Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.65K photos
4.46K videos
29 files
7.27K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#Солиҳлар_гулшани

«Ҳали фалузаж ейсан»

Имом Абу Юсуф фақирлик ва қийинчиликка қарамай, илм ўрганиш учун Абу Ҳанифанинг доим ёнида бўлди. Абу Юсуфнинг онаси ҳар куни унга бироз бўлса ҳам таом бериш чорасини қидирар эди.

Бир куни Абу Юсуф онасидан егулик сўраган эди, онаси қопқоғи ёпилган бир сопол идиш олиб келди. Абу Юсуф идишни очса, ичида дафтарлар солинган экан. Онасига: «Бу нима?» деган эди, «Бу – сен кун бўйи машғул бўлаётган нарса, уларни олиб, еявер», деди. Абу Юсуф йиғлаб юборди, тунни очлик билан ўтказди.

Эртаси куни овқат қидириб юриб, Абу Ҳанифанинг дарсига кечикиб борди. Абу Ҳанифа кечикканининг сабабини сўраган эди, тўғрисини айтди. Абу Ҳанифа унга: «Шуни менга айтмайсанми, сенга ёрдам қилардим. Лекин сен ғам чекма. Аллоҳ умр берса, ҳали фалузаж ейсан», деди.

Абу Юсуф айтади: «Ҳорун ар-Рашиднинг даврида унинг ёнида ишлаб, унинг хос, яқинларидан бўлиб кетдим. Бир куни Ҳорун ар-Рашиднинг ҳузурига фалузаж олиб келинди. У дастурхонга мени ҳам таклиф қилди.

Уни егач, Абу Ҳанифанинг гапини эслаб, кўзларимда ёш билан Аллоҳга ҳамд айтдим. Ҳорун ар-Рашид бунинг сабабини сўраган эди, унга бўлган воқеаларни айтиб бердим».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍5
#Аудио #Маъруза

Таровиҳ, қусуф, хусуф ва истисқо намозлари

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 3 - МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:49
⏱БОМДОД - 04:40 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:18
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:25
⏱ШОМ - 19:29
⏱ХУФТОН - 21:00

🔗 Улашинг: @diyonatli
👌3👍2❤1👏1
Ассалому алайкум!

Билаклар ДУОга очилган, тиллар ЗИКРла толмаган, қалблар ИЛОҲИЙ НУРга тўлган, кўнгиллар биродарлик МЕҲР-ОҚИБАТидан қонган кун бўлсин!!!

ХАЙРЛИ КУНЛАР!..

@diyonatli
👍5
#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Агар сизларга майиздай қора ҳабаший қул бошлиқ қилинса ҳам, эшитиб итоат қилинглар», деб айтдилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

АЛЛОҲ ҚАЙТАРГАН ИШЛАРНИ БИЛИБ БИЛМАЙ ҚИЛАВEРАМИЗ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам Флашинг:
@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ҚУРЪОННИ БОШҚА ЖОЙГА ОЛИБ ҚЎЙИШ КЕРАКМИ?

CАВОЛ: Қуръони карим деворда осилиб эмас, балки шкафнинг ичида турса, ётганимда оёғим ӯша шкафга қаратилиб туриши мумкунми ёки Қуръонни бошқа жойга олиб қӯйиш керакми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръон Аллоҳнинг шиорларидандир. Шиор деб кўрганда Аллоҳни эслатадиган нарсаларни айтилади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

وَمَنْ يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِنْ تَقْوَى الْقُلُوبِ

“Ким Аллоҳнинг шиорларини улуғласа, бас, албатта, бу, қалбларнинг тақвосидандир” (Ҳаж сураси 32 оят), деб марҳамат қилган.

Имкон қадар Қуръонни улуғлашимиз лозим. Оёқни бошқа жойга узатишни имкони бўлмаса, Қуръони каримни бошқа жойга олиб қўйинглар.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

ҚИЁМАТ КУНИ ОДАМЛАРНИ АҲВОЛИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Солиҳлар_гулшани

Каттароғингиз гапирсин!

Умар ибн Абдулазизнинг ҳузурига Ироқдан бир неча киши келди. Уларнинг орасидан бир ёш йигит гапирмоқчи бўлаётган эди, Умар ибн Абдулазиз уларга қараб, «Каттароғингиз гапирсин», деди.

Йигит эса: «Эй мўминларнинг амири, бу нарса ёшга қараб бўлмайди. Ҳамма нарса ёшга қараб бўлса, мусулмонлар ичида сиздан ёши катталар ҳам бор эди», деди. Умар ибн Абдулазиз: «Тўғри айтдинг, Аллоҳ сенга раҳм қилсин. Гапиравер», деди.

Шунда йигит: «Эй мўминларнинг амири, биз сиздан бирор нарса истаб ёки сиздан қўрққанимиздан келмадик. Биз истаган нарсаларнинг ҳаммаси шаҳарларимизга, уйларимизга кириб борган (яъни ҳеч қандай камчилигимиз йўқ, ҳамма нарсамиз муҳайё). Қўрқувга келсак, Аллоҳ таоло адолатингиз туфайли бизларга сизнинг зулмингиздан омонлик берган», деди.

Умар ибн Абдулазиз: «Ундай бўлса, сизлар кимсизлар?» деди. Йигит: «Биз ташаккур айтиш учун келган элчилармиз», деди.

Муҳаммад ибн Каъб ал-Қуразий Умар ибн Абдулазизнинг юзида хурсандчиликни кўриб, «Эй мўминларнинг амири, қавмнинг сизга нисбатан жоҳиллигини кўриб, ўзингизни маърифатли деб ҳисоблаб қўйманг. Қанча-қанча инсонлар мақтовга алданганидан, одамларнинг ташаккуридан мағрурланиб кетганидан ҳалок бўлишган. Сизнинг ўшалардан бўлиб қолишингиздан Аллоҳ паноҳ берсин», деди.

Умар ибн Абдулазиз бу гапни эшитиб, бошини кўксига қадар эгиб олди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Одоб_ахлоқ

Тўй ва маросим одоблари (15-маъруза)

Манба:
"Ижтимоий одоблар китоби" (105-112-бетлар)

Тўлиқ видео👉 https://fb.watch/kdVD4LhgNV/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🌙 “ЯНГИ ҲАЁТ" ЖОМЕСИГА ИЛК ҒИШТ ҚЎЙИЛДИ

✅ Бугун, 3 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Сирдарё вилояти Сирдарё туманида қайтадан бунёд этилаётган “Янги ҳаёт” масжидининг илк ғишт қўйиш маросимида қатнашдилар.
Шунингдек тадбирда Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров, туман мутасаддилари, уламолар, нуроний оқсоқоллар, муҳандис ва қурувчи ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этди.

🕌 Дастлаб Муфтий ҳазратлари жамоатга бугунги кунда диний-маърифий соҳадаги улкан ўзгаришлар, масжид ва мадрасалар обод бўлаётгани ҳақида сўз юритиб, бундай масжидлар элимизга маърифат тарқатиш маскани бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида таъкидладилар.

🤲 Шунингдек, тадбирда Қуръон тиловат қилиниб, масжид бунёдкорларига эзгу ниятлар билдирилди, халқимиз фаровонлиги ва масжид қурилишига ҳисса қўшаётганлар ҳаққига дуолар ўқилди...
➡️ БАТАФСИЛ

@diyonatli
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 4 - МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:47
⏱БОМДОД - 04:40 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:17
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:25
⏱ШОМ - 19:30
⏱ХУФТОН - 21:00

🔗 Улашинг: @diyonatli