Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.59K photos
4.45K videos
29 files
7.25K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

Ҳижрий 2 йил, сафар ойи (милодий 623 йил август):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари етмиш кишилик муҳожирлар гуруҳига бош бўлиб, Қурайш карвонини қаршилашга чиқдилар. Ваддон деган жойгача етиб бордилар, аммо бирон ёмонликка дуч келмадилар (бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг биринчи ғазотлари бўлиб, «Абво» ва «Ваддон» ғазоти[6] деб аталади);

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу сафарларида бани Зомра қабиласининг раиси Амр ибн Махший билан тинчлик битимини тузиб қайтдилар;
– Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу Фотима розияллоҳу анҳога уйландилар.

Ҳижрий 2 йил, рабиъул аввал ойи (милодий 623 йил сентябрь):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларидан икки юз киши ҳамроҳлигида Қурайшнинг Умайя ибн Халаф Жумаҳий бошлиқ юз кишилик, икки минг беш юз туядан иборат карвонига қарши йўлга чиқдилар. Разво ноҳиясининг Бувот деган жойигача бордилар ва бирон ёмонликка дуч келмасдан Мадинага қайтиб келдилар (бу Ислом тарихида «Бувот» ғазоти деб аталади);

– Курз ибн Жобир Фиҳрий бошлиқ мушрикларнинг кичик бир гуруҳи Мадина яйловларига босқин уюштириб, мусулмонларнинг чорва молларидан бир қисмини ҳайдаб кетганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам етмиш нафар саҳоба билан уларнинг ортидан қувиб чиқдилар ва Бадр ноҳиясининг Сафавон водийсигача бордилар. Бироқ Курзнинг гуруҳини топа олмай ортларига қайтдилар (бу Ислом тарихида «Сафавон», «Биринчи Бадр» ва «Кичик Бадр» ғазоти деб аталади).

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ҲАР КИМ ЖАННАТДА ЎЗИ ЯХШИ КЎРГАН ИНСОНИ БИЛАН БЎЛАДИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Тарбия

6-сабоқ

Она сути

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Кимни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бир таом билан таомлантирса, “Аллоҳим, бу таомни биз учун баракали қилгин ва ундан яхшироғи билан бизни ризқлантиргин”, деб дуо қилсин ва кимни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло сут билан чанқоғини қондирса, “Аллоҳим, бизларга уни баракали қил ва ундан бизга зиёда қилиб бер”, десин. Зеро, мен ҳам таом ва ҳам ичимликнинг ўрнини босадиган сутдан бошқа нарсани билмайман».

Мана шу ҳадисга мувофиқ мен ҳар сафар боламга кўкрак тутсам “Бисмиллаҳ”ни ва, албатта, мазкур дуо­ни айтдим. Бу амални сусткашлик қилмасдан мунтазам қилиб бордим.

Натижани қарангки, вақт ўтиб фарзандим Аллоҳнинг фазли ила ҳар таом еганда ёки сув ичганда биров ўргатмаса-да, “Бисмиллаҳ” дейдиган, Аллоҳнинг исмини доим зикр қиладиган бола бўлди.

(Тарих ва тазкира китобларидан аввалги ўтган уламолар, улуғ зотларнинг болалик даврларини мутолаа қилар эканмиз, уларнинг оналари болаларини бетаҳорат эмизмаганларини, бебисмиллаҳ кўкрак тутмаганларини, баъзилари, ҳатто болаларини “Ёсин” ва бошқа сураларни тиловат қилган ҳолда эмизганларини ва шу орқали фарзандларига сут билан бирга илоҳий нурнинг ҳам киришига сабабчи бўлганларини англаймиз.

Бугунги кунда ёш оналар ҳам мана шу амалга аҳамиятли бўлишлари лозимки, келажакда фарзандларининг буюк инсонлар бўлиб етишишларида асосий сабаблардан бўлса, ажаб эмас. Тарж.)

"Фарзанд тарбиясидан 700 сабоқ" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Аудио #Маъруза

Банданинг иш ҳаракати борасида

Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
Ассалому алайкум!

Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин, иншааллоҳ!!!

Хайрли кунлар...

@diyonatli
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Албатта, Аллоҳ таоло акса урганни яхши кўради. Эснашни эса кариҳ кўради. Сизлардан бирингиз акса уриб, «Алҳамдулиллаҳ», деб Аллоҳга ҳамд айтса, ҳар бир эшитган мусулмон кишига «Ярҳамукаллоҳ», яъни «Аллоҳ сенга раҳм қилсин», деб айтмоғи шарт бўлади. Аммо эснаш шайтондандир. Агар сизлардан бирингиз эснайдиган бўлса, қодир бўлганича уни қайтарсин. Чунки эснаган кишига шайтон кулади», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

Фойда: Акса уришнинг яхши кўрилишига сабаб, у фаоллик ва оч ҳолатдан юзага келади. Эснаш эса тўқлик ва дангасалик оқибатидан юзага келади.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

СЎФИ СЎЗИНИНГ МАЪНОСИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Ота она пул

CАВОЛ
: Ассалому алайкум! Дўстим ота-онасини пулини яширинча олади бу гуноҳ бундай иш қилма десам "менга кам пул беришади хизматларини қиламан, келажакда қайтараман. Ўзимни ота-онамку" дейди. Шу иши гуноҳми яхши эмасми? Қилиб келаяпти қиёматда нима бўлади?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Қилаётган иши айни ўғирликдир. Тавба қилиб ўғирлаган нарсаларини қайтариб бермаса охиратда аҳволи жуда оғир бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ

Ҳижрий 2 йил, жумодус соний ойи (милодий 623 йил декабрь):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир юз эллик (ёки икки юз) муҳожир билан Қурайшнинг Маккадан Шомга йўл олган карвонига қарши ғазотга отландилар (Зул Ушайра деган жойга етганларида карвон бир неча кун олдин ўтиб кетгани маълум бўлди. Бу Ислом тарихида «Зул ушайра» ғазоти деб аталади);

– ушбу ғазотда Расулуллоҳ сооллаллоҳу алайҳи ва саллам бани Мудлиж қабиласи билан урушмаслик ҳақида битим туздилар.

Ҳижрий 2 йил, ражаб ойи (милодий 624 йил январь):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Жаҳш Асадий розияллоҳу анҳуни муҳожирлардан ўн икки кишига бош қилиб, Қурайш карвони ҳақида хабар олиб келиш учун Макка билан Тоиф ўртасидаги Нахла водийсига юбордилар (бу Ислом тарихида «Нахла»сарияси деб аталади).

Ҳижрий 2 йил, шаъбон ойи(милодий 624 йил февраль):
– Аллоҳ таоло мусулмонларга душманга қарши жанг қилишни фарз этди (Бақара, 190–193);
– Аллоҳ таолонинг қиблани Байтул Мақдисдан Масжидул Ҳаромга ўзгартириш ҳақидаги буйруғи нозил бўлди;
– Аллоҳ таоло рамазон рўзасини фарз қилди;
– Аллоҳ таоло фитр закотини вожиб қилди;
– Аллоҳ таоло закот моллари, нисоблари, закот олишга ҳақли инсонлар ва бошқа ўлчовларни баён қилиб берди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМ ХУЛҚЛАРИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Доғистон делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказилди

Бугун, 3 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Доғистон Республикаси делегацияси вакилларини қабул қилди...
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 4 - ОКТЯБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 05:04
⏱БОМДОД - 05:45 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:22
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:25
⏱ШОМ - 18:08
⏱ХУФТОН - 19:40

🔗 Улашинг: @diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@diyonatli
🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Фиқҳ

Рўза китоби (37-маъруза)

Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/rlVXvxH5qN4

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Рўзза китоби
fitrat.uz
#Видео #Фиқҳ

Рўза китоби (37-маъруза)

Аллох, таоло «Бақара» сурасида: «Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга хам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз», деган (183-оят)...

👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳий_тарбия

Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллашдан кўзланган мақсад (4-маъруза)

«Руҳий тарбия» китобидан.

Тўлиқ видео
👉https://youtu.be/h3_BAQpSThg

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram |Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллашдан кўзланган мақсад
fitrat.uz
#Аудио #Руҳий_тарбия

Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллашдан кўзланган мақсад (4-маъруза)

Мазкур икки улуғ амалдан кўзланган мақсадлардан бири, ибодатларни адо этиш жараёнида қалбни тўғри тутиш, хушуъ ва хузуъни қойиллатиб адо этиш, бир сўз билан айтганда, ибодатларга руҳ бағишлашдир. Шунингдек, улар орқали иймонни амалий тарздаги ҳақиқатга айлантириш, куфрдан четланиш ва нифоқдан қутулиш йўлга қўйилади.

Бу икки улуғ ишни амалга ошириш орқали айнан Қуръон ва Суннатда келган маъноларни тушуниш билан кифояланиб қолмай, уларнинг моҳиятини англаб етиш, бутун вужуд ила уларга амал қилиш йўлга қўйилади.

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
#Тарбия

5-сабоқ

Оқилона тадбир

Ўсмирлик ёшига етганимдан кейин отамнинг менга нисбатан муносабатлари ўзгарди. Энди улар мен билан худди катталардек гаплашадиган бўлиб қолдилар. Катталарга қандай муомала қилсалар, менга ҳам шундай муомала қилар, эътиборларини менга қаратар эдилар.

Шунингдек, “Ўғлим, мен сени жуда яхши кўраман, сендек ўғлим борлигидан хурсандман”, дея мени яхши ишларга руҳлантириб, ғайратлантирардилар.

Бир куни отам билан бирга ўтирар эканмиз, менга жиддий юзланиб: “Ўғлим, сен ҳозирги замоннинг боласисан. Ҳозирги кунни сен мендан кўра яхшироқ мушоҳада қиласан. Мен билмаган кўп нарсаларни биласан. Мен сенинг фикрларингга ишонаман. Сенинг ҳар бир масаладаги қарашларинг, ёндашувинг менга маъқул. Шунинг учун бугундан бошлаб нима иш қиладиган бўлсам, албатта, сен билан маслаҳатлашаман”, дедилар.

Шу пайтгача отамнинг менга нисбатан қилаётган ўзгача муомалаларидан ўзимни катталардек ҳис қилаётган бўлсам-да, бугунги гапларидан кейин ўзимни росмана катта одамдек тутдим. Энди нима гапирсам ўйлаб гапирадиган, ўзим тенги ўсмирлар қилиб юрадиган бекорчи ишлардан батамом четлашадиган бўлдим.

Дарҳақиқат, отам ўз сўзларида турдилар. Нима иш қилсалар доим мен билан “маслаҳат” қилдилар. Натижада мен ҳам масъулиятни ҳис қилиб, ҳар бир берадиган “маслаҳатим”ни аввал ўзим яхшилаб ўйлаб, фикрлаб, кейин берадиган бўлдим. Бу одатни фақат отам билан бўладиган муомаламда эмас, балки устозларим, дўстларим ва бошқалар билан бўладиган муомаламда ҳам йўлга қўйдим. Шу сабабли ҳам Аллоҳнинг фазли, отамнинг шарофатлари билан улғайганим сари давраларда сўзи тингланадиган, фикри қабул қилинадиган инсонга айландим.

Кейинчалик ёшим катта бўлиб, отамнинг ёшларига етганимда тушундимки, отам мени шу йўл билан тўлиқ ўзларига жалб қилиш, бошқалар менинг ёшлигимни ўғирламаслигини қасд қилган эканлар.

(Ҳақиқатан ҳам биз, кўпинча, ўсмир ёшидаги фарзандларимизни ҳали ҳеч нарсани билмайди, тушунмайди деб ўйлаймиз. Уларга ўз қарашларимизни мажбуран бўлса-да, сингдиришга ҳаракат қиламиз. Уларга яхшилик қиламан, ёмонликдан асрайман деб, аксинча, уларни ўзимиздан узоқлаштириб қўяётганимизни билмай қоламиз.

Демак, биз фарзандларимизга нисбатан самимий, яқин ва очиқ муносабатда бўлсак, уларнинг қалб эшиклари бизга нисбатан янада очилишига эришишимиз мумкин экан. Тарж.)

"Фарзанд тарбиясидан 700 сабоқ" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍1