EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
71.8K photos
18.8K videos
36 files
73.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзорда янги сунъий кўл барпо этилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, Бешёғоч маҳалласида, “Magic City” ва “Миллий боғ“ ёнида 2,3 гектарлик ҳудуд ободонлаштирилмоқда.

Унинг 18 700 квадрат метрини сиғими 37 400 куб метр бўлган сунъий кўл эгаллайди.

Лойиҳа доирасида 4,6 км пиёда ва велойўлак, 2 та фаввора ва рамзий дарвоза қурилади, 150 туп дарахт ва бута экилади.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Ўзбекистонда оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича янги қоидалар таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Ҳукумат қарори лойиҳасида сўз боради

👉 https://effect.uz/n/487

Facebook I YouTube I Instagram
«Терговга машина билан эмас, адвокат билан боринг!» — адвокат ИИВ парковкасидаги машиналарга эътибор қаратди

Адвокат Бобир Мукадамов ИИВ ҳудудидаги автотураргоҳда турган бир нечта қимматбаҳо автомобилларни суратга олди.

У суратларга изоҳ берар экан, автомобилларнинг чанг босиб қолганига эътибор қаратган ва бу ҳолатни тергов доирасида гувоҳ ёки
гумонланувчи сифатида чақирилган шахсларга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланган бўлиши мумкинлигига ишора сифатида кўрсатган.

«Терговга авто билан эмас, адвокат билан боринг!» — дейди адвокат.


Парковкада бир неча кундан бери ҳаракатланмагани кўринаётган автомобиллар акс этган. Аммо уларнинг кимга тегишли экани ва автомобиллар эгаларига нисбатан қандай процессуал чора қўллангани ҳақида маълумот келтирилмаган.

Facebook I YouTube I Instagram
😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пулингизни осон кўпайтириб берамиз: 100 йиллик фирибгарлик схемаси

Тасаввур қилинг: сиз бир инсонга пул берасиз. У эса атиги 45 кун ичида маблағингизни 50 фоизга кўпайтириб беришни ваъда қилади.

Энг қизиғи, дастлаб у ваъдасини бажаради. Сиз фойда оласиз. Унга бўлган ишончингиз ортади. Ҳатто яқинларингиз ва танишларингизга ҳам уни тавсия қила бошлайсиз.

Аммо сиз билмайдиган бир жиҳат бор: сизга тўланаётган «фойда» аслида ҳеч қандай реал даромаддан эмас, балки тизимга кейинроқ кирган одамларнинг маблағларидан тўланаётган бўлиши мумкин.

👉 https://effect.uz/n/490

Facebook I YouTube I Instagram
«Администрациядан Комилман»: Сурхондарё вилоят ҳокимини алдаб, ўзини Президент администрацияси ходими деб таништирган амалдор қамалди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасида департамент бошлиғи бўлиб ишлаган 38 ёшли И.Ж. ўзини «Администрациядан Комилман», деб таништириб, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовга қўнғироқ қилган.

👉 https://effect.uz/n/491

Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Фарғонада кейтеринг: Антикор боғчалардаги овқатланишда давлат харидлари бузилганини аниқлаган эди, вилоятда ҳоким ва прокурор қаерга қараган?

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2024 йил июль ойида Фарғона вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотларида овқатланишни ташкил этиш жараёнида қатор қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган эди.

Хусусан, озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчини танлашда давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилгани маълум қилинган. Лекин бу борада на вилоят ҳокими на вилоят прокурори тегишли тартибда масалани назоратга олмаган. Чунки, шундан кейин ҳам «Garden Catering Trade» МЧЖ фаолиятини давом эттираверган.

👉 https://effect.uz/n/492

Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Совуқ ҳаво сабаб газ шохобчалари фаолияти вақтинча чекланиши мумкин

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, 9–11 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчилик кутилмоқда. Шимолий ва тоғли ҳудудларда қор ёғиши мумкин.

👉 https://effect.uz/n/493

Facebook I YouTube I Instagram