This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу Месси ёки Роналду эмас, ўзимизнинг Абдуқодир Ҳусанов
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Мадриддаги клуб жойлашган меҳмонхонада шундай кутиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Абдуқодир Реал Мадридга қарши асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда.
Ўйин 01:00 да «Зўр тв» канали орқали жонли эфирда олиб берилади.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

🔥16👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўшни Тожикистоннинг Панжикент шаҳри бозорида дахшатли воқеа юз берди
Хабарга кўра, 2025 йил 16 февраль куни Панжикент бозорида пичоқ тутган эркак кичкина қизчани чалажон қилиб кетибди. Бу воқеа тасодифми ёки атайлаб содир этилганми ҳозирча номаълум.
Шунга кўра, видеода ёши катта эркакни онаси билан турган қизалоққа яқин келиб, қорин қисмига пичоқ уриб ўтиб кетганини кўриш мумкин. Ушбу ҳолатни ким ва нима сабабдан қилганлиги ҳақида расмий маълумотлар йўқ.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👎11👍2😢1
Тошкентдаги мактабда теракт хавфи туфайли хавфсизлик чоралари кучайтирилди
Бир номаълум шахс мактаб биноси миналангани ҳақида хабар берган.
👉 https://effect.uz/6205
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Бир номаълум шахс мактаб биноси миналангани ҳақида хабар берган.
👉 https://effect.uz/6205
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёдаги боғчалардан бирида амалиётчи ходим болага игна санчиб қўрқитган
Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги боғчаларнинг бирида боғчанинг амалиётчи ходими 6 ёшли болани жим қилиш мақсадида унга бир неча бор игна санчиб қўрқитган.
"Бу кун" информацион дастурида маълум қилинишича, болага игна санчган қиз касб-ҳунар коллежидан келган амалиётчи ходим бўлиб, у боғча опа ўрнига вақтинча болаларга қараб турган ва шу вақт мобайнида болани жим қилиш учун унга игна санчишдан фойдаланган. Кейин эса қиз қилган иши учун боланинг ота-онасидан кечирим сўраган. Шунингдек, экспертиза хулосасига кўра болага бир неча бор игна санчилгани тасдиқланиб, амалиётчи ходимга нисбатан БҲМнинг бир баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

👍6😢3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Эндиликда омонатларнинг 200 миллион сўмгача бўлган қисми кафолатланади «Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Қонун жисмоний шахсларнинг, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорларнинг, шунингдек юридик шахсларнинг…
Омонат миқдори 200 млн сўмдан ошса, қандай кафолатланади?
Омонатларни кафолатлаш бўйича янги қонунга Марказий банк изоҳ берди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Омонатларни кафолатлаш бўйича янги қонунга Марказий банк изоҳ берди.
Кафолатланган омонат миқдори 200 млн сўмни ташкил этади дегани, банкка ундан кўпроқ пул қўйиш мумкин эмаслигини англатмайди. Аксинча пулларни банкда сақлаш, уларни уйда сақлашдан анча хавфсиз ва манфаатли.
Омонатни бу миқдорда кафолатлаш эса фақатгина банк тугатилган тақдирдагина қўлланилади.
Бошқа ҳолларда банклар омонатлар бўйича ўз мажбуриятларини шартнома асосида бажаришда давом этади.
Омонатларни кафолатлаш учун 200 млн сўмлик лимит нима учун керак?
Бу саволга регулятор мазкур чегара банкларни юқори фоиз ставка билан эмас, балки барқарор фаолият билан рақобатлашишга ундай дея жавоб берди.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойидан бошлаб узоқ вақтдан бери мавжуд бўлган 27 фоизлик омонатлар таклифи тўхтади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ўзбекистон халқига муқаддас Каъба ёпинчиғининг бир бўлаги ҳадя қилинди
Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Саудия Арабистони подшоҳи Салмон Ол Сауд ва валиаҳд, мамлакат бош вазири Муҳаммад Ол Сауднинг саломи ва самимий тилакларини етказди. Вазир, шунингдек, подшоҳнинг кўп миллатли Ўзбекистон халқига ҳадяси – муқаддас Каъба ёпинчиғи кисванинг бир парчасини топширди.

👍65🔥2
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига бир марталик пул мукофоти берилади
Ўзбекистон Республикаси президентининг фармонига кўра
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000 (ўн минг) АҚШ доллари миқдорида;
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 000 000 (йигирма беш миллион) сўм миқдорида;
1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 000 000 (уч миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

👍83👎8
Эксперт Расул Кушербаевни ноҳақлигини исботловчи тўртта жиҳатни санади
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси кафедра бошлиғи, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент Насимбек Азизов Расул Кушербаевнинг ноқонуний қурилишлар масаласига оид видеосига нисбатан ўз фикрини билдирди.
Мутаҳассис Конституциямизнинг 66-моддасида мол-мулкдан фойдаланиш бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги кераклиги белгиланганини эслатган.
Айтилишича, айниқса ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш мумкин эмас.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси кафедра бошлиғи, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент Насимбек Азизов Расул Кушербаевнинг ноқонуний қурилишлар масаласига оид видеосига нисбатан ўз фикрини билдирди.
"Аввало, шахс ўзига савол бериши лозим: ўзингизнинг уйингиз олдида еки тагида ноқонуний қурилиш қурволиб, халақит беришса шунга розимисиз?
Яна бир масала. Мурожаатда Конституция хакида гапирилган. Лекин Асосий Қонунимизда Конституция ва қонун устуворлиги, халқ манфаатлари, бирдамлик каби тушунчалар ҳам мустаҳкамланган"
Мутаҳассис Конституциямизнинг 66-моддасида мол-мулкдан фойдаланиш бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги кераклиги белгиланганини эслатган.
Айтилишича, айниқса ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш мумкин эмас.
"Шундай экан ҳар қандай масалага ҳам қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндашиш керак" - дейди Насимбек Азизов.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎31👍14🔥1
Журналист Рухсора Ғофуровага нисбатан иш очилди
Бир муддат аввал MY5 телеканали мухбири Рухсора Ғофурова ўзгалар номига кредит олганликда гумон қилинаётган банк ходимаси ҳақидаги материали ортидан ИИБга чақиртирилган эди.
Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидовга кўра Халқ банкининг Жиззах вилояти филиали собиқ ходимаси Б.Г. журналист Рухсора Ғофурова устидан ички ишлар органларига мурожаат қилган.
Қайд этилишича, ушбу маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни суд мажлисида кўриб чиқиш 27 февраль куни соат 10:00 га тайинланган.

«Рухсора Ғофуровага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46.2-моддаси (шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш қўзғатилган бўлиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судига оширилди», — дейилади Олий суд ахборотида.
Қайд этилишича, ушбу маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни суд мажлисида кўриб чиқиш 27 февраль куни соат 10:00 га тайинланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎21👍15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда фуқаронинг 180 минг долларини ўмармоқчи бўлган босқинчи гуруҳ қўлга олинди
Пойтахтга Фарғона вилоятидан келган 5 нафар жиноий гуруҳ аъзолари Россияда ишлаётган мусофирларнинг маошларини эгаларига етказиш учун ёнида 180 минг доллар олиб юрган фуқаронинг пулларини ўмаришни режа қилиб, улардан икки нафари фуқаро ишончига кириб унинг машинасига чиқиб олган ва тушишда салондаги пулларни олиб қочишга уринган. Бироқ ҳайдовчининг фаол қаршилиги сабаб пуллардан 20 минг долларинигина олишган.
Ички ишлар органлари ходимларига қилинган мурожаат ортидан жиноят шу куннинг ўзидаёқ фош қилиниб, жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 4-қисми «а» ва «в» бандлари билан жиноий иш очилган ҳамда қамоққа олинган.

👍19
Абдулазиз Комиловнинг ўғли Ўзбекистондаги энг катта қурилиш компаниясини сотиб олди
«Трест-12» АЖ устав капиталидаги 51,12 фоиз давлат улушини 111 млрд сўмга «Delta Global Dynamics» МЧЖ сотиб олди.
«Delta Global Dynamics» МЧЖ 100% улуши тўлиғича Данияр Абдулазизович Камиловга тегишли. Данияр Камилов Ўзбекистондаги жуда катта корхоналарга эгалик қилади. Жумладан бунгача унга тегишли корхона Ўзбекнефтегаз АЁҚШларини сотиб олганди.
iHamkor.uz маълумотларига кўра, Камилов 10та йирик корхоналар эгаси ҳисобланади. Унинг асосий корхоналари манзили Ўзбекистон қоғози ва очилганига кўп бўлмаган ароқ заводи ҳудудида (Яшнобод тумани) жойлашган.

😢11👍8👎6
АҚШ президенти Зеленскийни “диктатор” деб атади
Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Қўшма Штатлар Украинани қўллаб-қувватлаш учун 350 миллиард доллар, Европа эса, 150 миллиард доллар сарфлаганини ёзди. Шунингдек, Трамп, Володимир Зеленский бу пулнинг ярми “йўқолганини” тан олганини билдирди.
"Зеленский сайловларни ўтказишдан бош тортади, Украинадаги сўровномаларда унинг рейтинги жудаям паст. Зеленский “сайловсиз диктатор”! Зеленский тезроқ ҳаракат қилгани маъқул, акс ҳолда унинг мамлакатидан асар ҳам қолмайди”, — деб ёзган Қўшма Штатлар президенти
Шунингдек, Трамп ўз жамоаси “Россия билан муваффақиятли музокара олиб бораётганини” қўшимча қилди.
"Байден ҳатто музокаралар олиб боришга ҳам уринмади, Европа тинчлик олиб келолмади. Зеленский эса пул оқиб келишини хоҳлайди. Мен Украинани яхши кўраман, лекин Зеленский хато иш қилди, унинг мамлакати вайрон бўлди, миллионлаб инсонлар беҳуда ҳалок бўлди, бу давом этмоқда...", — дея хулоса қилди Трамп.

👍29👎9🔥1
NYT: Трамп АҚШнинг
Россияга нисбатан сиёсатида 180 даражали бурилишни амалга оширмоқда
Қўшма Штатлар президенти матбуот анжуманида Украина ва Володимир Зеленскийни қаттиқ танқид қилиб, уларни урушни бошлашда айблади, сайловлар ўтказилишини талаб қилди, бироқ Россиянинг босқин учун жавобгарлиги ҳақида ҳеч нарса демади. У, шунингдек, келишувга эришиш учун Путиндан ҳеч қандай махсус ён беришларни талаб қилмади.
Нашрга кўра, Трампнинг атрофидагилар бу бурилишни "кўп йиллик нотўғри сиёсатнинг зарурий тузатилиши" деб ҳисоблашади. Уларнинг фикрича, АҚШ ўз куч ва ресурсларини Европани ҳимоя қилишдан Хитойга қарши курашга йўналтириш керак.

"Трамп Қўшма штатлар ташқи сиёсатида сўнгги даврлардаги энг ҳайратланарли бурилишлардан бирини амалга оширмоқда. Бу 180 даражали бурилиш АҚШнинг дўстлар ва душманларини асосий муносабатларда ўз қарашларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилади. Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан бери АҚШ президентлари аввал Совет Иттифоқига, сўнгра унинг вориси ҳисобланувчи Россияга эҳтиёткорлик билан ёндашган. Трамп эса Россияни келажакдаги ҳамкорлик лойиҳаларида шерик сифатида кўришга ҳаракат қилмоқда",деб ёзади NYT.
Нашрга кўра, Трампнинг атрофидагилар бу бурилишни "кўп йиллик нотўғри сиёсатнинг зарурий тузатилиши" деб ҳисоблашади. Уларнинг фикрича, АҚШ ўз куч ва ресурсларини Европани ҳимоя қилишдан Хитойга қарши курашга йўналтириш керак.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍20👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Огоҳ бўлинг Фейк!
Ижтимоий тармоқларда ҳамда телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда фуқаро Расул Кушербаев видеоларини сохталаштирган ҳолда "Сирли платформа орқали миллионлаб даромад олинг, Ўзбекистон фуқаролари бу йўл орқали ҳафтасига 8 миллион сўмгача фойда кўришмоқда" мазмунида тарқатилаётган хабарлар ЁЛҒОН ва ҳақиқатга мос келмайди.
Унутманг! Фирибгарларнинг мақсади Сизнинг пул маблағларингизни ўзлаштириш!
Ҳурматли саҳифамиз кузатувчилари агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатилиб, пулларингиз талон-торож қилинган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 📞 қисқа рақамларига мурожаат қилинг!
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда таълим ва йўллар учун 300 миллион доллар ажратади
Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда таълимни ривожлантириш учун 160,25 миллион, йўлларни қайта қуриш ва модернизация қилиш учун 138,80 миллион АҚШ доллари ажратади.
Бунинг натижасида 58 та инклюзив, талабаларга қулай мактаблар, 2 431 та ўқув хоналар қурилади.
Йўлга ажратилган маблағ ҳисобига саёҳат вақтлари 50 фоизга қисқаради, йўл-транспорт ҳодисаларини 40 фоизга камаяди.

👎8👍5
Хитой Ўзбекистондаги компаниялари сони бўйича Россиядан ўзиб кетди
Жорий йил йил 1 февраль ҳолатига кўра, статистикалардан маълум бўлишича, Хитой халқ республикаси Ўзбекистондаги компаниялари сони 3 467 тага етган. Россия компаниялари эса 2973 тани ташкил қилмоқда.
Улардан энг юқори улушга эга бўлган давлатлар қуйидагилар:
➖ Хитой – 3 467 та;
➖ Россия – 2 973 та;
➖ Туркия – 1 869 та;
➖ Қозоғистон – 1 060 та;
➖ Жанубий Корея – 660 та;
➖ АҚШ - 303 та.
Хорижий давлатлар капитали иштирокидаги корхоналар сони жиҳатидан Хитой ҳозирча пешқадам бўлиб турибди.

👎20👍5
"Ҳеч ким Украинани таслим бўлишга мажбур қила олмайди" — Андрей Сибига
Украина Tашқи ишлар вазири АҚШ президентининг баёнотига жавоб берди.
— деб ёзди Сибига Х ижтимоий тармоғида.
Бунга қадар Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп Зеленскийни "сайловларсиз диктатор" деб атаган ва Украинада тезроқ сайлов ўтказишга кераклигини, акс ҳолда "мамлакатдан асар ҳам қолмаслиги"ни айтган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Украина Tашқи ишлар вазири АҚШ президентининг баёнотига жавоб берди.
"Украина замонавий Европа тарихидаги энг даҳшатли ҳарбий ҳужум ва уч йиллик тўлиқ урушни бошдан кечирди. Украина халқи ва унинг президенти Зеленский Путиннинг босимига бўйсунишдан бош тортди. Ҳеч ким Украинани таслим бўлишга мажбур қила олмайди. Биз ўз яшаш ҳуқуқимизни ҳимоя қиламиз",
— деб ёзди Сибига Х ижтимоий тармоғида.
Бунга қадар Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп Зеленскийни "сайловларсиз диктатор" деб атаган ва Украинада тезроқ сайлов ўтказишга кераклигини, акс ҳолда "мамлакатдан асар ҳам қолмаслиги"ни айтган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11👎3
Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди
Бугун, 20 феврал куни соат 07:41 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Тошкент халқа автомобил йўлида шаҳар йўловчи автобусида ёнғин содир бўлди.
Тошкент шаҳар ФВБ хабарига кўра, ёнғин-қутқарув экипажи айтилган манзилга етиб бориб, ёнғин ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

👍1🔥1
Хотин-қизлар куни байрами арафасида дам олиш кунлари қандай бўлади?
Бу йил 8 март — Хотин-қизлар куни байрами ҳафтанинг шанба кунига тўғри келади.
Меҳнат кодексига кўра, дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Шунга кўра, байрам арафасида беш кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимларнинг дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:
8 март, шанба – байрам куни, дам олиш куни;
9 март, якшанба – дам олиш куни;
10 март, душанба – қўшимча дам олиш куни.

Қонунчиликка кўра, дам олиш кунларидан ва ишланмайдиган байрам кунларидан ходимларнинг оқилона фойдаланиши мақсадида дам олиш кунлари президент фармони билан бошқа кунларга кўчирилиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5