«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 11 - ИЮЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:17
⏱БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:49
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:45
⏱ШОМ - 20:04
⏱ХУФТОН - 21:40
🔗 Улашинг: @diyonatli
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 11 - ИЮЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:17
⏱БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:49
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:45
⏱ШОМ - 20:04
⏱ХУФТОН - 21:40
🔗 Улашинг: @diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Араб кабутарларидан тушган буғдой
САВОЛ: Ассалому алайкум! Арабистондан буғдой олиб келишипти, бу фарзанд кўришга ёрдам берадими? Динимизда шундай нарса борми?
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Динимизда бундай нарса йўқ. Фарзанд кўриш фақат Аллоҳнинг Ўзигагина боғлиқ. Ким нима қилса ҳам Аллоҳнинг тақдирида ёзгани бўлади. Танлов ниҳоятда оз, ёки ўғил ёки қиз бўлгани учун таҳминан гапирганларнинг гапи тўғри келиб қолиши бор. Шариат ман қилмаган сабабларни қилишдан динимиз ман қилмайди. Аллоҳ таоло "Шууро" сурасида марҳамат қилади:
لِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يَخْلُقُ مَا يَشَاء يَهَبُ لِمَنْ يَشَاء إِنَاثًا وَيَهَبُ لِمَن يَشَاء الذُّكُورَ أَوْ يُزَوِّجُهُمْ ذُكْرَانًا وَإِنَاثًا وَيَجْعَلُ مَن يَشَاء عَقِيمًا إِنَّهُ عَلِيمٌ قَدِيرٌ
49. Осмонлару ернинг подшоҳлиги Аллоҳникидир. У Зот хоҳлаган нарсасини яратур. У Зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур.
50. Ёки уларни жуфтлаб – ўғил-қиз қилиб берур ва хоҳлаган кишисини туғмас қилур. Албатта, У ўта билувчидир, ўта қудратлидир.
Инсонга ҳамма нарсани фақат Аллоҳ таоло беришининг ёрқин намунаси фарзанд масаласида кўринади. Айни шу масалада инсон ўзининг ожизлигини хис этади. Ўз хоҳишига кўра бирон нарсани бор қила олмаслигини, балки доимо Аллоҳ таолонинг мадади ва иноятига муҳтож бўлиб туришини англаб етади.
«Осмонлару ернинг подшоҳлиги Аллоҳникидир».
Осмонларда ва ерда нимаики бўлса, ҳамма-ҳаммаси Аллоҳ таолонинг мулкидир.
«У Зот хоҳлаган нарсасини яратур».
Бу ишда У Зотнинг хоҳишига ҳеч ким тўсиқ бўла олмайди. Бутун борлиқнинг Молики – эгаси ва мутлақ Холиқи бўлган ўша Зот Ўз мулкидан хоҳлаган бандасига хоҳлаган нарсасини беради. Жумладан, фарзанд бериш масаласида ҳам
«У Зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур».
Агар ўғил ё қиз фарзанд кўриш ота-она хоҳишига кўра бўлганида, ушбу оятлар нозил бўлаётган пайтдаги жоҳилий арабларда қиз фарзанд бўлмас эди. Чунки улар қиз фарзандни ёқтиришмасди. Ҳатто қизларини тириклай кўмиб ҳам ташлашарди. Ҳолбуки, баъзилар фақат қиз фарзандлар кўришади, ўғил фарзандга зор бўлиб юришади. Бу ҳол фарзанд фақат Аллоҳнинг хоҳиши билан ўғил ёки қиз бўлишини билдиради.
«...ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур».
Фақат ўғил фарзандлар кўриб, Аллоҳдан қиз сўраб юрган одамлар ҳам оз эмас.
«Ёки уларни жуфтлаб – ўғил-қиз қилиб берур…»
Аралаш фарзандлар кўриш одамлар ичида кўп тарқалган ҳолатдир.
«...ва хоҳлаган кишисини туғмас қилур».
Бундайлар озчилик бўлиб, Аллоҳ таоло ибрат учун, фарзанд одамларнинг хоҳиши билан эмас, Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлишини кўрсатиш учун шундай қилиб қўйган.
«Албатта, У ўта билувчидир, ўта қудратлидир».
Албатта, Аллоҳ ўта билувчи ва ўта қодир Зотдир.
Ҳамма нарсани билиб қилади. Жумладан, кимга қиз, кимга ўғил, кимга ўғил-қиз беришни ёки кимни туғмас қилишни ҳам Ўзи билади. Бу ишларга Унинг қудрати етади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
📹 40 ЙИЛ ОСИЙЛИК ҚИЛГАН БАНДАНИНГ МУСТАЖОБ БЎЛГАН ДУОСИ
👤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 @diyonatli
📹 40 ЙИЛ ОСИЙЛИК ҚИЛГАН БАНДАНИНГ МУСТАЖОБ БЎЛГАН ДУОСИ
👤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Ҳожиларнинг илк гуруҳи кутиб олинди
➡️БАТАФСИЛ
🔸O‘zbekiston diniy-maʼrifiy soha vakillari Janubiy Koreyada vatandoshlar bilan uchrashdi
➡️БАТАФСИЛ
🔸Ҳадис илми мактабида қабул жараёни якунланди
➡️БАТАФСИЛ
🔸Регистон “Бутунжаҳон туристик жозибадор объектлар” ташкилоти рўйхатидан жой олди
➡️БАТАФСИЛ
🔸Бухоро шаҳрининг тарихий мероси Саудия Арабистони оммавий ахборот воситалари диққат марказида
➡️БАТАФСИЛ
@fitratuz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@fitratuz
👍1
49: ЗИҚНАЛИК ВА ХАСИСЛИК
Ўткинч дунёга муҳаббат қўйиш натижасида инсон нафси оғир дард – бахиллик ва зиқналик билан касалланади.
Муолажа услуби
Бу касалликдан халос бўлиш учун одам дунё ҳаёти қисқа ва ўткинчи эканини унутмаслиги лозим. Бу дунёда ҳеч ким абадий қолмайди. Ҳисоб-китоб куни – Қиёматда эса инсон ҳар бир ҳалол иши ҳақида сўралади ва ҳаром йўл билан қўлга киритган нарсаси учун азобли жазога дучор бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
حُبُّ الدُّنْيَا رَأْسُ كُلِّ خَطِيئَةٍ
“Дунё муҳаббати барча ёмонликларнинг бошидир”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).
Имом Баззор Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: “Тўрт нарса бадбахтликдандир: кўзнинг қуруқлиги, қалбнинг қаттиқлиги, орзу-ҳаваснинг узунлиги ва дунёга ҳирс қўйиш”, дейилган.
Аллоҳ таоло бандаларига бу дунё ҳаёти вақтинчалик эканини, Қиёмат куни савол-жавоб бўлишининг хабарини бериб бундай марҳамат қилади:
﴿كُلُّ نَفۡسٖ ذَآئِقَةُ ٱلۡمَوۡتِۗ وَإِنَّمَا تُوَفَّوۡنَ أُجُورَكُمۡ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِۖ فَمَن زُحۡزِحَ عَنِ ٱلنَّارِ وَأُدۡخِلَ ٱلۡجَنَّةَ فَقَدۡ فَازَۗ وَمَا ٱلۡحَيَوٰةُ ٱلدُّنۡيَآ إِلَّا مَتَٰعُ ٱلۡغُرُورِ ١٨٥﴾
“Ҳар бир жон ўлим (аччиғи)ни тотувчидир. Қиёмат кунида, албатта, мукофотларингиз сизларга тўла-тўкис берилур. Бас, (ўша куни) ким дўзахдан узоқлаштирилиб, жаннатга киритилса, демак, у (катта) ютуққа эга бўлибди. Бу дунё ҳаёти эса, фақат ғурур (алдов) матоҳидир” (Оли Имрон сураси, 185-оят).
Бошқа оятда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
﴿ٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّمَا ٱلۡحَيَوٰةُ ٱلدُّنۡيَا لَعِبٞ وَلَهۡوٞ وَزِينَةٞ وَتَفَاخُرُۢ بَيۡنَكُمۡ وَتَكَاثُرٞ فِي ٱلۡأَمۡوَٰلِ وَٱلۡأَوۡلَٰدِۖ كَمَثَلِ غَيۡثٍ أَعۡجَبَ ٱلۡكُفَّارَ نَبَاتُهُۥ ثُمَّ يَهِيجُ فَتَرَىٰهُ مُصۡفَرّٗا ثُمَّ يَكُونُ حُطَٰمٗاۖ وَفِي ٱلۡأٓخِرَةِ عَذَابٞ شَدِيدٞ وَمَغۡفِرَةٞ مِّنَ ٱللَّهِ وَرِضۡوَٰنٞۚ وَمَا ٱلۡحَيَوٰةُ ٱلدُّنۡيَآ إِلَّا مَتَٰعُ ٱلۡغُرُورِ ٢٠﴾
“Билингизки, бу дунё ҳаёти фақат ўйин, беҳудалик, зийнат, ўзаро фахрланиш ва мол-дунё ҳамда фарзандларни кўпайтиришдан иборатдир. (У) бамисоли бир ёмғирки, унинг (сабабидан униб чиққан) гиёҳ кофирларни таажжубга солур. Сўнгра у қуригач, уни сарғайган ҳолда кўрасиз. Сўнгра у ўтин бўлиб қолур. Охиратда эса (қай бирларингиз учун) қаттиқ азоб (қай бирларингиз учун) Аллоҳ томонидан мағфират ва ризолик бордир. Дунё ҳаёти фақат алдов матоҳидир” (Ҳадид сураси, 20-оят).
Шундай экан, эй инсон, бу дунёда зиқна ва бахиллик қилма! Хулқингни сахийлик билан беза ва бойлик тўплашга ошиқма!
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг яқин ҳамроҳлари Билолга нақадар ибратли кўрсатма бериб: “Эй Билол, инфоқ қил! Арш Эгасининг камайтиришидан қўрқма!” деган эдилар (Имом Табароний, Имом Байҳақий ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
قالَ اللَّهُ تَبارَكَ وتَعالَى: يا ابْنَ آدَمَ أنْفِقْ أُنْفِقْ عَلَيْكَ.
«Аллоҳ азза ва жалла: “Эй Одам боласи, инфоқ қил, шунда Мен ҳам сенга инфоқ қиламан”, деб айтади» (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта қасам ичиб: “Жоним измида бўлган Зотга қасамки, садақа билан мол камаймайди”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
Бошқа бир ҳадиси шарифда Набий алайҳиссалом: “Садақа балони даф қилади ва умрни узайтиради”, деганлар.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
﴿وَمَآ أَنفَقۡتُم مِّن شَيۡءٖ فَهُوَ يُخۡلِفُهُۥۖ وَهُوَ خَيۡرُ ٱلرَّٰزِقِينَ ٣٩﴾
“Бирор нарсани (муҳтожларга холис) эҳсон қилсангиз, бас, (Аллоҳ) унинг ўрнини тўлдирур. У ризқлантирувчиларнинг яхшисидир” (Сабаъ сураси, 39-оят).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан икки тоғ ораси тўлган қўйларни сўради. Бас, унга ўшаларни бердилар. У ўз қавми ҳузурига бориб: “Эй қавмим, мусулмон бўлинглар! Аллоҳга қасамки, Муҳаммад кўп ато берар экан. Фақирликдан қўрқмас экан”, деди».

👍1🌚1
Машҳур Ислом олими Абдулкарим Қушайрий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Бир киши дўстининг ёнига қарзини узиши учун 400 дирҳам қарз сўраб келди. Дўсти унга дарҳол айтилган миқдордаги пулни бериб жўнатгач, уйига қайтиб кирди-да, йиғлаб юборди. Хотини унга: “Бунчалар қийналар экансиз, нега бердингиз, бирор баҳона топмадингизми?” деди. Шунда у киши: “Пул берганимга эмас, балки ундан хабар олмай қўйганимга, ҳатто муҳтожликдан қарз сўраб келгунигача ҳолидан ғафлатда қолганимга азобланиб йиғлаяпман”, деб жавоб берди.
Ушбу мавзуни Бишр Хофий раҳимаҳуллоҳнинг: “Зиқна одамнинг юзига қарасанг, қалбинг қотиб қолади” деган ҳикматли сўзлари билан якунлаймиз.
«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Ушбу мавзуни Бишр Хофий раҳимаҳуллоҳнинг: “Зиқна одамнинг юзига қарасанг, қалбинг қотиб қолади” деган ҳикматли сўзлари билан якунлаймиз.
«Нафс иллатлари ва уларнинг муолажаси» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
#Аудио #Маъруза
Икки Ийд намози ва ташриқ такбирлари
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Икки Ийд намози ва ташриқ такбирлари
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!

❤2👍1
#Ҳадис
Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уч бармоқ ила овқат еганларини кўрдим. Агар у зот овқатланиб бўлсалар, бармоқларини ялардилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Фойда: Бармоқлар овқат тугагандан кейин яланади. Овқат тановул қилинаётган аснода эмас. Чунки тупук қолдиқлари овқатга аралашиб кетиши мумкин. Ва яна овқатни учта бармоқда ейиш маҳбубдир. Улар Имом Табароний ривоятларида келганидек бош, кўрсаткич ва ўрта бармоқлардир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аксар пайтларда мана шундоқ қилганлар. Чунки уч бармоқдан озида овқат тановул қилиш мутакаббирлик аломати. Уч бармоқдан кўпида овқат тановул қилиш эса, очофатлик белгисидир.

#ТАЪЗИЯ
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!
Ўзбекистон мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси, вилоятдаги барча масжидлар имом-хатиблари ва имом ноиблари Зангиота тумани «Абдужалилбоб» жоме масжиди имом-хатиби Алимардон домла Эрназаровнинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан уларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳумани Ўз раҳматига олиб, охиратини обод қилсин, маконини жаннатлардан айласин. Бу дунёда қилган барча хайрли ва эзгу ишларини бошига соябон, охиратига захира қилсин.
Жаноза намози бугун Фарғона вилояти Бешариқ туманида соат 11:00 да адо этилади.

#Видео
ИМОН ИККИ НАРСАДАН ИБОРАТ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ИМОН ИККИ НАРСАДАН ИБОРАТ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Рухсатсиз гурухларга қўшиш
САВОЛ: Ассалому алайкум! Бир дўстим гуллар орқали даромад топади. Унинг телеграмда гул гурухи бор, ўша гурухга бошқа гурухлардан одам олиб қўшиш мумкинми, у одамларни хабари йўқ бўлади, у одамлар телеграмини очишганда гул гурухига қўшилиб қолган бўлади. Шу иш тўғрими?
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Бу иш уларга азият етказади. Бундай қилмаслик керак. Валлоҳу аълам!