EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.7K photos
18.8K videos
36 files
73.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
EFFECT.UZ | Расмий канал
Янгиҳаётнинг зимистон кўчалари: аҳоли норозиликлари авжига чиқди Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманининг Янги дархон маҳалласидаги 4-берк кўчада чироқлар йўқлиги аҳоли томонидан кўплаб норозиликларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат бўйича фуқаролар тахририятимизга бир…
Янгиҳаётнинг зимистон кўчалари ёришадиган бўлди

Ўтган йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманининг Янги дархон маҳалласидаги 4-берк кўчада чироқлар йўқлиги аҳоли томонидан кўплаб норозиликларга сабаб бўлаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳозирда ушбу ҳолат тўлиқ бартараф этилгани маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Криштиану Роналду Португалия термасидаги фаолиятини расман якунлади

Португалия миллий терма жамоаси сардори Криштиану Роналду халқаро футболдаги фаолиятига якун ясади. 41 ёшли футболчи ижтимоий тармоқларда эълон қилган видеролик орқали миллий жамоа билан хайрлашганини маълум қилди.

Роналду ўзининг хайрлашув мурожаатида «Португалия доимо менинг қалбимда бўлади» мазмунидаги «Portugal estará sempre em mim» иборасини қўллаган.

Футболчи Португалия терма жамоаси сафидаги фаолиятини тарихий натижалар билан якунламоқда. У миллий жамоа таркибида 234 та учрашувда майдонга тушиб, 146 та гол урган. Бу кўрсаткичлар Роналдуни эркаклар халқаро футбол тарихида энг кўп ўйин ўтказган ва энг кўп гол урган футболчилардан бирига айлантирган.

Унинг терма жамоа билан эришган энг муҳим ютуқлари қаторида 2016 йилги Европа чемпионлиги ва UEFA Миллатлар лигасидаги ғалабалар бор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤷‍♂1👎1😢1
Тошкент аеропортида 1 млрд сўмдан ортиқ қийматдаги заргарлик буюмлари аниқланди

Тошкент халқаро аеропортида божхона назоратидан яшириб олиб киришга уринилган қарийб 691 грамм заргарлик буюмлари ушланди.

👉 https://effect.uz/n/445

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қашқадарёда 5,5 минг хонадон фойдасига 2,3 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди

Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан кўп қаватли уйларда марказлашган иссиқлик таъминоти ҳолати ўрганилди.

Аниқланишича, “Иссиқлик таъминоти” МЧЖ томонидан Қарши шаҳри, Нишон, Косон ва Яккабоғ туманларидаги 384 та кўп қаватли уйнинг 14 448 та хонадонига ҳамда 12 та ташкилотга иссиқлик энергияси етказиб берилган.

Бироқ, тизимдаги авариялар, газ босимининг пасайиши, электр ва совуқ сув таъминотидаги узилишлар ҳамда режали таъмирлаш сабабли қозонхоналар ишламаган кунлар учун ҳам асоссиз равишда қарздорлик ҳисоблаб келинган.

Олиб борилган ишлар натижасида вилоятдаги 5 500 та хонадонда яшовчи истеъмолчилар фойдасига 2,3 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.

Қўмита томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўрганишлар давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Урганчда ҳарбий хизматчилар учун қурилган уйлар нега ҳалигача эгаларига берилмаяпти?

Урганч шаҳрида ҳарбий хизматчилар ва бир гуруҳ фуқаролар учун қурилган кўп қаватли уйлар тақдири юзасидан мурожаат келиб тушди.

👉 https://effect.uz/n/446

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Ўзбекистонда муҳим металлар ишлаб чиқариш 2030 йилгача 2,7 млрд доллардан оширилади

Президент «Навоийуран» корхонаси ва «Ўзбекистон технологик металлар комбинати» АЖнинг 2026 йилдаги устувор вазифалари ҳамда келгуси режаларига бағишланган тақдимот билан танишди. 

👉 https://effect.uz/n/447

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍66🔥21👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳокимлик ваъдаси қаерда қолди?

Effect.uz таҳририятига Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи фуқародан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатчининг айтишича, II гуруҳ ногиронлиги бўлган қизи уч нафар фарзандни тарбиялайди ва «Аёллар дафтари»да рўйхатда туради.

Фуқаронинг таъкидлашича, 2026 йил бошида вилоят ва туман ҳокими Шоҳруҳ Болтаев оилага янги уй қуриб беришни ваъда қилган.

Оила вақтинча ижарага кўчирилган, бироқ уч ой ўтиб, ижара билан боғлиқ муаммолар сабаб аввалги яшаш жойига қайтишга мажбур бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сувдан ноқонуний фойдаланиш 116,9 млрд сўм зарар келтирди

«Ўзсувтаъминот» АЖ маълумотига кўра, жорий йилнинг ўтган даврида назорат органлари билан ҳамкорликда сув ва оқова хизматларидан ноқонуний фойдаланишга оид 9 544 та ҳолат аниқланган.

Қоидабузарликлар натижасида 116,9 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган бўлиб, шундан 33,3 млрд сўми қопланган.

Қарздорликни ундириш учун 298,5 млрд сўмлик даъво аризалари киритилган. 24 мингта жисмоний ва юридик шахс сув тармоғидан вақтинча узилган.

Ноқонуний уланишлар ҳақида 55 503-10-55 ишонч телефонига хабар бериш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Президент амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 ноябрь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон етакчиси хавфсизликка хавф солаётган янги технологик хатар ва таҳдидларга қарши курашиш масалалари бўйича Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥16👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
“15 сутка хоҳлайман” – Нилуфар Ҳамидова ижтимоий тармоқлардаги видеоси учун узр сўради. Лекин узр сўрашнинг ўзи етарли эмас Актриса Нилуфар Ҳамидова томонидан ижтимоий тармоқларга жойланган видео жамоатчиликда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Ушбу видео юзасидан…
Актриса Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Бугун жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган 1978 йилда туғилган, блогер Н.Х. га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилди.

Суднинг қарорига кўра, Н.Х МЖтК нинг 183-моддаси (майда безорилик) билан айбдор деб топилиб, унга шу модда билан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида эркак хотини ва ёш қизини ўлдирди: унга умрбод қамоқ жазоси тайинланди

Тошкент вилоятида 27 ёшли эркак 24 ёшли турмуш ўртоғи ва уч ёшга тўлмаган қизини ўлдирди. Тергов маълумотларига кўра, эркак маст ҳолатда аввал хотинининг ҳаётига зомин бўлган, кейин эса вояга етмаган қизига нисбатан жинсий зўравонлик содир этиб, уни ҳам ўлдирган.

Шундан сўнг у қизининг жасадини сумкага солиб, Тошкент шаҳридаги отасининг уйига олиб борган ва ташқаридаги ҳожатхонага ташлаб кетган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Тошкентда буюртма асосида икки фуқарони олиб қочишга уринган шахслар қўлга олинди

Тошкентда икки нафар шахс буюртма асосида фуқароларни мажбуран олиб кетишни режалаштирган.

👉 https://effect.uz/n/448

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Ўзбекистонда фаол фуқароларнинг уйига махсус белги ўрнатилиши таклиф этилмоқда

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, жамият ҳаётида фаол иштирок этувчи фуқароларга «Жамиятдаги фаол фуқаро» мақомини бериш таклиф қилинмоқда. Улар «Фаол фуқаро» нишони билан тақдирланиб, уйларига махсус белги ўрнатилиши мумкин.

Лойиҳада бундай фуқаролар учун қуйидаги имтиёзлар назарда тутилган:

- давлат хизматлари учун белгиланган йиғим ва тўловларга (давлат божидан ташқари) 10 фоиз чегирма;
- давлат олий таълим муассасаларидаги контракт тўловининг 5 фоизини қоплаб бериш;
- автотранспорт хариди учун кредит бошланғич бадалининг 3 фоизини, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан ошмаган ҳолда, қоплаб бериш.

Мақомни олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz орқали мурожаат қилиш имконияти яратилиши режалаштирилган.

Қайд этиш жоиз, мазкур таклифлар ҳозирча қарор лойиҳасида келтирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Яна хоҳлайсанми?” Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Актриса Нилуфар Ҳамидова ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ортидан маъмурий жавобгарликка тортилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
IMARAT DEVELOPMENT işi: Prokuratura tergov va fuqarolarning uy-joy huquqlari masalasini nazoratga oldi

Toşkent şahar prokurori v.v.b. Anvar Örmonov va şahar IIBB boşliği örinbosari Dilmurod Mirsodiqov iştirokida 3-noyabr kuni IIBB huzuridagi Tergov boşqarmasi iş yurituvidagi jinoyat işlarining tergov holati tahlil qilingan.

Maʼlum qilinişiça, örganiş jarayonida «IZMIR ART STROY», «GLAMOUR GOLD», «STRONG CITY», «CITY OIL» va «IMARAT DEVELOPMENT» jamiyatlari tomonidan poytaxtda barpo etilayotgan köp qavatli uylardagi xonadonlar savdosi bilan boğliq firibgarlik holatlariga alohida eʼtibor qaratilgan.

👉 https://effect.uz/n/449

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Аёллар дафтари”да ёрдамлар сони 18 тага етди: энди 22 миллион сўмгача маблағ ажратилади

“Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан хотин-қизларга кўрсатиладиган ёрдамлар сони 11 тадан 18 тага оширилди.

Бу Президентнинг 2026 йил 11 сентябрдаги ПФ-193-сон Фармонида белгиланган. Унга кўра, 6 турдаги ёрдам сақлаб қолинди, 5 таси такомиллаштирилди ва 7 та янги йўналиш жорий этилди.

Эндиликда эҳтиёжманд, 30 ёшдан катта хотин-қизларга иссиқхона қуриш, томорқани сув билан таъминлаш, уруғлик ва кўчат харид қилиш, тикув машинаси ва бошқа ускуналар олиш, чорвачилик, паррандачилик ҳамда ҳунармандчиликни йўлга қўйиш учун маблағ ажратилади.

Янги ёрдамлар миқдори йўналишига қараб 1,3 миллион сўмдан 22 миллион сўмгача этиб белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1