EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Халқаро фан олимпиадаси ғолибларига 70 минг доллар мукофот бериладиган бўлди

Президент ёшлар билан учрашувда шу янгиликни эълон қилди, яъни мукофот пули 5 карра оширилди.


👉 https://effect.uz/6193

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍57
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Табиий газ "кушандалари": Миллиард сўмлик газлар қаерда?

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “N.B.” МЧЖга қарашли клиника раҳбари С.Х. (муқаддам судланган) тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 194,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда фуқаро Т.А. “Дамбоғ” МФЙ ҳудудидаги новвойхонасида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 176,7 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлган...


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нафақа ва ойликлар ошириладими?

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг ошиши ҳақида тарқалаётган хабарларга муносабат билдирди.

«Айни пайтда ижтимоий тармоқларда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 2025 йил 1 мартдан ва 1 августдан 10 фоизга оширилиши тўғрисида хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз», дейилади муносабатда.

Қайд этилишича, иш ҳақи ва пенсиялар бўйича ҳар қандай расмий маълумотлар тегишли давлат органларининг расмий манбалари орқали эълон қилинади. Вазирлик фуқароларни ишончли манбаларга таянишга ва текширилмаган хабарларни тарқатмасликка чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда охирги марта 2024 йил сентябрда пенсиялар ва нафақалар 15 фоизга оширилган эди. Шунингдек, 1 октябрдан эътиборан бюджет ташкилотлари ходимларининг маоши 10 фоизга, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг маоши эса 15 фоизга кўтарилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда барча ҳайвонларга пасспорт берилади

Маълумотларга кўра, эндиликда ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва мониторинг қилиш бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Уй ҳайвонлари ва бошқа жониворлар ҳақида насли, соғлиғи ва рўйхатга олиш маълумотлари махсус электрон тизимда сақланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎20👍3
Туркиянинг муҳташам саройлари

Шундай иншоотлар борки, инсонларни нафақат ўзининг улуғворлиги билан ҳайратга солади, балки тарихнинг чанг-тўзонли саҳифаларига узоқ ва чуқур саёҳатга олиб чиқади.

👉 https://effect.uz/6195

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Шавкат Мирзиёев шарафига тантанали қабул маросими уюштирилди

«Ал-Баян» саройидаги музокаралар якунлангач, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев шарафига Кувайтдаги дипломатик миссиялар раҳбарлари иштирокида тантанали қабул маросими уюштирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍66
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш соҳасида назорат кучайтирилмоқда

Соҳада жорий этилаётган инновацион технологиялар шаффофлик ва очиқликни таъминлашда муҳим қадам бўлиб хизмат қилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада ўғирликка тушган йигит онани 3 нафар фарзанди кўз ўнгида ўлдирди

Маълум бўлишича, у онлайн қимор ўйинларига берилиб қолган ва қарзларини ёпиш учун жиноятга қўл урган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢6👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олмалиқдаги колониядан яна бир маҳкумнинг ўлиги чиқди...

Жорий йил 15 феврал куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш департаментининг Олмалиқдаги 14-сонли колониясидан 21 ёшли маҳкум M.P.нинг жасади чиқди. Бу ҳақда  Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов ўз Facebook саҳифасида маълум қилди.

Унга кўра, Фарғона шаҳар Темурмалик кўчасида яшовчи марҳумнинг онаси Нигора Қамбарова ўғли билан шу йилнинг 26-28 январ кунлари узоқ муддатли учрашувларда бўлган.

Марҳум спортчи бўлган ва ҳеч қандай касаллиги бўлмаган
21 ёшли фуқаро спортнинг ушу йўналишида халқаро турнирлар ғолиби бўлиб келган, у болалигидан мазкур спорт тури билан шуғулланган. Бирор марта соғлиғидан шикоят қилмаган, унда бирор ёндош касалликлар кузатилмаган. Нигора опа Ташанов билан суҳбатда безориликда айбланиб, 3 йилга қамалган ёлғиз ўғлининг шу йил августида манзил колонияга чиққани ва келин қидирганини айтган. 

Аммо колония маъмуриятининг таъкидича, 14 февраль куни Муҳаммадқодирда миокрад инфарки ва панкреатитнинг оғир формаси кузатилиши оқибатида вафот этган. Бўлиши мумкин, аммо Нигора опа фарзандининг баданида қийноқ излари мавжудлиги, электрошокер изига ўхшаш чизиқлар борлигини иддао қилади. Бизда шубҳа туғдирган ҳозирча ягона жиҳат колония маъмуриятининг маҳкумнинг оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани ҳақида унинг яқинларига хабар бермаганлигидир.

Қўлимизда экспертиза ҳужжатлари бўлмагани боис маҳкумнинг қийноқдан ўлим топганига далолат қила олмаймиз. Аммо колония маъмуриятининг жасадни ёриб, сўнг яқинларига топширгунича бўлган жараёнда уларга хабар бермаганлиги мудҳиш хатодир. Чунки онанинг кўнглида улкан гумон қолди, 20 кун аввал соппа-соғ кўрган норғул боласининг ўлигини дабдурустдан қўлига тутқазишса, онанинг аҳволини тасаввур қилаверинг!

Қўлимдаги видеоларни тармоққа жойлашнинг иложи йўқ, тармоқдан фойдаланиш қоидалирини бузиш бўлади. Аммо уларни Омбудсман вакили ва журналистларга бердим, чора кўрилар деган умидда эмасман. Чунки колониядан ўлик чиқиши оддий ҳолга айланиб қолди.

дея ёзади Ташанов ўз саҳифасида.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢25👍11👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Торонтодаги Лестер Пирсон аэропортида йўловчи самолёти қўнаётган пайтида ағдарилиб кетди

Кеча, 17 феврал куни АҚШнинг Миннеаполис шаҳридан учаётган Delta Airlines самолёти Торонтонинг Лестер Пирсон номидаги аэропортида қўнаётган пайтида ағдарилиб кетди.

ОАВ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида саккиз киши жароҳатланган. Улардан уч нафари – бир бола ва икки катта ёшли йўловчи оғир аҳволда шифохоналарга етказилган. Bombardier CRJ 900 бортида жами 76 йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган. Аэропорт маълумотларига кўра, уларнинг ҳеч бири ҳалок бўлмаган.

Delta Airlines вакилларининг аниқлик киритишича, парвоз DA компаниясининг штаб-квартираси Миннеаполисда жойлашган Endeavor Air шуъба тузилмаси томонидан амалга оширилган.

Одамлар ағдарилган самолётдан ўзлари чиқиб кетган

Гувоҳлар томонидан эълон қилинган аэропортдан олинган фотосуратлар ва видеоларда самолётдан тутун кўтарилаётганини кўриш мумкин. Бироқ жиддий ёнғин қайд этилмаган. Маҳаллий полиция матбуот котиби Сара Паттеннинг Reuters агентлигига айтишича, бортдаги одамларнинг ўзлари ағдарилиб кетган кемадан чиқиб кетишга муваффақ бўлган.

Авиафалокат юз берди. Бироқ, ҳозирча биз унинг атрофидаги ҳолатларни билмаймиз. Менинг тушунишимча, йўловчиларнинг аксарияти самолётдан соғ-омон тушиб кетган, бироқ биз ҳали ҳам буни тасдиқлашга ҳаракат қилмоқдамиз, шунинг учун ҳам воқеа жойида тергов давом этмоқда,
— деди констебл.

ОАВ Торонтода сўнгги кунларда ноодатий даражада кучли қор ёғганига эътибор қаратмоқда. Шундай қилиб, маҳаллий аэропорт ҳудудида атиги бир ҳафта ичида 53,6 см ёғингарчилик қайд этилди. Бу сўнгги уч ойдаги жами ёғингарчиликдан кўп.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон президенти «Ас-Салом» сарой-музейига ташриф буюрди

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Ал-Кувайт шаҳридаги "Ас-Салом" сарой-музейига ташриф буюрди.

Сарой 1960-1964 йилларда ўзига хос араб меъморчилиги услубида бунёд этилган ва 1990 йилгача Кувайтга ташриф буюрган хорижий раҳбарлар учун расмий қароргоҳ бўлиб хизмат қилган.

2019 йилда саройда музей очилган бўлиб, унда 32 минг квадрат метр майдонда Кувайтнинг кўп асрлик тарихи ва маданиятини акс эттирувчи ноёб экспонатлар намойиш этилмоқда.

Давлатимиз раҳбари музей экспозицияси билан танишиб, унинг меъморий концепцияси ва замонавий инфратузилмасини юқори баҳолади.

Ўзбекистон билан Кувайт маданий алмашинувларини, хусусан, музей иши ва тарихий меросни асраш соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш, қўшма гуманитар дастурларни амалга ошириш ва ўзаро кўргазмалар ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди.

Якунда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев музейнинг Фахрий меҳмонлар китобида дастхат ёзиб қолдирди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍36👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаж ва Умра зиёратларига ноқонуний юбориш ҳолатлари фош этилди

ДХХ ва ИИВ томонидан жойларда ўтказилган тезкор тадбирларда “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларига ноқонуний юбориш ҳолатлари фош этилди

Жумладан, Наманган вилоятида қайд этилган ҳолатда, Андижон вилоятининг Балиқчи туманида яшовчи, 1969 й.т. шахс маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, унинг ота-онасини Наманган шаҳридаги сайёҳлик фирмаларидан бири орқали жорий йилги мавсумда Саудия Арабистонига “Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Наманган шаҳридаги туристик фирмада иш юритувчи бўлиб ишловчи, 1981 й.т. шахс 2 нафар фуқарони ушбу фирма орқали жорий йилги “Ҳаж” мавсумида эзгу амалларни бажариш учун Саудия Арабистонига юбориш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Хоразм вилоятида кузатилган ҳолатда, Гурлан туманида яшовчи, 1974 й.т. шахс Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида истиқомат қилувчи 3 нафар фуқарони Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи, лекин тегишли лицензияга эга бўлмаган туристик фирма орқали “Умра” зиёратига юбориш эвазига 3450 АҚШ доллари олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса Тошлоқ туманида яшовчи, 1981 й.т. шахс “Умра” зиёратини ташкил этишга ваколати бўлмасада, виза расмийлаштириб бериш орқали, Қўштепа туманида истиқомат қилувчи 2 нафар фуқарони “Умра” сафарига жўнатиш эвазига 2400 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Қува туманида қайд этилган ҳолатда, 1980 й.т. шахс “Телеграм” мессенжеридаги профили орқали гўёки “Умра” зиёратига юбориш билан шуғулланувчи фирмаси борлигини айтиб, айнан “Умра” визаси билан 2 нафар фуқарони зиёратга жўнатиш эвазига 3100 АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1800 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎5👍4
Хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга стартап лойиҳаларга 2 млрд сўмгача маблағ ажратилади

Президентнинг “Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси негизида Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади. Жамғарма маблағлари белгиланган манбалар ҳисобидан 100 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг суммага етказилади.


Шунингдек, инкубация ёки акселерация дастурини муваффақиятли якунлаган ҳамда стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган нуфузли танловларда ғолиб (совриндор) бўлган стартап лойиҳаларга қуйидаги йўналишлар бўйича венчур жамғарма томонидан 2 миллиард сўмгача инвестиция маблағлари уларнинг устав фондига улуш сифатида киритиш орқали ажратилади:


истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган намунавий моделни ишлаб чиқиш жараёнидаги стартап лойиҳага – 500 миллион сўмгача;
Ўзбекистон бозорида муваффақиятли жорий қилинган стартап лойиҳага – 1 миллиард сўмгача;

хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга бўлган стартап лойиҳага – 2 миллиард сўмгача.

Савдо-саноат палатаси ҳамда жойлардаги ҳокимликлар:

Жамғарма томонидан қўллаб-қувватланадиган бизнес лойиҳаларнинг ривожланишига кўмаклашиш учун шахсан масъул этиб белгиланади;
ҳар чоракда юқори қўшилган қиймат яратувчи бизнес лойиҳаларни молиялаштириш учун жамғармага таклифлар киритиб боради.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍48👎2
Қозоғистондаги конда шахта қулаши туфайли 7 нафар шахтёр ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Улитау вилоятида жойлашган «Жомарт» конидаги шахта ўпирилиши оқибатида 7 нафар шахтёр ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон ФВВ хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, «Қозоқмис» корпорациясига тегишли конда газ портлаши содир бўлган. Ҳозирда ҳодисанинг тафсилотлари аниқланмоқда, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «Тоғ-кон ёки қурилиш ишларини олиб боришда хавфсизлик қоидаларини бузиш» билан иш қўзғатилган.

Мамлакат бош вазири Ўлжас Бектеновнинг топшириғига кўра, шахта ўпирилиши сабабларини текшириш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича махсус комиссия тузилган. Бугун, 18 февраль куни эрталаб соат 4 га яқин 7 нафар кончи ўлик ҳолда топилган. Жасадлар суд-тиббий экспертизаси ўтказиш учун полиция ходимларига топширилган.

Қидирув ишлари давом эттирилмоқда, унга бош вазир ўринбосари Қанат Бозумбаев раҳбарлик қилмоқда.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Улитау вилоятида шахтёрлар ҳалок бўлгани муносабати билан қурбонларнинг оиласига ҳамдардлик билдирди. Президент ҳукуматга фавқулодда ҳодиса сабабларини синчковлик билан ўрганиш бўйича топшириқ берди.

«Қозоқмис» ҳалок бўлган кончиларнинг оилаларига моддий ёрдам кўрсатади. Бунда ходимнинг ўртача йиллик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида компенсация, шунингдек, дафн маросимини ташкил этиш учун 2 миллион тенгедан ортиқ маблағ ажратилади.

Шунингдек, боқувчисини йўқотганлик учун ҳар ойлик тўловлар, болаларнинг ўқиши учун тўловлар, ҳалок бўлган ходимларнинг кредитлари ва қарзларини тўлаш ҳамда қариндошларининг мурожаатлари бўйича бошқа турдаги ёрдамлар кўзда тутилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢6👍3
Cубсидиялар ўрнига фоизсиз ссуда ажратиш тизими жорий этилади — президент қарори

Қарорга кўра, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, айланма маблағлари билан таъминлаш ҳамда Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига ўз фаолиятини бошлаши учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни харид қилишга ажратиладиган субсидиялар ўрнига фоизсиз ссуда ажратиш тизими жорий этилади.

Аҳоли томонидан қизиқиш билдирилмаган, узоқ давр мобайнида фойдаланилмаётган ва самарадорлиги паст бўлган субсидиялар бекор қилинади ҳамда бир-бирини такрорловчи субсидиялар бирлаштирилади.

Маҳаллаларнинг ихтисослашуви ва драйвер йўналишларидан келиб чиқиб, камбағал оилаларга тадбиркорлик ҳамда деҳқончилик билан шуғулланиши учун грант ва фоизсиз ссудалар ажратилади.

2026 йил 1 январдан аҳолига нақд пул шаклида бериладиган молиявий ёрдамлар босқичма-босқич ижтимоий карта орқали ажратилади.

2025 йил 20 мартгача Иқтисодиёт ва молия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Субсидия, ссуда ва грантларнинг самарадорлигини баҳолаш ва мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил этилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍42👎1
ОТМ битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашувчи «Келажакка қадам» дастури амалга оширилади

Президентнинг «Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-61-сон қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

ўз бизнес ғояларини амалга ошириш истаги бўлган олий таълим ташкилотларининг битирувчи босқич талабалари учун бизнес ғояни тайёр лойиҳагача олиб бориш жараёнида тўлиқ ҳамроҳлик қилиш, шу жумладан қулай шартларда молиялаштириш;
олий таълим ташкилотларининг битирувчи ва қуйи босқич талабалари ўртасида соҳалар бўйича очиқ танловлар ўтказиш ва ғолибларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш кабилар назарда тутилади.

Бунда:

салоҳиятли иш берувчи ташкилотлар, шу жумладан йирик корхоналарнинг олий маълумотли мутахассисларга эҳтиёжини аниқлаш ва мутахассисларга қўйиладиган талабларни шакллантириш амалиёти йўлга қўйилади;

танлов ғолибларини салоҳиятли иш берувчи ташкилотлар буюртмасига кўра индивидуал касбий таълим дастурлари асосида касбга дастлабки тайёрлаш тадбирлари молиялаштирилади;

индивидуал касбий таълим дастурларида ишлаб чиқариш объектларида амалиёт ўташ ва чет элдаги олий таълим ташкилотларида қисқа муддатли ўқув курсларида қатнашиш имконияти яратилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎1