Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.59K photos
4.45K videos
29 files
7.25K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@diyonatli
#Ҳадис

Абу Журай ал-Ҳужаймий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб: «Алайкассалом, эй Аллоҳнинг Расули», десам, у зот: «Алайкассалом» деб айтмагин. Чунки «Алайкассалом» ўликларнинг саломидир», дедилар.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

@fitratuz
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#siyrat

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ КЎРИНИШЛАРИ

Баро розияллоҳу анҳудан: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари қиличга ўхшармиди?” деб сўрашди. Шунда: “Йўқ. Тўлин ойга ўхшар эди”, деб жавоб берди (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).

🌐 @fitratuz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

НЕЧА МАРТА ТАВОФ ҚИЛГАНИДА ШАК ҚИЛГАН КИШИНИНГ ҲУКМИ

CАВОЛ: Тавоф қилаётиб саноқда адашиб кетиб, қанча айланганини билмай қолса, тавоф қилаётган қандай йўл тутади?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу саволга ҳаж ва умра масалаларига бағишлаган “Иршодус сорий” китобида келган маълумотни жавоб сифатида тақдим этамиз:

ولو شك في عدد الأشواط ) أي بالزيادة أو النقص في طواف الركن ) أي ركن الحج أو العمرة ( اعاده ) أي احتياطة ( ولا يبني على غالب ظنه ...ثم مفهوم المسألة أنه إذا شك في عدد أشواط غير الركن لا يعيده بل يبني على غلبة ظنه لأن أمر غير الفرض مبني على التوسعة والظاهر أن طواف الواجب في حكم الركن لأنه فرض عملي

“Зиёратчи рукн тавофнинг айланасида шак қилиб қолса, ўша шак қилган айланасини қайтариб қилади. Гумонига қай томонга бошлашига қараб иш тутмайди. Масаланинг моҳияти шуки, тавоф қилаётган киши рукн бўлмаган тавоф айланасида шак қилса, қайта қилмайди, балки гумони қай томонга бошлашига қараб иш тутади. Вожиб тавофлар ҳам рукн тавофнинг ҳукмида бўлади. Чунки вожиб амал амалий фарз ҳисобланади”.

Агар зиёратчи тавоф қилиб бўлгандан кейин кўнглига ана шундай шак келса, кейинги ибодатида давом этаверади, қалбидаги шакка қулоқ солмайди. Чунки тавофдан кейинги шак-шубҳаларнинг эътибори қолмайди. Аммо бирорта ишончли одам, “Тавофда еттита эмас, олтита айлана қилдингиз” деб аниқ ишонч билан айтса, ўша биттани бажариб қўяди. (“Ғунятун носик”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
😍1
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

Ҳижратдан аввалги 9 йил (нубувватнинг 5 йили ўрталари / милодий 614 йил):
– мушрикларнинг жабр-зулмлари кучайиб кетди;
– Аммор розияллоҳу анҳунинг онаси Сумайя сўнг отаси Ёсир ўлдирилди;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Арқам розияллоҳу анҳунинг уйига кўчиб ўтиб, у ерни даъват маркази ва таълим-тарбия масканига айлантирдилар.

Ҳижратдан аввалги 9 йил, ражаб ойи (нубувватнинг 5 йили / милодий 614 йил апрель-май):
– 16 нафар саҳоба Ҳабашистонга ҳижрат қилди (бу Ислом тарихида «Ҳабашистонга қилинган биринчи ҳижрат» номи билан қайд этилган).

Ҳижратдан аввалги 9 йил, рамазон ойи (нубувватнинг 5 йили / милодий 614 йил июнь-июль):
– «Ғарониқ» воқеаси бўлди.

Ҳижратдан аввалги 9 йил, шаввол ойи (нубувватнинг 5 йили / милодий 614 йил июль-август):
– муҳожирлар Ҳабашистондан қайтиб келишди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

@diyonatli
👍2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 24 - СЕНТЯБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 04:53
⏱БОМДОД - 05:35 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:12
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:35
⏱ШОМ - 18:25
⏱ХУФТОН - 19:55

🔗 Улашинг: @diyonatli
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Суворий пиёдага, пиёда ўтирганга ва озчилик кўпчиликка салом беради», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Бухорий ривоятларида: «Кичик каттага» бўлиб келган.

Фойда: Мана шу тарзда салом бериш маҳбубдир. Имом Муҳаллаб бунинг ҳикматини қуйидагича шарҳлайдилар: Чунки пиёда юрувчи кирувчи кишига ўхшайди. Шунинг учун саломни аввал бериши аълороқ. Кичик ёшли катталарни ҳурмат қилиб, уларга нисбатан тавозуъли бўлишга буюрилган. Суворий яъни бирор нарса миниб олган киши ўша миниб олган нарсасига фахрланиб кибрланмаслиги учун саломни аввал беради. Озчилик кўпчиликка салом беришига сабаб, кўпчиликнинг ҳаққи озчиликка қараганда кўпроқдир. Исломда салом бериш одоби мана шу кўринишда бўлади.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ИЛМСИЗЛАР РАСУЛУЛЛОҲ НОМИДАН ГАПИРСАЛАР

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbX
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

Ҳижратдан аввалги 8 йил (нубувватнинг 6 йили / милодий 614-615 йил):
– 100-102 нафар саҳоба Ҳабашистонга ҳижрат қилишди (бу Ислом тарихида «Ҳабашистонга қилинган иккинчи ҳижрат» номи билан қайд этилган);
– Қурайш раҳбарияти муҳожирларни Ҳабашистондан қайтариб олиб келишга уриниб кўрди;
– Қурайшнинг макр-ҳийласи фойда бермагач, Маккада қолган саҳобаларга, айниқса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан зулмни кучайтиришди, ҳатто у Зотни Абу Жаҳл ўлдирмоқчи ҳам бўлди.

Ҳижратдан аввалги 8 йил охири, зулҳижжа ойи (нубувватнинг 6 йили / милодий 615 йил сентябрь):
– Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу мусулмон бўлди;
– уч кундан сўнг Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу мусулмон бўлди ва Форуқ (ҳақ билан ботилни ажратувчи) деган ном олди;
– Маккадаги саҳобаларнинг кўкракларига сал бўлса-да, шамол тегди;
– Қурайш раҳбарияти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни даъватдан тўхтатиш учун имкониятидаги бор нарсани беришга рози бўлиб, у Зот билан келишиш ҳаракатига тушди, музокаралар олиб борди, ҳатто ибодат масаласида савдолашди ҳам;
– бу уринишлар самара бермагач, яҳудийлардан маслаҳат ҳам сўраб кўрди;
– Ой охирида Абу Толиб бани Ҳошим ва бани Мутталиб уруғларини ўз жиянлари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳимоя қилишга чақирди, улар ҳам ўша пайтда қаттиқ ривожланган қариндош-уруғчилик ҳамиятидан келиб чиқиб, унинг таклифини қабул қилишди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ақида

Иститоъат ва унинг турлари (36-маъруза)

Тўлиқ видео: https://youtu.be/KQ1D--83AJE

Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(107-108 бет)

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Иститоъат ва унинг турлари
fitrat.uz
#Аудио

Иститоъат ва унинг турлари

Манба:
Шарҳу Ақидатут-Таҳовий
Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(107-108 бет)

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Фиқҳ

Фитрнинг вожиб бўлиш шартлари (36-маъруза)

Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/42u3Rh5LX-A

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
❤1
ФИТРНИНГ ВОЖИБ БЎЛИШ ШАРТЛАРИ
fitrat.uz
#Аудио #Фиқҳ

Фитрнинг вожиб бўлиш шартлари (36-маъруза)

Садақаи фитр хур, мусулмон ва ўсмаса хам закот нисобига молик бўлган одамга вожиб бўлади. Бир кишининг нисобга етган моли бўлиб, у ўсадиган бўлса, закот берар эди. Аммо садақаи фитрда молнинг ўсиши шарт эмас. Нисобга етса, бўлди. Ўсмаса ҳам, садақаи фитр бериши вожиб бўлаверади...

👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 25 - СЕНТЯБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 04:54
⏱БОМДОД - 05:35 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:13
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:35
⏱ШОМ - 18:24
⏱ХУФТОН - 19:55

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍3
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...

Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!

@diyonatli
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Агар сизларнинг бирингиз биродарига йўлиқса, унга салом берсин. Агар улар орасини дарахт ё девор ёки тош тўсиб қўйиб, сўнгра унга яна йўлиқса, яна салом берсин», дедилар.

Абу Довуд ривоятлари.

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ФАРЗАНДГА БЕРИЛАДИГАН ЭНГ ОЛИЙ ТУҲФА

Шайх Нуриддин Холиқназар

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbX
👍1
Асраб олинган фарзанд

САВОЛ: Ассалому алайкум! Мени иккита қиз фарзандим бор эди биз аёлим билан учинчисига ўғил ниятда Аллохдан сўраб харакат қилдик орадан 8 йил вақт ўтди лекин аёлимни бўйида бўлмади. Биз ўғил фарзанд сақлаб олишга қарор қилдик ва 3-4 та одамларга мурожат қилдик ва лекин орадан хеч қанча вақт ўтмасдан аёлим хомиладор бўлиб қолди ва қиз фарзанд кўрдик. Бир ойдан кейин халиги айтилган жойлардан бири телефон қилиб радомда бир аёл ўғил фарзандини ташлаб кетишяпти, сен уни боқиб олансанми дейишти. У қиз хали турмушга чиқмаган экан. Яни янги туғилган чақалоқ бор васийликка олансанми дейишти. Биз чақалоқни асраб олдик ва аёлим уни хам эмизиб бирга катта қилиб келяпмиз уларни исмини Фотима ва Хусанбой деб номладик хозир улар 9-ёшга тўлишяпти биз Хусанбойга хамма хақиқатни нечи ёшида айтишимиз керек? Болани келажагида айтилгандан кейин қандай ўзгаришлар бўлиши мумкун?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Катта бўлганида ҳолатига қараб айтасиз. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@FITRATUZ
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

Ҳижратдан аввалги 7 йил боши, муҳаррам ойи (нубувватнинг 7 йили / милодий 615 йил октябрь):
– Қурайш раҳбарияти Дорун Надва (Макка парламенти)да мажлис ўтказиб, бани Ҳошим, бани Мутталиб уруғлари билан мусулмонларни иқтисодий ва ижтимоий қамал қилишга қарор қилди ҳамда уларни роса 3 йил Абу Толиб дарасида қамал қилди.

Ҳижратдан аввалги 5 йил (нубувватнинг 9 йили / милодий 617 йил):
– Ойнинг иккига бўлиниши мўъжизаси рўй берди.

Ҳижратдан аввалги 4 йил боши, муҳаррам ойи (нубувватнинг 10 йили / милодий 618 йил сентябрь):
– Қурайш тузган зулмкор битим бузилиб, қамал бекор қилинди.

Ҳижратдан аввалги 4 йил, ражаб ойи (нубувватнинг 10 йили / милодий 619 йил февраль-март):
– Абу Толиб саксон етти ёшида оламдан ўтди;
– Қурайш мушриклари яна ҳадларидан ошиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга очиқчасига озорлар бера бошлашди.

Ҳижратдан аввалги 4 йил, рамазон ойи (нубувватнинг 10 йили / милодий 619 йил апрель-май):
– Хадича онамиз олтмиш беш ёшларида вафот этдилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA