир. Унга яхшилик келса шукр қилади; Бу унинг учун хайрли бўлади. Агар унга ёмонлик (хасталик, мусибат) келса, сабр қилади; Бу ҳам унинг учун хайрли бўлади” (Имом Муслим ривояти).

Уламоларимиз ҳаётда қандайдир муаммо ва тўсиқларга дуч келиб қолган инсонларга ҳадислар келган: “Йа Ҳалийму йа Алийм, йа Алиййу йа Азийм”, дуосини ўқиб сўнг Аллоҳдан астойдил ва чин ихлос билан ҳожатларини сўраса, иншааллоҳ У Зотнинг ёрдами билан муаммолардан халос бўлади, деган. Валлоҳу аълам.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍1
Ота ва она билан муомала борасида риоя этиладиган 35 одоб

1. Уларнинг ҳузурида қўл телефонини ўчириб қўйиш.
2. Улар сўзлаётганда жим қулоқ тутиш.
3. Фикрларини қабул қилиш.
4. Сўзларини тасдиқлаб, қўшилиб туриш.
5. Уларга ўзни ҳокисор тутиб назар солиш.
6. Уларни доим мақтаб ва олқишлаб туриш.
7. Қувончли хабарларда бирга хурсанд бўлиш.
8. Ёқимсиз хабарларни уларга айтмаслик.
9. Дўстлари ва яхши кўрган кишиларни мақтаб туриш.
10. Улар амалга ошираётган ишларни эсга олиб туриш.
11. Такрор ва такрор сўзлашса ҳам гапларини тасдиқлаб туриш.
12. Ўтмишдаги кўнгилхира ишларни эсга олмаслик.
13. Кесатиқ, пичинг гаплардан четланиш.
14. Уларга эҳтиром кўрсатган ҳолда ўтириш.
15. Фикрлари саёзликда айбламаслик.
16. Гапираётганларида гапларини бўлмаслик.
17. Ёшларини ҳурмат қилиб, набиралар билан уларни безовта қилмаслик.
18. Уларнинг олдида набираларни жазоламаслик.
19. Барча насиҳат ва кўрсатмаларни қабул қилиш.
20. Ҳузурларида оиланинг раҳбари эканликлари билдириб, бўйсиниб туриш.
21. Уларга овозни баландлатмаслик.
22. Улардан олдин ёки олдларида юрмаслик.
23. Улардан аввал овқатланмаслик.
24. Уларга бақрайиб қарамаслик.
25. Баъзан лойиқ бўлишмасада, эҳтироман улар билан фахрланиш.
26. Уларга оёқ узатмаслик ёки орқа ўгириб ётмаслик.
27. Улар танбеҳ бериб уришаётганларида, гап қайтариб сўкишиб кетмаслик.
28. Ҳамиша уларнинг ҳаққига дуода бўлиш.
29. Олдларида ҳорғинлик ва чарчоқни сездирмаслик.
30. Улардан хато содир бўлса кулмаслик.
31. Талаб қилмасларидан аввал хизматларига шай туриш.
32. Уларга жаҳл қилмаслик, ғазабланмаслик ва зиёратларида мунтазам бўлиш.
33. Улар билан суҳбатда энг яхши сўзларни танлаб гапириш.
34. Уларни ўзларига ёққан, энг маҳбуб исмлар билан чақириш.
35. Бошқа инсонлардан ва бошқа нарсалардан ота-онани муқаддам қўйиш.

Муҳим жиҳат: Ота-она сиз учун (худди) ер устидаги бир хазинадирлар. (Вафот этиб) ер остига дафн этилмасларидан аввал уларни ғанимат билинг. Хизматларини қилинг, эҳтиром кўрсатиб улкан ажру-савобларга эришинг.

Дўстларингиз билан улашинг
@diyonatli
👍3
#Солиҳлар_гулшани

«Ҳали фалузаж ейсан»

Имом Абу Юсуф фақирлик ва қийинчиликка қарамай, илм ўрганиш учун Абу Ҳанифанинг доим ёнида бўлди. Абу Юсуфнинг онаси ҳар куни унга бироз бўлса ҳам таом бериш чорасини қидирар эди.

Бир куни Абу Юсуф онасидан егулик сўраган эди, онаси қопқоғи ёпилган бир сопол идиш олиб келди. Абу Юсуф идишни очса, ичида дафтарлар солинган экан. Онасига: «Бу нима?» деган эди, «Бу – сен кун бўйи машғул бўлаётган нарса, уларни олиб, еявер», деди. Абу Юсуф йиғлаб юборди, тунни очлик билан ўтказди.

Эртаси куни овқат қидириб юриб, Абу Ҳанифанинг дарсига кечикиб борди. Абу Ҳанифа кечикканининг сабабини сўраган эди, тўғрисини айтди. Абу Ҳанифа унга: «Шуни менга айтмайсанми, сенга ёрдам қилардим. Лекин сен ғам чекма. Аллоҳ умр берса, ҳали фалузаж ейсан», деди.

Абу Юсуф айтади: «Ҳорун ар-Рашиднинг даврида унинг ёнида ишлаб, унинг хос, яқинларидан бўлиб кетдим. Бир куни Ҳорун ар-Рашиднинг ҳузурига фалузаж олиб келинди. У дастурхонга мени ҳам таклиф қилди.

Уни егач, Абу Ҳанифанинг гапини эслаб, кўзларимда ёш билан Аллоҳга ҳамд айтдим. Ҳорун ар-Рашид бунинг сабабини сўраган эди, унга бўлган воқеаларни айтиб бердим».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍5
#Аудио #Маъруза

Таровиҳ, қусуф, хусуф ва истисқо намозлари

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 3 - МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:49
⏱БОМДОД - 04:40 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:18
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:25
⏱ШОМ - 19:29
⏱ХУФТОН - 21:00

🔗 Улашинг: @diyonatli
👌3👍2❤1👏1
Ассалому алайкум!

Билаклар ДУОга очилган, тиллар ЗИКРла толмаган, қалблар ИЛОҲИЙ НУРга тўлган, кўнгиллар биродарлик МЕҲР-ОҚИБАТидан қонган кун бўлсин!!!

ХАЙРЛИ КУНЛАР!..

@diyonatli
👍5
#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Агар сизларга майиздай қора ҳабаший қул бошлиқ қилинса ҳам, эшитиб итоат қилинглар», деб айтдилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

@diyonatli