Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.62K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Қироат дарслари бошланди

Аввал хабар берганимиздек, имом-хатиб ва имом ноиблар учун “Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори Ҳайдаров бошчилигида ҳафта давомида икки марта онлайн Қироат дарслари ташкил этилди.

Шу муносабат билан шу йил 7 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида йиғилиш ўтказилди. Унда қироат устозларидан иборат ҳайъат тузилди. Ҳайъат аъзолари Республикамизда фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом ноибларнинг қироат ва тажвид борасидаги билимларини янада яхшилаш ишларини амалга оширади.

Мазкур дарсларнинг илк машғулоти "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" мажмуасида ташкил этилди. Унда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти имом-хатиб ҳамда имом ноиблари ўқув машғулотида бевосита иштирок этган бўлса, республиканинг 80 та нуқтасидан йиғилган тингловчилар ZOOM платформаси орқали қатнашди.

Илк маҳорат дарсида малакали 14 нафар қори устоз тингловчиларга таништирилди, улардан ҳар бир ҳудудга бир нафардан масъул тайин этилди.

ЎМИ Матбуот хизмати

@fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ОИЛАНГИЗ УЧУН ЗИҚНА БЎЛМАНГ!

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсонларнинг бир-бирига ишончини йўқотувчи иллат

Ҳомиджон домла Ишматбеков

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@fitratuz
⚡️“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (345-сон, 08.08.2023 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг алоҳида фаолият йўналиши ҳисобланиб, мазкур фаолият фақат маҳаллий туроператор томонидан амалга оширилиши белгиланди.

☑️ Туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилади:

🔸 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш;

🔸 “Умра” хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлаш;

🔸 “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлиши;

🔸 “Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатмаслик;

🔸 “Умра” хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш.

☑️ “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор мурожаати асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассисини зиёратчиларга гуруҳ раҳбари (элликбоши) сифатида жалб этиш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилади:

🔸 мутахассиснинг зиёратчилар гуруҳларига раҳбарлик қилиши билан боғлиқ хизмати беғараз амалга оширилади, унинг сафар харажатлари (транспорт, меҳмонхона, озиқ-овқат, суғурта, виза тўловлари ва бошқалар) “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор томонидан қопланади;

🔸 мутахассис туроператорнинг сўровига кўра Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 3 иш кунида ажратилади;

🔸1 нафар гуруҳ раҳбарига 50 нафардан ошмаган зиёратчилар гуруҳи бириктирилади.

✅ 2023 йил 1 октябрдан “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилади.

✳️ Қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади ҳамда улардан лицензияни қайта расмийлаштиришда аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим ва лицензия учун давлат божи ундирилмайди.

Манба: https://teletype.in/@huquqiy_axborot/fYsn7QB092B

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @fitratuz | @diniysavollar
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


@diyonatli
👍1
#ҲАДИС

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки хил таомланишдан қайтардилар; маст қилувчи ичимлик қўйилган дастурхонда ўтиришдан ва қорнига ётиб олиб ейишдан”.

Абу Довуд ривоят қилган.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Футбол

ЖАМОАМИЗ ЯНА ҒОЛИБ БЎЛДИ

Хабарингиз бор, Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан айни кунларда вилоятда "Ҳоким кубоги–2023" мусобақалари қизғин паллага кирди.

Муросасиз баҳсларда, табиийки, кучлилар муваффақият қозонади. Кечаги саралаш босқичида Дин ишлари бўйича қўмита вилоят бошқармаси ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси "Қишлоқ қурилиш банк"нинг вилоят бошқармаси жамоаси билан майдонга тушди.

Қизиқарли ўтган ўйинда жамоамиз ғолиб бўлди.
Бугун кечадиган чорак финал баҳсларида вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ИЙМОН ЎЗИ НИМА?

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

НАМОЗ ЎҚИБ ТУРГАН ВАҚТДА БОШҚА НАМОЗ ВАҚТИ КИРСА

CАВОЛ: Агар бир одам узр соҳиби бўлиб, маълум бир сабабларга кўра намозни кейинги намознинг кириш вақтигача чўзиб ўқиди. Ҳатто бошқа намознинг вақти ҳам кирди. Шунда унинг намози ботил бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир одам ҳақиқатдан ҳам соҳиби узр бўлса, у намозини кечиктирмасдан, ўз вақтида ўқиши лозим. Агар намоз ўқиб турган вақтида, ўқиб турган намозининг вақти чиқса, таҳорати синган ҳисобланади. Чунки соҳиби узрнинг таҳорати намоз вақтининг чиқиши билан синади. Шу сабабли унинг намози ҳам дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

МУТААССИБЛИК ИЛЛАТИ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 10 - АВГУСТ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:57
⏱БОМДОД - 04:50 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:26
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:30
⏱ШОМ - 19:37
⏱ХУФТОН - 21:10

🔗 Улашинг: @diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@diyonatli
👍1
#ҲАДИС

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, банда ўзига яхши кўрган нарсани қўшнисига ҳам яхши кўрмагунича ҳаргиз (комил) мўмин бўла олмайди”, дедилар”.

Муслим ривоят қилган.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA