EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.7K photos
18.8K videos
36 files
73K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Самарқандда илк «ШҲТ плюс» экспертлар мулоқоти ўтказилади

Самарқанд шаҳрида 5-6 ноябрь кунлари хавфсизлик масалалари бўйича илк «ШҲТ плюс» экспертлар мулоқоти бўлиб ўтади.
Унда дунёнинг 24 давлатидан 33 та делегация ҳамда 5 та халқаро ташкилот вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Мулоқот доирасида рақамли трансформация шароитида терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, илғор технологиялар ва сунъий интеллектнинг замонавий таҳдидларга таъсири, уларга қарши курашишда халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилади.

Тадбир Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Б. Қурбонов раислигида ўтказилади. Унда ШҲТга аъзо давлатлар, кузатувчилар ва мулоқот бўйича ҳамкорлар махсус хизматларининг раҳбарлари ҳамда вакиллари қатнашади.

Мазкур мулоқот формати Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2024 йилда ШҲТнинг Остона саммитида илгари сурилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
"Камбағал оила қолмади" деган ҳисобот энди ўтмайди — Президент

Бухоро вилоятидан 99 минг нафар фуқаро меҳнат миграциясида. Хориждан қайтган 24 минг киши ҳали иш топмаган. Вилоятда 40 мингга яқин ишсиз бор, 270 минг нафар аҳолининг даромади эса ўртача кўрсаткичдан паст.

"Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди", деди Президент.

Масъулларга хорижда кам маошга ишлаётган юртдошларни касбга ўқитиш ва юқори даромадли ишга жойлаштириш, шунингдек, 270 минг нафар аҳолининг даромадини ўртача ва ундан юқори даражага олиб чиқиш бўйича туманлар кесимида режалар ишлаб чиқиш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍126👎1
Бухорода 500 миллион долларлик туризм кластери барпо этилади

Президент Бухорода туризм хизматларини кенгайтириш ва янги сайёҳлик йўналишларини ташкил этиш масалаларига тўхталди.

Жорий йилда вилоятга 3,5 миллион нафар хорижлик сайёҳ келиши кутилмоқда. Келгусида бу кўрсаткични икки баробарга ошириш мақсад қилинган.

Эски шаҳар, Етти пир, Чор Бакр, Пойкент, Варахша ва Вардонзе тарихий мажмуаларини ягона туризм концепцияси асосида боғлаш режалаштирилган.

Бухорода 50 гектар майдонда 80 миллион долларлик туризм маркази, 60 миллион долларлик конгресс-холл ва халқаро меҳмонхона тармоқлари барпо этилмоқда.

Шунингдек, Бухоро туманида 1 минг гектар майдонда 500 миллион долларлик туризм кластери ташкил этилади. Бу сайёҳларнинг вилоятда қолиш муддатини ўртача 4–5 кунга узайтириш имконини бериши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍134👎1
Бухоро иқтисодиёти 100 триллион сўмлик маррадан ошади

Йиғилишда жорий йилда Бухоро вилояти иқтисодиёти илк бор 100 триллион сўмдан ошиши, иқтисодий ўсиш 10,1 фоизни ташкил этиши таъкидланди.

Сўров натижаларига кўра, бухороликларнинг 98 фоизи ҳаёт сифати яхшиланганини билдирган, тадбиркорларнинг 83 фоизи эса келгуси уч йилга ижобий баҳо берган.

Шу билан бирга, иқтисодиётнинг 43 фоизи табиий ресурслар саноати ва қишлоқ хўжалигига тўғри келиши, хизматлар соҳаси улуши эса сўнгги ўн йилда 33 фоиздан 36 фоизга ошгани қайд этилди.

Президент иқтисодиётни диверсификация қилиш, саноатда чуқур қайта ишлашни ривожлантириш ва ҳар бир туманнинг ўсиш нуқталарини аниқлаш бўйича мутасаддиларга аниқ режалар ишлаб чиқишни топширди.

Шунингдек, Бухорони халқаро рейтингларда юқори ўринларга эга, инвесторлар учун очиқ ва ишончли ҳудудга айлантириш зарурлиги таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍117🔥12👎1
Бухорода туристлар учун сервис талабга жавоб бермаяпти

Бухорода туризм мавсуми тўрт ойдан олти ойга узайган. Президент йилнинг қолган даврида ҳам сайёҳларни жалб қилувчи янги тадбирлар ва туризм маҳсулотларини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.

Келаси йил вилоятда 30 га яқин халқаро тадбир ўтказиш режалаштирилган. Бироқ ҳозирда Бухорода беш юлдузли меҳмонхона, йирик савдо ва кўнгилочар масканлар етарли эмас. Туризм хизматларининг асосий қисми вилоят марказида жамланган.

"Сервис таклифи талабга мос эмас", деди давлат раҳбари.

Масъулларга хорижлик сайёҳлар сонини 7 миллионга етказиш бўйича ойма-ой режа ишлаб чиқиш, туманларда ҳам жойлаштириш, савдо, дам олиш ва сайёҳлик хизматларини ривожлантириш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42👎1
Бухорода энергетика ва енгил саноатни ривожлантириш режалари белгиланди

Энергетика соҳасида қисқа муддатда қарийб 2 минг мегаватт қувватли электр станциялари ишга туширилди. Келгуси уч йилда яна 3,1 минг мегаваттли шамол электр станциялари ва 1 минг мегаваттли энергия сақлаш тизимлари қурилиши режалаштирилган.

Электр тармоқларини ривожлантириш мақсадида вилоятда уч йил давомида 745 километр электр тармоғи барпо этилади.

Шунингдек, Бухорода ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларини халқаро бозорларда кенг тарғиб қилиш вазифаси белгиланди. Келаси йили камида 1 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш ва экспортни икки баробар ошириш кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍32👎1
Бухорода 2 минг километр ички йўл ва 266 та кўприк таъмирталаб

Бухоро вилоятида йўллар ҳолатини яхшилаш учун жорий йилда 900 миллиард сўм ажратилган. Бироқ тирбандликларни камайтириш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат транспортини ривожлантириш бўйича муаммолар сақланиб қолмоқда.

Айни пайтда вилоятда 2 минг километр ички йўл ва 266 та кўприк таъмирталаб аҳволда.

Президент уларни янгилаш ва эксплуатация қилишга хусусий инвестицияларни кенг жалб этиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, асосий сайёҳлик йўналишларини боғловчи муқобил пуллик йўллар қуриш имкониятларини ўрганиш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍35
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда бир кунда 251 миллион кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди

Мамлакатда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27,7 миллион кВт·соатга ошди.

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 3 ноябрь куни Ўзбекистонда жами 251 миллион кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Бу 2025 йилнинг 3 ноябридаги кўрсаткичдан 27,7 миллион кВт·соатга кўп.

Электр энергиясининг асосий қисми иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилган. Манбалар кесимидаги кўрсаткичлар қуйидагича:

Иссиқлик электр станциялари — 212,9 миллион кВт·соат, ўсиш 10,6 фоиз.
Гидроэлектр станциялари — 17,1 миллион кВт·соат, ўсиш 42,5 фоиз.
Қуёш электр станциялари — 16,5 миллион кВт·соат, ўсиш 98,8 фоиз.
Шамол электр станциялари — 1,4 миллион кВт·соат, пасайиш 81,6 фоиз.
Блок станциялар — 2,9 миллион кВт·соат, ўсиш 3,6 фоиз.
Кичик қувватли қуёш панеллари — 0,3 миллион кВт·соат, ўсиш 200 фоиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бухорода таълим ва тиббиёт соҳаларидаги вазифалар белгиланди

Йиғилишда таълим соҳасида хусусий боғча ва мактабларни кўпайтириш, мактаб битирувчиларининг 50 фоизини техникумларга жалб қилиш ҳамда дуал таълим қамровини икки баробар ошириш вазифалари белгиланди. Техникумларни йирик тадбиркорлар билан боғлаш, халқаро таълим дастурларини жорий этиш зарурлиги таъкидланди.

Жорий йилда вилоятда 29 та шифохона ва поликлиника янгиланди. Бироқ бирламчи тиббий хизмат сифатидаги муаммолар сақланиб қолмоқда. Масъулларга тиббиётни такомиллаштириш, инвестиция жалб қилиш ва хорижда тажриба орттирган мутахассислар имкониятларидан фойдаланиш топширилди.

Шунингдек, Президент Олот тумани ҳокими Наргиза Нематованинг ҳудудни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратишдаги хизматларини эътироф этиб, уни "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан мукофотлашга қарор қилганини маълум қилди.

Йиғилишда соҳалар ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари ҳамда келгуси йил режалари тингланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥21👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмлик адвокат Президентга мурожаат қилди

Адвокат Урганч шаҳрида жойлашган Гурганч МЖЧнинг ишончли вакили бўлиб мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ноқнонуий равишда аукцион савдоларига чиқариш ҳолати бўйича Президентга, Бош прокурорга мурожаат билан чиқди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Саида Мирзиёева Қаршидаги мактаб билан танишди

"Қаршидаги 43-мактаб ва 1-боғча шароити билан танишдик. Боғча авария ҳолатида, мактабда синфхоналар совуқ, парталар эскирган. Болалик эса кутиб турмайди – муаммоларни кечиктирмасдан ҳал қилиш керак.

Эски боғча ўрнида 360 ўринли шинам, янги боғча қурилади. Мактаб биноси таъмирланиб, замонавий лабораториялар, тил ва ижод тўгараклари ҳамда алоҳида эҳтиёжли болалар учун қулай шароит яратилади.

Қашқадарё илғор касбий маҳорат техникумида ўқиётган ёшларнинг иштиёқи, келажакка ишончи мени беҳад қувонтирди. Фарзандларимиз боғчага қўйган илк қадамидан мустақил ҳаётга кириб боргунига қадар муносиб муҳитда таълим-тарбия олиши керак", деб ёзади Мирзиёева ўз телеграм саҳифасида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43👎1
Самарқандда 5 минг долларга ноқонуний "Умра" хизмати таклиф қилган шахс ушланди

Самарқандда лицензиясиз "Умра" зиёратини ташкил этиш билан боғлиқ ҳолат фош этилди.

Маълум қилинишича, Самарқанд туманидаги сайёҳлик фирмаси ходими Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаронинг 4 нафар қариндошини Саудия Арабистонига зиёратга юбориш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Аниқланишича, мазкур масъулияти чекланган жамият "Умра" зиёратини ташкил этиш учун тегишли лицензияга эга бўлмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍85
Ориф Бозоров Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари бўлди

Бозоров Ориф Раупович - Бухоро вилояти ҳокимининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

О.Бозоров 1979 йил 24 апрелда Ғиждувон туманида туғилган. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини битирган.

У айни пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29
10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин

Спорт вазирлиги "10 минг қадам пиёда" акциясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

👉 https://effect.uz/n/419

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1
“Тошкент метрополитени”даги фаррош ходимларнинг ойлиги берилмаяптими?

Ушбу саволга “Тошкент метрополитени” АЖ расмий муносабат билдирди.

👉 https://effect.uz/n/420

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Ўзбекистоннинг 38 та олийгоҳи QS Осиё рейтингига кирди

"QS World University Rankings: Asia – 2027" рейтинги эълон қилинди. Ундан жой олган Ўзбекистон олий таълим ташкилотларининг 19 таси Осиёдаги энг яхши 1000 таликка, 6 таси 500 таликка, 2 таси эса 200 таликка кирган.

Ўзбекистон олийгоҳлари орасида энг юқори ўринларни қуйидагилар эгаллади:

– "ТИҚХММИ" Миллий тадқиқот университети – 113-ўрин;
– Ўзбекистон Миллий университети – 196-ўрин;
– Самарқанд давлат университети – 215-ўрин;
– Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 255-ўрин;
– Тошкент давлат техника университети – 281-ўрин;
– Наманган давлат техника университети – 469-ўрин.

Марказий Осиё университетлари орасида эса "ТИҚХММИ" 4-ўринни, Ўзбекистон Миллий университети 9-ўринни эгаллаб, минтақадаги энг яхши ўнталикка кирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада 270 миллион сўмдан ортиқ қийматдаги газдан ноқонуний фойдаланилгани фош этилди

Данғара ва Фарғона туманларида ўтказилган текширувларда икки бинода лойиҳа-техник ҳужжатларсиз табиий газдан фойдаланиб келингани аниқланди.

Данғара тумани «Арзитепа» маҳалласидаги «Arzon uylar MMM» МЧЖга қарашли бинода аниқланган ҳолат бўйича дастлабки зарар 196 миллион сўм деб баҳоланган.

Фарғона туманида фуқаро Н.Б.га тегишли нотурар бино бўйича эса 79 миллион сўмлик қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Ҳар икки ҳолатга оид ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Iman Holding Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид бошчилигида янги шаръий кенгаш тузилишини эълон қилди

Бу ҳақда Iman Holding ўз расмий саҳифаларида маълум қилди.

👉 https://effect.uz/n/421

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2