EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ширин Абдуллаева сўнгги манзилга кузатилди

Зулфия мукофоти совриндори хонанда Ширин Абдуллаева 19 ёшида соғлигидаги муаммо сабабли оламдан ўтди.

Бугун Минор масжидида пешин намозидан кейин марҳуманинг жаноза намози ўқилди ва сўнгги манзилга кузатилди.

Жаноза намозида Ширин Абдуллаева билан биргаликда 75 ёшли отахоннинг ҳам жанозаси ўқилди. Ўлим ёш танламаслигига яна бир бора амин бўлдик.

Маълумот ўрнида Ширин Абдуллаева 2005 йил 14 декабрь куни Наманганшаҳрида дунёга келган бўлиб, Пекиндаги «Sinxua» университети талабаси бўлган. Шунингдек, у 2023 йилда санъат йўналиши бўйича «Зулфия» номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган.

Абдуллаева шу кунга қадар, «Безори», «Мактабдаги севги», ва «Лўли » номли қўшиқлари билан машҳур эди.

Effect.uz жамоаси хонанданинг оила азоларига чуқур таъзия билдиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢34👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Худо бир асраганди". Ёддан чиқмас 16 февраль

Ўрта авлод вакиллари 1999 йилнинг 16 февралини яхши эслайди. Тошкент осмони қора тутунлар билан тўлган ўша мудҳиш кунда мамлакатдаги энг йирик қўпорувчилик ҳаракатлари амалга оширилган эди. Ўзбекистоннинг ташқи ва ички сиёсатида, хавфсизлик хизматидан тортиб, энг кичик идоралар фаолиятида ҳам туб бурилиш ясаган ушбу ҳодиса нафақат мамлакатнинг конституциявий ҳокимиятини ағдаришга ҳаракат, балки шахсан Биринчи Президент Ислом Каримовга қаратилган суиқасд эди. Бугун ушбу мудҳиш кунга 26 йил тўлди.

Илк портлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси биносида содир этилди. Ўша куни Ҳукуматнинг 1998 йилдаги фаолияти ҳисоботига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтиши ва унда давлат раҳбари Каримов иштирок этиши режалаштирилганди...


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍14👎4😢2
"Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар ошмайди" — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 1 мартдан ва 1 августдан 10 фоиз ошиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

"Айни пайтда ижтимоий тармоқларда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 2025 йил 1 мартдан ва 1 августдан 10 фоизга оширилиши тўғрисида хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз.

Иш ҳақи ва пенсиялар бўйича ҳар қандай расмий маълумотлар тегишли давлат органларининг расмий манбалари орқали эълон қилинади",

- дейилади вазирлик хабарида.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎28👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Бензинни "мусор"лигидан машинам қимирламай ҳам қолди. Шахсан Самарқанд вилояти ҳокимидан бензин сотилишини назоратга олишини сўрайман" — собиқ депутат Жаҳонгир Тўлагановдан яна долзарб масала

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13👎5
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида аҳоли энг зич жойлашган?

Ўзбекистон Республикасида 2025 йил 1 январ ҳолатига бир квадрат километрга ўртача 86,6 киши тўғри келмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда

Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,6 кишига кўпайган.

Ҳудудлар бўйича аҳоли зичлигиниг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида бир квадрат километрга ўртача 6 948,1 кишини, Андижон вилоятида 804,9 кишини ҳамда Фарғона вилоятида 613,1 кишини ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида бир квадрат километрга тўғри келадиган аҳоли сони:

1. Қорақалпоғистон Р. –  12,2 киши 

2. Андижон вилояти – 804,9 киши

3. Бухоро вилояти –  51,6 киши

4. Жиззах вилояти –  72,5 киши 

5. Қашқадарё вилояти – 127,4 киши

6. Навоий вилояти – 9,9 киши

7. Наманган вилояти – 420,9 киши

8. Самарқанд вилояти – 256,3 киши

9. Сурхондарё вилояти – 146,5 киши

10. Сирдарё вилояти – 217,5 киши

11. Тошкент вилояти – 205,3 киши

12. Фарғона вилояти – 613,1 киши 

13. Хоразм вилояти – 335,9 киши

14. Тошкент шаҳри – 6 948,1 киши

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
Ўзбекистонда тадбиркорларга 12 турдаги лицензия, рухсат бериш ва хабарнома олиш талаби бекор бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда тадбиркорлар учун 12 турдаги лицензия, рухсатномалар ва хабарнома олиш талаби бекор қилиниши мумкин. Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган.

Олий Мажлисда қабул қилинган қонун лойиҳаси бу жараёнларни соддалаштириш ва давлат хизматлари орқали ариза топшириш имкониятини кенгайтиришни кўзда тутади.

Лойиҳа доирасида 3 та кодекс ва 5 та қонунга ўзгартиришлар киритиш, 4 та лицензия ва рухсатномани хабардор қилиш тартибига ўтказиш, айрим рухсатномаларни бекор қилиш режалаштирилган. Божхона кодексидан баъзи ҳужжатлар чиқариб ташланади, лицензиялар эса бирлаштирилади.

Шунингдек, жарималарнинг 50% қисмини 15 кун ичида, 70% қисмини эса 30 кун ичида тўланганда, қолган суммадан озод қилиш механизми жорий этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Ўзбекистон президенти Кувайтга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг таклифига биноан 17 февраль куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ал-Кувайт шаҳрида олий даражадаги музокаралар, бир қатор ишбилармонлик ва маданият тадбирлари бўлиб ўтади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍26👎2
Самарқандда электр ва газ корхоналарининг 7 нафар ходими қамоққа олинди

Жорий йил 14 феврал куни Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида Самарқанд вилоятида энергетика соҳасида содир этилаётган коррупцион ҳолатлар ҳамда тизимни “коррупциясиз соҳа”га айлантириш бўйича танқидий йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш жараёнида таъминот корхоналарининг коррупциявий жиноятларни содир қилганликда айбланган 7 нафар ходимига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Шунингдек, йиғилиш сўнгида соҳадаги коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида таъминот корхоналари раҳбарларига соҳада кескин ўзгаришлар қилиш, ижро ва меҳнат интизомини қатъий таъминлаш, айниқса, ходимлар ўртасида профилактика чораларини янада кучайтириш бўйича топшириқлар берилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13🔥3
“Алексей Навалний” номидаги мукофот таъсис этилади

Мукофотни таъсис этиш ҳақида марҳум сиёсатчининг беваси Юлия Навалная эълон қилди.

"Мукофот ҳар йили 4 июн – Алексей Навалнийнинг туғилган кунида ёш сиёсатчилар ва маҳаллий ташаббуслар вакилларига топширилади",
– дея аниқлик киритди Юлия Навалная Берлиндаги Кайзер Вилгелм Мемориал черковида Навалнийнинг хотирасига бағишланган тадбирда.

Юлия шунингдек, Алексей билан ҳеч қачон унинг ишини давом эттириши мумкин бўлган вазиятни муҳокама қилмаганини таъкидлади.

"У таваккал қилишга тайёр эди, лекин менга бундай тақдирни раво кўрмасди ва ҳар доим мени ҳимоя қилишни истарди. Мен доимо хавф ичида яшаётганимизни билардим, Алексей эса ҳеч қачон ортга чекинмасди. Аммо мен буни ҳеч қачон тушунмаган эдим... 16 феврал куни тушундим. Мен Владимир Путин режими иложи борича тезроқ тугашини жудаям хоҳлайман. Мен орқага – уйга қайтишни орзу қиламан",
— деди Навалная ўз нутқида.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎7
Намангандан Самарқандга етиб борган 2 тонна яроқсиз гўшт йўқ қилинди

Наманган-Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб кетаётган юк автомобили Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги “Юқори нуқта” ЙПХ масканида тўхтатилиб текширилганда, автомашина юкхонасида жами оғирлиги 2 тонна бўлган мол гўшти борлиги аниқланди.

28 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Shineray T30 русумли автомашинага юкланган ушбу гўшт маҳсулотларининг истеъмолга яроқлилиги бўйича хулоса олиш учун “Самарқанд вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги давлат маркази”га жўнатилган.
Муассаса хулосасида ушбу гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқсизлиги аниқланган ва белгиланган тартибда йўқ қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
UzCard СМС хабарномалари ва CardXabar Telegram боти обунаси нархи қимматлашди

2025 йил 1 мартидан UzCard карталари орқали SMS хабарномалар таърифи 84,2 сўмдан 168,4 сўмга ошади. Бу ҳақда Play Mobile компанияси маълум қилди.

Таъкидланишича, СМС-хабарнома хизматлари нархлари 2019 йилнинг июл ойидан бери ўзгармаган, аммо СМС-трафик ҳажми 75 фоизга ошган ва дастурий-аппарат мажмуасига хизмат кўрсатиш харажатларини сезиларли даражада қимматлаштирган.

“Хизматлар нархига ташқи иқтисодий омиллар – электр энергияси нархининг 100 фоизга, базавий ҳисоблаш миқдорининг 68 фоизга ва алоқа операторлари томонидан ундириладиган битта SMS ўртача нархи 300 фоизга ошиши ҳам таъсир кўрсатди”,

дейилади компания хабарида.

Шунингдек UzCard карталарини Telegramʼда кузатиш имконини берувчи CardXabar Telegram боти нархи ҳам ошади. Шу пайтгача ботдан ойига 1 000 сўм тўлов билан фойдаланиш мумкин эди. 2025 йил 1 мартидан бошлаб энг арзон Start пакети (250 тагача хабар) учун 5 минг сўм, энг қиммат Infinite пакети (20 мингтадан кўпроқ хабар) учун 500 минг сўм тўлаш керак бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎23👍3
Кучли бўрон туфайли АҚШда камида 10 киши ҳалок бўлди – CNN

Ўтган дам олиш кунлари АҚШнинг аксарият ҳудудларида кузатилган кучли бўрон оқибатида камида 10 киши, жумладан, бир бола ҳалок бўлди. Айрим штатлар сув тошқинларидан азият чекмоқда, деб хабар берди CNN.

Кентуккида дарё ва ирмоқлар кучли ёмғир оқибатида ўзанидан чиқиб, йўлларни сув босди. Штат губернатори Энди Беширнинг айтишича, сув тошқини исканжасида қолган юзлаб одамлар қутқарилди. Одамларга имкон қадар йўлга чиқмаслик тавсия этилмоқда.

Табиий офат 9 нафар кентуккиликнинг ўлимига сабаб бўлди. Губернаторнинг таъкидлашича, қурбонлар сони ошиши мумкин. Шунингдек, Жоржия штатида бир киши ҳалок бўлди.

Кентуккида дарё сатҳи тарихий максимумга кўтарилди. Кентукки ва яна айрим штатларда фавқулодда вазият эълон қилинди. Бўрон оқибатлари Алабама, Арканзас, Мэн, Вермонт, Юта ва бошқа штатларда ҳам кузатилмоқда. Кўп жойларда кўчки хавфи эълон қилинган.

Бўрон АҚШнинг турли қисмларида 330 мингдан зиёд инсонни электрсиз қолдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Энди бир йиллик даврда ўз ҳисобидан уч ойдан ортиқ меҳнат таътилига чиқиш мумкин эмас

Президент томонидан имзоланган янги қонунга асосан Меҳнат кодексига бир қатор муҳим ўзгаришлар киритилди. Бу ўзгаришлар ходимларнинг иш ҳақи, меҳнат таътили ва ишдан бўшаш пайтидаги ҳисоб-китобларга тааллуқли. Янги тартибга кўра, эндиликда бир йил ичида ўз ҳисобидан олинадиган таътил муддати 3 ойдан ошмаслиги керак. Аввал бу чеклов охирги марта таътил олинган санадан бошлаб ҳисобланган бўлса, энди бутун 12 ойлик давр учун умумий ҳисобда қўлланади.

Масалан, агар бир ходим йил бошида бир ой, баҳорда бир ой ва ёзда яна бир ой таътил олган бўлса, йил охирида қўшимча таътилга чиқиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Бу иш берувчилар учун ишчи кучининг барқарорлигини таъминлашга ёрдам беради, аммо баъзи ходимлар учун ноқулайлик туғдириши мумкин.

Бундан ташқари, энди якшанба кунлари таътил кунлари таркибига киритилмайди. Илгари, ҳар йилги меҳнат таътили ҳисобланганда якшанба ҳам иш кунидек инобатга олинарди, лекин энди бу кун ишланмайдиган кун деб қаралиб, таътил давомийлиги шунга қараб узайтирилади.

Бошқа бир ўзгариш ўриндошлик билан ишлаш тартибига тааллуқли. Янги қоидаларга кўра, 18 ёшга тўлмаган шахслар ўриндошлик асосида ишлай олмайди. Шунингдек, агар ходимнинг асосий иши оғир ёки ноқулай меҳнат шароитларига эга бўлса, у яна шундай иккинчи ишда ишлай олмайди. Тиббиёт соҳаси ходимлари бундан мустасно, уларга ушбу тақиқ татбиқ этилмайди.

Шунингдек, болали ходимлар учун ижтимоий имтиёзлар ҳам белгиланди. Эндиликда 12 ёшгача бўлган икки ёки ундан ортиқ фарзанди бор ота-оналардан бири ёки 16 ёшгача ногиронлиги бор фарзанди бор шахс ҳар йили камида 14 кунлик иш ҳақи сақланмайдиган таътил олиш ҳуқуқига эга.

Мазкур ўзгаришларнинг барчаси 2025 йил 13 февралдан бошлаб кучга кирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Техник назорат инспекцияси ваколатлари кенгайиши кутилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

Аввал Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси текширишларни юридик шахслар фаолиятини текширишни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органлар билан келишган ҳолда ўтказган бўлса, эндиликда келишиш ўрнига «Ягона давлат назорати» тизими орқали хабардор қилиш кифоя.

Мазкур ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2025 йил 12 февралдан эътиборан кучга кирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Кувайтга борди

Ал-Кувайт халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Амир Шайх Мишъал ас-Сабоҳ, Валиаҳд Шайх Сабоҳ Холид ал-Ҳамад ас-Сабоҳ ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ўзбекистон етакчисининг ташрифи шарафига фахрий қоровул саф тортди, давлат байроқлари кўтарилди, икки мамлакат мадҳиялари янгради.

Бугун Ўзбекистон Президенти ва Кувайт Амири олий даражада музокара ўтказадилар. Саммит кун тартибидан Ўзбекистон билан Кувайт ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция-молиявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍31👎3