Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.59K photos
4.45K videos
29 files
7.25K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ТАВОФНИ БЕТАҲОРАТ ҚИЛСА НИМА БЎЛАДИ?

CАВОЛ: Тавофи қудум ёки нафл тавофни бетаҳорат қилиб қўйса, бирор жарима лозим бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар қандай тавофда таҳоратли бўлиш вожиб саналади. Тавофи қудум суннат ҳисобланади. Суннат ва нафл тавофларни бетаҳорат қилиб қўйса, жиноят қилган бўлиб, жаримасига садақа лозим бўлади. Фарз ва вожиб тавофларни бетаҳорат қилиб қўйса, жонлиқ сўйиш ёки шу тавофнинг ўзини қайтариш вожиб бўлади.

ومن طاف طواف القدوم محدثا فعليه صدقة ...فإذا شرع في هذا الطواف وهو سنة يصير واجبا بالشروع ويدخله نقص بترك الطهارة فيجبر بالصدقة إظهارا لدنو رتبته عن الواجب بإيجاب الله وهو طواف الزيارة وكذا الحكم في كل طواف هو تطوع ولو طاف طواف الزيارة محدثا فعليه شاة ...وإن كان جنبا فعليه بدنة

“Тавофи қудумни бетаҳорат қилса, садақа вожиб бўлади. Чунки тавофи қудум суннат бўлсада, киришиш билан вожибга айланади. Уни бетаҳорат ҳолда қилиш камчилик ҳисобланади. Бу камчиликни садақа билан тўлдирилади. Чунки бу тавоф Аллоҳ таоло фарз қилган тавофи зиёратдан қуйида туради. Барча нафл тавофларда ҳам ҳукм шундай(Яъни садақа лозим бўлади). Агар тавофи зиёратни бетаҳорат қилса, қўй сўйиш, жунуб ҳолатда бажарса, будана (туя ёки қорамол) сўйиш вожиб бўлади”. (Ҳидоя). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Аудио #Маъруза

Жаннат ва Дўзахнинг ҳақиқатда борлиги ва уларнинг йўқ бўлмаслиги

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
1-сабоқ

Кўчаларнинг номи


Марҳум онам доим зикрда бўлардилар. Ҳар вақт “Алҳамдулиллаҳ”, “Лаа илааҳа иллаллоҳ”, “Субҳан­аллоҳ” каби гўзал салавотларни айтишдан чарчамасдилар. Бу борада бизларни ҳам шунга ундар эдилар.

Ҳамма ҳам зикр қилишга, зикрга одатланишга ҳаракат қилади. Лекин бир кун, икки кун, узоғи бир ҳафта зикр қилиб, кейин ташлаб қўяди. Биз ҳам ишларимизнинг кўплиги, дарсларимиз ва яна бошқа юмушларимизни баҳона қилардик.

Шу эътибордан онам ажойиб бир тадбирни йўлга қўйдилар: ҳар куни юрадиган кўчаларимизнинг номини айтадиган зикрларимиз номи билан номладилар. Масалан, “Субҳаналлоҳ” кўчаси, “Алҳамдулиллаҳ” кўчаси, яна бошқа бирини эса “Лаа илааҳа иллаллоҳ” кўчаси ва ҳоказо.

Энди биз қачон шу кўчалардан ўтадиган бўлсак, кўча номига мувофиқ зикрни айтиб кетадиган бўлдик. Бу жуда ажойиб тадбир бўлди. Чунки кўпинча тилимиз бекорчи гапларни гапириш билан банд бўларди. Вақт ўтиб биз бу зикрларни айтишга шу даражада ўрганиб қолдикки, ҳатто кўчаларнинг асл номларини эсимиздан чиқараёздик. Бирор жойни тушунтириш керак бўлганда ҳам ўша – ўзимиз номлаб олган зикрлар номи билан атар эдик.

Онам бу тадбирни бизга ўттиз йил аввал қўллаган эдилар. Мана ҳозир ёшим қирққа чиққан бўлса-да, ҳали-ҳануз ушбу одатимни тарк қилганим йўқ. Ҳар сафар ўша кўчалардан ўтсам онамнинг ҳақларига дуо­лар қилиб, зикрларни такрорлайман.

Биз ҳам фарзандларимизга ушбу усулни қўллаган ҳолда Аллоҳнинг зикрида бардавом бўлишни ўргатсак фойдадан холи бўлмайди, албатта.

"Фарзанд тарбиясидан 700 сабоқ" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍3
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 19 - СЕНТЯБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 04:47
⏱БОМДОД - 05:30 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:07
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:45
⏱ШОМ - 18:33
⏱ХУФТОН - 20:05

🔗 Улашинг: @diyonatli
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


@fitratuz
👏1
#Ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Жаброил (алайҳиссалом) сенга салом айтди», деганларида, мен ҳам: «Ва алайҳиссалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу» («У зотга ҳам Аллоҳнинг раҳмати, саломи ва баракаси бўлсин»), дедим».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Фойда: Оиша онамизнинг фазллари, фаришталарнинг одамларга салом йўллаши ва ғойибдан салом айтган кишига жавоб қайтаришнинг шартлиги маълум бўлмоқда.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ВИТР НАМОЗИНИНГ ҚАЗОСИ

CАВОЛ: Витр намозининг қазоси 4 ракат ўқиладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Витр намозини қазоси ҳам уч ракат ўқилади. Бу "Қазо ҳам адо кабидир", деган қоидага биноандир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

Ҳижратдан аввалги 54–53 йиллар (милодий 570 йил охири ёки 571 йил боши)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оталари Абдуллоҳ 25 ёшида Мадинада вафот этди.

Ҳижратдан аввалги 53 йил, муҳаррам ойи (милодий 571 йил февраль охири ёки март боши)
– «Фил воқеаси» cодир бўлган.

Ҳижратдан аввалги 53 йил рабиъул аввал ойининг 8, 9, 10 ёки 12 куни (милодий 571 йил 19–23 апрель)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топдилар.

Ҳижратдан аввалги 49 йил (милодий 575 йил)
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўрт ёшликларида «Шаққус садр» ҳодисаси рўй берди ва у Зот мушфиқ оналари Оминанинг бағрига қайтдилар.

Ҳижратдан аввалги 47 йил (милодий 577 йил):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олти ёшликларида оналари Омина билан Мадинага бордилар;
– қайтаётганларида оналари Абво деган сўлим қишлоқда вафот этди;
– у Зот меҳрибон боболари Абдулмутталиб қарамоғида қолдилар;

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Фиқҳ

Садақаи фитр (35-маъруза)

Тўлиқ видео👉 https://fb.watch/n7I__saUD7/


Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Audio
#Видео #Фиқҳ

Садақаи фитр (35-маъруза)

Фитр садақаси шариатга киритилишига қуйидаги оят ва ҳадислар далилдир: Аллоҳ таоло:
قد أَفْلَحَ مَن تَزَكَّى وَذَكَرَ اسْمَ رَبِّهِ فَصَلَّى
«Батаҳқиқ, ким закот-ла покланса ва Роббиси исмини зикр килса, нажотга эришур», деган («Аъло» сураси, 14-15-оят).

👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ТАСАВВУФ ҲАҚИДА ТАСАВВУР

Тасаввуф инсонни руҳий жиҳатдан тарбиялайдиган, қалбини поклаб, Аллоҳни танитадиган, бандани Аллоҳга етказадиган илмдир. Лекин, афсуски, айримлар билса-билмаса, нафс қутқусига учиб, тасаввуфни ниқоб қилиб олиб, ўзларича мурид овлаб юришади. Бу эса Ислом таълимотига мутлақо зиддир.

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ҳамда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов бошчилигида Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятидан бир гуруҳ имомлар вилоятдаги масжидларга ташриф буюриб, тасаввуфнинг асл моҳиятини намозхонларга тушунтирдилар.

Тасаввуф, Абу Райҳон Беруний таъбири билан айтганда, донишмандликдир. Чунки донишманд инсон Раббисини танийди, унинг амрларига бўйсуниб, қайтариқларидан қочади.

Ҳусайн Воиз Кошифий ҳазратлари тасаввуфнинг етти асоси ҳақида тўхталади:
1) тахлия, яъни холи бўлмоқ, қалбни бўшатмоқ ва яхши, мақталган ахлоқ; 2) тасаввуфни тасфия, яъни руҳни ағёр-бегонадан тозалаш; 3) хузуъ, яъни нафсни жиловлаш, хоксорлик ва жонсипорлик намунасини кўрсатиш; 4) тасаввуф даъвосини тарк этиш ва маъноларни халқдан яшириш. Яъни, киши то даъводан воз кечмаса, маънога етмас ва то ўз маъноларини яширин тутмаса, тасаввуфдан баҳра топмайди; 5) ибодат ҳуснига ишорат; 6) нафсни хор тутиш ва амрни азиз тутиш; 7) барча адабдир ва кимки фақр (дарвешлик) одобидан бирига ўзини вобаста этмаса, тасаввуфдан фақат номгина билади.

Эътибор берилса, тасаввуф гўзал ахлоққа эга бўлиш, нафсни поклаш ва Рабб таолонинг жамолига ошиқишдан бошқа нарса эмас.

Шундай экан, сохта тариқатчилардан эҳтиёт бўлайлик. Тасаввуф, улар даъво қилаётганидек, фақат мурид овлашдан иборат эмас.

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Тарбия

2-сабоқ

Мукофот карточкалари

Мен фарзандларим тарбиясида ажойиб усулдан фойдаланаман. Рангли қоғозлардан бир нечта карточкалар тайёрлаб, уларнинг бир тарафига фарзандларимга ёқадиган мукофот турларини ёзиб чиқаман.

Масалан: “15 дақиқа компьютер ўйнаш”, “Ҳайвонот боғига бориш”, “Дам олиш кунлари муз саройига бориш”, “Твикс”, “Сникерс”, “Музқаймоқ”.

Кейин буларга қўшимча тарзда фарзандларим ўзлари ёқтирган мукофотларни айтиб туришади. Уларни ҳам ёзиб, мукофот карточкалари салмоғини кўпайтираман ва ўз вазифаларини вақтида бажарган фарзандларимга ушбу карточкалардан бирини танлашларини айтаман.

Карточкаларни танлашларидан аввал мукофотлари ёзилган томонини кўринмайдиган қилиб ўгириб қўяман. Шунда улар “Менга бугун қандай мукофот чиқар экан-а!” деган қизиқиш билан ўз вазифаларини сусткашликка йўл қўймай бажаришади.

Масалан, беш вақт намозни ўз вақтида адо этсалар, улар олдимга келиб ўша карточкалардан бирини танлашади ва унда ёзилган мукофотга эга бўлишади. Беш маҳал намозни адо этишга одатланиб бўлишгач, мукофот карточкаларидан Қуръон ёдлатишда ҳам фойдаланса бўлади.

Бундан ташқари мактабдаги ҳар кунлик вазифаларни бажаришга дангасалик қилган пайтларида ҳам бу карточкаларни қўллаш айни муддаодир.

Таътил пайтида эса болажонларни Қуръон ёдлашга, бадиий китоблар ўқишга қизиқтириш керак. Бунда ҳар куни маълум миқдордаги бетни ёд олиш ёки мутолаа қилиш вазифа қилиб қўйилади. Кунлик вазифа бажарилиши эвазига эса карточкалардан бирини танлаш имконияти тақдим этилади.

Мен бу усулдан анчадан бери фойдаланаман. Бунинг самарасини кўрдим. Шу тарзда фарзандларимни яхши ишларга одатлантиришга муваффақ бўлдим.

(Тўғри, сизда “Агар болани фақат бирор нарса эвазига иш бажарадиган қилиб ўргатиб қўйилса, кейин бола шунга одатланиб қолса, бирор нарса бермасангиз, ҳеч нарса қилмайдиган бўлиб қолмайдими, унинг ўрнига болада “ихлос”, “фидойилик” каби тушунчаларни шакллантириш керак эмасми?!” деган эътирозий фикрлар пайдо бўлиши мумкин.

Бу фикрларда ҳам жон бор. Лекин бу услуб тарбиянинг дастлабки босқичларида амалга оширилади. Чунки бу даврда болага ҳар қанча гапирманг, фойдаси камроқ бўлади. Шунинг учун болани даставвал рағбатлантиришлар билан аста-секин кўникмаларга одатлантирган маъқул.

Болаларга улғая боргани сари ихлос ҳақида, барча амалларни холис Аллоҳ учун бажариш кераклиги ҳақида тушунчалар беринг. Уларга “Болажоним, бу карточкалар менинг мукофотим. Лекин Аллоҳнинг мукофоти бошқача бўлади. Менинг тайёрлаган бу мукофотларим сенинг тасаввурингга келиши мумкин бўлган мукофотлар. Лекин Аллоҳнинг сенга берадиган мукофотлари кўзинг кўрмаган, қулоғинг эшитмаган ва хаёлингга ҳам келмаган мукофотлар бўлади.

Мен сенга бажарган ҳар бир вазифанг учун битта ёки иккита карточка беришим мумкин. Аллоҳ таоло эса сенга ўнлаб, балки юзлаб “карточка”лар беради. Энг қизиғи, менинг карточкаларим тугайди, Аллоҳнинг “карточка”лари эса ҳеч қачон тугамайди. Энди сен айтгин-чи, сенга менинг карточкаларим афзалми ёки Аллоҳникими?” дея ўткинчи дунё билан ҳақиқий ҳаётнинг фарқини англатиб боринг.

Шу жиҳатлар ҳам ҳисобга олиниб, бу услуб қўлланиладиган бўлса, келажакда фарзандларингиз баркамол комил инсон бўлиб етишадилар, иншоаллоҳ. Тарж.)

"Фарзанд тарбиясидан 700 сабоқ" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
#Аудио #Маъруза

Садақаи фитр

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 20 - СЕНТЯБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 04:47
⏱БОМДОД - 05:30 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:07
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:45
⏱ШОМ - 18:31
⏱ХУФТОН - 20:05

🔗 Улашинг: @diyonatli
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!

@diyonatli
👍1
#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор гап айтсалар, эшитувчи уни англагунича уч марта қайтарардилар. Агар бирор жамоага бориб салом берсалар, уч марта салом берардилар.

Имом Бухорий ривоятлари

Фойда: Агар жамоат кўп бўлса шундай қилинади.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Диний тоқатсизлик, исломофобия ҳолатларига асло йўл қўйиб бўлмайди", - Шавкат Мирзиёев

➖Сўнгги пайтларда айрим мамлакатларда кўзга ташланаётган диний тоқатсизлик, исломофобия ҳолатларига асло йўл қўйиб бўлмайди
, деб ҳисоблайман.

Жаҳон миқёсида динлараро бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистонда ЮНЕСКО шафелигида Динлараро мулоқот ва бағрикенглик халқаро марказини ташкил этишни таклиф қиламиз”.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқдан

Манба: @uzauz

Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @mp3muslim | @diniysavollar
🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳий_тарбия

Нафс ва уни поклаш (2-маъруза)

«Руҳий тарбия» китобидан.

Тўлиқ видео
👉https://youtu.be/MS-D0Gj69XM

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
Нафс ва уни поклаш
fitrat.uz
#Аудио #Руҳий_тарбия

Нафс ва уни поклаш (2-маъруза)

Қуръони каримда зикр қилинган нафс ҳолатга қараб турли сифатларга эга бўлади.

1. Гоҳида «хотиржам нафс» бўлиши мумкин.

Аллоҳ таоло «Фажр» сурасида: «Эй хотиржам нафс! Роббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолда қайт! Бас, бандаларим ичига киргин! Ва жан-натимга киргин!» деган (27–30-оятлар).

Бундай нафс шаҳватлар ила курашда ғолиб бўлиб, сокинлик касб қилган нафсдир. Шунинг учун, у мутмаъинна – хотиржам нафс деб аталади.

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍3
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


@diyonatli
👍2👏1