Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.62K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

🌠 Улуғ руҳоният, етук комиллик
Шайх ҳазратлари бола тарбияси борасида мисол келтириб, отаси Муҳаммад Юсуф домла Бойбўта ўғли болалигида унга қандай китоб ёд олдирганини айтиб беради...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🌎 Ҳар бир нарса ибрат!
Ғофил инсонгина рассомнинг чизган табиат манзараларини мақтаб томоша қилади-ю, коинот ва унинг Холиқи қаршисида мақтов ҳиссини туя олмайди. Илоҳий қудратни оддий иш сифатида қабул қилади...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🌌 Рисоладаги мўмина аёл...
У ўз эрининг яхши фазилатларини топиб, уларни ривожлантиришга ҳаракат қилади. Эрини масъулиятли ишларни амалга оширишга чорлайди, у билан умидворлик ва муваффақиятли ишлар ҳақида суҳбат олиб боради. Чунки хотиннинг чорлови ҳар қандай чорловдан устун туради. Эрнинг жамиятда қолдирадиган таъсири, хотиннинг унда қолдирган таъсирининг аксидир, буни ҳеч қачон унутмаслик лозим...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@diyonatli
👍1
Ассалому алайкум!

Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!

Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!

@diyonatli
👍2
ЕҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Еркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).

Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!

Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!

@diyonatli
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ҒУСЛГА ЎТАДИМИ?

CАВОЛ: Жунуб ҳолда нам латта билан ҳамма жойни артиб чиқса ғуслга ўтадими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Нам латта билан баданни артиб чиқиш ғусл ўрнига ўтмайди. Чунки «Ғусл» сўзи луғатда бирор нарсанинг устидан сув оқизишни англатади. Шариатда эса Аллоҳ таолога қурбат ниятида баданнинг ҳаммасига сув оқизишга айтилади. Сиз айтган нам латта билан баданни артиб чиқишда бадандан сув оқиш ҳолати топилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

БОЛАЛАРИМИЗГА САЛОМЛАШИШНИ ЎРГАТАЙЛИК

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
#ДОЛЗАРБ
#ФАТВО

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази уламолар ҳайъати фиқҳий манбаларни атрофлича ўрганган ҳолда азондаги икки такбирни қўшиб айтишга доир ўзининг навбатдаги фатвосини эълон қилди. Ушбу Фатвонинг хулосаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Фатво маркази директори, муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари томонларидан тасдиқланди.

Фатвонинг тўлиқ шакли билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

✅ ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИГА КЎРА АЗОНДАГИ ИККИ ТАКБИРНИ ҚЎШИБ АЙТИШГА ДОИР ФАТВО

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ҚИЁМАТ КУНИ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ ВА АҲЛИ АЁЛЛАРИМИЗ УЧУН ҲАМ ЖАВОБ БЕРАМИЗ

Жасурбек домла Раупов
@diyonatli
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


@diyonatli
#Ҳадис

Барро ибн Озиб розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ алайҳиссалом менга: «Агар ётоғингга борсанг, намозга таҳорат қилганингдек таҳорат қил, сўнг ўнг томонингга ёнбошлаб: «Аллоҳумма асламту нафсий илайка ва фаввазту амрий илайка ва алжаъту зоҳрий илайк, роғбатан ва роҳбатан илайк, ла малжаъа ва ла манжа минка илла илайк, аманту бикитабикаллазий анзалта ва набиййикаллазий арсалта», деб айт. Ётишдан олдин охирги айтадиганинг шу бўлсин», дедилар.

Маъноси: Аллоҳим, нафсимни Сенга Таслим этдим. Ишимни Сенга топширдим. Сенинг неъматингга рағбат қилиб, ғазабингдан қўрқиб, Сенга суяндим. Сендан бошқа қочадиганим ҳам, нажот топадиганим ҳам йўқ. Нозил қилган китобларингга ва юборган пайғамбарларингга иймон келтирдим.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари

@FITRATUZ
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

"Илм Аллоҳнинг розилиги учун ўрганилади"

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ШУ КАРТАНИ ИШЛАТИБ ЮРИШИМ ЖОИЗМИ?

CАВОЛ: Устоз мен Россиядаман. Тинькофф деган банкдан карта олдим. Ушбу картага пул солиб ишлатсангиз, қаерда нима харид қилсангиз ҳам картангизга харид қилган пулингизни бир фоизи қайтиб келар экан. Шундай картани ишлатиб юришим жоизми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ишлатилган маблағнинг маълум қисми қайтариб берилса, буни иқтисод тилида кешбек дейилади. Банк шу кўринишда ўзининг фойдасидан кечса ёки хизматларидан фойдалангани учун хизмат нархидан бир қисмини қайтиб берса, ундан фойдаланса бўлади. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 Аллоҳ учун йиғлаганмисиз?
👤
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 @fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ЗАКОТ ИНСОННИ БАЛОЛАРДАН САҚЛАЙДИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Солиҳлар_гулшани

Аллоҳнинг неъматларини санаб адоғига етолмайсан

Ғассон айтади: «Басралик дўстларимиз шундай дейишди: «Бир киши Юнус ибн Убайднинг олдига келиб, ҳоли танглиги, турмуши ғам-ташвишли эканидан шикоят қилди.

Юнус: «Шу кўриб турган кўзларингни 1000 динорга сотасанми?» деди. У: «Йўқ» деди. «Эшитиб турган қулоқларингни 1000 динорга сотасанми?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Гапираётган тилингни-чи?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Уриб турган юрагингни-чи?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Икки қўлингни 100 мингга сотасанми?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Икки оёғингни-чи?» деган эди, яна «Йўқ», деди.

Шунда Юнус: «Аллоҳ таоло сенга юз минглаб неъматлар ато қилибди-ю, сен бўлса шикоят қилиб ўтирибсан», деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...

Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!

@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 КИШИ СЕВГАНИ БИЛАН БИРГА БЎЛАДИ
👤
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 @diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эркакларга эслатма!

• Оила раҳбари бўлган эркак барча сирларни хотинига айтмаслиги керак. Хотин зуҳд ва тақво соҳибаси бўлса ҳам, арзимаган нарсадан хафа бўлиб, эр сирларини очиб қўйиши мумкин;
• Эр хотинига нисбатан кўп сўзлик бўлмаслиги лозим. Ҳар айбини юзига солмаслик, севги ва алоқасини маълум ўлчовда тутиши керак.
• Эркакнинг кўп уйда ўтириши, ҳар нарсага аралашавериши, эр-хотин ўртаси бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Бу хусусга эътибор бериш керак.
• Эркак хотинидан исломга номувофиқ нарсани сўрамаслиги, унинг исломий хизматларни ўринлатишида, билимининг ортишида ёрдам бериши, меҳр-муҳаббат ва шавқат қанотларини паст ва майин тутиши керак.

© Абу Хомид Ғаззолий

@diyonatli
👍3
#Ҳадис

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси ётоқларига ётсалар, қўлларини чаккалари остига қўйиб «Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя», деб айтардилар.

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан.

Уйғонганларида: «Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур», деб айтар эдилар.

Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.

Имом Бухорий ривоятлари

@FITRATUZ