✅ Икки “ЖИНОЯТЧИ”
👉 БИРИНЧИ ҲОЛАТ: Хонага бири беш, бири олти ёшдаги жужуқлар пусиб киради. Донг қотиб ухлаб ётган ота, тепасида юрган икки “жиноятчи”ни пайқамайди. Биринчи бола: “Ака, яхшиси, бу сафар дадамдан сўраб пул олармиз?!”. Иккинчи бола: “Жинни, бугун билдирмасдан оламиз, эртага эса сўраб оламиз!”. Биринчи бола: “Ахир, кечаям сўрамасдан олган эдик-ку!”. Иккинчи бола: “Кечагисини ойимдан сўраган эдим, ойим дадангнинг чўнтагидан ол, деганди”...
👉 ИККИНЧИ ҲОЛАТ: Йиллар ўтган. Хонада бири ўн беш, бири ўн олти ёшли болалар. Биринчи бола: “Ойимнинг зираги йўқолибди!..” Иккинчи бола: “Бирор жойда тушириб қолдирганлар!”. Биринчи бола: “Мен биламан, қаерга тушириб қолдирганларини!..”. Иккинчи бола: “Тилингни тиймасанг, қайтиб гапира олмайдиган қилиб қўяман!”...
👉 УЧИНЧИ ҲОЛАТ: Бир замонлар. Авахта. Икки маҳбус. Биринчи маҳбус: “Оғайни, сиз қандай айб билан ўтирибсиз?..”. Иккинчи маҳбус: “Бир ўғри шеригим бор эди. Унинг қилиқларига чидаб туролмаган укаси тиғлаб қўйди... Ярамас, шеригим осон қутулди-ку, унинг ўғирлиги касрига мени қамоққа тиқишди... Ўзингиз-чи?”. Биринчи маҳбус: “Менми?!.. Мен ўғри акамнинг жонига қасд қилганим учун...”.
✍️ #Инсон_ва_Қонун
👉 @Donolar 📚

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Автобус чайқалиб-чайқалиб, олдинга силжийди. Ичкарида ўтирганларнинг боши чунонам эгилканки, ташқаридан қараганда улар эзилиб мудраб кетаётгандай кўринади. Бармоқлари қўлларидаги матоҳ сатҳида пастга-тепага ғимирлайди. Улар шу матоҳнинг ичига бутунлай кириб кетишган.
Автобус силкиниб-силкиниб олға боради.
Ичкарида жимлик...
Ташқарида ҳаёт қайнайди...
Шу пайт осмондан саккиз бурчакли биллур парчалар гир-гир айланиб, рақс тушиб, автобус ойнасига келиб урилди, лаҳзада эриди, ойна бетида аламли сирғаниб, томчиларга дўнди...
Мўъжизани ҳеч ким кўрмади...
✍️ #Инсон_ва_Қонун
👉 @Donolar 📚
Автобус силкиниб-силкиниб олға боради.
Ичкарида жимлик...
Ташқарида ҳаёт қайнайди...
Шу пайт осмондан саккиз бурчакли биллур парчалар гир-гир айланиб, рақс тушиб, автобус ойнасига келиб урилди, лаҳзада эриди, ойна бетида аламли сирғаниб, томчиларга дўнди...
Мўъжизани ҳеч ким кўрмади...
✍️ #Инсон_ва_Қонун
👉 @Donolar 📚
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
— Ким кўп билади, тентакми ёки дономи?
— Тентак... чунки Доно ҳар нарсага шубҳа билан қарайди...
📚 @Donolar
— Тентак... чунки Доно ҳар нарсага шубҳа билан қарайди...
📚 @Donolar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марҳабо Каримованинг "Йиртиқ камзул" шеърини, Рамзиддин Эгамбердиев маҳорат билан ўқибди...
📚 @Donolar
📚 @Donolar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Катта одамлар 3 хил бўлади:
— Бири амали билан катта;
— Иккинчиси мол-у дунёси билан катта;
— Учинчиси ўзи катта бўлади.
Мен бор мол-у давлатимни, амалимни манашу учинчисига алмашган бўлардим...
📚 @Donolar
— Бири амали билан катта;
— Иккинчиси мол-у дунёси билан катта;
— Учинчиси ўзи катта бўлади.
Мен бор мол-у давлатимни, амалимни манашу учинчисига алмашган бўлардим...
📚 @Donolar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сартарошга сувоқчилик қилдирсангиз, деворга совун суркайди, этикдўзга сартарошлик қилдирсангиз, бошга мих қоқади!
Ҳамма ўз ишини қилсин, ҳў-ўўўв Жаҳонгир Отажонооввв... илтимос...
📚 @Donolar
Ҳамма ўз ишини қилсин, ҳў-ўўўв Жаҳонгир Отажонооввв... илтимос...
📚 @Donolar
😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гарчи шунча мағрур турса ҳам,
Пиёлага эгилар чойнак.
Шундай экан, манманлик нечун,
Кибру ҳаво нимага керак?
Камтарин бўл, ҳатто бир қадам,
Ўтма ғурур остонасидан.
Пиёлани инсон шунинг-чун...
Ўпар доим пешонасидан!
📚 @Donolar
Пиёлага эгилар чойнак.
Шундай экан, манманлик нечун,
Кибру ҳаво нимага керак?
Камтарин бўл, ҳатто бир қадам,
Ўтма ғурур остонасидан.
Пиёлани инсон шунинг-чун...
Ўпар доим пешонасидан!
📚 @Donolar
👍1