Боқувчиси қамоқда, уч бола нафақасиз: Ижтимоий ҳимояга савол?
Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Қалтотой қишлоғида уч нафар вояга етмаган фарзанди билан яшаётган оила тўрт ойдан буён болалар нафақасини ололмаяпти. Оиланинг боқувчиси Ж. Пардаев ҳозирда қамоқда, она эса фарзандлар тарбияси билан банд.
Шундай оғир вазиятда қолган оилага ижтимоий ёрдам тайинланмаётганининг сабаби эса нотўғри расмийлаштирилган маълумот билан боғлиқлиги айтилмоқда.
👉 https://effect.uz/n/430
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“15 сутка хоҳлайман” – Нилуфар Ҳамидова ижтимоий тармоқлардаги видеоси учун узр сўради. Лекин узр сўрашнинг ўзи етарли эмас
Актриса Нилуфар Ҳамидова томонидан ижтимоий тармоқларга жойланган видео жамоатчиликда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Ушбу видео юзасидан шаҳар аҳолиси ва меҳмонларидан кескин муносабатлар билдирилди.
Ҳолат юзасидан тарқатилган мурожаатда Нилуфар Ҳамидова ўзбек халқидан узр сўраб, келгусида бундай мазмундаги контентларни тарқатмаслигини билдирди.
Ҳамидованинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган материаллар кўча ва жамоат жойларида майда безорилик ҳолати бўйича туман судига юборилиши режалаштирилган.
Шунингдек, сўнгги видеога алоқадор шахсга, жумладан, блогерга нисбатан ҳам қонун доирасида чора кўрилиши айтилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Актриса Нилуфар Ҳамидова томонидан ижтимоий тармоқларга жойланган видео жамоатчиликда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Ушбу видео юзасидан шаҳар аҳолиси ва меҳмонларидан кескин муносабатлар билдирилди.
Ҳолат юзасидан тарқатилган мурожаатда Нилуфар Ҳамидова ўзбек халқидан узр сўраб, келгусида бундай мазмундаги контентларни тарқатмаслигини билдирди.
«Сўнгги сўзим: мен ўзбек халқидан, узр сўрайман. Бошқа бундай контентларни чиқармайман. Бундан кейин шундай чиройли контентлар чиқади», — деди у.
Ҳамидованинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган материаллар кўча ва жамоат жойларида майда безорилик ҳолати бўйича туман судига юборилиши режалаштирилган.
Шунингдек, сўнгги видеога алоқадор шахсга, жумладан, блогерга нисбатан ҳам қонун доирасида чора кўрилиши айтилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14
EFFECT.UZ | Расмий канал
Сурхондарёда 35 миллиард сўмдан ортиқ зарар келтирилган иш: юзлаб жабрланувчилар ва икки эпизодли жиноят иши Сурхондарёда “Surkhan Autocenter” МЧЖ фаолияти билан боғлиқ кенг кўламли жиноят иши бўйича суд жараёни якунланган. Иш материалларидан кўринишича…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Surkhan Autocenter» иши: 700 дан ортиқ фуқаро ва 6,5 миллиард сўмдан зиёд маблағ ортидаги фирибгарлик
Арзон ва қисқа муддатда янги автомобиль сотиб олиш истаги юзлаб фуқаролар учун катта молиявий йўқотишларга айланган. Тергов ҳужжатларига кўра, Термиз шаҳрида фаолият юритган «Surkhan Autocenter» МЧЖ билан боғлиқ жиноят иши ортида 700 дан ортиқ фуқаронинг 6,5 миллиард сўмдан зиёд маблағига дахлдор фирибгарлик ҳолати аниқланган.
Воқеа тафсилотларига кўра, иш 2022 йилда бошланган. Фуқаро Тўраев Акмал Аҳмад ўғли автомобиль олди-сотдиси билан шуғулланиб келган. 2024 йил бошида эса фаолиятига расмий тус бериш мақсадида «Surkhan Autocenter» МЧЖни ташкил этган.

👍1
Президент деҳқон ва фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади
Жорий йил Ўзбекистон тарихида рекорд даражада пахта хирмони бунёд этилди.
👉 https://effect.uz/n/431
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жорий йил Ўзбекистон тарихида рекорд даражада пахта хирмони бунёд этилди.
👉 https://effect.uz/n/431
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍40🔥2
Самарқанд ва Бухоро ўртасида пулли автомобиль йўли қурилади
Янги йўл икки шаҳар ўртасидаги сафар вақтини 5 соатдан 1,5 соатгача қисқартириши кутилмоқда.
👉 https://effect.uz/n/432
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Янги йўл икки шаҳар ўртасидаги сафар вақтини 5 соатдан 1,5 соатгача қисқартириши кутилмоқда.
👉 https://effect.uz/n/432
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍35🔥1
Тошкентда 6 кунда 8 та автобус йўналишида 2 152 та қоидабузарлик аниқланди
Тошкент шаҳрида 28 октябрдан 2 ноябрга қадар ўтказилган назорат тадбирлари давомида 8 та автобус йўналишида 2 152 та қоидабузарлик қайд этилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, текширувлар 42, 56, 74, 84, 120, 169, 174 ва 177-сонли автобус йўналишларида ўтказилган.
Қоидабузарликлар энг кўп 174-йўналишда — 291 та, 120-йўналишда — 286 та, 56 ва 169-йўналишларда эса 284 тадан аниқланган.
Олти кун давомида мазкур йўналишларда жами 326 453 нафар йўловчи ташилган ва 6 501 та қатнов амалга оширилган.

👍2🔥1
Ўзбекистонда қайси соҳаларга кўпроқ инвестиция киритилмоқда?
2026 йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистонда асосий капиталга 584,2 триллион сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди.
👉 https://effect.uz/n/433
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2026 йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистонда асосий капиталга 584,2 триллион сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди.
👉 https://effect.uz/n/433
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Тошкентда 51 туп дарахтни ноқонуний кесган корхонага миллиардлаб тўлов юклатилди
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида кўп қаватли уй-жой мажмуаси қурилиши жараёнида экологик қоидабузарликлар аниқланди. «B.D.» МЧЖ рухсатсиз 50 туп арча ва бир туп чинорни кесган. Шунингдек, қурилиш ҳудудида 12 минг тоннадан ортиқ чиқинди тўпланган.
Аниқланган қоидабузарликлар натижасида атроф-муҳитга етказилган зарар учун корхонага 5,18 миллиард сўм компенсация тўлови ҳисобланган. Кесилган дарахтлар учун эса қўшимча 396 миллион сўм зарар белгиланган.
Бундан ташқари, корхона зиммасига кесилган дарахтлар ўрнига жами 5 100 туп, камида уч йиллик кўчат экиш ва уларни уч йил давомида парваришлаш мажбурияти юклатилган.

👍3
Фавқулодда вазиятлардан жабрланганларга 500 БҲМгача моддий ёрдам берилади
Ўзбекистонда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни баҳолаш ва қоплаш тартиби белгиланди.
👉 https://effect.uz/n/434
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни баҳолаш ва қоплаш тартиби белгиланди.
👉 https://effect.uz/n/434
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Қашқадарёда иссиқлик етказилмаган кунлар учун 2,3 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди
Бу ҳақда Рақобат қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси хабар берди.
👉 https://effect.uz/n/435
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бу ҳақда Рақобат қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармаси хабар берди.
👉 https://effect.uz/n/435
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Мўминжон Йўлдошев Интерпол қидируви рўйхатидан чиқарилгани айтилмоқда
Мадад Инвест Банк — ҳозирги Mybank'нинг собиқ йирик акциядори ва кузатув кенгаши раиси, тадбиркор Мўминжон Йўлдошевнинг Интерпол орқали халқаро қидирувга берилгани ҳақидаги маълумотлардан сўнг унинг қидирув карточкаси олиб ташлангани айтилмоқда.
👉 https://effect.uz/n/436
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мадад Инвест Банк — ҳозирги Mybank'нинг собиқ йирик акциядори ва кузатув кенгаши раиси, тадбиркор Мўминжон Йўлдошевнинг Интерпол орқали халқаро қидирувга берилгани ҳақидаги маълумотлардан сўнг унинг қидирув карточкаси олиб ташлангани айтилмоқда.
👉 https://effect.uz/n/436
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤷♂1
Қирғизистонда энергетик ичимликлар ишлаб чиқариш ва импорт қилиш тақиқланиши мумкин
Қирғизистонда энергетик ичимликлар ишлаб чиқариш ва мамлакатга олиб киришни тақиқлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
👉 https://effect.uz/n/437
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қирғизистонда энергетик ичимликлар ишлаб чиқариш ва мамлакатга олиб киришни тақиқлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
👉 https://effect.uz/n/437
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегацияси Ўмонга амалий ташриф буюрди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги делегация Ўмон Султонлигига амалий ташриф буюриб, архив иши, тарихий ҳужжатларни реставрация қилиш ҳамда рақамлаштириш соҳасида ўзаро тажриба алмашиш ва илмий ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан музокаралар ўтказди.
👉 Батафсил
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги делегация Ўмон Султонлигига амалий ташриф буюриб, архив иши, тарихий ҳужжатларни реставрация қилиш ҳамда рақамлаштириш соҳасида ўзаро тажриба алмашиш ва илмий ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан музокаралар ўтказди.
👉 Батафсил
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Наманганда собиқ хотинини пичоқлаган эркак 10 йилга қамалди
Наманган вилояти Поп туманида собиқ хотинини ярашишга кўндирмоқчи бўлган эркак уни болалар боғчаси ётоқхонасида уч марта пичоқлаган.
👉 https://effect.uz/n/438
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Наманган вилояти Поп туманида собиқ хотинини ярашишга кўндирмоқчи бўлган эркак уни болалар боғчаси ётоқхонасида уч марта пичоқлаган.
👉 https://effect.uz/n/438
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
Ўзбекистонда дронлардан фойдаланишга оид чекловлар юмшатилиши мумкин
Учувчисиз авиация тизимларидан фойдаланиш тартибини енгиллаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда.
👉 https://effect.uz/n/440
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Учувчисиз авиация тизимларидан фойдаланиш тартибини енгиллаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда.
👉 https://effect.uz/n/440
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Тошкентда синтетик наркотиклар тайёрлаган шахс фаолияти фош этилди
Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 276¹-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
👉 https://effect.uz/n/441