Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.62K photos
4.45K videos
29 files
7.26K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

МУТААССИБЛИК ИЛЛАТИ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 10 - АВГУСТ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 03:57
⏱БОМДОД - 04:50 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:26
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:30
⏱ШОМ - 19:37
⏱ХУФТОН - 21:10

🔗 Улашинг: @diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@diyonatli
👍1
#ҲАДИС

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, банда ўзига яхши кўрган нарсани қўшнисига ҳам яхши кўрмагунича ҳаргиз (комил) мўмин бўла олмайди”, дедилар”.

Муслим ривоят қилган.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

УЛКАН АЖР БЕРИЛАДИГАН АМАЛЛАР

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Футбол

ЧОРАК ФИНАЛ ЯКУНЛАНДИ: ҒОЛИБ – БИЗНИНГ ЖАМОА

Мўмин киши кучли, чаққон, абжир бўлиши керак. Чунки бу динимиз талабидир. Ҳадиси шарифда: "Кучли мўмин кучсиз мўминдан яхшироқ ва Аллоҳга маҳбуброқдир, лекин ҳар иккисида ҳам яхшилик бор", дейилган (Имом Муслим ривояти).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам сузиш, камондан ўқ отиш, югуриш ва от миниш билан шуғулланганлар.

Шу набавий таълимотга асосан диний соҳа ходимлари ҳам спорт билан мунтазам шуғулланмоқдалар. Бунинг исботи сифатида куни кеча "Ҳоким кубоги–2023" футбол мусобақасини келтириш мумкин.

Дин ишлари бўйича қўмита вилоят бошқармаси ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Тошкент вилояти бошқармаси жамоаси билан майдонга тушди.

Муросасиз баҳсларда жамоамиз рақибларини 5:3 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

Бугун бўлиб ўтадиган ярим финал баҳсларида жамоамизга омад тилаймиз.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

@fitratuz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ТАЖВИДНИ ЎРГАНГУНЧА НАМОЗ ЎҚИМАЙ ТУРИШ КЕРАКМИ?

CАВОЛ: Мен сураларни кирил алифбосида ёд олганман. Муслим.уз каналида бир видео кўрдим унда намозни тажвид билан ўқимаган Аллоҳ сақласин гуноҳкор бўлади, деди. Шунга менда қўрқув бўлди, шунча йилдан бери намоз ўқиб гуноҳкор бўлганманми, деб. Тажвидни ўргангунча намоз ўқимай туриш керакми
?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта Қуръони каримни ҳоҳ намозда бўлсин ҳоҳ намоздан ташқарида бўлсин тажвид қоидасига мувофиқ ўқиш вожиб амаллардандир. Чунки Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: وَرَتِّلِ الْقُرْآنَ تَرْتِيلًا яъни, “Қуръонни тартил билан ўқи” (Муззаммил сураси, 4–оят). Шунинг учун имкон қадар тажвид қоидасини ўрганиш лозим. Лекин тажвид қоидаларини мукаммал билмайдиган кишилар намоз ўқимай туради деган гап йўқ. Беш вақт намоз фарз. Уни албатта адо қилиш керак. Шу билан бир қаторда тиловат қоидаларини ҳам ўзлаштириб борилади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази.

@FITRATUZ
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ЯХШИ ИШЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИСИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#duo

🤲 Фарзандлари намозхон бўлишини сўраш дуоси

﴿رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِنْ ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ﴾

Ўқилиши: “Роббижъалний муқиймас солаати ва мин зурриййатий Роббанаа ва тақоббал дуъааи”.

Маъноси: “Роббим! Мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул этгин” (Иброҳим сураси, 40-оят).

🌐@diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!

Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!

Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!

@diyonatli
ЕҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Еркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).

Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!

Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

САДАҚАНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЖУМА НАМОЗИДА САФЛАРНИ ТЎЛДИРИШ

CАВОЛ: Жума намозига борганимизда ҳаво иссиқ бўлганлиги учун баъзи одамлар сафларни тўлдиришга эътибор бермай, соя жойлардан туриб иқтидо қилишади. Орада очиқ жойлар қолганлигидан уларнинг намозлари тўғри бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда сафларни тўлдириш, текис қилиш ва орада очиқ жойлар қолдирмаслик борасида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан жуда кўп ҳадислар ворид бўлган. Шунинг учун намозхонлар сафларни тўлдириш, текис қилишга алоҳида эътибор қаратишлари керак бўлади. Аммо, сафларни тўлдириш ва текислигига эътиборсизлик қилиб намозларини адо қилсалар, гарчи намоз адо бўлсада, Ибн Обидийн роҳимаҳуллоҳнинг “Роддул Муҳтор”да келтиришларича таҳриман (ҳаромга яқин) макруҳ бўлади. Бу ўринда ҳавонинг иссиқ ёки совуқ бўлиши ва шу сабаб намозхонлар соя жойларга ўтиб олиши узр ҳисобланмайди. Балки машаққат зиёда бўлиши бериладиган ажрнинг ҳам зиёда кўпайишига сабаб бўлади.

و كذا الصعود علي سطح كل مسجد مكروه، و لهذا إذا اشتد الحر يكره أن يصلوا بجماعة فوق السطح، إلا إذا ضاق المسجد فحينئذٍ لايكره الصعود على سطحه للضرورة، و أما شدة الحر فلأنها لاتوجب الضرورة و إنما يحصل به زيادة المشقة و بها يزداد الأجر.

Шунингдек, заруратсиз масжид томида намоз ўқишлик макруҳдир.

Шунинг учун қаттиқ иссиқ бўлган вақт масжид томида жамоат билан намоз ўқишлик макруҳдир. Аммо, масжид торлик қилиб томга чиқишликнинг зарари йўқ. Иссиқнинг ўзи заруратни келтириб чиқармайди. Иссиқ сабабли машаққат ортади бу эса ажрни зиёда бўлишлигига сабаб бўлади
(Фатово Ҳиндия 5-жилд 322 бет. Нисобул иҳтисоб 32 бет).

Шуни ҳам ёдда тутиш лозим: Ушбу ҳолат масжид ҳудудидан ташқарида бўлса, иқтидо дуруст бўлмайди. Чунки иқтидо дуруст бўлиши учун имом ва муқтадийнинг макони бир бўлиши, яъни турган жойи бир бўлиши шартдир. Шуни эслатиб ўтиш керакки, Масжид саҳни ва ҳовлиси масжид ҳудуди ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

НАМОЗ ФАЗЛИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Duo

Илмни зиёда қилиш дуоси

﴿رَبِّ زِدْنِي عِلْماً﴾

Ўқилиши: "Робби зидний ъилман".

Маъноси: "Роббим, илмимни зиёда қилгин" (Тоҳа сураси, 114-оят).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@diyonatli
👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 12 - АВГУСТ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 04:00
⏱БОМДОД - 04:50 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:28
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:30
⏱ШОМ - 19:34
⏱ХУФТОН - 21:05

🔗 Улашинг: @diyonatli
#ҲАДИС

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Дунѐдаги зоҳидлик ҳалолни ҳаром қилиш билан ҳам, молни зое қилиш билан ҳам эмасдир. Лекин дунѐдаги зоҳидлик икки қўлингдаги нарсани Аллоҳнинг қўлидаги нарсадан кўра ишончлироқ деб билмаслигингдир, ўзингга етган мусибатнинг савобига етишни унинг сенга етмай қолишидан кўра кўпроқ исташингдир», дедилар».

Термизий ривояти

@diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ТЎЙ ВА МАРОСИМЛАР ОДОБИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

@diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

СУПУРГИ КУЛФАТ ОЛИБ КЕЛАДИМИ?

CАВОЛ: Супурги кулфат олиб келади, супурги фалокат, деган гап қанчалар рост? Шу ҳақида маълумот берсангиз?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Супурги тозалик асбобидир. У кулфат ва фалокат олиб келади деган гап асоссиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1😁1