Агар болтага даста ўзимиздан чиқмаганида эди...
Бир ўрмонда болта пайдо бўлиб дарахтларни кеса бошлабди. Ўрмон аҳли унга чора тополмай донишманд Эман ҳузурига борибдилар.
— Болта деганларинг нимадан ишланган? — деб сўрабди Эман воқеадан огоҳ бўлгач.
— Болта деганимиз темирдан ишланган, — деб жавоб қилишибди.
— Дастаси-чи, дастаси ҳам темирми? — деб сўрабди Эман.
— Йўқ, дастаси темир эмас, ёғочдан.
— Эҳ, аттанг, дастаси ўзимиздан экан, энди болтани тўхтатишнинг ҳеч қандай иложи йўқ, — деган экан донишманд Эман.
👉 @Donolar

ҲАЁТ ЗАВҚИ
У кўзларини очди ва деразадан ташқарига назар солди: тоғ орти сутдек оқариб келмоқда эди. У янги тонгни соғ-саломат қарши олгани, ҳаётнинг яна бир завқли куни насиб этганини ўйлаб, севинчдан тўлқинланиб кетди. Шарт ўрнидан турди-ю чопиб бориб, деразани очиб юборди. Қулочларини кенг ёзиб мусаффо ҳаводан чуқур симирди... У шу онда полдаги нон увоқларига ёпишган ўнлаб чумолиларни эзиб турганини сезмасди.
©Дилшод Каримов.
Каналга уланинг👇👇👇
📚 @Donolar

👍1