“Қиз бола ўқиб дунёни олиб берадими!?” деди жаҳл билан...
Йиллар ўтди. Аёли ҳомиладор бўлиб, туғруқхонага борди. Ҳамма шифокорлар эркак экан. Бирорта ҳам аёл шифокор йўқ экан.
“Нимага бирорта ҳам аёл шифокор йўқ!?” деди жаҳл билан...
P.S.: Қизларимизни илмли қилайлик! Зеро бу ҳар бир эркакнинг бурчидир!
#Нишондагигаплар
Статус, афоризм, мотвация👇
📚 @Donolar

✅Эҳтиёткор муҳаррир ҳатто кўпайтириш жадвалини ҳам баҳс рукнида чоп этади.
#Косатагиданимкоса...
#ЭмилКроткий
Статус, афоризм,
мотивация👇
📚 @Donolar
#Косатагиданимкоса...
#ЭмилКроткий
Статус, афоризм,
мотивация👇
📚 @Donolar
Тикан (ибратли ҳикоя)
Қадим замонда бир йигит яшаган экан. Бир куни у эшиги тагига уруғ экибди. Орадан бир неча кун ўтиб уруғ униб чиқибди. Йигит унга вақти-вақти билан сув қуйиб турибди. Лекин бир қанча вақт ўтгандан сўнг қараса, эккан нарсаси тикан экан.
Буни кўрган маҳалладошлари йигитга тиканни юлиб ташлашни тавсия қилибди. Лекин йигит уларнинг гапига эътибор бермабди. Тикан эса кундан кун ўсиб шохлай бошлабди. Ўтган-кетганларнинг кийимларига тирмашиб, қўлларига кириб, азият етказибди. Йигит эса бу нарсаларга парво қилмай юраверибди. Энди тиканга сув қуймаса ҳам, у ердан қувват олиб ўсаверибди. Бора-бора одамлар унинг эшиги тагига келмайдиган бўлиб қолишибди. Бу орада йигит фарзандли бўлибди. Болалар ҳам тиканни кўриб, унга кўникиб ўса бошлабди. Бу нарса ўша юртнинг ҳукмдорининг қулоғига етиб, йигитни ҳузурига чақиртирибди ва тиканни олиб ташлашни буюрибди. Йигит подшоҳга тиканни илдизи билан қўпориб ташлашга ваъда бериб келибди, лекин дангасалиги туфайли бу ишни пайсалга солиб юрибди.
Орадан яна йиллар ўтибди. Энди йигитнинг ёши улғайиб, набирали бўлибди. Бир куни энди юришни бошлаган набираси юриб бориб, ўша тиканга йиқилибди, ҳамма жойини тилиб қонатибди.
Буни кўрган ўғли отасига жаҳл билан тиканни қўпориб ташлашни таклиф қилибди. Ота-бола ишга киришибди. Лекин тиканнинг илдизлари ерга маҳкам ўрнашиб олган экан. Ота тез орада ҳолдан тойибди, лекин тиканнинг ярмини ҳам қўпора олишмабди. Улар бир неча кун уриниб, охири тиканни олиб ташлашибди. Ота-бола хотиржам бўлибди. Аммо орадан бир неча кун ўтгач, ёмғир ёғиб ўтибди. Тикан қўпорилган жойдан яна майда тиканлар ниш уриб чиқа бошлабди. Ота уларни дарров юлиб ташлабди. Лекин бу ҳол қайта-қайта такрорланаверибди. Чол умрининг охиригача тиканларни юлиш билан овора бўлибди.
Отаси дунёдан ўтганда эса бу иш ўғлига қолибди. Ўғил сал эътиборсиз бўлса, тиканлар бирпасда шоҳ отиб, улғая бошларкан. У энди бу ишга улғайиб қолган фарзандларини ҳам жалб қилибди. Маҳалла аҳли эса уларга «ота-бола тиканчилар» деб лақаб қўйибди. Тикан бўлмаса ҳам, эски одатлари бўйича уларнинг эшиклари олдидан ўтишмас экан.
Дарҳақиқат, биродарим, бу ривоятдаги тикан аслида ёмон одатлардир. Агар ёшликдан бирор ёмон одатга ўргансангиз, куч-қувватингиз борида ундан қутулишга ҳаракат қилинг, акс ҳолда, бу ёмонлик авлодларингизга мерос бўлиб қолади.