EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.1K photos
19K videos
36 files
73.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда 118 та газ баллони ноқонуний сақланаётгани аниқланди

"Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари давомида Наманган вилоятининг Норин ва Чуст туманларида 118 та суюлтирилган газ баллони ноқонуний сақланаётгани аниқланди.

Қайд этилишича, фуқароларнинг хонадонлари холислар иштирокида кўздан кечирилган. Текширув давомида сотиш мақсадида суюлтирилган газ билан тўлдирилган жами 118 та газ баллони қонунга хилоф равишда сақланаётгани маълум бўлган.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Уч нафар нигериялик йигит Дубайга учиш учун аёллар қиёфасига кирди

Жазоир аэропортида уч нафар нигериялик йигит араб аёлларига ўхшаб кийиниб, Дубайга учадиган рейсга чиқишга уринган. 

👉 https://effect.uz/n/704

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 9 нафар наркокурьер қўлга олинди

Уларнинг орасида талабалар ҳам борлиги маълум қилинди.

👉 https://effect.uz/n/705

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда илк бор ёруғлик ёрдамида акс эттириладиган пиёдалар ўтиш жойи ўрнатилди

Тошкент шаҳрида пиёдалар хавфсизлигини ошириш мақсадида янги технология синовдан ўтказилмоқда. Қумариқ кўчасида илк бор одатдагидек бўёқ билан чизилмайдиган, балки махсус ёруғлик ёрдамида йўл юзасига акс эттириладиган «зебра» ўрнатилди.

Янги технологиянинг асосий афзаллиги — пиёдалар ўтиш жойи турли об-ҳаво шароитларида ҳам кўриниб туришидир. У қор остида қолмайди, бўёқ каби вақт ўтиши билан ўчиб кетмайди. Шунингдек, ёруғлик ёрдамида акс эттирилган белгини ҳайдовчилар узоқроқ масофадан кўриши мумкин.

Мазкур технология ҳозирча синов тариқасида жорий этилган. Агар у ўзини оқласа, пойтахтнинг бошқа ҳудудларида ҳам қўлланилиши мумкин.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🤷‍♂1
Тошкент вилоятининг бир қатор ҳудудларида сел-сув тошқинлари хавфи эълон қилинди

24 ноябрь куни кутилаётган ёмғирлар сабабли Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.

👉 https://effect.uz/n/706

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ростов вилоятидаги тунги ҳужумдан сўнг нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди

Ҳозирча ушбу маълумот губернатор томонидан тасдиқланмаган.

👉 https://effect.uz/n/708

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Тадбиркорлар электр энергияси учун ойлик тўловнинг 15 фоизини олдиндан тўлаши мумкин

“Ҳудудий электр тармоқлари” маълум қилишича, электр энергияси учун тўловни бўлиб амалга ошириш имконияти барча корхоналарга эмас, белгиланган талабларга жавоб берадиган истеъмолчиларга тақдим этилади.


👉 https://effect.uz/n/711

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпионлиги учун илк партияни оқ доналарда бошлайди

Женевада шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун баҳснинг очилиш маросимида қуръа ташланди. Унга кўра, амалдаги жаҳон чемпиони Доммаражу Гукеш биринчи партияни қора доналарда, ўзбекистонлик Жавоҳир Синдаров эса оқ доналарда бошлайди.

Илк партия 24 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади.

Матч 24 ноябрдан 11 декабргача Швейцариянинг Женева шаҳри яқинидаги Колоньи ҳудудида, Мартен Бодмер жамғармаси музейида ўтказилади.

Мусобақа доирасида 14 та классик партия ўтказилиши режалаштирилган. Жаҳон чемпиони бўлиш учун шахматчилардан бири 7,5 очко тўплаши керак. Агар ҳисоб 7:7 бўлса, ғолиб 12 декабрь куни бўлиб ўтадиган тай-брейкда аниқланади.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Самарқандда Дамас йўлда ағдарилди: жабрланганлар йўқ

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Паяриқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси акс этган видео тарқалди. 

👉 https://effect.uz/n/712

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти 23 ноябрь куни Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигига давлат ташрифи билан жўнаб кетди. Ташриф Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг таклифига биноан амалга оширилмоқда.

Ташриф дастуридан Амман шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказиш, Ўзбекистон ва Иордания ишбилармон доиралари иштирокидаги бизнес-форумда қатнашиш ҳамда бошқа қўшма тадбирлар ўрин олган.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍41🔥13👎2
"Туронбанк" бошқаруви раиси қамоққа олингани ҳақидаги хабарларни рад этмади

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда "Туронбанк" бошқаруви раиси Чори Мирзаев қамоққа олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

👉https://effect.uz/n/713

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
АҚШ Конгрессида "Ўзбекистон куни" ўтказилди

АҚШ Конгрессида Республикачилар ва Демократик партиялар вакиллари, сенаторлар, конгрессменлар ҳамда етакчи Америка компаниялари иштирокида "Ўзбекистон куни" тадбири бўлиб ўтди.

Унда Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси қатнашди. Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёевнинг мурожаати ўқиб эшиттирилди. Унда мамлакатдаги ислоҳотлар ортга қайтмас тус олгани ҳамда АҚШ билан стратегик шерикликни ривожлантириш ташқи сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири экани таъкидланди.

Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича кокус ҳамраиси, конгрессмен Трент Келли Президент мурожаати учун миннатдорлик билдирган. Марказий Осиё бўйича кокус ҳамраиси, сенатор Стив Дейнс эса Ўзбекистондаги ўзгаришлар ва ислоҳотларни юқори баҳолаган.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
Олтиариқ туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун Халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Унда ташкилий масала кўриб чиқилди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Жуманов Жаҳонгир Сабиталиевич номзоди туман депутатлари томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланди.

Маълумот учун Жаҳонгир Жуманов кўп йиллар вилоят молия тизимида ва вилоят ҳокимлигида турли масъул лавозимларда фаолият олиб борган. 2021-2024-йилларда Фурқат тумани ҳокими ҳамда тайинловга қадар Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 9 ёшли бола кўп қаватли уй томидан тушиб кетди.

Маълум қилинишича, ҳодиса кеча содир бўлган. Бола жароҳатлар билан 14-сонли шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳозирда у шифохонада даволанмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экологик экспертиза ва лаборатория таҳлиллари учун тўловлар юзасидан тушунтириш берилди

Давлат экологик экспертизаси маркази иссиқхона хўжаликлари учун тўловлар оширилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Маълум қилинишича, тадбиркорлар давлат экологик экспертизаси хулосаси билан қозон ва фильтрларни текшириш жараёнини бир хил хизмат сифатида талқин қилган. Ваҳоланки, лаборатория тадқиқотлари, ускуналарни сертификатлаш ва атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш лойиҳаларини тайёрлаш марказ ваколатига кирмайди.

Расмий изоҳда яна бир муҳим жиҳатга эътибор қаратилган. Тадбиркорлар билан учрашувдан сўнг лаборатория таҳлилларини ўтказувчи масъуллар билан ҳам музокара ўтказилган. Унда ҳар бир тадбиркор учун таҳлил харажатларини 1 миллион сўмдан оширмасликка келишилган.

Экологик экспертизанинг ўзи эса 2 миллион 860 минг сўм туради. Бу миқдор Вазирлар Маҳкамасининг 234-сон қарори билан III тоифага кирувчи, турли ёқилғида ишлайдиган иситиш тизимига эга иссиқхоналар учун белгиланган.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистондаги ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қирғизистоннинг Манас шаҳрида қурилаётган икки қаватли бинода ёнғин содир бўлди. Оқибатда икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна бири реанимацияга ётқизилди.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
Шавкат Мирзиёев Иорданияга парвоз чоғида набирасига мактуб ёзди

Президент Иорданияга парвоз вақтида набираси Шавкатбекка мактуб йўллади. 

👉 https://effect.uz/n/714

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍66🔥26🤷‍♂2🤔2😢1
Тожикистон Путинни ҳибсга олмагани ортидан Халқаро жиноий суддан чиқишини эълон қилди

Тожикистон Халқаро жиноий суд (ХЖС) таркибидан чиқиш бўйича расмий билдиришномани БМТга юборди. 

👉 https://effect.uz/n/715

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1