EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.7K photos
18.8K videos
36 files
73.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
«Бокиралик капсуласи» савдоси учун жиноий жавобгарлик белгиланиши таклиф этилмоқда

Олий Мажлисда «бокиралик капсуласи» билан боғлиқ масала кўтарилди. Ушбу маҳсулотни сотиш, етказиб бериш ва унга буюртма бериш билан шуғулланган шахсларга нисбатан жиноий жавобгарлик чораларини қўллаш масаласи илгари сурилди.

Шунингдек, мазкур ҳолатлар ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган фуқароларни молиявий рағбатлантириш таклифи ҳам билдирилди. Муҳокамада ушбу маҳсулотларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш тақиқлангани таъкидланди.

Қайд этилишича, сўнгги беш йилдаги ажримлар статистикасида 187 минг 350 нафардан ортиқ ҳолатда қизларнинг никоҳгача бокира бўлмагани қайд этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9
Газ ва электрдан ноқонуний фойдаланиш давлатга 900 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказди

Ўзэнергоинспекция маълумотига кўра, жорий йилнинг ўтган даврида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва бошқа қоидабузарликлар билан боғлиқ 3 060 та ҳолат аниқланган.

144,3 миллион куб метр табиий газ ва 243,1 миллион кВт·соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлатга 900,3 миллиард сўм зарар етказилган.

Шунингдек, 330 та ҳолатда 7 828,3 тонна сифатсиз нефт маҳсулотларининг сотувга чиқарилишига йўл қўйилмаган. Хавфсизлик талаблари бузилгани сабабли 168 та бригаданинг иши тўхтатилган, 121 нафар масъул ходимга интизомий жазо қўлланилган.

Бундан ташқари, 283 та тадбиркорга ортиқча ҳисобланган тўловлар қайта кўриб чиқилиб, электр энергияси учун 5,3 миллиард сўм, табиий газ учун 19,1 миллиард сўмлик қайта ҳисоб-китоб амалга оширилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Заправкаларда маиший газ баллонларини тўлдирганлик учун жарима белгиланди

Ўзбекистонда маиший газ баллонларини автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида тўлдириш учун жарима жорий этилди.

👉 https://effect.uz/n/422

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Бокиралик капсуласи» савдоси учун жиноий жавобгарлик белгиланиши таклиф этилмоқда Олий Мажлисда «бокиралик капсуласи» билан боғлиқ масала кўтарилди. Ушбу маҳсулотни сотиш, етказиб бериш ва унга буюртма бериш билан шуғулланган шахсларга нисбатан жиноий жавобгарлик…
«Бокиралик капсуласи» учун жиноий жавобгарлик белгиланиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда «бокиралик капсуласи»ни сотиш, етказиб бериш ва буюртма қилиш, шунингдек, бокираликни жарроҳлик йўли билан тиклаш учун жиноий жавобгарлик белгиланиши ҳақидаги хабарлар асоссиз экани маълум қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси маълумотига кўра, бу мазмундаги қонун лойиҳаси мавжуд эмас, кўриб чиқиш учун киритилмаган ва муҳокама қилинмаяпти.

Шунингдек, мазкур ҳолатлар ҳақида хабар берган шахсларни молиявий рағбатлантириш бўйича ҳам ҳеч қандай ташаббус илгари сурилмаган.

Палата фуқароларни текширилмаган маълумотларни тарқатмасликка ва ахборотни расмий манбалар орқали текширишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎2
Жиноятчилик хавфи сунъий интеллект ёрдамида баҳоланди

Президент ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг янги механизмларини жорий этиш бўйича тақдимот билан танишди.

👉 https://effect.uz/n/423

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18🔥10👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги умидимиз Рамазон Ашрапов!

Тўйхона расмийлаштирилди, 130 минг долларлик қарз тўланди. Аммо мулк эгаси ва унинг турмуш ўртоғи келишилган маблағни олмаганини айтмоқда. Effect.uz таҳририятига «Марғилон сой» тўйхонаси билан боғлиқ мулкий низо юзасидан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатда баён этилишича, тўйхона дастлаб аёлнинг номида бўлган. Унинг турмуш ўртоғи 2016 йилда қамоқдан озод этилган. 2018 йилда у билан бирга жазо ўтаган таниши тўйхонани сотишни таклиф қилган, бироқ ўша вақтда келишув амалга ошмаган.

2025 йилда эса мазкур таниш яна пайдо бўлган. Аризачи келтирган маълумотларга кўра, у 2,2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз билан боғлиқ муаммосини ҳал қилиш учун тўйхонани 1,7 миллион долларга расмийлаштиришган...

👉 https://effect.uz/n/424

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
9 ойда 2,2 миллион аҳоли: Ижтимоий ҳимоя агентлиги қандай натижаларга эришмоқда?

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. Брифингда ижтимоий реестрга киритилган оилалар, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, болаларни ҳимоя қилиш, зўравонликдан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва ижтимоий суғурта тизимидаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.

Агентлик маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатнинг 208 та туман ва шаҳрида фаолият юритаётган «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда маҳаллалардаги ижтимоий ходимлар орқали аҳолига 140 турдаги ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатилмоқда.

👉 https://effect.uz/n/425

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Юнусобод прокурорининг навбатдаги оммавий қабули: Мурожаатлар жойида ҳал этилмоқда

Юнусобод туман прокурори Яҳё Абдураҳмонов навбатдаги оммавий қабулни ўтказди. Унда жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларидан жами 50 нафар мурожаатчи қабул қилинган.

Туман прокуратураси маълумотига кўра, қабул давомида 5 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ҳал этилган. Қолган мурожаатлар қўшимча текширув талаб қилгани сабабли алоҳида назоратга олинган.

Бироқ ҳозирча мурожаатларда қандай муаммолар кўтарилгани, уларнинг қайси соҳаларга тааллуқли экани ва текширувлар қачон якунланиши ҳақида маълумот берилмаган.

Фуқаролар мурожаатларининг қанчаси ижобий ҳал этилиши ва қолган масалалар бўйича қандай амалий натижаларга эришилиши эса алоҳида эътибор талаб қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Imarat Development можароси: 120 миллион долларлик мол-мулк хатловга олингани айтилди

«Imarat Development» компанияси билан боғлиқ можаро юзасидан харидорлар ва масъуллар иштирокида учрашув ўтказилди. Бу ҳақда Расул Кушербаев ўз чиқишида маълум қилди.

Унинг айтишича, учрашувда Тошкент шаҳар прокурори ва шаҳар ички ишлар бошлиғи иштирок этган. Компаниянинг асосий таъсисчилари Марат ва Жасур Азизовга нисбатан тергов ҳаракатлари давом этаётгани ва уларга нисбатан эҳтиёт чораси қўлланилгани айтилган.

Расул Кушербаевнинг таъкидлашича, Тошкент шаҳар прокурори таъсисчиларга тегишли қиймати тахминан 120 миллион АҚШ долларига баҳоланаётган мол-мулк хатловдан ўтказилиб, баҳоланаётганини маълум қилган. Бу мол-мулк қурилишлар якунланмай қолган ёки харидорларга пулларини қайтариш зарурати туғилган тақдирда, уларнинг манфаатларини таъминлаш мақсадида кафолат сифатида кўрилаётгани айтилган. Шунингдек, компаниянинг бир нечта қурилиш лойиҳаларида ишлар давом этмоқда.

👉 https://effect.uz/n/426

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
«Аввалги кўрсаткичлар сунъий оширилган» — бу қандай аниқланган? Кетма-кет мақолалардан сўнг “Келажак” марказидан садо чиқди

EFFECT.UZ мақоласи эълон қилинганидан сўнг Республика «Келажак» маркази расмий муносабат билдирди. Марказнинг таъкидлашича, тегишли ўрганишлар ва қайта хатлов жараёнида аввалги йилларда тўгараклар ҳамда уларга жалб қилинган ўқувчилар сони сунъий равишда ошириб кўрсатилгани маълум бўлган. Ҳозир эса ҳақиқий ҳолатдаги рақамлар тақдим этилмоқда.

👉 https://effect.uz/n/427

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Менинг ёшлигим ҳам шундай мактабларда ўтган – Қашқадарёда 448 нафар бола қатнаётган авария ҳолатидаги боғча ўрнида янги муассаса қурилади

Саида Мирзиёева Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида 43-мактаб ва 1-сонли мактабгача таълим ташкилотидаги шароитлар билан танишди. Ташриф чоғида боғчанинг авария ҳолатида экани, мактабда эса синфхоналар совуқлиги ва парталар эскиргани қайд этилди.

Жойидаги мулоқотда боғча вакили муассаса 1972 йилда қурилганини, бугунги кунда унда 448 нафар бола тарбияланаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, 2019 йилда ҳожатхона қурилган бўлсада, унинг асосий бинодан узоқда жойлашгани болалар учун қийинчилик туғдирмоқда. Муассаса шароитларини сақлаб туриш учун ҳомийлик маблағларидан ҳам фойдаланиб келинган.

👉 https://effect.uz/n/428

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🔥13
«Янги Ўзбекистон мўъжизаси»: Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта ҳосили етиштирилди

Ўзбекистонда янги тарихда илк бор 5 миллион тоннадан зиёд пахта ҳосили етиштирилди. Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон ва фермерлар, кластер ходимлари ҳамда дала меҳнаткашларини рекорд натижа билан табриклади.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, бу натижа пахтачилик соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, замонавий агротехнологиялар, сув тежовчи технологиялар ва механизациялаштириш жараёнлари самараси ҳисобланади.

👉 https://effect.uz/n/429

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17🔥10🤔1
Боқувчиси қамоқда, уч бола нафақасиз: Ижтимоий ҳимояга савол?

Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Қалтотой қишлоғида уч нафар вояга етмаган фарзанди билан яшаётган оила тўрт ойдан буён болалар нафақасини ололмаяпти. Оиланинг боқувчиси Ж. Пардаев ҳозирда қамоқда, она эса фарзандлар тарбияси билан банд.

Шундай оғир вазиятда қолган оилага ижтимоий ёрдам тайинланмаётганининг сабаби эса нотўғри расмийлаштирилган маълумот билан боғлиқлиги айтилмоқда.

👉 https://effect.uz/n/430

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“15 сутка хоҳлайман” – Нилуфар Ҳамидова ижтимоий тармоқлардаги видеоси учун узр сўради. Лекин узр сўрашнинг ўзи етарли эмас

Актриса Нилуфар Ҳамидова томонидан ижтимоий тармоқларга жойланган видео жамоатчиликда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Ушбу видео юзасидан шаҳар аҳолиси ва меҳмонларидан кескин муносабатлар билдирилди.

Ҳолат юзасидан тарқатилган мурожаатда Нилуфар Ҳамидова ўзбек халқидан узр сўраб, келгусида бундай мазмундаги контентларни тарқатмаслигини билдирди.

«Сўнгги сўзим: мен ўзбек халқидан, узр сўрайман. Бошқа бундай контентларни чиқармайман. Бундан кейин шундай чиройли контентлар чиқади», — деди у.


Ҳамидованинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган материаллар кўча ва жамоат жойларида майда безорилик ҳолати бўйича туман судига юборилиши режалаштирилган.

Шунингдек, сўнгги видеога алоқадор шахсга, жумладан, блогерга нисбатан ҳам қонун доирасида чора кўрилиши айтилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8