Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.63K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Адолатли бўлган (бошлиқ)лар учун Аллоҳ ҳузурида нурдан бўлган минбарлар бордир. Яъни у бошлиқлар ҳукм чиқаришда, ўз аҳллари ва ўз вазифаларига адолатли бўлишади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ақида

Исро ва Меърожга иймон (16-маъруза)

Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий (62-63 бет)

Тўлиқ видео👉 https://fb.watch/kmaKlFpfs6/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Исро ва Меърожга иймон
fitrat.uz
#Аудио

Исро ва Меърожга иймон (16-маъруза)

Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(62-63 бет)

Исро ва Меърож воқеаъси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳ ва таналари билан бўлган. Туш ёки руҳларининг ўзи билан эмас. Агар тушда ёки фақат руҳнинг ўзи билан бўлганида Қурайш мушриклари бу даражада қаттиқ инкор этишмас ва Абу Бакр розияллоҳу анҳу Сиддиқ лақабини олмас эдилар.

Исро воқеаъсини инкор қилган кимса иймонда чиқади. Чунки у муҳкам оятда зикр қилингандир.

Батафсил

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН!

ЯНГИ КУНГА, СОЛИҲ АМАЛЛАРГА БИСМИЛЛАҲ...

КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!..

@diyonatli
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 8 - МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:41
⏱БОМДОД - 04:35 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:12
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:30
⏱ШОМ - 19:35
⏱ХУФТОН - 21:05

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍8
#Ҳадис

Иёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифа киши жаннат аҳлидир: 1. Адолатга муваффақ бўлган подшоҳ; 2. Қариндошлари ва мусулмон биродарларига раҳмли ҳамда қалби юмшоқ киши; 3. Болалари кўп ва ўзи муҳтож бўласада тиланчилик қилмайдиган киши», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ЖАННАТГА КИРИШИНГИЗДАН КИБР ТЎСМАСИН

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1💯1
🌙 ШАВВОЛ ТУГАШИГА ОЗ ҚОЛДИ!

🔸Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

✅ Бугун милодий ҳисоб бўйича 2023 йил 8 май, ҳижрий санада эса Шаввол ойининг 18 санаси. Муборак Рамазон ойини кузатганимизга 18 кун бўлди. Яна 12 кундан кейин Шаввол ойи ҳам ўз ниҳоясига етади. Шаввол ойида 6 кун рўза тутишни унутмадингизми? Ёдингиздан кўтарилган бўлса эслатиб қўйишни лозим деб топдик. Зеро, Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур" (Зориёт сураси, 55-оят).

🔹Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш йил бўйи рўза тутганнинг савобига ноил этади.

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Рамазон рўзаси ўттиз кунининг ўн баробари ўн ой (300 кун), Шаввол ойининг олти кун рўзаси эса (60 кун) икки ой бўлади. Жами 360 кун (бир йил)ни ташкил этади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)” (Анъом” сураси, 160-оят).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади”, деганлар (Имом Табароний ривояти).

Уламолар: "Шаввол ойи рўзасини ой бошида кетма-кет олти кун ёки ой давомида бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз", деганлар.

Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Шаввол ойи рўзаси кетма-кет олти кун тутилса ҳам, бўлиб-бўлиб тутилса ҳам фазилати тенгдир”.

🌙 Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилгин, гуноҳларимизни мағфират этгин!

Даврон НУРМУҲАММАД

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

АЛЛОҲНИ СЎЗЛАРИНИ УНУТИБ КИБРЛАНСАК АЛЛОҲ ҲАМ БИЗНИ УНУТАДИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉@diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

Исро ва Меърожга иймон

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2💯1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 9 - МАЙ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:39
⏱БОМДОД - 04:35 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:11
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:30
⏱ШОМ - 19:35
⏱ХУФТОН - 21:05

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍3
Ассалому алайкум!

Хайрли тонг!

Билаклар ДУОга очилган,
тиллар ЗИКРла толмаган,
қалблар ИЛОҲИЙ НУРга тўлган,
кўнгиллар биродарлик МЕҲР-ОҚИБАТидан қонган кун бўлсин!!!

@diyonatli
👍2
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Фиқҳ

Фарз намозига етишиш (16-маъруза)

Тўлиқ видео👉 https://fb.watch/kmbUl_m6tR/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Фарз намозига етишиш
fitrat.uz
#Аудио #Маъруза

Фарз намозига етишиш (16-маъруза)

Киши фарз намозни бошлаганидан кейин уша намозга иқома айтиб қолинса, агар биринчи ракатга сажда қилмаган бўлса ёки тўрт ракъатли бўлмаган намозда
сажда қилган бўлса, ўз намозини кесади ва иқтидо қилади. Шунингдек, тўрт ракъатлисида хам, бир ракьат қўшганидан кейин.

Агар мазкур намоздан уч ракатни ўқиган бўлса, уни тамом қилади ва нафлни ният қилиб иқтидо қилади. Илло, асрда буни қилмайди.

👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
#Ҳадис

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорий бир киши олдидан ўтаётгандилар, у ансорий биродарига насиҳат қилиб турган экан (яъни жуда қаттиқ ҳаёли бўлма! Ўзингга қийин бўлади, деб). Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Буни ўз ҳолига қўйгин. Чунки ҳаё иймондандир (яъни иймони бор кишининг ҳаёси бўлади)», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Фойда: Ҳаё иймонни мукаммаллигидандир. Чунки ҳаёли киши ёмон амалларни қилишдан ўзини тўхтатади. Ҳаё тоатга ундайди. Ҳаё инсон хилқатида бор бўлган ғариза бўлиб, хулқланиш, уни касб қилиш ва шариат одобларига амал қилиш орқали кучайтирилади.

@diyonatli
👍1
Дини, Ватани, миллатининг шаъни учун жон фидо қилганларнинг хотираси абадий, жасорати унутилмас.

Аллоҳ таоло ўтганларни раҳматига олсин! Нуроний отахону дуогўй онахонларни офиятда қилсин!

@diyonatli
👍2
Audio
#жума #Аудио #Маъруза

ТАКАББУРЛИК - МУСУЛМОНГА ЁТ СИФАТ

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ЖУМА НАМОЗИНИ ЎҚИШЛИК УЧУН КИРГАН ОДАМ ҲАТТО МАҲ ДEМАСИН

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ДАРДГА ЙЎЛИҚИШИМИЗ ГУНОҲЛАРИМИЗ КЎПЛИГИДАНМИ?

CАВОЛ: Аллоҳнинг амрисиз зарра тикон ҳам кирмайди дейишади. Турли хил дардга йўлиқишимиз гуноҳларимиз кўплигиданми ёки бошқа сабаби ҳам борми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бугунги кунда мусулмон одам гирифтор бўлаётган ҳар қандай бало-офат, қийинчиликлар – улар умумий бўлсин, хос бўлсин – инсонларнинг зулми туфайли берилган илоҳий жазо деган тушунча пайдо бўлиб қолган. Кимдир бирор балога йўлиқса, у одам солиҳми, фосиқми, каттами, кичикми, балоғатга етганми, етмаганми, оқилми, мажнунми, масъулми, масъул эмасми, айбдорми, беайбми – фарқи йўқ, ҳаммаси қилган зулми ва гуноҳлари учун илоҳий жазо олибди, дейишади. Нимага бундай деяпсиз деб сўралса, Аллоҳ таолонинг “Сизга қайси бир мусибат етса, ўз қўлингиз қилган касбдандир”, деган ояти билан жавоб беришади (Шууро сураси, 30-оят).

Бошимизга тушган бало-мусибатларнинг сабаби ҳақиқатдан ҳам гуноҳларми? Бу оятнинг ягона тафсири шуми?

Муфассир Икрима ушбу оятнинг шарҳида “Банданинг қоқилиши ёки ундан қаттиқроқ нарсага учраши Аллоҳ унинг бирор гуноҳини мағфират қилиши ёки бирор даражага кўтариши учундир”, деган (Тафсири Бағовий).

Бало-офат ва қийинчиликлар одамнинг ўз қўли билан касб қилган иши учун жазо ўлароқ берилгани каби бошқа сабабларга кўра тушиши ҳам мумкин. Масалан, пайғамбарларга, солиҳларга тушадиган балолар ана шундай. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамларнинг энг оғир балога учрайдигани анбиёлардир, сўнг энг афзалларидир”, деганлар (Баззор, Аҳмад ва бошқалар ривоят қилишган).

Икрима айтганидек, бу каби балолар банданинг зулми туфайли берилган жазо эмас, балки унинг даражасини кўтаришдир.

Бу борада шайх Ибн Ошур шундай дейди: «Солиҳларнинг бошига тушган бало-офатлар, мусибат ва аламлар уларнинг ажри зиёда бўлишига ва Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайдиган бошқа нарсаларга сабаб бўлади. Аллоҳ баъзан ҳаддидан ошганларга яхшиликлар, неъматлар ҳам беради, бу эса азобини кечиктириш ва бундан бошқа, Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайдиган сабаблар учундир. У Зот махлуқотларининг барча сир-асрорларини, ниятларини, яхшилик ва ёмонликлардан иборат амалларининг миқдорини ҳамда нафслари ва ақлларининг турли яхшилик ва ёмонликларга бўлган истеъдодини билади».

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, Аллоҳ мўмин учун бирор нарсани тақдир қилса, унга албатта яхшилик бўлади ва мўминлардан бошқаларда бундай бўлмайди: агар унга хурсандчилик етса, шукр қилади ва бу унинг учун яхшилик бўлади; бирор зарар етса, сабр қилади ва бу ҳам унинг учун яхшилик бўлади», дедилар»
. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ЗАРРАЧА КИБРИ БОР ИНСОН ЖАННАТГА КИРМАЙДИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1