Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.59K photos
4.45K videos
29 files
7.25K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

МАДИНА ДАВРИ

Ҳижрий 1 йил, 1 рабиъул аввал, душанбага ўтар кечаси (милодий 622 йил 12 сентябрь):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккадан Ясриб (Мадина) сари ҳижрат қилдилар.

Ҳижрий 1 йил, 8 рабиъул аввал, душанба куни (милодий 622 йил 19 сентябрь):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ясриб (Мадина) вилоятининг илк қишлоғи Қубога кирдилар.

Ҳижрий 1 йил, 8–12 рабиъул аввал (милодий 622 йил 19–23 сентябрь):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошчиликларида Қубо қишлоғида «Тақво асоси»га масжид қурилди (Қубо номини олган бу масжид Ислом тарихида илк қурилган масжид ҳисобланади).

Ҳижрий 1 йил, 12 рабиъул аввал, жума куни (милодий 622 йил 23 сентябрь):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қубо қишлоғи билан Ясриб (Мадина) шаҳри ўртасидаги бани Солим ибн Авф водийсида биринчи жума намозини юз кишилик жамоат билан ўқидилар;
– жума намозидан сўнг Ясриб (Мадинаи мунаввара)га кирдилар ва Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳунинг бўш уйига жойлашдилар;
– «сўкиш, ҳақорат қилиш» маъноларидаги «Ясриб» номи «Мадинатур Расул», «Мадинатун Набий» (Пайғамбар шаҳри) деб, кейинчалик қисқариб «Мадина», «Мадинаи мунаввара» деб, атала бошлади;
– бир неча кун ўтиб Мадинага Савда онамиз, Фотима, Умму Кулсум, Усома ибн Зайд ва Умму Айманлар ҳамда Абдуллоҳ ибн Абу Бакр розияллоҳу анҳум оиласи билан келишди;
– шундан кейин биринчи бўлиб, Масжиди Набавийни қуриш ишлари бошланди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

АЛЛОҲНИ ЗИКР ҚИЛСАК ҚАЛБ ХОТИРЖАМЛИГИГА ЭРИШАМИЗ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


@diyonatli
❤‍🔥1
Ассалому алайкум!

Азиз устозлар, муҳтарам мураббийлар, қадрли муаллиму ўқитувчилар!

Сизларни бугунги айём билан чин қалбдан муборакбод этамиз!

Танингизга соғлиқ, хонадонларингизга қут-барака, оилавий тотувлик, қалбларингизга қувонч ва албатта, масъулиятли, шарафли касбингизда доимо муваффақият ва зафарлар тилаб қоламиз.

Аллоҳ таоло касб-корингизга баракотлар ва ажру савоблар ато қилсин. Кўзларингиз фақат ўқувчи ва шогирдларингизнинг ютуқлари сабаб қувонч кўз ёшларидан намлансин.

Aйёмингиз муборак бўлсин асл эҳтиром эгалари!!!


@diyonatli
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ҲАҚИҚИЙ ТАРИҚАТЧИЛАР

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Маҳси ҳақида

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, бугунги кунда урф бўлган чармдан бўлган юпқа, ичида юнги йўқ маҳсиларга масҳ тортиш жоизми? “Мўминнинг меърожи”да урф бўлган маҳсиларга масҳ тортиш жоизмас дейилган. Илтимос шу ҳақида маълумот берсангизлар.

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Сиз айтган китобдаги матнларни қандай бўлса шундай қилиб қуйида келтирамиз. Маҳсига масҳ тортишнинг шартлари: 1. Пойабзал тўпиқларни беркитган бўлиши шарт; 2. Оёқнинг кичик бармоқларидан учтаси кўринадиган миқдорда йиртиқ бўлмаслиги шарт; 3. Сув ўтмайдиган бўлиши шарт. Бугунги кундаги урф бўлган юпқа пайпоқларга масҳ тортиш жоиз эмас; 4. Камида бир фарсах, яъни 5544 метр масофа йўл юрганда ҳам йиртилиб кетмаслиги шарт («Муъжамул луғатул фуқаҳо»). (“Мўминнинг меърожи” китобидан). Бундан кейин ўқишда эътиборлироқ бўласиз деган умиддамиз. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

Ҳижрий 1 йил, рамазон ойи (милодий 623 йил март):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу амирлигида ўттиз кишилик муҳожирлар жамоасини Қурайшнинг Шомдан келаётган Абу Жаҳл бошлиқ уч юз кишилик карвонини қарши олиш учун юбордилар (бу ҳарбий юриш Ислом тарихида «Сийфул баҳр» сарияси деб номланган).

Ҳижрий 1 йил, шаввол ойи (милодий 623 йил апрель):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Убайда ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу бошлиқ олтмиш кишилик муҳожирлар жамоасини ҳарбий амалиёт учун юбордилар (улар Батни Робиғ деган жойда Абу Суфён бошлиқ икки юз кишилик гуруҳга дуч келдилар. Икки тараф бир-бирига камон ўқлари узишди, бироқ жанг бўлмади. Бу Ислом тарихида «Робиғ» сарияси деб аталади).

Ҳижрий 1 йил, зулқаъда ойи (милодий 623 йил май):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу бошлиқ йигирма кишилик гуруҳни Қурайш карвонини қаршилаш учун юбордилар ва уларга Харрордан у ёғига ўтмасликни буюрдилар (улар яёв ҳолда, кундузлари яшириниб ётиб, тунлари йўл босиб, бешинчи кун деганда Харрорга етиб бордилар. Бироқ маълум бўлишича, карвон бир кун олдин ўтиб кетган экан. Бу Ислом тарихида «Харрор» сарияси деб аталади).

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ақида

Банданинг иш ҳаракати борасида (37-маъруза)

Манба
: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(109-110 бет)

Тўлиқ видео: https://youtu.be/ISu3AaNT_s4

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Банданинг иш ҳаракати борасида
fitrat.uz
#Аудио

Банданинг иш ҳаракати борасида (37-маъруза)

Манба:
Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(109-110 бет)

Маъноси: Бандаларнинг амаллари Аллоҳнинг яратганидир. Уларни касб қилиш эса бандалар тарафидандир. Аллоҳ таоло бандаларга тоқатлари етадиган нарсаларнигина юклагандир. Бандаларнинг тоқатлари У Зот юклаган нарсагагина етади. Бу “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ” калимасининг тафсири шудир.

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 2 - ОКТЯБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 05:03
⏱БОМДОД - 05:45 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:20
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:25
⏱ШОМ - 18:11
⏱ХУФТОН - 19:45

🔗 Улашинг: @diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

@diyonatli
👍2
#Ҳадис

Килда ибн Ҳанбал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб, олдиларига кирдимда, салом бермадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қайтиб, бошидан «Ассалому алайкум, кираверайми?» дегин», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ИБОДАТНИНГ ЛАЗЗАТИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Дуо сўралса

CАВОЛ
: Ассалому алайкум! Бизнинг тeнгдошларимиздан айримлари уйлана бошлади ва баъзилари никоҳ тўйларида дуои хайр қилишни сўрашди. Шундай пайтда қанақа дуо билан уларни талабларини бажараман?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Кўнглингизга келган доуи хайрни қилинг. Дуо қилишдан аввал : “Эй Аллоҳим буларнинг ҳолига нима муносиб бўлса, ўша дуони менинг қалбимга солгин” деб Аллоҳдан сўранг. Машойихлар бирор саволга жавоб беришдан ёки кимнидир ҳаққига дуо қилишдан аввал тездан Аллоҳга боғланар ва “бу инсоннинг саволига муносиб жавобни, ҳолига муносиб дуо ва тилакни менинг қалбимга солгин” дейдилар. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

Ҳижрий 2 йил, сафар ойи (милодий 623 йил август):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари етмиш кишилик муҳожирлар гуруҳига бош бўлиб, Қурайш карвонини қаршилашга чиқдилар. Ваддон деган жойгача етиб бордилар, аммо бирон ёмонликка дуч келмадилар (бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг биринчи ғазотлари бўлиб, «Абво» ва «Ваддон» ғазоти[6] деб аталади);

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу сафарларида бани Зомра қабиласининг раиси Амр ибн Махший билан тинчлик битимини тузиб қайтдилар;
– Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу Фотима розияллоҳу анҳога уйландилар.

Ҳижрий 2 йил, рабиъул аввал ойи (милодий 623 йил сентябрь):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларидан икки юз киши ҳамроҳлигида Қурайшнинг Умайя ибн Халаф Жумаҳий бошлиқ юз кишилик, икки минг беш юз туядан иборат карвонига қарши йўлга чиқдилар. Разво ноҳиясининг Бувот деган жойигача бордилар ва бирон ёмонликка дуч келмасдан Мадинага қайтиб келдилар (бу Ислом тарихида «Бувот» ғазоти деб аталади);

– Курз ибн Жобир Фиҳрий бошлиқ мушрикларнинг кичик бир гуруҳи Мадина яйловларига босқин уюштириб, мусулмонларнинг чорва молларидан бир қисмини ҳайдаб кетганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам етмиш нафар саҳоба билан уларнинг ортидан қувиб чиқдилар ва Бадр ноҳиясининг Сафавон водийсигача бордилар. Бироқ Курзнинг гуруҳини топа олмай ортларига қайтдилар (бу Ислом тарихида «Сафавон», «Биринчи Бадр» ва «Кичик Бадр» ғазоти деб аталади).

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ҲАР КИМ ЖАННАТДА ЎЗИ ЯХШИ КЎРГАН ИНСОНИ БИЛАН БЎЛАДИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Тарбия

6-сабоқ

Она сути

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Кимни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бир таом билан таомлантирса, “Аллоҳим, бу таомни биз учун баракали қилгин ва ундан яхшироғи билан бизни ризқлантиргин”, деб дуо қилсин ва кимни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло сут билан чанқоғини қондирса, “Аллоҳим, бизларга уни баракали қил ва ундан бизга зиёда қилиб бер”, десин. Зеро, мен ҳам таом ва ҳам ичимликнинг ўрнини босадиган сутдан бошқа нарсани билмайман».

Мана шу ҳадисга мувофиқ мен ҳар сафар боламга кўкрак тутсам “Бисмиллаҳ”ни ва, албатта, мазкур дуо­ни айтдим. Бу амални сусткашлик қилмасдан мунтазам қилиб бордим.

Натижани қарангки, вақт ўтиб фарзандим Аллоҳнинг фазли ила ҳар таом еганда ёки сув ичганда биров ўргатмаса-да, “Бисмиллаҳ” дейдиган, Аллоҳнинг исмини доим зикр қиладиган бола бўлди.

(Тарих ва тазкира китобларидан аввалги ўтган уламолар, улуғ зотларнинг болалик даврларини мутолаа қилар эканмиз, уларнинг оналари болаларини бетаҳорат эмизмаганларини, бебисмиллаҳ кўкрак тутмаганларини, баъзилари, ҳатто болаларини “Ёсин” ва бошқа сураларни тиловат қилган ҳолда эмизганларини ва шу орқали фарзандларига сут билан бирга илоҳий нурнинг ҳам киришига сабабчи бўлганларини англаймиз.

Бугунги кунда ёш оналар ҳам мана шу амалга аҳамиятли бўлишлари лозимки, келажакда фарзандларининг буюк инсонлар бўлиб етишишларида асосий сабаблардан бўлса, ажаб эмас. Тарж.)

"Фарзанд тарбиясидан 700 сабоқ" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Аудио #Маъруза

Банданинг иш ҳаракати борасида

Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
Ассалому алайкум!

Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин, иншааллоҳ!!!

Хайрли кунлар...

@diyonatli
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Албатта, Аллоҳ таоло акса урганни яхши кўради. Эснашни эса кариҳ кўради. Сизлардан бирингиз акса уриб, «Алҳамдулиллаҳ», деб Аллоҳга ҳамд айтса, ҳар бир эшитган мусулмон кишига «Ярҳамукаллоҳ», яъни «Аллоҳ сенга раҳм қилсин», деб айтмоғи шарт бўлади. Аммо эснаш шайтондандир. Агар сизлардан бирингиз эснайдиган бўлса, қодир бўлганича уни қайтарсин. Чунки эснаган кишига шайтон кулади», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

Фойда: Акса уришнинг яхши кўрилишига сабаб, у фаоллик ва оч ҳолатдан юзага келади. Эснаш эса тўқлик ва дангасалик оқибатидан юзага келади.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👏2