EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Чиқинди соҳасидаги қарздорликни бартараф этиш бўйича замонавий тизим жорий этилмоқда

Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоизки, юртимизда чиқиндиларни бошқариш, аҳолига кўрсатиладиган хизмат сифатини яхшилашга қаратилган бир қанча тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Аммо бугунги кунда ушбу соҳада кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилмаслиги натижасида дебитор қарздорлик кескин ошиб бормоқда.

Маълумотларга кўра, тизимда 600 млрд сўмлик дебитор қарздорлик мавжуд. Бу эса бир қатор муаммоларга сабаб бўлмоқда, хусусан, тегишли ташкилотларнинг асосий фондларини янгилаш ва хизматлар сифатини оширишга инвестиция киритишга, соҳага тадбиркорлик субъектлари ва хусусий сектор вакилларини кенг жалб қилишга тўсқинлик қилмоқда.

Бугунга қадар тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган абонентларга нисбатан фақат суд тартибида чора кўрилар ва бу жараён узоқ давом этарди. Янги Қонун билан эса оворагарчилик ва мураккабликларга чек қўйилмоқда.

Қонун билан Фуқаролик ва Уй-жой кодекслари, «Рақобат тўғрисида»ги ва «Электр энергетикаси тўғрисида»ги қонунларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Унга кўра, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчиларга қисқа хабар (СМС) юборилади. Шундан сўнг мазкур қарздорлик бартараф этилгунига қадар истеъмолчидан электр энергияси учун тўловларни қабул қилиш вақтинчалик чекланади. Бунда хизмат кўрсатувчи тузилмалар тўловларнинг ишончли ҳамда тўғри ҳисоб-китоб қилинишини таъминлайди. Ўз навбатида қарздорликни бартараф этган истеъмолчилардан электр энергияси учун тўловлардаги вақтинчалик чекловлар олиб ташланади.

Мазкур қонун аҳолига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш, хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг асосий фондларини янгилаш ва хизматлар сифатини яхшилаш, ушбу соҳага тадбиркорлик субъектларини жалб қилишга хизмат қилади. Бу эса, албатта, аҳолига янада сифатли ва шаффоф хизмат кўрсатилишини таъминлайди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.


Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎5👍4😢2
Уй-жой ва ипотека бозори янада ривожлантирилади

“Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра:

2025 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

➖ ҳудудларда жами 8,1 миллион м2дан иборат 135 минг квартирали уй-жойларни қуриш;

➖ ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар сонини 1,5 бараварга ошириш ва мазкур мақсадларга Давлат бюджетидан 2,5 триллион сўм йўналтириш;

➖ уй-жой ва ипотека бозорини молиявий ресурслар билан таъминлаш учун 20,9 триллион сўм миқдоридаги ипотека кредитларини ажратиш;

➖ “Янги Ўзбекистон” ва бошқа массивларда кўп квартирали уй-жойларни барпо қилишда иштирок этадиган қурилиш ташкилотларини айланма маблағлар билан таъминлаш учун Давлат бюджетидан 700 миллиард сўм ҳамда тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан 3,0 триллион сўм миқдоридаги маблағларни йўналтириш.

2025 йилда “Янги Ўзбекистон” ва бошқа массивларда кўп квартирали уй-жойлар қуришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

2025 йил 1 мартдан “Янги Ўзбекистон” массивлари учун янги ҳудудлар урбанизация тамойилларига мувофиқ танланади.


Telegram|Facebook I YouTube I Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЙПХ ходими ёлғон маълумот тарқатмоқда

"Энди радарга тушсангиз 1 оклад ўрнига 5 оклад жарима тўлайсиз", деган ёлғон маълумот тарқатмоқда ЙПХ ходими.

Маълумот учун, МЖТК 128/3-моддаси биринчи қисми, яъни
"ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши" учун жазо оғирлаштирилмади, БҲМнинг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
🔥6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Президент сизга совға бериб юборди» – Улуғбек Мухаммадиев Навоийга борди

Президент маслаҳатчиси ўринбосари, Республика Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Мухаммадиев, Республика ишчи гуруҳи аъзоси Ўктам Хамраев, Навоий шаҳри ҳокими Дилмурод Эргашев ижтимоий ҳимояга муҳтож ва камбағаллик реестрига киритилган оилалар ҳолидан хабар олди.

Хусусан, «Ҳаёт» маҳалласида истиқомат қилувчи Муҳаббат Абдурасулова ҳамда «Истиқлол» маҳалласида яшовчи Истат Бабаярова хонадонига ташриф буюрилиб, уларнинг турмуш шароити ўрганилди. Мазкур оилаларга «Президент совғалари» топширилган.

Қайд этилишича, мазкур учрашув жамиятда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмак беришга қаратилган чора-тадбирлардан биридир.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎9👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада автомобил йўли ўпирилиб тушди

Фарғона вилоятида фавқулодда ҳолат юз берди. Автомобиль йўлининг бир қисми ўпирилиб тушди. Оқибатда ҳаракатланиб кетаётган Дамас ағдарилиб кетган. Ҳолат Бағдод тумани ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган.


Ҳозирча автомобил ичида бўлганлар ҳақида маълумот берилмади.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
😢2
Бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қиймати тўлиқ қоплаб берилади

Президент фармонига кўра:

2025 йил 1 мартдан реновация асосида кўп квартирали уй-жойларни барпо этишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

▪️реновация лойиҳасини бошлашга барча мулкдорлар билан нотариал тасдиқланган келишув битими имзоланганидан сўнг рухсат берилади;

▪️мулкдорларга, уларнинг хоҳишига кўра, қуйидаги компенсация турларидан бири тақдим этилади:

➖бузилаётган тураржой объектлари ўрнига уларнинг майдонидан кам бўлмаган реновация дастурига мувофиқ янги қуриладиган тураржойлардан яшаш учун тайёр ҳолдаги квартираларни мулк ҳуқуқи асосида бериш ҳамда қурилиш даврида кўчиш, шу жумладан, бошқа тураржой объектини вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ қоплаш;

➖бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қийматини тўлиқ қоплаб бериш;

➖реновация лойиҳаси ташаббускори билан келишилган ҳолда бошқа турдаги компенсацияни тақдим этиш.


Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ ва футбол: Қурбонов ва Азизов, Эрматов ҳам бор...

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтди. Унда ташкилот президентлигига Ўзбекистон давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Қурбонов Баҳодир Низомович президент этиб сайланди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов январь ойида лавозимидан кетди. Ассоциация низомига биноан, Конгресс ўтказилгунга қадар ЎФА президенти вазифалари ЎФА биринчи вице-президенти — Равшан Эрматов зиммасига юклатилган эди.

Баҳодир Қурбонов 2019 йил 11 февралдан бери Ўзбекистон мудофаа вазири лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

У 1987 йилдан 1989 йилгача муддатли ҳарбий хизматни ўтаган. 1990 йилда Ўзбекистон ИИВ Олий тергов мактабига, 1992 йилда эса Ўзбекистон ИИВ Олий мактабига ўқишга кирган.


Telegram|Facebook I YouTube I Live
👎9👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Байрутда Насруллоҳнинг дафн маросими бўлиб ўтди

Ҳизбуллоҳ раҳбари 2024 йил сентябрь ойида ҳалок бўлган эди ва унинг дафн маросими 2025 йил 23 февраль куни бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилганди. Исроилнинг Ливан жанубига уюштирган ҳужумида ҳалок бўлган Ҳасан Насруллоҳнинг дафн этилиши учун Байрут кўчалари тайёрланди. Эрон расмийлари Насруллоҳнинг дафн маросимида иштирок этди.

Эрон парламенти спикери Муҳаммад Бағер Ғолибаф ва Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Эроннинг юқори мартабали делегацияси билан бирга Ҳасан Насруллоҳнинг дафн маросимида иштирок этиш учун Ливанга жўнаб кетди. «Ҳизбуллоҳ» етакчисининг дафн маросими кеча Байрутда бўлиб ўтди.


Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёдаги 20 йиллик йўл муаммоси қачон ечим топади?

Effect.uzʼга Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан мурожаат келиб тушди. Жўнатилган тасвирлардан билишимиз мумкинки, муаммо шубҳасиз йўл билан боғлиқ. Маълум қилинишича, Чироқчи тумани "Қўрғонтепа" МФЙдаги ушбу йўлни 20 йил олдин сел олиб кетган ва бу йўл шундан бери тўғриланмасдан мана шундай ҳолатда қолиб кетган.

"20 йилдан бери тўғриланмайдиган йўл. Ўзимизни худди Тожикистон перевалидагидек ҳис қиламиз. Ҳокимиятга ёзгандан фойда йўқ, 20 йилдан бери тўғриланмайди. Янги Ўзбекистон давридаям, эски Ўзбекистон давридаям шу. Нима қилишга бош қотган", дейилади мурожаатда.

Мутасаддилардан мазкур 20 йиллик йўл муаммосига ижобий ечим кутиб қоламиз.


Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍7
Онадўлининг 800 йиллик “қўлёзма” мероси дунё юзини кўради

Бундан 800 йил муқаддам Онадўлида Салжуқийлар давлати даврида ёзилган, бир қисми Фотиҳ Султон Меҳмет кутубхонасида сақланган, бир қисми Сулаймон Қонуний даврида ёзилган китобларнинг ҳамда Аббосий ва Мамлуклар даврига оид асарларнинг зарарланган саҳифалари ва муқовалари қайта таъмирланмоқда.

👉 https://effect.uz/6215

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ноқонуний қум-шағал қазиб олиш натижасида табиатга 3,5 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди

Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва вилоят ИИБ пост-патрул хизмати ходимлари томонидан Пискент туманида навбатдаги тунги рейд тадбири ўтказилди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Фарғонада автомобил йўли ўпирилиб тушди Фарғона вилоятида фавқулодда ҳолат юз берди. Автомобиль йўлининг бир қисми ўпирилиб тушди. Оқибатда ҳаракатланиб кетаётган Дамас ағдарилиб кетган. Ҳолат Бағдод тумани ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган. Ҳозирча автомобил…
“Фарғона халқаси” автомобил йўлининг бир қисмида чўкиш юзага келган, бу ҳудудда вақтинчалик ҳаракат чекланди

Жорий йил 24 февралга ўтар кечаси “Фарғона халқаси” автомобил йўлининг Бағдод тумани, “Қахат” МФЙ ҳудудидан ўтган 286 километрида йўлнинг ўнг томонидан оқиб ўтувчи Фарғона каналида сув сатҳи кўпайиб, йўлнинг таг қисмидан сизиб ўтиши натижасида асфальт йўл қопламасида чўкиш юзага келган.

Ҳозирги вақтда мазкур автомобил йўлининг Қўқон-Фарғона йўналиши бўйича 285 километр ва Фарғона-Қўқон йўналишининг 288 километрларида вақтинчалик ҳаракат чекланиб, ушбу туманнинг 40В 047 “Бағдод-Дашт-Ултарма” (Қўқон-Фарғона) ва 40В 046 “Янгиқўрғон-Ултарма-Қақир” (Фарғона-Қўқон) автомобил йўллари орқали ҳаракат ташкил этилган ва йўл чўккан қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram|Facebook I YouTube I Live
👍3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ҳайвонми бу одамми? Оққўрғонда 23 ёшли келиннинг ўлимига сабабчи бўлган зўравон “жинни”хонага юборилган Хабарингиз бор, Effect.uz'да куни кеча Оққўрғон туманидаги зўравонлик қурбони ўлими тафсилотларининг очилмаган фактлари ёритилган эди. Мурожаатлар ва…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Қиз бола мол эмас, униям жони бор» – Жамила Шермуҳаммедовани йиғлатган воқеа...

Таниқли олима, фалсафа фанлари доктори, халқаро тоифадаги спикер Жамила Шермуҳаммедова Оққўрғонда 23 ёшли келинга зўравонлик ишлатилиши ортидан вафот этгани тўғрисида фикр билдирди.

«Уриб ўлдиргунича қараб туришимиз керакмиди? Нима учун онаси била туриб қизларини оловга ташлаган? Нима учун ўзига савол бермади? Бу йигит бир, икки марта эмас, уч марта уйланган экан. Оналари ўйлаб кўриши керак хатони қаерда қилганликларини.

Иккинчидан, акасига қўнғироқ қилган экан, бизда 102 бор, Ички ишлар вазирлигининг доимий телефони бор, Оила хотин-қизлар қўмитаси телефони ишлаб турибди, Қачонгача хат-саводсизларча қараймиз бу нарсага?!

Нима учун бу қизимиз уйнинг бир бурчагига етмай қолди, ажабо? Столнинг бир четига сиғмай қолди, ажабо, бир коса овқатга етмай қолди ажабо... Нима учун биз қизимизнинг жасадига, вужудига, юрагига, қалбига муштлар етказиб, уни ҳатто қабргаям қон билан боришга мажбур қиляпмиз?! Ўзимиз сабабчи ҳаммасига. Очиқ айтаманки, жамият эмас, оиланинг ўзи сабабчи бўлади.

Ота-она бўлиш учун ҳам тайёр бўлиш керак. Меҳр-шафқат мактабини ўтаган бўлиш керак, албатта. Унинг учун эса китоб ўқинг. Барча ота-оналардан илтимосим – қиз бола мол эмас, униям жони бор, қиз бола шунчаки яратилган бир мавжудот эмас... Кўра била туриб уни ўтга ташламанглар»,

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍14😢2👎1🔥1
Иқлим ўзгариши миллий марказига директор тайинланди

Фаррух Саттаров Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг тегишли буйруғи билан вазирлик ҳузуридаги Иқлим ўзгариши миллий маркази директори лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Фаррух Саттаров 1986 йил 28 июлда Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида туғилган. 2007 йилда Тошкент давлат техника университети (бакалавр), 2023 йилда эса Тадбиркорлик ва бизнес олий мактабини (магистр) тамомлаган.

У тайинловга қадар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Экологик сиёсат департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзстандарт агентлиги ва бошқа ташкилотларда турли лавозимларда ишлаб келган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россиянинг Марселдаги бош консуллиги ҳудудига бир нечта “молотов коктейли” улоқтирилган — BFMTV

Франциянинг Марсел шаҳридаги Россия консуллиги яқинида портлаш содир бўлди.

BFMTV телеканали маълумотига кўра, портлаш 24 феврал куни маҳаллий вақт билан соат 8:00 атрофида рўй берган. Ҳодиса жойида ўттизга яқин ёнғин ўчирувчи ва полиция ходимлари ишламоқда.

Эҳтимолий жабрланувчилар ҳақида маълумот йўқ. Марселнинг портлаш юз берган туманида Россия консуллигидан ташқари, Миср, Тунис, Арманистон ва бошқа давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари жойлашган. Ҳодиса жойида ўттизга яқин ёнғин ўчирувчи ва полиция ходимлари ишламоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Марселдаги портлаш “теракт бўлиш эҳтимолига эга” эканини маълум қилди.

Шунингдек, вазирлик Франциядан “Марселдаги Бош консуллик ҳудудида содир бўлган портлашларни тўлиқ тергов қилиш, Россиянинг хориждаги муассасалари хавфсизлигини кучайтириш бўйича тезкор чоралар кўриш”ни талаб қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎1
Субсидияга ариза бериш тез орада бошланади

3 мартдан бошлаб Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун ариза қабул қилиш бошланади.

Аризаларни шу куни соат 9:00 дан бошлаб юбориш мумкин бўлади.

Бу учун Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки “my.gov.uz” орқали мустақил равишда ариза топшириш керак.

Ариза берувчи ёки унинг қариндошларининг ўртача даромади қуйидагича бўлиши керак:

⏺Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан (3 млн 118 минг 500 сўм) 8 бараваригача (9 млн 240 минг сўм);

⏺Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан (3 млн 118 минг 500 сўм) 9,2 бараваригача (10 млн 626 минг сўмгача) бўлиши зарур.

Ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғининг номида мамлакатнинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд бўлмаслиги лозим.

Субсидия қанча миқдорда берилади?

2024 йилдан бошлаб янги уйлар учун ипотека кредитларига субсидиялар қатъий белгиланган 30 млн сўм миқдорида тўлаб берилмоқда.

Талабгор хоҳиши билан субсидия қуйидаги тартибда ҳам тўланиши мумкин:

⏺дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш учун — ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида;
⏺фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига.

Ўзбекистонликларга субсидия асосида ипотека кредити Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 330 млн, Тошкент шаҳрида эса 420 млн сўмгача берилади.

Агарда дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш танланадиган бўлса, 50 млн сўмгача субсидия олиш мумкин бўлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
⚡️Ҳам жазо оғир, ҳам колония қаттиқ тартибли: Тошкентда суд ҳукмида қайд этилган техник хато фуқарога қимматга тушди…

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди судьяси В.Караманов 2024 йил 30 май куни ўқиган ҳукмида жиддий техник хатога йўл қўйиб, жазони умумий тартибли колонияларда ўташи керак бўлган судланувчи А.С.ни қаттиқ тартибли колонияга юборган. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди судьяси Ж.Қурбановнинг 2024 йил 16 декабрдаги ҳукмида қайд этилган (иккала суд ҳукми Effect.uz таҳририятида мавжуд).

Айни кунларда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича кассация судлов ҳайъатига фуқаронинг ҳимоячиси томонидан кассация шикояти киритилган. Юқоридаги ҳолат юзасидан Судьялар олий кенгаши ва Тошкент шаҳар судлари томонидан муносабат кутилади.

Эслатиб ўтамиз, мақолада исми келтирилган фуқаро А.С. жазони ижро этган Олмалиқ шаҳридаги 14-сон жазони ижро этиш колониясида 21 ёшли фарғоналик маҳкумнинг ўлими кузатилган эди.

👉 https://effect.uz/6217

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢7👍3👎2