EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.1K photos
19K videos
36 files
73.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Конларга ноқонуний аралашувни аниқлайдиган ақлли тизим жорий этилади – «Ўзбекнефтгаз»

«Ўзбекнефтгаз» конларида газ ва конденсат қувурларига ноқонуний аралашув ҳамда маҳсулотларни талон-торож қилиш ҳолатларини тезкор аниқлайдиган янги назорат тизими жорий этилади.

Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси Абдуғани Сангинов бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг Қашқадарёга ташрифи давомида маълум қилинди.

👉 https://effect.uz/n/589

Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга сафар қилмоқда?

2026 йилнинг январь–октябрь ойларида 6,5 миллион нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижий давлатларга сафар қилган. 


👉 https://effect.uz/n/587

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро НҚИЗда мавсумга тайёргарлик: асосий эътибор узлуксиз ишлаб чиқаришга қаратилмоқда

«Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимидаги «Бухоро НҚИЗ» МЧЖда мавсумга тайёргарлик ишлари изчил давом этмоқда. Корхонада ишлаб чиқариш объектлари, техник ускуналар ҳамда муҳандислик-коммуникация тизимларининг мавсумий шароитларга тайёрлиги таъминланмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ маълум қилишича, амалга оширилаётган ишлардан асосий мақсад — ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлиги, хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш.

Корхонада мавжуд техник ва муҳандислик инфратузилмасини мавсумга тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Facebook I YouTube I Instagram
Ногиронлиги бўлган шахсларга реабилитация йўлланмалари бепул берилади

Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация ва протезлаш марказларига йўллашнинг янги тартиби жорий этилди.

👉 https://effect.uz/n/588

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
Шўртанда суюлтирилган газ захираси 3 минг тоннага оширилади – «Ўзбекнефтгаз» АЖ

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳудудида суюлтирилган газни сақлаш қувватини оширишни режалаштирмоқда.

Компания бошқарув раиси Абдуғани Сангинов суюлтирилган газ қуйиш омборида бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва маҳсулотни истеъмолчиларга узлуксиз етказиб бериш масалаларини ўрганган.

👉 https://effect.uz/n/590

Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Хива ҳокимлиги бюджетдан 2,2 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратди: 850 млн сўм гул кўчатларига сарфланади

Бу бўйича шаҳар ҳокими Темур Давлетов тегишли фармойишларни имзолаган.

👉 https://effect.uz/n/592

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«5,4 млрд куб метр газ — бу ҳали имкониятларнинг барчаси эмас»: Шўртанда қазиб чиқаришни ошириш учун 82 та чора белгиланди

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси жорий йилнинг 10 ойида 5,4 млрд куб метр табиий газ қазиб чиқарган. Бу янгиланган режанинг 100 фоиз бажарилганини англатади.

Бироқ «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси Абдуғани Сангиновнинг таъкидлашича, бу бошқарманинг мавжуд имкониятлари тўлиқ ишга солинганини англатмайди.

👉 https://effect.uz/n/591

Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Бугун тўғри қарор қабул қилинг: коррупциянинг оқибати — панжара ортидаги ҳаёт!

Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари коррупция ва жиноятчиликнинг олдини олиш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш мақсадида Тошкент вилоятидаги 48-сон манзил-колониясига профилактик ташриф буюрди.

Ташриф давомида ходимлар муассасадаги шароитлар билан танишиб, коррупциявий жиноятлар содир этган маҳкумлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида жиноят оқибатида йўқотилган эркинлик, оила бағридан айрилиқ ва йўқолган ишонч ҳақида сўз борди.
Таъкидланганидек, бир лаҳзалик манфаат ортидан қувиш инсоннинг бутун келажагига нуқта қўйиши мумкин.

Профилактик тадбирдан кўзланган мақсад — ходимларни ҳар қандай коррупциявий таклифни рад этишга, қонун ва виждонга таянган ҳолда фаолият юритишга чақиришдан иборат.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1😢1
Андижонда поезд Damas’ни уриб юборди

Вилоят ЙҲХБга кўра, ҳодиса бугун соат 08:20 атрофида Асака туманидаги темирйўл кесишмасида содир бўлган.

Маълум бўлишича, Damas ҳайдовчиси йўл белгилари талабларига риоя қилмаган. Тўқнашув оқибатида ҳар икки транспорт воситасига зарар етган.

Ҳодисада ҳеч ким жароҳатланмаган. Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Деҳқонободда болалар сел сувини кечиб ўтаётгани муҳокамаларга сабаб бўлди Деҳқонобод туманида болаларнинг таълим муассасасига бориш учун сел сувини кечиб ўтаётгани акс этган тасвирлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Мазкур ҳолатдан масъул ташкилотлар…
Қашқадарёда мактаб ўқувчилари учун 60 метрлик осма кўприк қурилади

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида сойдан кечиб мактабга боришга мажбур бўлган ўқувчилар учун осма пиёдалар кўприги қурилади.

Аввалроқ 84-мактаб ўқувчилари сойдан кечиб ўтаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлганди. Шунингдек, вилоятда ота-оналар болаларни мактабга олиб бориш учун дарёдан кўтариб ўтаётгани тасвирланган видео ҳам тарқалган.

Масъуллар муаммони ўрганиб, ҳудудда узунлиги 50–60 метр бўлган осма кўприк қуришга қарор қилган. Иншоотни бир ой ичида қуриб, фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Вилоят ҳокимлиги маълум қилишича, муаммони доимий ҳал этиш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Тошкентда реновацияга тушган мулк эгаларига Янги Тошкентдан компенсация берилиши мумкин

Тошкент шаҳрида "Тошкент инвест компанияси" АЖ иштирокида реновация лойиҳалари амалга оширилаётган ҳудудлардаги кўчмас мулк эгаларига Янги Тошкентда қурилаётган уйлардан хонадон шаклида компенсация беришга рухсат этилди.

👉 https://effect.uz/n/593

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram