This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МАВЛИДИ ШАРИФ МУБОРАК!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Азиз қадрдоним!
Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Рабиул аввал ойи барчамизга муборак бўлсин!
Муҳаммад алайҳиссаломга кўп салавоту саломлар йўллашни, сийратлари ва одобу ахлоқларини ҳаётимизга татбиқ қилишни насиб айласин.
Ҳақ таоло Қиёматда Ул зотнинг шафоатларига етиштирсин, Жаннатда эса Расулимизга қўшни қилсин.
Ҳурмат ила,
Шайх Нуриддин Холиқназар,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
🌐 @fitratuz

❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“СИЗНИ СОҒИНДИК, Ё РАСУЛУЛЛОҲ!”
16 сентябрь - Рабиул аввал ойининг биринчи кунидир. Мавлиди шариф ойи муборак бўлсин!
@diyonatli

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
@diyonatli
❤1👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 17 - СЕНТЯБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 04:47
⏱БОМДОД - 05:25 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:05
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:45
⏱ШОМ - 18:37
⏱ХУФТОН - 20:10
🔗 Улашинг: @diyonatli
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 17 - СЕНТЯБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 04:47
⏱БОМДОД - 05:25 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:05
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:45
⏱ШОМ - 18:37
⏱ХУФТОН - 20:10
🔗 Улашинг: @diyonatli
👍2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

👍3
#Ҳадис
Туфайл ибн Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бу зот Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига келиб, у зот билан бирга бозорга боришар эди. Туфайлнинг хабар беришларича, «Бозорга борарканмиз, Абдуллоҳ ибн Умар бирор ичак-чавоқ сотувчи ёки дўкондор ёки бирор мискинга йўлиқсалар, уларга салом берардилар». Туфайл айтдилар: «Кунларнинг бирида Абдуллоҳ ибн Умарнинг олдиларига бордим. Мени ўзлари билан бозорга эргаштирдилар. У зотга «Бозорда нима қиласиз, барибир олди-сотди қилмасангиз, нархларини сўраб, баҳолашмасангиз ва бозор мажлисларида ўтирмасангиз?» десам, у зот:
«Сен билан бу ҳақда ана бу ерда гаплашамиз», дедиларда, «Я абобатн» («эй қорин отаси»), дедилар (яъни, Туфайлнинг қоринлари катта бўлгани учун шундай атадилар). Сўнг яна: «Биз бу ерга салом сабабли, яъни йўлиққан кишиларимизга салом бериш учун келамиз», дедилар».
(Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тирилтириш учун бирортасини қолдирмай мана шундай амал қилишда бошқа саҳобалардан ажраб турардилар... - тарж.)
Имом Молик «Муватто» китобларида саҳиҳ иснод ила ривоят қилганлар.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ҚОРА СЕДАНА ИСТЕЪМОЛИ
CАВОЛ: Қора седанани қандай қилиб истеъмол қиламиз?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қора седанани даво экани ҳадиси шарифларда баён қилинган. Уни доналарини чайнаб ейиш ёки сиқиб чиқарилаган мойини истеъмол қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ҚОРА СЕДАНА ИСТЕЪМОЛИ
CАВОЛ: Қора седанани қандай қилиб истеъмол қиламиз?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қора седанани даво экани ҳадиси шарифларда баён қилинган. Уни доналарини чайнаб ейиш ёки сиқиб чиқарилаган мойини истеъмол қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...
Файзу баракотли кун тилаймиз!

Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Ассалому алайкум», деди. Унга жавоб қайтариб ўтирдиларда, ўнта савоб, дедилар. Сўнгра бошқа киши келдида, «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи», деди. Унга ҳам жавоб қайтариб ўтирдиларда, йигирмата савоб, дедилар. Сўнгра бошқа бир киши келдида, «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳу», деди. Унга ҳам жавоб қайтариб, ўттизта савоб, дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Ассалому алайкум», деди. Унга жавоб қайтариб ўтирдиларда, ўнта савоб, дедилар. Сўнгра бошқа киши келдида, «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи», деди. Унга ҳам жавоб қайтариб ўтирдиларда, йигирмата савоб, дедилар. Сўнгра бошқа бир киши келдида, «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳу», деди. Унга ҳам жавоб қайтариб, ўттизта савоб, дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ақида
Жаннат ва Дўзахнинг ҳақиқатда борлиги ва уларнинг йўқ бўлмаслиги (35-маъруза)
Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(105-106 бет)
Тўлиқ видео👉https://fb.watch/n7zY-1J39d/
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Жаннат ва Дўзахнинг ҳақиқатда борлиги ва уларнинг йўқ бўлмаслиги (35-маъруза)
Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(105-106 бет)
Тўлиқ видео👉https://fb.watch/n7zY-1J39d/
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Жаннат_ва_Дўзахнинг_ҳақиқатда_борлиги_ва_уларнинг_йўқ_бўлмаслиги
fitrat.uz
#Аудио
Жаннат ва Дўзахнинг ҳақиқатда борлиги ва уларнинг йўқ бўлмаслиги (35-маъруза)
Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(105-106 бет)
Маъноси: Жаннат ва дўзах ҳеч қачон фоний бўлмайди ва тугамайди. Аллоҳ таоло жаннат ва дўзахни халойиқни яратишдан аввал яратиб, икковининг аҳлини йўқдан бор қилди. Улардан хоҳлаганини Ўз фазли ила жаннатда, хоҳлаганини Ўз адли ила дўзахда қилди. Ўша бандаларнинг ҳар бири ўзи муяссар қилинганига амал қилгувчи ва унинг учун нима яратилган бўлса, ўшанга етиб борувчидир. Яхшилик ва ёмонлик бандаларга тақдир қилиб қўйилган.
Батафсил
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

ТАВОФНИ БЕТАҲОРАТ ҚИЛСА НИМА БЎЛАДИ?
CАВОЛ: Тавофи қудум ёки нафл тавофни бетаҳорат қилиб қўйса, бирор жарима лозим бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар қандай тавофда таҳоратли бўлиш вожиб саналади. Тавофи қудум суннат ҳисобланади. Суннат ва нафл тавофларни бетаҳорат қилиб қўйса, жиноят қилган бўлиб, жаримасига садақа лозим бўлади. Фарз ва вожиб тавофларни бетаҳорат қилиб қўйса, жонлиқ сўйиш ёки шу тавофнинг ўзини қайтариш вожиб бўлади.
ومن طاف طواف القدوم محدثا فعليه صدقة ...فإذا شرع في هذا الطواف وهو سنة يصير واجبا بالشروع ويدخله نقص بترك الطهارة فيجبر بالصدقة إظهارا لدنو رتبته عن الواجب بإيجاب الله وهو طواف الزيارة وكذا الحكم في كل طواف هو تطوع ولو طاف طواف الزيارة محدثا فعليه شاة ...وإن كان جنبا فعليه بدنة
“Тавофи қудумни бетаҳорат қилса, садақа вожиб бўлади. Чунки тавофи қудум суннат бўлсада, киришиш билан вожибга айланади. Уни бетаҳорат ҳолда қилиш камчилик ҳисобланади. Бу камчиликни садақа билан тўлдирилади. Чунки бу тавоф Аллоҳ таоло фарз қилган тавофи зиёратдан қуйида туради. Барча нафл тавофларда ҳам ҳукм шундай(Яъни садақа лозим бўлади). Агар тавофи зиёратни бетаҳорат қилса, қўй сўйиш, жунуб ҳолатда бажарса, будана (туя ёки қорамол) сўйиш вожиб бўлади”. (Ҳидоя). Валлоҳу аълам.

#Аудио #Маъруза
Жаннат ва Дўзахнинг ҳақиқатда борлиги ва уларнинг йўқ бўлмаслиги
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
Жаннат ва Дўзахнинг ҳақиқатда борлиги ва уларнинг йўқ бўлмаслиги
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
1-сабоқ
Кўчаларнинг номи
Марҳум онам доим зикрда бўлардилар. Ҳар вақт “Алҳамдулиллаҳ”, “Лаа илааҳа иллаллоҳ”, “Субҳаналлоҳ” каби гўзал салавотларни айтишдан чарчамасдилар. Бу борада бизларни ҳам шунга ундар эдилар.
Ҳамма ҳам зикр қилишга, зикрга одатланишга ҳаракат қилади. Лекин бир кун, икки кун, узоғи бир ҳафта зикр қилиб, кейин ташлаб қўяди. Биз ҳам ишларимизнинг кўплиги, дарсларимиз ва яна бошқа юмушларимизни баҳона қилардик.
Шу эътибордан онам ажойиб бир тадбирни йўлга қўйдилар: ҳар куни юрадиган кўчаларимизнинг номини айтадиган зикрларимиз номи билан номладилар. Масалан, “Субҳаналлоҳ” кўчаси, “Алҳамдулиллаҳ” кўчаси, яна бошқа бирини эса “Лаа илааҳа иллаллоҳ” кўчаси ва ҳоказо.
Энди биз қачон шу кўчалардан ўтадиган бўлсак, кўча номига мувофиқ зикрни айтиб кетадиган бўлдик. Бу жуда ажойиб тадбир бўлди. Чунки кўпинча тилимиз бекорчи гапларни гапириш билан банд бўларди. Вақт ўтиб биз бу зикрларни айтишга шу даражада ўрганиб қолдикки, ҳатто кўчаларнинг асл номларини эсимиздан чиқараёздик. Бирор жойни тушунтириш керак бўлганда ҳам ўша – ўзимиз номлаб олган зикрлар номи билан атар эдик.
Онам бу тадбирни бизга ўттиз йил аввал қўллаган эдилар. Мана ҳозир ёшим қирққа чиққан бўлса-да, ҳали-ҳануз ушбу одатимни тарк қилганим йўқ. Ҳар сафар ўша кўчалардан ўтсам онамнинг ҳақларига дуолар қилиб, зикрларни такрорлайман.
Биз ҳам фарзандларимизга ушбу усулни қўллаган ҳолда Аллоҳнинг зикрида бардавом бўлишни ўргатсак фойдадан холи бўлмайди, албатта.
"Фарзанд тарбиясидан 700 сабоқ" китобидан

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 19 - СЕНТЯБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 04:47
⏱БОМДОД - 05:30 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:07
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:45
⏱ШОМ - 18:33
⏱ХУФТОН - 20:05
🔗 Улашинг: @diyonatli
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 19 - СЕНТЯБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 04:47
⏱БОМДОД - 05:30 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:07
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:45
⏱ШОМ - 18:33
⏱ХУФТОН - 20:05
🔗 Улашинг: @diyonatli
Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@fitratuz
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@fitratuz
👏1
#Ҳадис
Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Жаброил (алайҳиссалом) сенга салом айтди», деганларида, мен ҳам: «Ва алайҳиссалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу» («У зотга ҳам Аллоҳнинг раҳмати, саломи ва баракаси бўлсин»), дедим».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Фойда: Оиша онамизнинг фазллари, фаришталарнинг одамларга салом йўллаши ва ғойибдан салом айтган кишига жавоб қайтаришнинг шартлиги маълум бўлмоқда.