EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" ўйинида асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда

Бугун Англия Премьер-лигасининг 26-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" учрашуви бўлиб ўтади.

Ўйин учун тахминий таркиблар билан танишинг:

«Манчестер Сити»: Эдерсон, Гвардиол, Аке, Рубен Диаш, Абдуқодир Ҳусанов, Нико Гонсалес, Ковачич, Савио, Фоден, Бернарду Силва, Мармуш.

«Ливерпуль»: Алиссон, Робертсон, ван Дейк, Конате, Александер-Арнольд, Макаллистер, Гравенберх, Луис Диас, Собослаи, Салоҳ, Жота.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13👎3🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️«Бир уй икки-уч кишига сотилган» – Хоразмда қурувчининг «кашаси» ортидан катта жанжал содир бўлди Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри марказидаги кўп қаватли уйлардан бирида аёллар ўртасида жанжал содир бўлди. Effect.uz’га маълум қилинишича, қўшкўпирлик тадбиркор…
⚡️Хоразмда бир уйни икки-уч кишига сотганликда гумонланаётган МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноят иши очилди

Effect.uz 12 январь куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри марказидаги кўп қаватли уйлардан бирида аёллар ўртасида жанжал содир бўлгани акс этган видео лавҳани ёритган эди.

Видеолавҳада уйларнинг кадастр ҳужжати йўқлиги, ва тадбиркор томонидан айрим фуқароларга бир уй икки-уч марта сотилгани ҳолати ёритилган.

Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда кескин танқид қилиниши ва кўпчиликнинг норозилиги сабаб бўлгани ортидан, "YANGIYOP FAYZ INVEST" МЧЖ мансабдор шахслари хусусан МЧЖ директори Йўлдош Маҳмудовга нисбатан жиноят иши очилган.

Хоразм вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати бошлиғи Зокир Исмоиловнинг Effect.uz’га берган маълумотига кўра, МЧЖ мансабдорларига нисбатан жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши очилган, ҳозирги кунда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Тергов натижаси бўйича тез орада батафсил маълумот берилади.

👉🏻 ВИДЕОЛАВҲА

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍11🔥2👎1
Исроил 600 дан ортиқ фаластинлик маҳбуснинг озод этилишини бекор қилди

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу 23 феврал куни ҲАМАС гуруҳи гаровдаги исроилликлардан «таҳқирловчи маросимлар»да фойдаланаётгани учун 602 нафар фаластинликнинг озод этилиши тўхтатилганини эълон қилди.

Нетаняҳу бу баёнотни 600 дан ортиқ фаластинлик маҳбуслар “Офер” қамоқхонасидан автобусларда чиқиб кетишга тайёрланиб турган пайтда эълон қилди. Кейинроқ, уларга озод қилиш номаълум муддатга кечиктирилгани айтилди.

Фаластин миллий маъмурияти вакиллари ҳам маҳбусларни озод қилиш “кейинги хабаргача” кечиктирилганини тасдиқлади. ҲАМАС эса Исроилни ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни бузганликда айблади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎62👍9
50 ёшли Оксана Чусовитина Германияда совриндорликка эришди

Шу кунларда Германиянинг Котбус шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича 2025 йилги жаҳон кубогининг биринчи босқич мусобақалари ўтказилмоқда.

Дунё спорт гимнастикасининг ўнлаб номдор спортчилари, Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионлари иштирок этаётган баҳсларда ўзбекистонлик спортчилар ҳам ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Эътиборли жиҳати, мазкур нуфузли мусобақада гимнастика афсонаси, бу йил 50 ёшни қарши олаётган ҳамюртимиз Оксана Чусовитина ўз маҳоратини намойиш этди.

“Лос-Анжелес-2028” Олимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколарини тақдим этадиган йилнинг илк нуфузли мусобақасида Оксана Чусовитина таяниб сакраш дастурида 13.249 балл жамғариб, бронза медалга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон кубогининг иккинчи босқич мусобақалари жорий йилнинг 6-9 март кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍18👎5🔥4
Абдулла Арипов Афғонистон бош вазири ўринбосари билан учрашди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Афғонистон бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Aбдулғани Бародар билан икки томонлама музокаралар ўтказди. Бу ҳақда бош вазир матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни изчил ривожлантириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилган.

“Толибон” муваққат ҳукумати расмий саҳифасида хабар берилишича, Мулла Абдулғани Бародар Ўзбекистонга нисбатан Афғонистон томонидан ҳеч қандай таҳдид қилинмаслигини билдирган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎11👍3🔥3
Мактабларда дарс бераётган ўқитувчиларнинг умумий сони сўнгги 6 йилда 78,3 минг нафарга ошган – Статистика агентлиги

Агентлик маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим мактабларида таълим бераётган ўқитувчиларнинг (ўриндошларсиз) умумий сони 564,9 минг нафарни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2019/2020 ўқув йили бошига нисбатан солиштирилганда 78,3 минг нафарга ошган.

Йиллар кесимида умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бераётган ўқитувчилар (ўриндошларсиз) сони:

● 2019/2020 ўқув йили бошига 486,6 минг нафар;

● 2020/2021 ўқув йили бошига 508,2 минг нафар;

● 2021/2022 ўқув йили бошига 510,0 минг нафар;

● 2022/2023 ўқув йили бошига 521,6 минг нафар;

● 2023/2024 ўқув йили бошига 547,7 минг нафар;

● 2024/2025 ўқув йили бошига 564,9 минг нафар.

Маълумот учун, 2024/2025 ўқув йили бошига нисбатан фаолият юритаётган умумтаълим муассасалари сони 10 943 тани ташкил этган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍6👎4
Абдуқодир Ҳусанов яна асосий таркибда!

«Ман Сити» «Ливерпул»га қарши ўйин учун асосий таркибни эълон қилди. Ҳусанов учрашувини асосий таркибда бошлайдиган бўлди.

Учрашув Тошкент вақти билан 21:30да бошланади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍33👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Амирсой турнирга мезбонлик қилди

22 февраль Amirsoy Resort's тоғ-чанғи курортида Ўзбекистон Чанғи Спорти Федерацияси ҳамкорлигида чанғи ва сноувборд спорт турининг 6-ҳаваскорлар мусобоқаси бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақа ўз ниҳоясига етди ва ғолибларга совғалар топширилди. Мусобоқани ёритиш учун турли ОАВ вакиллари ташриф буюрди. Шунингдек, иштирокчилардан турнир ҳақида таассуротлар олинди.


Telegram|Facebook I YouTube I Live
🔥5👍4👎2
Чиқинди соҳасидаги қарздорликни бартараф этиш бўйича замонавий тизим жорий этилмоқда

Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоизки, юртимизда чиқиндиларни бошқариш, аҳолига кўрсатиладиган хизмат сифатини яхшилашга қаратилган бир қанча тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Аммо бугунги кунда ушбу соҳада кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилмаслиги натижасида дебитор қарздорлик кескин ошиб бормоқда.

Маълумотларга кўра, тизимда 600 млрд сўмлик дебитор қарздорлик мавжуд. Бу эса бир қатор муаммоларга сабаб бўлмоқда, хусусан, тегишли ташкилотларнинг асосий фондларини янгилаш ва хизматлар сифатини оширишга инвестиция киритишга, соҳага тадбиркорлик субъектлари ва хусусий сектор вакилларини кенг жалб қилишга тўсқинлик қилмоқда.

Бугунга қадар тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган абонентларга нисбатан фақат суд тартибида чора кўрилар ва бу жараён узоқ давом этарди. Янги Қонун билан эса оворагарчилик ва мураккабликларга чек қўйилмоқда.

Қонун билан Фуқаролик ва Уй-жой кодекслари, «Рақобат тўғрисида»ги ва «Электр энергетикаси тўғрисида»ги қонунларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Унга кўра, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчиларга қисқа хабар (СМС) юборилади. Шундан сўнг мазкур қарздорлик бартараф этилгунига қадар истеъмолчидан электр энергияси учун тўловларни қабул қилиш вақтинчалик чекланади. Бунда хизмат кўрсатувчи тузилмалар тўловларнинг ишончли ҳамда тўғри ҳисоб-китоб қилинишини таъминлайди. Ўз навбатида қарздорликни бартараф этган истеъмолчилардан электр энергияси учун тўловлардаги вақтинчалик чекловлар олиб ташланади.

Мазкур қонун аҳолига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш, хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг асосий фондларини янгилаш ва хизматлар сифатини яхшилаш, ушбу соҳага тадбиркорлик субъектларини жалб қилишга хизмат қилади. Бу эса, албатта, аҳолига янада сифатли ва шаффоф хизмат кўрсатилишини таъминлайди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.


Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎5👍4😢2
Уй-жой ва ипотека бозори янада ривожлантирилади

“Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра:

2025 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

➖ ҳудудларда жами 8,1 миллион м2дан иборат 135 минг квартирали уй-жойларни қуриш;

➖ ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар сонини 1,5 бараварга ошириш ва мазкур мақсадларга Давлат бюджетидан 2,5 триллион сўм йўналтириш;

➖ уй-жой ва ипотека бозорини молиявий ресурслар билан таъминлаш учун 20,9 триллион сўм миқдоридаги ипотека кредитларини ажратиш;

➖ “Янги Ўзбекистон” ва бошқа массивларда кўп квартирали уй-жойларни барпо қилишда иштирок этадиган қурилиш ташкилотларини айланма маблағлар билан таъминлаш учун Давлат бюджетидан 700 миллиард сўм ҳамда тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан 3,0 триллион сўм миқдоридаги маблағларни йўналтириш.

2025 йилда “Янги Ўзбекистон” ва бошқа массивларда кўп квартирали уй-жойлар қуришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

2025 йил 1 мартдан “Янги Ўзбекистон” массивлари учун янги ҳудудлар урбанизация тамойилларига мувофиқ танланади.


Telegram|Facebook I YouTube I Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЙПХ ходими ёлғон маълумот тарқатмоқда

"Энди радарга тушсангиз 1 оклад ўрнига 5 оклад жарима тўлайсиз", деган ёлғон маълумот тарқатмоқда ЙПХ ходими.

Маълумот учун, МЖТК 128/3-моддаси биринчи қисми, яъни
"ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши" учун жазо оғирлаштирилмади, БҲМнинг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
🔥6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Президент сизга совға бериб юборди» – Улуғбек Мухаммадиев Навоийга борди

Президент маслаҳатчиси ўринбосари, Республика Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Мухаммадиев, Республика ишчи гуруҳи аъзоси Ўктам Хамраев, Навоий шаҳри ҳокими Дилмурод Эргашев ижтимоий ҳимояга муҳтож ва камбағаллик реестрига киритилган оилалар ҳолидан хабар олди.

Хусусан, «Ҳаёт» маҳалласида истиқомат қилувчи Муҳаббат Абдурасулова ҳамда «Истиқлол» маҳалласида яшовчи Истат Бабаярова хонадонига ташриф буюрилиб, уларнинг турмуш шароити ўрганилди. Мазкур оилаларга «Президент совғалари» топширилган.

Қайд этилишича, мазкур учрашув жамиятда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмак беришга қаратилган чора-тадбирлардан биридир.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎9👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада автомобил йўли ўпирилиб тушди

Фарғона вилоятида фавқулодда ҳолат юз берди. Автомобиль йўлининг бир қисми ўпирилиб тушди. Оқибатда ҳаракатланиб кетаётган Дамас ағдарилиб кетган. Ҳолат Бағдод тумани ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган.


Ҳозирча автомобил ичида бўлганлар ҳақида маълумот берилмади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
😢2
Бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қиймати тўлиқ қоплаб берилади

Президент фармонига кўра:

2025 йил 1 мартдан реновация асосида кўп квартирали уй-жойларни барпо этишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

▪️реновация лойиҳасини бошлашга барча мулкдорлар билан нотариал тасдиқланган келишув битими имзоланганидан сўнг рухсат берилади;

▪️мулкдорларга, уларнинг хоҳишига кўра, қуйидаги компенсация турларидан бири тақдим этилади:

➖бузилаётган тураржой объектлари ўрнига уларнинг майдонидан кам бўлмаган реновация дастурига мувофиқ янги қуриладиган тураржойлардан яшаш учун тайёр ҳолдаги квартираларни мулк ҳуқуқи асосида бериш ҳамда қурилиш даврида кўчиш, шу жумладан, бошқа тураржой объектини вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ қоплаш;

➖бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қийматини тўлиқ қоплаб бериш;

➖реновация лойиҳаси ташаббускори билан келишилган ҳолда бошқа турдаги компенсацияни тақдим этиш.


Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ ва футбол: Қурбонов ва Азизов, Эрматов ҳам бор...

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтди. Унда ташкилот президентлигига Ўзбекистон давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Қурбонов Баҳодир Низомович президент этиб сайланди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов январь ойида лавозимидан кетди. Ассоциация низомига биноан, Конгресс ўтказилгунга қадар ЎФА президенти вазифалари ЎФА биринчи вице-президенти — Равшан Эрматов зиммасига юклатилган эди.

Баҳодир Қурбонов 2019 йил 11 февралдан бери Ўзбекистон мудофаа вазири лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

У 1987 йилдан 1989 йилгача муддатли ҳарбий хизматни ўтаган. 1990 йилда Ўзбекистон ИИВ Олий тергов мактабига, 1992 йилда эса Ўзбекистон ИИВ Олий мактабига ўқишга кирган.


Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎9👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Байрутда Насруллоҳнинг дафн маросими бўлиб ўтди

Ҳизбуллоҳ раҳбари 2024 йил сентябрь ойида ҳалок бўлган эди ва унинг дафн маросими 2025 йил 23 февраль куни бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилганди. Исроилнинг Ливан жанубига уюштирган ҳужумида ҳалок бўлган Ҳасан Насруллоҳнинг дафн этилиши учун Байрут кўчалари тайёрланди. Эрон расмийлари Насруллоҳнинг дафн маросимида иштирок этди.

Эрон парламенти спикери Муҳаммад Бағер Ғолибаф ва Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Эроннинг юқори мартабали делегацияси билан бирга Ҳасан Насруллоҳнинг дафн маросимида иштирок этиш учун Ливанга жўнаб кетди. «Ҳизбуллоҳ» етакчисининг дафн маросими кеча Байрутда бўлиб ўтди.


Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёдаги 20 йиллик йўл муаммоси қачон ечим топади?

Effect.uzʼга Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан мурожаат келиб тушди. Жўнатилган тасвирлардан билишимиз мумкинки, муаммо шубҳасиз йўл билан боғлиқ. Маълум қилинишича, Чироқчи тумани "Қўрғонтепа" МФЙдаги ушбу йўлни 20 йил олдин сел олиб кетган ва бу йўл шундан бери тўғриланмасдан мана шундай ҳолатда қолиб кетган.

"20 йилдан бери тўғриланмайдиган йўл. Ўзимизни худди Тожикистон перевалидагидек ҳис қиламиз. Ҳокимиятга ёзгандан фойда йўқ, 20 йилдан бери тўғриланмайди. Янги Ўзбекистон давридаям, эски Ўзбекистон давридаям шу. Нима қилишга бош қотган", дейилади мурожаатда.

Мутасаддилардан мазкур 20 йиллик йўл муаммосига ижобий ечим кутиб қоламиз.


Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍7
Онадўлининг 800 йиллик “қўлёзма” мероси дунё юзини кўради

Бундан 800 йил муқаддам Онадўлида Салжуқийлар давлати даврида ёзилган, бир қисми Фотиҳ Султон Меҳмет кутубхонасида сақланган, бир қисми Сулаймон Қонуний даврида ёзилган китобларнинг ҳамда Аббосий ва Мамлуклар даврига оид асарларнинг зарарланган саҳифалари ва муқовалари қайта таъмирланмоқда.

👉 https://effect.uz/6215

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍9