Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.62K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲОЖИЛАРИ ВАТАНГА ҚАЙТИШДИ

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Рукуда кўзлар қерга қарайди

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Намозда руку қилишда кўзлар саждагохга қараб туриладими ё икки оёқни ўртасигами?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳанафий, шофеъий ва ҳанбалий мазҳабининг уламолари:
“Намоз ўқувчи қиёмда назари сажда қиладиган жойда бўлиши, рукуъ қилганида икки оёғининг орасида, қаъдада ўтирганида эса, ишора қилган бармоғига қараб ўтиришни мустаҳаб” деганлар.

Намозда кўзни юмиб олиш макруҳ. Чунки бунда бутпарастларга ўхшаш ва суннатни тарк қилиш бордир. Осмонга қараш ҳам жоиз эмас.

НАМОЗДА ОСМОНГА ҚАРАШ ҲАҚИДА

حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ عَبْدِ اللهِ قَالَ: أَخْبَرَنَا يَحْيَى بْنُ سَعِيدٍ قَالَ: حَدَّثَنَا ابْنُ أَبِي عَرُوبَةَ قَالَ: حَدَّثَنَا قَتَادَةُ: أَنَّ أَنَسَ بْنَ مَالِكٍ حَدَّثَهُمْ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صلي الله عليه وسلم: «مَا بَالُ أَقْوَامٍ يَرْفَعُونَ أَبْصَارَهُمْ إِلَى السَّمَاءِ فِي صَلَاتِهِمْ». فَاشْتَدَّ قَوْلُهُ فِي ذَلِكَ حَتَّى قَالَ: «لَيَنْتَهُنَّ عَنْ ذَلِكَ أَوْ لَتُخْطَفَنَّ أَبْصَارُهُمْ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу сўзлаб берди:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларга нима бўлганки, намозда осмонга қарашяпти?!» дедилар. Кейин сўзлари кескинлашиб, ҳатто: «Ё бу ишдан тўхташади, ёки кўзлари ўйиб олинади»,
дедилар».

НАМОЗДА У ЁҚ-БУ ЁҚҚА АЛАНГЛАШ ҲАҚИДА

حَدَّثَنَا مُسَدَّدٌ قَالَ: حَدَّثَنَا أَبُو الْأَحْوَصِ قَالَ: حَدَّثَنَا أَشْعَثُ بْنُ سُلَيْمٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ مَسْرُوقٍ، عَنْ عَائِشَةَ قَالَتْ: سَأَلْتُ رَسُولَ اللهِ صلي الله عليه وسلم عَنِ الْاِلْتِفَاتِ فِي الصَّلَاةِ، فَقَالَ: «هُوَ اخْتِلَاسٌ يَخْتَلِسُهُ الشَّيْطَانُ مِنْ صَلَاةِ الْعَبْدِ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намозда у ёқ-бу ёққа аланглаш ҳақида сўрадим. «У – шайтон банданинг намозидан уриб қолишидир»,
дедилар».

(“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Намозда кўкрагини ҳам қибладан буриб, ўнг ёки чап тарафларга қарайдиган бўлса, намози бузилади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ҚАЙСИ ЖАСАД ҲАРОМДАН УЛҒАЙСА

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
44: АМАЛЛАРГА ДАНГАСАЛИК ВА БЕПАРВОЛИК

Нафснинг бу касаллигида – ибодатга нисбатан бепарволик ва Аллоҳ таоло томонидан юкланган амалларни дангасалик билан эътиборсиз қолдириш кузатилади.

Муолажа услуби

Шуни унутмаслик керакки, диндаги барча буйруқ ҳамда қайтариқлар Аллоҳ таолонинг амридир. Оқил инсон Аллоҳга итоат этишдан ва амрларини бажаришдан малолланмайди. Бобом Исмоил раҳимаҳуллоҳ айтардилар: “Ибодат ва амалларга бепарволигимиз бу мажбуриятларни бизга ким юклаганини тушуниб етмаслигимиздан келиб чиқади”.

Сулаймон ад-Дароний раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ҳар бир нарса эскиради, қадрсиз бўлади. Бизнинг қалбимиз очкўзлигимиз сабабли парчаланади.

Ким кўп ейишни одат қилса олтита қийинчиликка дуч келади:
- ибодатдан ҳузур, лаззатланишдан мосуво бўлади;
- Унутувчан, бирор нарсани ёдлашга қийналадиган бўлиб қолади;
- одамлар нисбатан раҳм-шафқати заифлашади;
- ибодатларга дангасалик қилади;
- шаҳватларининг ортидан қувиб юради;
- мусулмонлар масжидга борганларида, у эса бекорчи ишлар билан банд бўлади.

@diyonatli
👍1
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Кунингиз мазмунли бўлсин!

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muqaddas_kalimalar

📹 ШАЙТОННИНГ ДАРВОЗАЛАРИ (давоми бор)
👤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ШУКУР НИМА ЎЗИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИ ЭНГ МУНОСИБ НОМЗОДГА ОВОЗ БЕРДИЛАР

✅ Бугун, 9 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари юртимиз тарихидаги муҳим воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиб, энг муносиб номзодга овоз бердилар.

🇺🇿 Ватан келажаги ва халқ саодатини таъминлашда муҳим бўлган мазкур умумхалқ сайлови жараёнлари очиқлик ва шаффофлик асосида ўтмоқда. Шайх ҳазратлари Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган 576-сайлов участкасига келиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашдилар.

🔸Шундан сўнг Муфтий ҳазратлари ушбу участка мутасаддилари, нуронийлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари билан суҳбат қуриб, овоз бериш жараёнлари муваффақиятли ўтишини тилаб, бундай дедилар:
– Аллоҳ таолога шукрки, бугун тарихий воқеада иштирок этиш бахтига муяссар бўлдик. У ҳам бўлса, Ўзбекистон Президентлигига муносиб номзодга овоз бериш кунидир. Мен ҳам мана шундай бир юртнинг фуқароси сифатида, диёрини севувчи мусулмон ўлароқ овоз беришда иштирок этмоқдаман. Шундай экан биз ҳам муносиб номзодга яхши ният ила овоз бердик. Ҳар бир мўмин-мусулмоннинг яхши ният ила муносиб номзодга овоз бериши яхшилик йўлидаги ҳамкорлигидир.
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla  | @mp3muslim | @diniysavollar
#hikmat

Мактабда ўрганган дарсларимиздан бири шуки, ичи бўш бошоқ далада бошини кўтариб туради, донга тўла бошоқ эса бошини энгаштириб туради. Демак, фақат олийжаноб инсон камтар бўлади, пасткаш кимса эса кеккайган бўлади.
Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ ВАКИЛИНИНГ ЎРИНБОСАРИ АБДУЛ ҲАМИД ДОМЛА МАЛИКОВ ЭНГ МУНОСИБ НОМЗОДГА ОВОЗ БЕРДИЛАР

✅ Бугун, 9 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилоят вакилининг ўринбосари Абдул Ҳамид домла Маликов юртимиз тарихидаги муҳим воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиб, энг муносиб номзодга овоз бердилар.

Ватан келажаги ва халқ саодатини таъминлашда муҳим бўлган мазкур умумхалқ сайлови жараёнлари очиқлик ва шаффофлик асосида ўтмоқда.

Тошкент вилоят вакилининг ўринбосари Абдул Ҳамид домла Маликов
09
.07.2023
👍4
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Маҳр ҳақида

САВОЛ: Ассалому алайкум! Раҳматли акам аёли билан бир ой ҳам яшамасдан ажрашган. Очиғи, аёли акамнинг хизматини етарлича қилмаган ва акамни рози қилмаган. Саволим: 1). Эрини хизматида бўлиб уни рози қилмаган аёлга ҳам маҳр тўланиши лозимми? 2). Маҳр акам ваъда қилган миқдорда тўланиши лозимми ёки маҳр учун белгиланган энг кам миқдорда тўласа ҳам бўладими? 3). Раҳматли акамнинг номидан маҳрни биз (оила аъзолари) тўласак бўладими? Охирги саволим ўзим ҳолатим бўйича: 4). Етарли билимим бўлмагани учун никоҳ қуриш вақтида (адашмасам домла ҳам сўрамаганлар) аёлим маҳрга бирор нарса сўрамаган, мен ҳам ҳеч нарса айтмаганман. Лекин қалин пули берилган. Шунда, менда барибир маҳр тўлаш мажбурияти қолганми, агар қолган бўлса миқдорини қандай аниқлашим лозим?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! 1). Маҳрини бериши шарт.

2). Айнан белгиланган маҳрни беради.

3). Марҳумнинг қарзлари, шу жумладан тўламаган маҳри унинг қолдирган меросидан олиб берилади. Бошқалар унинг номидан ўша қарзни, маҳрни тўлаб юборсалар ҳам бўлади.

4). Маҳр бермайман деб ўқитилса ҳам никоҳ боғланади. Сизнинг ҳолатингизда келинни тенгқурларига эрлари маҳр деб нима олиб берган бўлса, ўша нарсани олиб бериши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ақида

Аҳли қибланинг таърифи (25-маъруза)

Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(82-85 бет)

Тўлиқ
видео👉 https://fb.watch/lGqcL7u4c3/

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Аҳли қибланинг таърифи
fitrat.uz
#Ақида

Аҳли қибланинг таърифи (25-маъруза)

Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(82-85 бет)

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA