Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.59K photos
4.45K videos
29 files
7.25K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Аёлим диндан чиқмоқчи

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Аёлим христиан динига имон келтирмокчи эканлигини билиб колдим, унинг бу танлови қанчалик хато эканлигини тушунтиришга харакат қилсамда бу йўлдан қайтара олмаяпман. Уч нафар фарзандимиз бор, илтимос менга айтинг бордию аёлим христиан динига имон келтирадиган бўлса, менга ва унинг отасига охиратда жазо тайинланадими? Мени бу аёл билан оила сифатида яшашда давом этишимга рухсат бериладими?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аёлингиз христианликни қабул қилишига орангиздаги никоҳ бузилади. Аёлингизни ҳукми, агар ўлса ғусл қилинмайди, кафанланмайди, жаноза ўқилмайди ва мусулмонлар қабристонига қўйилмайди. Аёлингизни нима қилиб бўлса ҳам бу йўлдан қайтаринг. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 23 - ОКТЯБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ
- 05:25
⏱БОМДОД - 06:05 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:43
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:00
⏱ШОМ - 17:38
⏱ХУФТОН - 19:10

🔗 Улашинг: @diyonatli
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


@diyonatli
👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Siyrat

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМ СУЙГАН НАРСАЛАР

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхши тушни жуда-жуда ёқтирар эдилар” (Имом Аҳмад, Имом
Насоий ривояти).

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

@fitratuz
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ақида

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига муҳаббат (40-маъруза)

Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий (114-115 бет)

Тўлиқ видео: https://youtu.be/gYw4_14Zz30

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига муҳаббат
fitrat.uz
#Аудио

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига муҳаббат (40-маъруза)

Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий (114-115 бет)

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг асъҳобларини яхши кўрамиз.

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ким уларни яхши кўрса, менга бўлган муҳаббати ила яхши кўради…” , деганлар. Имом Термизий ривоят қилган.

Аммо биронталарига бўлган муҳаббатимизда ҳаддан ошмаймиз.

Масалан, рофизийларга ўхшаб Али розиаллоҳу анҳу ва аҳли байтни улуғлашда ҳаддан ошмаймиз.

Ва ҳеч бирларидан воз кечмаймиз.

Масалан хаворижлар каби. Хаворижлар Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ва кўпчилик саҳобалар розияллоҳу анҳумни кофирга чиқарганлар ҳамда Али розиаллоҳу анҳуга қарши чиққанлар.

Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Фиқҳ

Рўзани бузадиган нарсалар (40-маъруза)

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
Рўзани бузадиган амаллар
fitrat.uz
#Аудио #Фиқҳ

Рўзани бузадиган нарсалар (40-маъруза)

Ким жинсий яқинлик қилса ёки унинг икки йулидан бирига яқинлик қилинса, рўзаси бўзилади. Қасдан ғизо ёки даво бўладиган нарсани еса ёки ичса ҳам рўзаси бузилади. Бу ҳолатларда қазосини тутади ва худди зиҳор килувчи каби каффоротни адо қилади. Каффоротни адо қилиш Рамазон фарзини адо қилишни қасдан бузганда вожиб бўлади. Бошқасида вожиб бўлмайди. Хато туфайли, мажбурланиш оқибатида, кечаси деб гумон қилиб еб-ичганда, қорнига ёки димоғига терисининг тешикларидан бошқа тарафдан дори етганда, майда тошни ютганда, оғзи тўлиб қусганда фақат қазосини тутади.

👉 Батафсил

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
#bilasizmi

Ўлимдан бошқа барча дардга шифо

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қора дона ўлимдан бошқа ҳар бир дардга даводир”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти).

Қора седана уруғи ошқозон, юрак, кўз, нафас олиш йўллари, астма, бронхит, жигар ва буйраклар дисфункцияси, бош ва тиш оғриқлари, шамоллаш, кўнгил айниш, қусиш каби кўпгина касалликларни даволашда самарали фойда беради.
Қолаверса, инсон соғлиғини тиклаш ва иммун тизимини мустаҳкамлаш, куч-қувватини кўтаришда мисли йўқ шифобахш воситадир. Қора седана асаб системаси, ошқозон-ичак яралари, гижжа касалликлари, ҳатто саратон касалликларини даволашда ҳам қўлланилади.
Илмий кашфиётлар халқаро ташкилоти томонидан қора седананинг инсон организмида бронхиал йўлларни кенгайтириши, микробларни ўлдириши, қон босимини меъёрида ушлаб туриши, меъёрда сафро ажратишни таъминлаши, энг муҳими унинг саратон касалликларига қарши курашиш хусусиятига эга экани аниқланди.

Соллаллоҳу алайка ё Расулуллоҳ

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#bilasizmi

Нега айнан 13, 14 ва 15 – кунлари рўза тутиш лозим?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачонки бир ойдан уч кун рўза тутадиган бўлсанг, ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешни тут”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Тадқиқотчилар Ойда инсон томири ва пешобида тўпланиб қолган сувни шимиш хусусияти борлигини аниқлашди. Ой инсон танасидаги бу сувни айнан 13, 14 ва 15 🌓 кунлик бўлганида шимиб олар экан. Шу сабабли улар қамарий ойнинг 13, 14, 15 кунлари еб-ичишни камайтиришни тавсия этадилар.

Соллаллоҳу алайка ё Расулуллоҳ

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Лаззатларни кетказувчи ўлимни эслашни кўпайтиринглар», деб айтдилар.

Имом Термизий ривоятлари.

@fitratuz
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

КЕКСАЛАР УЧ НАРСАГА ЭҲТИЁЖМАНД БЎЛИБ ҚОЛАР ЭКАН

Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Чилла ҳақида

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Мени уйланганимга 3 йил бўлди, лекин айрим сабабларга кўра Аллоҳ фарзанд бермади. Мен бунга норози эмасман, сабр қилиб кутяпман. Лекин аёлим бесабрлик қиляпти. Докторлар иккимизни ҳам текшириб ҳаммаси жойидалигини айтишди. Аёлим бир кинначи аёлни олдига борибди. У аёл унга чилла кирганини, агар чилласини чиқариб юборса фарзанд кўришини айтибди. Қурбон ҳайити байрамидан кейин келишини айтибди. Шу вазиятга маслахат берсангиз.

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Сизлар Аллоҳ таолодан ихлос билан дуо қилиб сўранглар. Тажрибада жуда кўп инсонлар дуо ва ихлос ила қилинган тақвою ибодат билан натижага эришган. Шариатимизда бу каби чилла йўқ. Кинначи аёл ёлғон гапирибди. Ундайлар шариат борасида билиб-билмай гапириши “шундай қилса динимизда гуноҳ ёки савоб ёки шундай қилмаса бўлмайди” каби гапларни айтиши “Аллоҳ ва расули шундай деган” деб Аллоҳ ва расулига нисбат бериш ҳисобланади. Бу ўта оғир жиноятдир. Оқибати ҳам жуда хунукдир. Аллоҳ таоло “Наҳл” сурасида марҳамат қилинади:

وَلاَ تَقُولُواْ لِمَا تَصِفُ أَلْسِنَتُكُمُ الْكَذِبَ هَذَا حَلاَلٌ وَهَذَا حَرَامٌ لِّتَفْتَرُواْ عَلَى اللّهِ الْكَذِبَ إِنَّ الَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللّهِ الْكَذِبَ لاَ يُفْلِحُونَ۝

116. Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш учун тилларингиз васф қилган ёлғонни гапириб, «Бу ҳалол, бу ҳаром», – деяверманглар. Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқувчилар зафар топмаслар. “Ҳуд” сурасида:
وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنِ افْتَرَى عَلَى اللّهِ كَذِبًا أُوْلَئِكَ يُعْرَضُونَ عَلَى رَبِّهِمْ وَيَقُولُ الأَشْهَادُ هَؤُلاء الَّذِينَ كَذَبُواْ عَلَى رَبِّهِمْ أَلاَ لَعْنَةُ اللّهِ عَلَى الظَّالِمِينَ۝

18. Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган кимсадан кўра золимроқ ким бор? Ана ўшалар Роббларига рўбарў қилинурлар ва гувоҳлар айтурлар: «Манавилар Роббларига нисбатан ёлғон гапирганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг лаънати золимларгадир». “Юунус” сурасида:
قُلْ أَرَأَيْتُم مَّا أَنزَلَ اللّهُ لَكُم مِّن رِّزْقٍ فَجَعَلْتُم مِّنْهُ حَرَامًا وَحَلاَلاً قُلْ آللّهُ أَذِنَ لَكُمْ أَمْ عَلَى اللّهِ تَفْتَرُونَ۝

59. Сен: «Аллоҳ сизга туширган, сўнгра сиз ундан баъзисини ҳаром ва ҳалол қилиб олган ризқдан хабар беринг-чи!» – деб айт. Сен: «Сизга Аллоҳ изн бердими ёки Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқияпсизми?» – деб айт.
قُلْ إِنَّ الَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللّهِ الْكَذِبَ لاَ يُفْلِحُونَ۝

69. Сен: «Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқийдиганлар зафар топмаслар», – деб айт. “Аъроф” сурасида:
قُلْ إِنَّمَا حَرَّمَ رَبِّيَ الْفَوَاحِشَ مَا ظَهَرَ مِنْهَا وَمَا بَطَنَ وَالإِثْمَ وَالْبَغْيَ بِغَيْرِ الْحَقِّ وَأَن تُشْرِكُواْ بِاللّهِ مَا لَمْ يُنَزِّلْ بِهِ سُلْطَانًا وَأَن تَقُولُواْ عَلَى اللّهِ مَا لاَ تَعْلَمُونَ۝

33. Сен: «Роббим фақатгина ошкора ва яширин фаҳш ишларни, гуноҳларни, ноҳақ тажовузкорликни ва Аллоҳга Ўзи у ҳақида ҳеч қандай ҳужжат туширмаган нарсаларни шерик қилиб олишингизни ҳамда Аллоҳга нисбатан ўзингиз билмайдиган нарсани гапиришингизни ҳаром қилган, холос», – деб айт. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍3
Қалб хотиржамлигига қандай қилиб эришиш мумкин?

Нима сабабдан ҳаётдан ноумидсиз, тушкунликка тушгансиз?

Қалб хотиржамлигига қандай қилиб эришиш мумкин?

Бу саволларга турли одамлар турлича жавоб беришади. Баъзилар агар солиҳа аёлинг, кенг уйинг, юқори даромадли ишинг бўлса хотиржам бўласан дейди. Йўқ, йўқ асло ундай эмас! Қалб хотиржамлигига эришишнинг фақат битта йўли бор. Уни Аллоҳ таоло Ўзи Қуръони каримда бизга маълум қилган: “Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур” (Раъд сураси, 28-оят).

Банда Аллоҳни зикр қилиш билан қалбини юпатади, қалби лаззатланади. Аллоҳни зикр қилиш бу – Қуръон тиловати, Аллоҳнинг амрига бўйсуниш, суннатга эргашиш каби солиҳ амалларнинг барчаси киради.

Демак, қалб халоватига эришишнинг ягона йўли – Аллоҳни зикр қилиш экан. Ҳатто, ҳашаматли уйи, замонавий машинаси, катта даромадли иши бор одам ҳам қалб хотиржамлигига эриша олмаслиги, бир умр тушкунликда яшаши мумкин. Зеро, қанчадан-қанча машҳур, бой инсонлар ўз жонларига қасд қилдилар, депрессиядан қийналиб кун кечирдилар. Буларнинг барчасига Аллоҳни зикр қилмаслик сабабдир.

Аллоҳ таоло бошқа бир оятда бундай марҳамат қилади: “Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз” (Тоҳа сураси 124-оят).

Аллоҳнинг зикридан юз ўгирганлар учун ҳатто ер юзи, бутун сайёра ҳам торлик қилади. Уйи, иши, аёли, фарзандлари бўлса-да, лекин қалби хотиржам бўлмайди. Қалби ҳамиша нотинч, хавотирда бўлади. Энг ёмони – нафақат бу дунёда қийинчиликларга дучор бўлади, балки охиратда ҳам азобланади. Ҳатто кўзи кўр ҳолатда тирилади.

Шунда банда: “Эй Роббим, нима учун мени кўр ҳолда тирилтирдинг. Ахир, кўрувчи эдим-ку” дейди. Аллоҳ таоло унга жавобан бундай дейди: “Сенга оятларимиз келди. Сен эса, уларни унутдинг? Шунингдек, сен ҳам бугун унутилурсан”.

Демак, агар қалб хотиржамлигига эришишни истасангиз – Аллоҳни кўп зикр қилинг!

Айримлар: “Ахир дунёда кўплаб мусулмонлар тушкунлик, депрессиядан азобланяпти-ку?” деб эътироз билдириши мумкин.

Ҳа, албатта. Синов ва мусибатлар мусулмоннинг ҳам бошига тушади. Лекин у қийинчиликларни сабр билан кутиб олади. Аллоҳнинг мукофотларини қўлга киритиш учун бир сабаб деб билади. Охиратдаги даражасининг юқори бўлишидан умид қилади. Аммо бошқалар эса, мусибатга учраши билан нолий бошлайди. Яшашдан умидини узади, ўз жонига қасд қилишгача боради.

Олимлар гўзал бир мисол келтирадилар. Гуноҳ экзема касалига ўхшайди. Бу касалликка дучор бўлган одам танасини қичиса роҳатланади, тасалли олади. Аммо бу вақтинча бўлиб, қичишни тўхтатганидан кейин янада баттар қизариб, ачишади, қонайди.

Худди шунингдек, агар зино, ёлғон, алдаш, фирибгарлик каби гуноҳ ишлар билан бахтга эришмоқчи бўлсак, вақтинча ҳузур-ҳаловатни қўлга киритишимиз мумкин. Лекин унинг азоби аламли ва қаттиқ бўлади. Уни тавсифлашнинг, изоҳлашнинг иложи йўқ. Қалб эса беҳузур бўлиб қолаверади...

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍2
#Аудио #Маъруза

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига муҳаббат

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
@diyonatli
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


@diyonatli
#Ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳга соллаллоҳу алайҳи васаллам биров бир нарсадан - чақами, жароҳатми - шикоят қиладиган бўлса, кўрсаткич бармоқларини ерга қўйиб, сўнгра кўтариб, қуйидаги дуони ўқир эдилар: «Бисмиллаҳи турбату арзина бирийқоти баъзина юшфа биҳи сақиймуна биизни Раббина».

Маъноси: Аллоҳнинг исми билан, ерларимизнинг тупроғи билан, баъзиларимизнинг тупуги билан Раббимизнинг изни ила касалларимиз шифо топади.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

АГАР ЭМИЗИКЛИ БОЛАЛАР ИБОДАТЛИ ЁШЛАР ВА НУРОНИЙ ҚАРИЯЛАР БЎЛМАГАНДА ЭДИ

Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТ – МУСТАҚИЛЛИК ПОЙДЕВОРИ» шиори остидаги ўзбек тили байрамининг 34 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган «ДЎППИ САЙЛИ» фестивалига таклиф қиламиз!

Фестивал ўтказилиш вақти ва манзили: 2023 йил 25 октябрь соат 10:00 да "Зангиота зиёратгоҳи" ёдгорлик мажмуаси

@fitratuz
👍1