EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.7K photos
18.8K videos
36 files
73K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
«Келажак» марказлари нимани ўзгартирди? Индира Холдорова жамоатчиликка ҳисобот бериши керак

Самарқанд вилоятидан Effect.uz'га етиб келган ҳужжатлар «Келажак» марказлари фаолияти бўйича жавоб талаб қиладиган бир қатор саволларни ўртага чиқармоқда. Бир томонда — ота-оналар бадалидан тушган маблағларнинг 10 фоизини Республика «Келажак» маркази жамғармасига ўтказиш талаби.

Иккинчи томонда эса — 2025 йил декабрида 48 мингдан ортиқ бўлган ўқувчилар қамровининг 2026 йил сентябрига келиб 18,7 минг нафарга тушиб кетгани. Энг муҳими, 10 фоизлик ҳисоб-китоб 2025 йил 1 октябрдан бошлангани кўрсатилган. Бу эса «Келажак» марказларининг ҳуқуқий ва молиявий фаолияти қачондан бошлангани ҳақида жиддий савол туғдиради.

Мактабдан ташқари таълим тизимида «Келажак» марказларини ташкил этиш ғояси болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни тўгаракларга кенг жалб қилиш ва тизимни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида илгари сурилган, лекин марказ амалда қандай натижа кўрсатди? Бу бўйича марказ директори Индира Холдорова жамоатчиликка ҳисобот бера оладими?

👉 https://effect.uz/n/412

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1🤔1
Уч инстанция — бир хато: судлар қонунни эмас, реестрда йўқ алкотестерни танлади

Вобкентлик ҳайдовчи Ш.Р. уч йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиниб, 16,48 млн сўм жаримага тортилди. Ишдаги ягона лаборатория хулосаси унинг қони ва сийдигида спирт йўқлигини тасдиқлаган.

Шунга қарамай, туман суди, вилоят суди ва Олий суд судьяси жазони фақат фойдаланишга рухсат этилмаган алкотестернинг 0,155 мг/л кўрсаткичига таяниб ўз кучида қолдирди.

Бу иш битта ҳайдовчининг тақдири ҳақида эмас. Бу — судлар далилларни қонун талаби асосида эмас, айблов томонининг қулайлигига қараб баҳолаётгани ҳақида.

👉 https://effect.uz/n/413

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг китоби Гарвард университети кутубхонасига топширилди

Университетнинг ноёб китоблар ва қўлёзмаларга ихтисослашган Хоутон кутубхонаси вакили Кристина Жейкобсоннинг таъкидлашича, мазкур нашрлар халқаро илмий муҳитда Ўзбекистон ҳақидаги маълумотларни кенгайтиришга хизмат қилиши мумкин.

👉 https://effect.uz/n/414

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Доҳада Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ва халқаро илмий семинар ўтказилди

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг миссияси, илмий-маърифий салоҳияти ва халқаро ҳамкорлик йўналишларини кенг жамоатчиликка танитиш мақсадида тақдимот маросими ва халқаро илмий семинар бўлиб ўтди. Тадбирда икки мамлакатнинг илм-фан, маданият ва таълим соҳалари вакиллари иштирок этди.

👉 https://effect.uz/n/415

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
«Келажак»нинг келажаги қандай қурилганди? Ёхуд «бункерда» ўтказилган тестлар ҳақидаги даъво...

Янги тизимни жорий этиш осон эмас. Айниқса, йиллар давомида шаклланган муассасалар ўрнида янги тузилма пайдо бўлаётган бўлса, ўзгаришлар нафақат номи ва вазифаларга, балки унда ишлаб келган юзлаб раҳбар ва ходимларнинг меҳнат тақдирига ҳам таъсир қилади.

«Баркамол авлод» болалар мактаблари негизида «Келажак» марказларини ташкил этиш жараёнида ҳам ана шундай мураккаб жараён кечган.

Аммо Effect.uz’га келиб тушган жамоавий мурожаатда масала оддий ташкилий ўзгаришлар доирасидан анча четга чиқмоқда.

👉 https://effect.uz/n/416

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
📲InfinBANK mobil ilovasida InfinBANK kartalariga pul o‘tkazmalari uchun komissiya 0%!

Yaqinlaringizga pul o‘tkazish yanada foydaliroq bo‘ldi. Endi InfinBANK mobil ilovasida istalgan bankning HUMO va UZCARD kartalaridan InfinBANK kartalariga har qanday pul o‘tkazmalari komissiyasiz amalga oshiriladi:

✔️ HUMO → HUMO - 0%
✔️ HUMO → UZCARD - 0%
✔️ UZCARD → HUMO - 0%
✔️ UZCARD → UZCARD - 0%
✔️ HUMO → VISA InfinBANK UZS - 0%
✔️ UZCARD → VISA InfinBANK UZS - 0%

‼️ InfinBANK mobil ilovasi orqali 0% komissiya o‘z kartalaringizga ham, InfinBANKning boshqa mijozlari kartalariga pul o‘tkazishda ham amal qiladi.

Do‘stlaringiz va yaqinlaringizga InfinBANK kartasini ochishni tavsiya qilishning ayni vaqti!
Yaqin insonlaringiz orasida komissiyasiz pul o‘tkazish yanada yoqimliroq.

Istalgan bankning HUMO yoki UZCARD kartasini InfinBANK ilovasiga ulang va pulingizni foyda bilan tejang.

Muhim:
❗️InfinBLACK kredit kartasidan amalga oshiriladigan pul o‘tkazmalariga foizsiz komissiya tatbiq etilmaydi

❗️Kredit kartasini to‘ldirish uchun komissiya olinmaydi.

📲 Ilovani yuklab olish: https://infinbank.go.link/7a8eM
🔥1
Ота-оналар фарзандлари келажагини нега “Келажак”ка ишонмаяпти?

«Келажак» марказлари атрофидаги саволлар тобора кўпаймоқда. Аввалги материалларимизда молиявий масалаларда пайдо бўлган саволлар, «Баркамол авлод» тизимидан «Келажак» марказларига ўтиш жараёнида ходимлар ва директорлар билан боғлиқ жамоавий мурожаатда келтирилган даъволарни жамоатчилик эътиборига ҳавола қилган эдик.

Энди эса масаланинг яна бир муҳим жиҳатига эътибор қаратишга тўғри келмоқда. Бу сафар гап пулнинг қаерга йўналтирилгани эмас, натижа қандай баҳоланаётгани ҳақида.

Чунки 2025 йил сентябрь ойи билан 2026 йил сентябрь ойи кўрсаткичлари таққосланганда, республика бўйича тўгаракларга жалб қилинган ўқувчилар сони 365 486 нафардан 155 567 нафарга тушган. Яъни бир йилда 209 919 нафар ўқувчига ёки 57,4 фоизга камайиш қайд этилган.

Бу статистика жиддий хавотир уйғотиши керак. Болалар қамрови шунча кескин камайган бир пайтда «Келажак» марказлари раҳбарларининг фаолияти қандай баҳоланган? Муҳим савол: KPI?

👉 https://effect.uz/n/417

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Президент Олимпиадаси»да ҳакамлик юзасидан шикоят: боксчи қиз ғалабадан маҳрум қилиндими?

EFFECT.UZ таҳририятига Наманган вилояти Поп туманида яшовчи фуқаро Улуғбек Турсуновдан мурожаат келиб тушди. У «Президент Олимпиадаси» мусобақасининг бокс бўйича баҳсларида ҳакамлик юзасидан эътироз билдирмоқда.

Унинг айтишича, қизлар ўртасида 67 килограмм вазн тоифасининг 2-саралаш босқичида иштирок этган қизи — Фазилатхон Турсунова қизил бурчакда жанг қилган. Мурожаатчи жанг давомида унинг қизи рақибига нисбатан фаолроқ ҳаракат қилгани ва устунлик кўрсатганини таъкидламоқда.

👉 https://effect.uz/n/418

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Президент Бухорога ташрифида ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди

– Бухоро иқтисодиётига, одамларнинг кундалик ҳаётига ижобий ўзгаришлар олиб кирадиган 30 миллиард долларлик янги ташаббуслар билан келганмиз, деди давлат раҳбари.

Дастлаб ичимлик суви ва оқова тармоқлари таъминотига тўхталиб ўтилди. Бу соҳада Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан 385 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда. Унинг иккинчи босқичига яна 248 миллион доллар жалб қилинади.

Натижада вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида 1,7 миллион аҳолининг сув таъминоти яхшиланади, 775 минг киши канализация тармоғига уланади. Марказлашган ичимлик суви билан қамров ҳозирги 80 фоиздан 95 фоизга етказилади.

Президент одамлар бу ўзгаришларни кутаётганини таъкидлаб, масъулларга лойиҳаларни тезлаштиришни топширди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍34🔥12
Бухорода 300 миллион долларлик янги аэропорт қурилмоқда

У бир вақтнинг ўзида 20 та самолёт ва 1 минг 200 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга бўлади.

Аэропортни шаҳар маркази билан боғлаш учун 24 километрли автомобиль йўли барпо этилади. Шунингдек, автобуслар учун 5,5 километрли BRT йўлагини ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Президент аэропорт ва унга олиб борадиган йўлни Мустақиллик байрамигача фойдаланишга топшириш вазифасини қўйди. Янги инфратузилма Бухорога келувчилар учун қулайлик яратиши ва ҳудуднинг транспорт имкониятларини кенгайтириши таъкидланди.

Туркиянинг "Pegasus" авиакомпанияси Бухорога тўғридан-тўғри қатновларни йўлга қўймоқда. Келаси йил Малайзия, Индонезия, Кувайт, Миср ва Баҳрайн билан ҳам авиақатновларни бошлаш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍36